Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 28 » Халқона тақдимот бўлиб ўтди!
10:01
Халқона тақдимот бўлиб ўтди!

 

Хабарингиз бор, Sayyod.com сайти ғоя ва ташаббуси хамда  Маданият вазирлиги билан хамкорликда кечган   инстаграмдаги @sayyodcom сахифасида 17-августдан бери #maqomchallenge илк ўзбек миллий ва халқона челлендж бошланиб, бугунги кунга келиб у  кутилмаган ижобий  натижаларни келтирди. 

 

 

Вирус  кўринишига келган  #maqomchallenge  сабаб  бемалол ўзбек халқи  мақомни урфга киритган тарихий онлар дейиш мумкин, зеро бунга инстаграмдаги  уч мингдан зиёд мақомдан парча  куйлаб қўйилган видеолар асос бўла олади. 

Куйламаган соха вакилларию ёш ва  жинс  қолмади хисоб. #maqomchallenge чек-чегара билмай хорижликларни хам жалб қилиб ўзбек мақомини Озарбайжонликлардан тортиб то Эронликларгача  Соқийномаи Савти калондан парча куйлаб #maqomchallenge хештегимиз билан қўйиб боришди.

 

 

#maqomchallenge  билан боғлиқ барча тафсилотлар Sayyod.com сайти ва инстаграмдаги унинг @sayyodcom сахифаси хамда ютубдаги youtube.com/sayyodcom каналида  бевосита ёритилиб келинди.

 

 

Бир неча йўналиш ва шахсий танловлар сабаб хам иштирокчиларга совғалар тикилиб  Шахрисабзда 6-11-сентябрь кунлари  Президентимиз қарори билан ўтган Мақом фестивали доирасига Sayyod.com сайтининг Маданият вазирлиги билан хамкорликдаги  #maqomchallenge лойихаси тақдимот  маросими хам киритилди. 

 

 

9-сентябрь куни фестивальнинг иккинчи сахнасида  #maqomchallenge тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва у билан боғлиқ барча тафсилотлар Sayyod.com сайти ва унинг инстаграмдаги @sayyodcom сахифаси хамда ютубдаги youtube.com/sayyodcom каналида чоп этилди.

Шахрисабзда ўтган #maqomchallenge  тақдирлаш маросимидан видеони ютубда томоша қилишингиз мумкин:

 

 

24-сентябрь куни эса, Тошкент шахридаги мухташам "Султан Саид" кошонасида  #maqomchallenge рағбатлантирув тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва унда Sayyod.com сайти танловига биноан 19 иштирокчилар хамда санъат оламидагилардан жонкуяр тарғиботчилару энг кўп видеоси кўрилган хонанда хам тақдирланди.

 

Шу куни махсус диплом ва рамзий мукофотдан ташқари "Зеленый чай" савдо белгиси остида махсулот чиқарувчи ташкилот рахбарияти миллий мақом тарғиботига бефарқ бўлмай, ўз ташаббуслари билан маросимда қатнашиб, шу кунги маросимда куйлаган иштирокчилардан айримларини  дазмол ва чангютгичлар  билан тақдирлади.

 

 

Мақом куйлаган ёш болачаларни видеоларидан саралаб олинган 5та видео сохибларига инстаграмдаги @Joni_ayiq дўконидан катта юмшоқ айиқ ўйинчоқлари совға  этилди. @Joni_ayiq инстаграм дўкони шунингдек маросимнинг айрим молиявий харажатларини хам ўз ташаббуси билан қоплагани ўзбек миллий мақомига бўлган хурмат ва эъзозини ифодоласа ажамас. 

 

 

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси рахбарияти хам ушбу маросимдан четда бўлмай,  ташкилотдан ходимлар мехмони бўлиб Қорақалпоғистондан келиб иштирок этган Мирисломга  телевизор совға қилишди. 

 

Хабар берилгандек, Туркиялик Ватандошимиз жўнатган 100 доллар хам аввал эълон қилинган иштирокчига  топширилди. Жамолова  Садоқат  Исломовна - уй бекасига бу пул мукофотига қўшимча мукофот сифатида "Зеленый чай" савдо белгиси остида махсулот чиқарувчи корхона ходимлари дазмол хам совға қилишди. 

 

Тадбир ўтган мухташам "Султон Саид" кошонаси ходимлари хам ушбу маросим мохиятига бефарқ бўлишмади албатта ва инстаграмда ўзлари куйлаган видеони жойлаштиришдан ташқари яна шу кунги томошабинлардан сахнага чиқиб мақомдан парча куйлаганларга катта таомларни бепул дастурхонларига тортиқ қилишди.

 

 

Мехмон хонандалардан #maqomchallenge да иштирок этган хонандалар Хилола Хамидова, Дилсўз , Дилноз,  шоира  бастакор ва  хонанда Шахнозлар қатнашишди. 

 


Санъат оламидан тақдирланганлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Юлдуз Турдиева хориж санъаткорларини хам #maqomchallenge да қатнашишга жалб қилган жонкуяр тарғиботчи сифатида,

хонанда Муниса Ризаева мақомдан парча куйлаган видеоси #maqomchallenge да қатнашган санъаткорлар орасида видеоси  энг кўп кўрилганлиги  ва


 

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова #maqomchallenge ғоя кўмакдоши, жонкуяр тарғиботчи ва энг гўзал ижроси учун Sayyod.com тарафидан махсус равишда эътироф мукофоти топширилди. 

 

Шу куни яна тақдирланганлар рўйхати:

Жўраев Отабек  Дилшодбек ўғли, хонанда Шохруххоннинг гитара созандаси.

 

Ички Ишлар Вазирлигининг намунали намойиш оркестри, 

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элмурод Исломов мактаби шогирдлари  

 

Ички ишлар  вазирлиги  ашула ва рақс ансамбли.

 

Алланазаров Азизбек Умидбек ўғли (ва шу куни кела олмаган унинг шериги) Санъат ва маданият институти 3-босқич талабаси.

Сардор Қамбаров  Хайдар ўғли, "Варница" ресторанида ошпаз,

 

Қуролли кучлар ашула ва рақс ансамбли

 

Шоир, бастакор ва хонанда Якзон (Шохрух Жўраев)

Хонанда Ойбек Тўхтаев (Имрон), Консерватория битирувчиси,

Маданимнов Фарходбек , ғижжак ўқитувчиси

Қодиржонов Маъруф, Консерватория 4-босқич талабаси 

Сангинов Шохжахон, доира ўқитувчиси

Қаршиева Зумрад, Консерватория 3-босқич талабаси ва хонанда, 

 

Хушвақтов Ахрор Эшмуродович, Ўзбекистон Давлат  Санъат ва Маданият институти 3-босқич талабаси. 

 

Нодира Пирматова "Марварид" болалар студияси мақом ўқитувчиси.

 

Одилов Отабек Улуғбек ўғли, Андижон машинасозлик институти маънавият ва маърифат маркази мутахассиси

Хомидов Авазбек Хасанбой ўғли. Ўзбекистон Давлат Консерваторияси  4-босқич талабаси. 

Достонбек Мирзокаримов чолғу ижрочилиги бўйича 2015-йил "Нихол" давлат мукофоти совриндори ва хозирда  Маданият ва Санъат олийгохининг 3-босқич талабаси, 

Азизбек Мирзаев, 2015-йилда Болгарияда бўлиб ўтган халқаро танловнинг фахрли 1-ўрин сохиби.

 

Мардиев Шерзод, аранжировкачи ва хонандалар  Ойбек ва Нигоранинг маъмури.

 

Эрназаров Шахбозбек Хашимджанович, Халилов Шохрух Шухрат ўғли,

 

Каримов Дилшод, Санъат ва Маданият институти 3-босқич талабаси,

Раимжонов Бахтиёр, Санъат ва Маданият институти 4-босқич талабаси

Абдурашидова Мехринигор Консерватория 2-босқич талабаси

Қобилова Маржона Консерватория битирувчиси

 

Тадбирни "Ёшлар" , "Миллий" ва "My5" телеканаллари ёритишди ва сайтимиз жамоаси номидан уларга ташаккур изхор этамиз. 

 

 

Тез кунда видео.

 

Суратлар муаллифи Мухиддин Али ва Нодира Тўраева.

Бўлим: Taqdimot | Кўрилган: 1947 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!