00:09 "Му5"нинг АНТИқа тақдирлаш маросимидан.+Видео | |
АНТИларга олтин тақа, аълоларга эса олтин юлдуз!
-"Отпуска"даги Озодани сахна аппаратураси унутган кўринади...қўшиғи "парод" бўлди.
27-декабрь куни Му5 телеканали пойтахтимиздаги ресторанларни бирида ўзининг АНТИқа тақдирлаш маросимини ўтказди. Бу тарафлама улар нафақат шу йилги ура-ура тақдирлашлардан балки, шоу-бизнес тарихидаги янгилик билан яққол ажралиб чиқишди. Гарчан бу фикрга хонанда Сардор Рахимхон қўшилмаса хам. Қизиғи, мазкур тақдирлаш маросимини бемалол Му5 ва Сардор Рахимхон деб номласа хам бўларкан, зеро Рахимхон шу куни сахнага энг кўп чиққан хонанда бўлди. Менимча асли хаққоний, чунки у каби кўп мехнат қилаётган хонанда шоу-бизнесимизда топилмаса керак. Аввалига "Плагиат" номинациясини тақдирлаш учун, кейин бўйдорилиги учун ғолиб бўлганига, кейин йилнинг энг аъло эркак хонандаси хамда йилнинг энг яхши дуэти учун сахнага чиққан Сардор Рахимхон бир икки маротаба эътироз хам билдирди.
Хусусан, АНТИ тақдирлаш блокидаги номинацияларни барча санъаткорлар номидан келаси йил қилмасликни сўради. Бунга жавобан бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бу сўзлар монтажда қирқилишини айтиб огохлантиришига қарамай, бизнинг эксклюзив видеорепортажимиздан Сардор Рахимхоннинг барча эътирозли фикрлари ўрин олган. АНТИ тақдирлаш маросимининг "ОЛТИН ТАҚА" мукофотига халқ хофизи Шерали Жўраев лойиқ топилгани уни бироз хижолатга солиб шошириб қўйгандек туюлди бироқ, вазиятга адекват жавобни у ўз фикрларида баён қилди ва албатта бу видеоимиздан ўрин олган. Йилнинг энг емаган гурухи сифатида ДАВР гурухи топилиб, гурух иштирокчисига УММОН гурухи йигитлари "ОЛТИН ТАҚА"ни топширишганида ДАВР гурухи йигитларидан бири ўзини йўқотиб қўймади, аксинча, у мукофотни ўпиб қизиқ тарзда "узиб олди": "Егандан кўра, емаган эсда қолади манимча , тўғрими?" дея УММОН гурухига бир боқиб, "Янги йилда едиришга харакат қиламиз" деб олқишларга сазовор бўлди. Қизиғи, емаган деб топилган гурухни, маросим сўнггида тўйлар бўйича энг талабгорлигини бошловчилардан бири тан олди. Шунингдек, "Қотиб қолган" номинациясини топшириш Абдулла Қурбоновга топширилганидаги экранда тасвири қотиб қолган бошловчига қарата "Экранда қотиб қолсангиз хам, хаётда қотиб қолманг" деган жавоби томошабинларни "қотиб қолиб" кулишига хам сабаб бўла олди.
Шунингдек, Му5 телеканалининг версиясига кўра йилнинг аъло ижодкорлари "ОЛТИН ЮЛДУЗ" билан тақдирланишди. Очиғи, маросим давомида тан олиб тақдирланганлар бора бора кўпайиб сахнани тўлдириб турди хам. Лекин, негадир Гулсанамни "Кел" қўшиғи йил хити бўлгани хатто эсланилмади.
Табиийки ЎЗИМИЗНИКИЛАР учун
Телеканал таъбига кўра йилнинг энг яхши актери ва актрисаси деб топилганлар Узоқов ва Кубаева.
Маросимнинг кутилмаган ва кульминацион нуқтаси Озода Нурсаидова бўлди. "Запрет"дан кейинги унинг илк расмий маросимдаги чиқиши. Озодани сахнага чиқиши негадир узоқ муддатга чўзилди. Кейин эса илк куйлаган "Соғинди дил" қўшиғидаги мисралари "запрети" хақида куйлангандек кечди гўё...ундаги "хатолар, ёшлик қилиб" сўзлари хаммасини томошабинга тушунтириб бергандек. "Кетма" шлягери билан барчани оловлатиб рақсга чорлаган бўлса, кейинги "Ўзбегим элим" қўшиғидан Озодани сахна аппаратураси бироз унутгандек туюлди. Қўшиқ чайналиб чўзилиб кейин изига тушиб кетди. 21-аср техникасида бу!
Қолганини ва айниқса эфирга кетмайдиган лавхаларни зўрини видеодан кўришга чорлайман, маросимни тўлиқ турини эса 31-декабрь куни "Му5" телеканалидан томоша қилишингиз мумкин бўлади, хозир эса эфир юзини кўрмас ва энг қизиқ онлар лавхаларига
Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. Видео Сарвар Қамбаров. | |
Бўлим: Taqdimot | Кўрилган: 4838 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |