22:06 "Ёшлар оромгохи"даги жанжал нима билан тугади? | |
20-июль куни "Ёшлар оромгохи"да "Upgrade" доирасида 12-ёшдан 65 ёшгача бўлган хотин қизлар учун ўтаётган 5 кунлик ёзги лагердаги можародан Sayyod.UZ сайти билан хамкорликда видеорепортаж тайёрлагандик (манба) ва унга кўра, ўзини Президент гурухидаги илк қиз дея таърифлайдиган Гавхар Сагдуллаева ва унинг онаси Камола Шакарова бошчилигида ташкиллаштирилган тижорат лойихаси аввалига "Хотин-қизлар қўмитаси" билан хамкорликда дейилгани, бироқ дам олиш жойига келгач йиғилганлардан ўнлаб аёллар шарт шароитдан тортиб то у ерда ўтилаётган мавзулардан норози бўлиб, эътироз билдиришганди. Сўнгги томчи бу вояга етмаган қизларга стриппластика дарси хам ўталгани ва бу ёши катта аёллардан кўпчлигини ғазаблантиргани хамда пулларни қайтариб беришларини талаб қилишгани бўлганди. Уларнинг норозилигида олдиндан ваъда қилинган бассейн ва иссиқ сув бўлмагани, тозаликка риоя қилинмаслигию ва овқатланишдаги камчиликлар хам айтилганди. Хотин қизлар қўмитасини хам бу лойихага умуман алоқаси бўлмагани хам маълум бўлганди.
Хўш, кейин нима бўлди?
Тошкентга қайтиб келган ва барча эътироз билдириб пулини талаб қилганларга Камола Шакарова тарафидан бир хафтанинг ичидаёқ пуллар тўлиқ суммада қайтарилгани маълум бўлди.
Оромгохда стриппластикадан дарс ўтган ва номи сир қолишини истаган аёл билан эса норасмий мухитда сухбатлашишга муваффақ бўлдик . Ўша куни аслида "Зумба" дарси ўталгани ва рақслар орасида стриппластика хам бўлганини у айтганида айрим қизлар қизиқиб ўзлари рақсга тушишни исташгани ва шунда дарс ўтаётган аёл шу куни ўзи билан келган вояга етмаган қизини ўзи хонадан чиқариб юборгани ва рақсга тушаётганлар орасида вояга етмаганлар бўлганидан бехабар эканини айтди. Бироқ, шу куни лагерда йигитлардан фотограф ва шу дарс ўтаётган аёл билан келиб мусиқа қўйишда ёрдам берадиган йигит хам бўлгани ва бу рақс тури рости хам вояга етмаганлар учун эмаслиги хамда шуни тушуниб фахмлагани учунам ўзини қизини хонадан чиқариб юорганини маълум қилди. Шу билан бирга у хам текинга дарс ўтганини айтди.
Шунингдек, Гавхар Сагдуллаева хам давлат ишидан бўшагани хамда айни дамда тадбиркор сифатида фаолиятини давомлаётгани бизга маълум бўлди. Бирорта давлат ташкилоти уни айни дамда давлат ишидаги фаолияти хамда Президент гурухи деган тушунча борлигини хам тасдиқламади.
Эди:
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 3968 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |