-Ракни енгган аёлга МИЛЛИЙ телеканал хаж сафари ва Спарк машинасини совға қилди.
-Умрида нафақа олмаган геолог аёлга эса 50 миллион сўм!
-60 болани асраб олган аёл, уч асрни кўрган 124 ёшлик аёл, Доялар, кранчи аёл, харбий аёл ва бошқа сохаларда жонбозлик кўрсатганларга бир хафталик санаторийда дам олиш йўлланмаси топширилди.
Юртимизда бутун умрини эзгуликка бағишлаган, фидойи меҳнати билан Ватан аталмиш муқаддас қўрғон равнақига ҳисса қўшаёган аёллар беҳисоб. Ҳар бирининг хизматлари, ҳиммати, фидойилиги ва кўрсатган жасоратлари ўзича таҳсинга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланганидек: “Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”.
“Milliy” телеканали юртдош аёлларимизга иззат-икромини намойиш этган ҳолда, “O’zbegim ayoli” Миллий мукофоти тақдимот маросимини ўзказмоқда.
Одатда бу каби тадбирларда таниқли шахслар, машҳур санъаткорлар, шов-шувли ютуқларга эришган мутахассисларни саҳна тўрига чиқариш анъанага айланган. Бироқ бу сафар тақдимот қаҳрамонлари эл қатори фуқаролар, содда, камтарин ва муштипар онахонлар, опа-сингилларимиздир. Айнан шу тарафлама, маросим негизидаги ўз ғоямиз билан бизнинг сайтимиз хисса қўшганидан бехад хурсандмиз.
Зеро, таниқли бўлмаган аёллар ҳам бошқа миллионлаб аёллар сингари заминимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилиб, Республиканинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий ҳаётда иштирок этадилар. Фақат, эҳтимол, бошқаларга нисбатан фаолроқ, фидойироқ, сабр-бардошлироқдирлар. Шунингдек, она сифатида жамиятга намуна эканликлари шубҳасиз.
“O’zbegim ayoli” дастури доирасида лауреатларга мукофот ва сертификатларни тантанли топшириш маросими ҳамда эстрада юлдузлари, таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт ўтказилди.
МИЛЛИЙ телеканал рахбариятига салют! Барча ижодкор ва маросимни шуднай қизиқ, ранг-баранг ва ўта таъсирчан тус олишида мехнат қилган хаммага рахмат!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |