Биз ижодни бошлаган давр 2003- йиллар бўлса, 2007 йиллар журналистика борасида ва 2013-йилга қадар интернетдан пул топиш хақида фикр хам бўлмаган экан. Атрофимдагиларга кўп айтаман: ижодда бир нимани исботлаш учун қанча йилларни тикиб керак бўлса клип суратга олиб уйга яёв келган пайтларим бўлган-деб. Рости! Биз аввал ниманидир қойиллатиш ва исботлашдан аввал текинига хизматни қилиб қўйганмиз. Мақсад чунки ижод бўлган!
Вахоланки Ютуб каналимиз 2011-йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб Ютуб порталидан тан олинган ва берндинг канал қилингани хақида ўша пайтлар хабар бергандик. Шундаям фидоий ишлаб фақат ижодни кўзлаган эканмиз. Хали хануз порталимизга пул ишлаш учун ёлғон сарлавха ва ёлғон суратлар билан коллаж қилаётганимиз йўқ ва буни ўзимизга эп кўра олмаймиз.
Хозирги кунда пул топишни бу йўлига тушган ва хаттоки блогер номига мос бўлмаганлар ёлғон сарлавха ва суратлар коллажи билан одамларни онгини захарлай бошламоқда.
Блогер хам аслида ижодкор ва унинг ижоди асосан мохиятда ётади, истеъдодига таянади, сарлавха ва ёки бировларни тайёр мақоласини ўқиб бериб турли суратлар билан бойитишда эмас!
Масалан сайтимизда чиққан бир неча мақола ва видеоларни шундоққина ўқиб бериб турли суратлар ва бақироқ сарлавхалар билан ўзларига жойлаётган ютубблогерлар кўп.
Уларни блогер эмас Ютуб фирибгарлари деб аташ мумкин холос.
Турли рус сайтларидаги шахвоний нарсаларгача ўзбекчага расвои радди бало қилиб таржима қилиб маъносигача бузгани етмаганидек яна ўта бир ёқимсиз овоз ва ўқиб беришдаги хам тушунарсиз етказиб бериш...хуллас хаммаси расво.
Эндиги катта фожеа эса улар бир икки инстафохишалар деймизми, сал номи чиқаётган ва ўқувчилар сони ошаётган бехаё нусхаларни номига жарангдор ва хурматли бўлган номларни ҚЎШИШ билан қўшмачилик қила бошлашгани бўлмоқда.
Фалончи фохиша Ўзбекистон Республикаси Президентини ундоқ деди, фалончи фохиша олигарх Алишер Усмоновни бундоқ деди дея ғирт сўзлар қўшмачилиги билан одамларни онгини захарламоқда.
Сениям эртага фарзандларинг интернетга киради ва шу нарсаларни уларни кўриб эшитишига рози бўлармидинг? Шундай қўшмачи ёлғон хабарлар билан болларинг тарбияланишини ва билмаган бўлса хам мана шундай таниқли ва хурматли шахслар номидан фойдаланиб оммалаштираётган ипрсқи нусхаларни ривожлантириб фарзандингни хам таништиргани розимисан?
Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматига мана шундай видеомақолалар юзасидан мониторинг йўлга қўйиб уларни интернетдан тозалашга киришишларини сўрардим. Чунки бу мисли кўринмас ифлослик!
На Президентга хурмат ва на маънавиятга ва на бошқасига. Президентми олигархми, бу инсонлар хаётида мехнат қилиб ниманидир қойиллатиб ва шу мақом даражасигача ўзлари эришишган! Қандайдир бир фохишалар билан хаттоки боғлаб ёзишга хеч кимни хаққи йўқ!
Демократияни хам демократиядан фарқи жуда катта! Сўз эркинлигиниям чегараси бор! Бизни менталитет европа маданияти деган демкоратик айрим ирсиятгача салбий таъсир кўрсатувчи нарсалардан хазар қилади!
Нима қиласанлар фохишаларни реклама қилиб? Иллатларни хурматли инсонлар номига қориштириб?
"Пордписчиги кўп" фохиша ва ёки кўпчилик кўряптику шу видеоларни дея шошилманг! Инсониятнинг бузуқ қатлами хамиша зиёли ва тоза қатламдан кўра кўпчиликни ташкил этган аксиома!
Лекин бу дегани уларни шу бузуқлик даражасини ривожлантир дегани эмаску!
Ютуб блогерлари ғирт фирибгар паразит ва интернет қўшмачисига айланди қўйди! Майли бу уларни фожеаси деб бўлмас тарафи - улар ўзлари билиб билмаган холда ютубдан пул оламан деб миллат ёшларини онгини захарлаяпти.
Бунга эса зудлик билан чек қўйиш лозим!
Ўзи аллақачон Президент аппарати қошида идеология ва фильтрация бўлимлари ва керак бўлса институтлари ташкил этилиши шарт бўлган даврга келиб қолдик. Ушбу лойихани ўйлаб юрибман.
|