10:12 Нохақ судланган озод қилинди, аммо оқланмади ... | |
Ёдингизда бўлса, шу йили апрель ойида сайтимизда Туркияда ишлаб қайтган Шерали Махмудовни одам савдосида айблаб нохақ 10 йилга озодликдан махрум қилингани хақида видео тақдим эткандик. (манба) Унга кўра Туркияда бу йигит билан бирга яшаган бир неча ватандошларимиз йигитни нохақ судлангани хақида бир неча фактларни келтиришганди. Бизнинг жамоамиздан хам вакиллар судда бевосита қатнашиб бу судни ахволидан халигача хайратда... Ака ука Туркияга ишлагани бориб, акаси жазман орттирганида унга қарши чиққан укасидан акасининг жазмани Тошкентга келиб қасд олгани ва бунда хуқуқ тартибот органларини қурол қилгани ажабланарли.
Озодликка чиққану аммо оқланмаган Шерали Махмудов Сайёдмедиага ташриф буюриб ушбу иш юзасидан интервью берди.
Жиноят ишида келтирилган барча айбловлар судда бирма-бир ўз тасдиғини топмаган бўлсада хали хануз хукмни айблов хулосасидан тайёр кўчириб судлайдиган судьялар борлигига яна бир бора амин бўлмоқдамиз....савол туғилади, унда судни нима кераги бор? Терговни ўзи хукм чиқариб қўяқолсин. Нахотки бу нарса Ўзбекистонда хеч қачон тугатилмайди? Нахотки терговда исталгани ёзилиб, исталганича тайзиқ ўтказилса ва хамма бундан жабр кўрганлар арз додини судга ишониб келиб айтсаю, терговчилар айби ва керак бўлса жинояти яшириб келинаверилса? Судьялар хам жиноятга алоқадор бўлиб қолмаяптими? Ўзгаришлар дея бонг уриб хали хануз фақат ўзимизни тинчитаётгандекмиз... Баралла сўзларда хануз учар орзулар ва амалида эса нохақликлар... Қачонгача?!
Аввалги биринчи видео:
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3231 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |