05:03 Наталья ва Мансур! Қарияларимиз хам "ГОЛОС"да | |
ОАВда Мансур Тошматовни Россиянинг нуфузли "Голос" мусиқий лойихасининг 60+ (60 ёшдан ошганлар) турида иштироки хақида хабар бир зумда тарқалди, аммо 67 ёшлик Наталья Нурмухамедова иштироки хақида бизнинг ОАВ жим қолишни истади ё уни танимади чоғи. Доимгидек, кўпчиликнинг ё назаридан четда қолган бироқ, мухим бўлган деталларга тўхталсам: 20 йил аввал Ўзбекистонни тарк этган бўлса хам Наргиз Зокированинг имиджидан хайратланган томошабинларимиз нима учун шу рус аёлини неча йил аввал бўлса хам ватанимизни тарк этишига қарамай , ўзбек миллий матосидан либосда чиққанини интернетда шу қадар қизғин мухокама қилмагани ачинарли... 1980-йилларда таниқли бўлган Наталья Нурмухамедова афсонавий "Ялла" гурухимиз билан куйлаган "Бака бака банг" қўшиғи собиқ иттифоқ давлатларида хам хит бўлган! https://www.youtube.com/watch?v=Y82OwzMPQTE
Неча йиллардан бери Россияда яшаётган Наталья "Голос" 60+даги иштирокида миллий ўзбек матосида чиққани у ўз она ватани билан хамнафас эканию, шундай мухим ва машхур бўлган лойихадаги иштирокида хам айнан қаердан ва қай тариқа юлдуз бўлганини унутмаганидан далолат бўлса керак а?
Шу куни Smooth Sailing (Силлиқ елканлар?) қўшиғини куйлаган Натальяни афсуски бирорта хам хайъат аъзоси танламади ва ўгирилгач биринчи бўлиб Валерий Меладзе уни таниди. Лещенко уни овозини танигани ва Валерий Меладзе хам унинг махоратидан профессионал эканини тушунишганини айтишди. Наталья кетгач, Пелагея ва Лещенко Натальянинг овози ва ўзи ижобий шахс эканини айтиб мақташди. "Қаранг, Тошкент бизга қанча ажойиб ижрочиларни берди!"-деган Лещенконинг сўзларини Валерий шошиб таъкидлаб маъқуллади. Ва: Лев Лещенко: -67-ёшида шундай ўзини холатини сақлаб қолган бошқа бирорта хонанда аёлни билмайман. Валерий Меладзе: - Балки бунинг учун Тошкентда туғилиш керакмикан?
Натальяни танламаганлик сабабини хакамлар унинг омадсиз қўшиқни танлагани билан боғлашди. Агутин эътирози қўшиқдаги матн ўрнига қочиримлар билан ижро қилинганига бўлди.
Ютубда томоша: https://www.youtube.com/watch?v=XD_0LAjqEgk
64 ёшлик Мансур Тошматовга келсак, унинг либосида миллий мато бўлиши шарт бўлмаган холатдаги жинс вакили эканини инобатга олсак, сахна ортида уни кутиб олган уйдагилари орасидан бир қиз либоси миллий матодан бўлгани менимча етарли бўлса керак а?)) Бу изохдаги жангчиларга шама))
Мансур Тошматовнинг лойихада илк ижросидаги хорижнинг "Секс бомб" (дейлик...шахвоний бомба, ўта жозибали аёл, кетворган аёл, "зўр нарса", жононни энаси (чунки халқона додаси бу ерда ўринсизроқ, хуллас маъно жихатдан тушунтиролдим) қўшиғини куйлашни бошлаганидан нақ 14 секунд ўтмай унга Лещенко "қайрилди" (танлади). Тошкентдан Мансурман деганидан кейин таниган жаноб Лев ахир бу Мансурку дея унинг таниқли артист экани хақида мақтовлар сўзлади. Валерий Меладзе эса шу ёшга келиб қандай қилиб куйлашдаги махорат ва овозни бу қадар сақлаб қолгани хақида Тошматовдан қизиқди. Валерий:-"Томоқни сақлаш учун шарфда юрасизми?" Мансур Тошматов Меладзенинг миллати тили-грузин тилида жавоб бериб, тил билиши махоратини хам намойиш этди. Жавоби эса адашмасам бирозгина "қиттак-қиттак" (май, шароб, бода ичмоқ) қилиб турмаса томоқни сақлаб бўлмас деган маънода кечди. Шунда Валерий Меладзе сахнага Мансур Тошматовни ёнига чиқиб у билан грузин қўшиғини куйлади. Асосан хайъат аъзолари олдига келиб кўришиларди, Мансур Тошматов холатида эса хайъат аъзолари ўринларини тарк этиб унинг қаршисига пешвоз чиқиб кўришишди. Демак, Мансур Тошматов Лещенко гурухида. Томоша қилиб, кузатиб борамиз.
https://www.youtube.com/watch?v=KlRnUzKcSBQ | |
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 3722 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 1 | |
|
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод