Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 7 » Мақом фестивали: Миллат қадрияти тантанаси!
19:58
Мақом фестивали: Миллат қадрияти тантанаси!

 

Шахрисабз шахрига 6-сентябрь куни эрта тонгда етиб келдик. Мақом фестивалини ёритишни биз хам ўзимизга бурч санадик. Ахир мураккаб жанрдаги бу санъат тури  миллат ва юртимизнинг юзи деса хам бўлади. 

Миллатимиз санъатини ўзгалардан тубдан фарқлаб турувчи хам айнан мақом бўлса керак!

Артистларимиз ўзга юртнинг бари йўналишларини бирга-бир қилиб қойилмақом ижро эта олиши ва хаттоки мусиқаларигача тайёрлай билишадию аммо бизни мақомни бирорта давлат ижодкори қайтара олмаса керак деган фикрларни кўп ёзганман. Мана буни кузатиш ва фикримга рад ёки исботни текшириш онлари хам келди.

 

 

Шахрисабз кўчалари хам мақом билан безанган. Қулоқ билан тинглаб, кўз билан хам кўриш мумкин бўлган гўзал манзаларалардан бири. 

 

Ва энг асосий гўзаллик манзараси акс этган манзил эса бу албатта фестиваль ўтаётган маскан:

 

Оқ-сарой!

 

 

Мақом фестивали нафақат санъатимиз балки  юртимиздаги хар бир шахар ва вилоятининг этник фолк кўриниши, тарихи ва бойликларини хам  намоён этаётганидан том маънода тарихий байрамимиз  хам бўлди  десам муболаға бўлмас. 

 

 

Асосий катта сахнагача бўлган деярли бир километр йўлда сиз Республикамизнинг хар бир шахрининг гўзал ва кўркам тарихию ғурурланувчи махсулоти ва хаттоки  санъатдаги йўлигача ўзингизда хис этасиз. 

Катта сахнагача бўлган йўлда қуриб қўйилган шахар ва вилоятларнинг кўриниши олдида сахналар хам қурилиб ўша маълум бир шахар ва ёки вилоятнинг ўзига хос бўлган санъатдаги йўли намойиш қилинмоқда. 

 

 

 

Нонни азизлаган ўзбегимнинг махсулотлари...

 

 

 

Тарихий сиймоларни акс этувчи чехралар хам шу атрофларда кезиб  тарихни  хис қилдиришмоқда.

 

 

Қай мамлакатда бўлманг ва у ердаги қай  мева-сабзавот ўзини рангию катта ва кичиклиги билан хайратлантирмасин, бирортаси ўзимизда етиштирилган мева ва сабзавотларни ширасини сездирмайди!

 Ўзга мамлакатларда бўлган ватандошларимиз хамиша ижтимоий тармоқларда буни бот-бот ёзишади. Ўзбегимнинг меваю сабзавотидегиси ўзга юртда аниқ йўқ! Бу хам ўзига хос шу миллатнинг фахри!

 

Карвинг махорати

 

Ғоя махорати...

 

 

Эътиборлиси сайёхлар учун ушбу фестивальда барча қулайликлар намоён ва тарихий фестивальга росмана инновацион тарзда тайёргарлик кўринганини хар қадамда кўрдик. Сайёхлар учун маълумот марказлари, атрофда эса "Ask me" (мендан сўранг) ёзуви либосига туширилган ёшлар хизматга шай!

Бундан ташқари , хар бир сайёхга махсус таржимонлар бириктирилиб бирга доим хамрох бўлиб юрганини кўриш мумкин.

 

 

 

Посбонлар хам ўз хизматига  инновацион ёндошган.

 

 

Соғлиқ борасида хам хаммаси кўзда тутилган. Худо кўрсатмасину бирортасини тоби қочса тиб олами вакиллари хизматга шай. Шукрки, бундай холатлар кузатилмади. 

 

Матбуот ходимларига хам барча шарт-шароит яратилган, махсус матбуот маркази ташкил этилиб у ерда қатор компютерлар ва бепул интернет хизматингизга шай!

Шароитлар матбуот оламига қай тарздалигини юқоридаги фотодан видеооператорнинг ўзи учун қулай жойни танлашдаги шароитдан хам билса бўлади))

 

 

Ташриф буюрган театр, кино ва эстрада хонандаларини хам учратиш мумкин. Азиз Ражабий.

 

 

Мана яна бир санъат оламининг вакили. Айни дамда у санъатга фидоийлик борасидаги ўрнига расман лойиқ топилган . Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазири ўринбосари  Озодбек Назарбеков !

 

Мақом фестивалининг мухим ва стратегик шахси. Неча кундирки , куну тун, туну кун у шу ерда хаммасига бош-қош. 

 

 

 

 

 

 

Очилиш маросими Президент нутқи ва кўкка шарлар учиши билан ёдда қолди.

 

 

 

Мақомчилар ва хоним Эрқулова. Мақом фестивали бўладию Гулбахор Эрқулова бўлмайдими? Бироқ яна шундай бир мақом деса кўз ўнгимизда гавдаланувчи хонанда Юлдуз Турдиевани умуман фестивальда учратмадик. Вахоланки у Озарбайжондаги мақом фестивалида биринчи ўринни олиб қайтган ва мақом оламидаги шуниси билан хам  фахрли хонанда саналиши керакдек...

Хонанданинг ўзи билан боғланганимизда уни таклиф этишмаганини айтди холос...

Бунга бироз кейинроқ аниқлик киритишга харакат қиламиз. 

 

 

Озодбек ва Гулсанам шу куни "Тановар" ва  "Фарғона тонг отгунча" қўшиқларини дуэт тарзида ижро қилиб томошабинларни жонлантириб беришди. 

 

 

 

 

Қон қонимизга сингиб кетган ва балки анча пайт ухлаб ётган наволар вужудда  бирдан жунбушга келди. Томошабинлар  бари бирдек тебраниб ва шўх жойларида туриб кетиб рақсга тушиб кетишди. Сайёхларни айтмайсизми?

 

 

Сайёхлар хам мазза қилиб рақсга тушишди. Хақиқий фестиваль-хақиқий байрам!

 

 

"Халқлар дўстлиги" саройига илинг бу суратни" деган жойидан)

Ўзбекми у корейсми   уларни мақом боғлади. 

 

 

 

 

Театр ва кино олами юлдузлари. 

 

 

 

 

Фестиваль очилиши осмонни ёндирган мушаклар билан якунланди деб ўйласангиз хато қиласиз!

 

 

 

Фестиваль катта сахнасидан то бу масканни тарк этгунингизгача хар қадамдаги юқорида айтилган кичик сахналардаги концерт намойишлари мехмонларни кузатиб қўйди. 

 

 

 

Бу боллар менга таниш туюлди, ўзбек актёрларику! Бирга эсдаликка суратга тушмасам бўлмайди!

 

Иштирокчиларга тантанадан сўнгги ош базми!

 

 

Мана шу кўринишда Гулсанамни фестиваль очилишидан сўнг кетаётганини кўриб суратга олдик.

 

 

Бу хали бошланиши! Фақатгина очилиш маросимидан репортаж холос. Олдинда энг қизиқларини кутинг!

 

Фотолар: Нодира Тўраевадан.

Тез кунда видео Сарвар Қамбаровдан 

 

Шахрисабздан махсус Sayyod

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 1887 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!