Бош сахифа » 2012 » Май » 14 » Хоразм жонли концертни тарғиб этмоқда. Урғучи?
03:56
Хоразм жонли концертни тарғиб этмоқда. Урғучи?

Ўзбекнаво "Марди майдон” жонли ижро фестивали кўринишида, санъатдаги мухим бўлган хаққонийликни тарғиб эта бошлагач, санъаткорлар хам жонлангандек.

Лекин, қизиғи хоразмликлар жонли концертни тарғиб этишмоқда.

 

Жахонгир Отажонов бу йил иккинчи бора 100 фоизли жонли концерт берган бўлса, унинг сафига бу йилдан Ўлмас Оллоберганов ва Оғабек Собировлар хам қўшилди. Оғабекнинг аввалги концертларидан хабарим йўқ, балки 100 фоизли концерти пойтахтда бўлгандир, адашмасам бир сахна кўринишини умуман микрофонсиз, шартта тор билан сахнада гиламга ўтириб куйлаганидан хабарим бор. У бир сахна кўринишидаги жонли  хам бўлиши мумкин.

Жахонгир ва Оғабекдан фарқли, Ўлмас Оллоберганов ярим хоразмлик бўлгани билан, барибир шу жонли ижрони бераётганлар хоразмликлар деган тушунчага у хам тушади назаримда.

 

Лекин, яқин орада кутилаётган концертлардан бўлган Оғабек ва Ўлмасларнинг концертидан, кўпроқ айнан Ўлмас Оллоберганов дастурига қизиқишим бор. Сабаби, Жахонгирники каби Оғабекда хам, яна ўша хоразмча урғу бўлади. Гап хозир вилоят, махаллийчиликда эмас.

Гап тушунишда!

Ўлмас репертуарида эса тўғриси, хоразмча қўшиқларни эшитмагандим. Хозир мен тил хақида эмас, урғу(!) хақида сўз юритаётганимни, соғлом фикрга таянган холда  тушунаётган бўлсангиз бас.

 

Очиқ гап, хоразмликларнинг санъати хамиша қайноқ ва кучли бўлган, уларнинг бугунги кундаги  жонли ижрога  тарғиботи хам хурматга сазовор, лекин асосий урғу фақат хоразм тилига бўлиш хам нотўғрику.

 ЛЕКИНидан келсак:

Бу йил хоразм ёш юлдузи Наврўзбек Собиров пойтахтда 2 кун концерт берди. Зал лиқ тўла. Вахоланки пойтахтадигарни деярли 90 фоизи бу йигитни танишмаса керак. Тошкентдаги ротацияда умуман ижоди йўқ бўлган йигитча, томошабинлар залини хоразмликлар билан тўлдирди.

 Туркча мусиқага хоразмча сўзлар билан куйланган концертда деярли хеч нарсани тушунмай чиқиб кетдим. Биргина қўшиғини яхши кўрардим, шуни тинглаб бўлгач, кетсам бўлмасди. У қўшиқ хам Сардор Ўртачники. Овози ширали, куйлаш махорати чиройлик бўлган Наврўз ижодига, туркларнинг ижоди бахорий гуллаб тургани унинг исмига монанд бўлгани омади бўлса керак. Хеч бўлмаса жонли дерсиз? Йўқ! Шунчаки пойтахтда берилган концерт-понт!

Тошкентда берилаётган концертга фақат хоразмликлар тушмас? Бўлмаса, фақат хоразмда берилардику тўғрими? Жонли ижродан Тошкентликлар хам бахраманд бўлишни исташади, лекин аксарият сўзларни тушунмайди.

Қўшиқлар хаммага бирдек тушунарли бўлиши учун,  урғуни қайси вилоятдан эканлигига эмас, Республика миқёсида танилишни истаган инсон, умумий тилга қаратса  унинг ижоди кенгроқ кўламни эгалларди.

 

Хуллас жонли ижро тарғиботи аъло, лекин унинг урғуси хам тилга бўлиб қолаётгандек....Маълум аудитория учун!

 

Хоним Ибрагимовнанинг юз фоизли жонли концертларида урғу нафақат хаммага бирдек тушунарли тилда, балки хамма ёшдаги дилга хам тушунарли бўларди. Албатта, буни эплаш мураккаброқдир, лекин, хеч бўлмаса урғуни умумий қилинса яхшироқ бўларди.

 

Хар ким ўз истаган тили, шевасида гапиришга ва куйлашга хақли, лекин тарғибот сифатида (сахнадан, эфирдан, ОАВдан) жа бир адабий бўлмаса хам, хеч бўлмаса, умумий барчага бирдек тушунарли тилда бўлса, ўша ижодкорни аудиторияси янада кенгайишига хам сабабчи бўлармиди.

 

Шахсий фикр. Унга қўшилмаслигингиз мумкин албатта, лекин, юқорида кўрсатилган фактларни инкор этиб бўлмаса керак.

 

Мазкур мақолада изох қолдириш имкониятини олиб ташладим. Сабаби, хамиша хам соғлом фикр сохиблари хам бу ерга кирваермайди. Кимгадир аниқ провокация мухим. Хар кимни албатта ўша ўз дунёқараши, қизиқиши ва манфаатига мос миссияси борку.

 

Бу мақолада изох очиқ қолса, камида махаллийчилик ошхонаси очилади: бири мошхўрда сепса, бошқаси қўтирбарак отишга киришади.

Так что, узрлар! Провокацияга ўрин йўқ! Мақола урғу  ва нейтрал умумийлик хақида! Таомларниям тинч қўйинг, бари бирдек УМУМИЙ хаммага ёқимли ва бирдек тановвул қилинади.

Эх, қани энди хамма мазани бирдек тушунгандек тилларни хам шу тарзда сезсак))

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7434 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
YUQORIGA!