Бош сахифа » 2018 » Август » 16 » Мақом фестивали олдидан анжуманда журналистлар эътирози.
21:20
Мақом фестивали олдидан анжуманда журналистлар эътирози.

 

6-10-сентябрь кунлари Шахрисабзда ўтиши кутилаётган Халқаро санъат анжумани олдидан бугун 16-август куни   матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Аввало ушбу анжуманга ташкилий ишларда бадиий ва ижодий тарзда уйғунлаштирилганини эътироф этмай илож йўқ. Журналистлар учун холлда кофе-брейк хам тайёрланган бўлиб шу сабаб хам пресс-релизда ушбу анжуман пресс-кофе дея аталган. 

Бироқ, ушбу тадбирда иштирок этаркансиз, энг мухим саволларга жавоблар йўқ экан матбуот анжуманини ўтказишга нега шошилишгани тушунарсиз.  Зеро, Ўзбекистондан ушбу фестивальда ким қатнашиши хали номаълум, хайъат аъзолари кимлар бўлиши ва улар мақом санъатида нечоғлик ваколатли экани хам мавхум. Чет-элдан қатнашувчи бир хайъат аъзоси эса шунчаки мақомга қизиққан ва уни ўрганаётган экани анжуманда айтилди холос. 

Матбуот анжуманини бирин-кетин журналистлар тарк эта бошлашгани (буни видеода хам кўрасиз) асосий саволларга жавоблар билан бирга ушбу матбуот анжуманини мақсадию маълумотлари хам йўқлиги билан боғлиқ бўлди.

Бундан ташқари кўпчилик журналистларни халқона қилиб айтганда "энсасини қотиргани" бу фестивальни ёритиш журналистларни ўз хисобидан бўлиши эълон қилингани бўлди. 

Ушбу анжуманни ёритиш учун ўз хисобидан Шахрисабзга бориш келиш ва у ерда 5 кун яшаш кимга қулай бўлар экан?    

Тарғибот иши шу қадарми?

Давлат бюджетидан ташкиллаштирилаётган деб айтилган ушбу халқаро фестивальни   хориж ОАВси ёритиши мухимроқлиги тушунарли зеро ушбу анжуман дунёга Ўзбек мақоми билан бирга санъатимиз ва миллатни танитишдаги сайъи харакатлар қилинмоқда. Шу билан биргаликда ушбу анжуман сабаб кўплаб сайёхлар Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу эса сўнгги пайтлар туризмни ривожлантиришдаги мухим стратегик воқеа!

Аммо ўзимизни ОАВга бундай муносабат менимча нотўғри. Нафақат менимча балки йиғилган журналистлар эътирози мохияти хам аслида мана шу муносабатда бўлганини тақдим этилаётган видеодан хам билсангиз бўлади.

 

ЮТУБДА томоша

 

Фото: Нодира Тўраева, видео: Сарвар Қамбаров. 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2570 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!