15:07 Манзура онасидан хам айрилди... | |
Манзура билан сухбат ўтказганимизга бир хафта хам ўтмади. Ана ўша сухбатда у ота-онаси хақида узоқ гапирганди (манба https://www.youtube.com/watch?v=FLyf6ZK3pEc ) Интервью тугагач эса бироз хам ўтира олмади чунки уйидан қўнғироқ бўлганида онаси олдига шошиб кетганди.
Отасидан айрилганига хали ярим йил ўтар ўтмас ва онаси хақида гапирганига бир хафта ўтмай у онасидан хам айрилди. Бу йил Манзура учун росмана катта йўқотишлар йили бўлди. Умуман олганда бу йил Манзурага том маънода омадсиз бўлганини тушуниш қийин эмас.
Сухбатдан она хақидаги парча: " Манзура: -Хозир мен хақимда интернетда нималардир бўлаётгандир, ижодим хам у даражада эмасдир аммо, ёнимда онам борлигидан ва шу кекса онамни олдида эканимдан бахтиёрман. Кекса бўлганидан кейин у мехмон, қачон нима бўлади билмайсиз , эртага кейин, "нима учун онам олдида бўлмадим?"-деб қолмасдан хозирги кунни улар билан яшаш керак . Керак бўлса қошиқдан овқатлантириб ...Ота-она барибир мехмон , вақт ўтиб , "олдиларида бўлдим, бирга телевизор кўрдик, бирга китоб ўқидик , бирга таом еб, едирдик" - дея ўша онлар жуда бахтли онлар эканини биласиз. Дадамни йўқотганимдан кейин мен буни тушуниб етдим. Онамни икки қиз бўлиб хизматларини қилаётганимиздан бахтиёрман.... Хозир мени ижодим қизиқтирмаяпти хам. Чунки биламанки, ота-она бўлмаганидан кейин вақт ўтиб бўлган бўлади. Қиёматда Аллох оқпадар бўлганларга қарамайди хам, дуосигаям ибодатига хам деб айтигшади. Хозир мен учун балки синовли онлардир, шу учунам кўпроқ онам олдида бўлсам дейман. " Айниқса онасини отаси билан бўлган ўзаро хурмати ва иккиси хам ишдан келгач бир-биринчи бўлиб йўқлаши хақидаги айтиб берган жойлари бизни жудаям таъсирлантирганди... Бугунги машъум хабардан жамоамиз билан ўша сухбатдаги айнан ота ва онасини муносабати хақида айтиб берганини эсладик. Онаси турмуш ўртоғини олдига шошилди чоғи...
Тўлиқ сухбат: https://www.youtube.com/watch?v=FLyf6ZK3pEc | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 3947 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |