Бош сахифа » 2018 » Август » 2 » Мукаммал муносабат?
01:02
Мукаммал муносабат?

 
Идеалимиздаги инсонлар кўпинча бизни жавобсиз мухаббат билан сийлайди... совуққина сўзлару, бефарққина нигохлар билан савалаб.
Танишми?
Ана шунда , «у мени севиб қолса эди» деб минг хил эртак орзулару ва уларни сценарийсигача, турли холату, фильм, клип ва қўшиққа мослаб миясида айлантирмаган одам бўлмаса керак а?

 

Бироқ, реалликни энди бир тасаввур қилинг-да... ўша суйган инсон олдингизда овози қалтираб, икки гапни бир-бирига қовуштира олмай, талмовсираб, ғўддайиб, хаяжондан терлаб алланималарни валдирагани етмагандек, яна камига оч мушукдек кўзларингизга эътибор гадойидек мўлтираб турибди... Кулишлари беўхшов, тонда турмас товушлармией, аксига олиб ичакларам асаб тарангидан турли канализация товушларини чиқариб турибди. Ўлаётган ғоздек.
Роса ёқса керак а шундай идеалингиздаги мухаббатни кўриниши?

 

Кўрдингизми, идеалимиз аслида хохишларимизга зид! 
Хавас бошқа мухаббат ўзга! Қизиқиш бўлак, хис қилмоқ бошқа , нафс бошқаю, МЕНИКИ БУ деганни билмоқ ўзгача!

 

Хаётда шундай инсонни учратингки, у сизни қандай борингизча қабул қилса, сиз хам уни шундайлигича қабул қила олар даражада бўлсин. Фақат вақтинча ва эхтирослар сўнгунича эмас! Қаеридадир у сизга бироз мослашсин, қаеридадир сиз унга! Бусиз муносабатни умри қисқа, хар қандай муносабатни!


Муносабатдаги компромисс номи хурмат!
Ғурурга энди йўл йўқ, чунки уни ўрнини хурмат эгалламас экан, ғурур нафратни чорлай бошлайди. 
Идеал инсон йўқ, идеал муносабат хам! Идеал, мукаммали Аллох ва у бандаларига мухаббат ва муносабатни мухим деталлари сифатида фаросат, мехр, хурмат ва оқибатни бекорга бермаган.

Сизларга фаросатли муносабат, мехрли нигох ва хурматли эътибор тилаб Sayyod!

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 2177 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: #пайшанбамухаббатлик #sayyod #sayyo

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!