Хақиқий ижодкорнинг мақсади бўлмайди! FIKRiston
Хақиқий ижодкорнинг мақсади бўлмайди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Хақиқий ижодкорда санъатда мақсади бўлмайди. Чунки уни қалб ва санъати бошқаради.  Шу учунам у телбанамо. Шуниси билан ажралиб турувчи санъаткор!

Унда тақлид бўлмайди, унда кўчириш йўқ, бундай мақсад қўя олмайди хам чунки у санъатини қули холос.
Шу учунам санъаткор санъатдан холи ўзини бахтсиз сезаверади.  

 

Мақсаднинг  ижод ва қалбни бошқариши эса шоу-БИЗНЕС дейилади. У ерда бари бор, мақсадам, баландпарвоз гапларам, маддохлик хам ва айниқса иккиюзламачилик хам!
Санъаткор бўлмаганидан кейин курашишга мажбур-да!

Бахоналариям, ёлғонлариям кўпаяверади... масхарабоздан фарқи қолмайди кейин.

 


Афсуски шоу-БИЗНЕС дегани бора-бора туғма санъаткорларни хам йўлдан урди. Натижада ижодий телбалик уят бўлиб, кўчириш, тақлид ва кимландир ортда қолмаслик хиссиётини қули бўлди.

ШОУ-БИЗНЕС деганинига қарам бўлиб ўзига одамларни тортувчи ва қалблар билан мулоқотга кирувчи истеъдодини учирди. Ўрнига "қандай қилсам пул келаркин?" деган хаёл уларни минг охангга соляпти....аммо аввалги ижодини сездирмай қўйган. Чунки у пайтлар мақсади бўлмаган! Шунчаки қалбидаги борини мусиқага тукиб сочган, мусиқа ритмларига бадани ўзига бўйсунмай харакатга кираверган, у ёнган....ижод алангасида ёниб атрофни мутлақ унутгани учунам атроф унга интилган.

Пул ва балки кўзлай бошлаган қандайдир санъаткорга хос бўлмаган мавқеларни орзу қила бошлаб, машхурлик таъмига ўрганди ва аввал ўз ижодига гиёхванддек қарам бўлса энди машхурлик ва пулга қарамлик бошланди. Хаммаси ўзгарди. 

Ўзига одамларни ром қилиб турган  инсон одамларга интилиши мумкинмас! Бу хеч қаерда ёзилмаган ва айтилмаган оддий хақиқат! Сени шу ўзингга ром қилишинг учунам сенга интилишган...сен бир қадам пастроққа қадам қўйиб уларга интила бошлагач эса улар сендан қоча бошлашади.

Чунки сени интилишинг негизида энди "ким қачон қаерда ва қанча бераркин?"-деган саволлар кучлироқ. Пул ва у хақидаги ўйлар эса ижод пирини хуркитади. 

 

Одамлар тарқалди...

 

Ахир сен мингга бир туғилган инсонсанку. Миллионга бир келадиган ижодкор...нега миллион стандартларга тенг келасан...нега минг оддийликларга майдаланасан?

Нега миллиард  фикрларга қарам бўлишни бошлайсан?

Сенинг ичингдаги ижодий нидо фикри ахир у миллионтасида хам  йўқку...

 

Телба санъаткорлар кўринмай қолди а?

18-Авг-2018 11:49
Бўлим: FIKRiston | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [34]
Arhiv [1]
Baxs| Tanqid | Janjal [516]
BeshBet [20]
Din [85]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [58]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [83]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1070]
Muhlis Minbari [216]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [17]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [74]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [18]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747]
Tabriklar [179]
Taqdimot [55]
Hayriya| Akciya | Tadbir [330]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [819]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 9
Мехмонлар: 9
Рўйхатдагилардан: 0