17:25 Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи махсус китоб. | |
Филолог , профессор Юсупов Ўткир Қурбонович хорижликлар учун махсус ва уникал ўзбек тилини ўрганиш борасидаги "MODERN UZBEK LANGUAGE" китобини 2017-йил сентябрь ойида чиқарган бўлиб афсуски октябрь ойида оламдан ўтган. 15-февраль куни китоб муаллифининг 80-ёши муносабати билан Жахон тиллари университетида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди.
Унда университет рахбариятидан ташқари Республикамизнинг турли чеккаларидан хам келган зиёли инсонлар, профессор ва етук филологлар иштирок этиб сўзга чиқишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мархум профессор Юсупов Ўткир Қурбоновични кўзда ёш билан эслаб унинг китобининг дунё миқёсида Ўзбек миллатини Жахонга танитишда мухим ахамияти хақида сўзлашди.
Тақдимотдан сўнг китоб муаллифи таваллуд айёми ва китоб тақдимоти муносабати билан ташриф буюрганлар учун зиёфат уюштирилиб ош берилди.
Профессор Юсупов Ўткир Қурбоновичнинг оила аъзолари.
Хозирча китоб фақат Ўзбекистон худудида сотувга чиқиб уни дунё миқёсида хам сотувга чиқариш борасида расмий жараён кетмоқда.
Фоторепортажни Нодира Тўраева ва Гулсум Азимовалар тайёрлашди. | |
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 3014 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |