20:17 Манзура бошқа чидай олмади. Тўлиқ сухбат | |
Анонсни ўзиданоқ https://youtu.be/ybZOLj4mrS0 ва бир сутка ўтмай юз мингдан ошиқ кўрилиб қизғин мухокамаларга сабаб бўлаётган Манзура билан сухбатнинг тўлиқ тури тақдим этилмоқда. Кўпчилик воқеадан хабардор бўлмай , ушбу анонс видеога фикр билдирар экан, Манзурани шунчаки касал бир шахсни мухокама қилаётгандек тушунишибди. Гап шундаки, Манзурага нисбатан асоссиз равишда ўша илк ўзбек транси дея танилган шахс тарафидан деярли ярим йилдан буён мунтазам равишда хақоротли видеолар чиқарилиб, Манзурани обрўсизлантиришга харакат қилинган масхаромуз қилиқлар, пародия ва уятсиз сўкинишлар билан хаттоки Манзуранинг мархум отасигача хақорот қилинган. Сўнгги пайтлар эса Манзура қаторида Райхон ва бошқа санъаткорлар хам хақоротланган видеосини чиқариб, шу сабаб ўз шахсига диққат эътибор торттириб, ёшларга салбий тарғибот ва санъаткорларни орасидаги ўзаро мухитга салбий таъсир кўрсатишга сабабчи бўлаётганидан сўнг, Манзура шунча ой бадалига нихоят жавоб беришга мажбур бўлди. Чунки вазият чегарадан чиқиб, хонанда Муниса ва актриса Шахзода билан муносабатлар бузулиши хавфи туғила бошлади. Айнан улар ва бошқа бехабарлар Манзурага бўлаётган мунтазам равишдаги хақоротли видеоларни ютубга ўша шахс тарафидан жойланаётганидан бехабар. Хозирга қадар норасмий хабарларга кўра , ушбу вазиятга халқаро хуқуқшунослар ва интерпол аралашуви билан қонуний чоралар кўриш учун иш очилган. Зеро хар бир фуқаро хақоротланиб камситилишига Ўзбекистон ва Россия жиноят кодексларида тегишли моддалар мавжуд! Хеч ким сабабми бесабабми бировни хақоротлашга хаққи йўқ! Хуллас шахар бедарвоза эмас! Ўзбекконцерт давлат муассасасига доир хонандаларга ўз таъсирини кўрсатаётгани ушбу вазиятга хонандаларга масъул бўлган давлат муассасаси қандай чоралар кўриши хақидаги савол хозирча очиқ. Видеони тўлиғи youtube.com/sayyodcom да . #ВИВАТХАҚИҚАТ #тўғрисиде #Sayyodcom
Сухбат доимий хамкоримиз мухташам "Султон Саид" кошонасида бўлиб ўтди. Манзил: Тошкент шахри, Қора қамиш 2/1 , Соғбон кўчаси 11-А уй. Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023, +99890 988-98-80
Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. Видео: Сарвар Қамбаров ва Нодира Тўраева.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8895 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |