04:16 Яшаш нархи хақиқати: 3 миллионга атиги 3 дори ... | |
Аввалига 3-ноябрь, ноябрь ойининг илк муборак жума кунги фахрли инсонлар чехрасидан бошлаймиз:
Қон топширганлар рўйхати: Умумий 24 та донор қон топширди.
Шу куни Ўзбекистон Давлат Жахон тиллари университети талабалари ва
Тошкент давлат стоматология институти талабалари лойиханинг фахрли мехмон ва иштирокчилари бўлишди.
Шундай ёшлар борига шукр, чексиз хурмат!
Лойихамиз таниқли чехраси хонанда Дилафруз Хайитметова бўлиб у моддий хайрия қилиб, жонли ижро ва рақслари билан хушнуд этди. (Видео келаси жума)
Доимгидек ШириБар хомийси Улуғбек
Дилафруз деган махфий иштирокчидан бемор болалар учун раскраска ва бошка совғалар бўлди.
Моддий хайрия:
Умумий йиғилган сумма: 3.290.000 сўм
Шу куни келтирилган болалар учун "раскраска"лар , йиғилган пуллар ва қонларни хужжатлаб маълумотномасини Гемотология қошидаги жойлашган лейкемия билан оғриган болаларни шахсан ўзлари ва ота оналарига топширдик,
3 миллион сўмга атиги уч дори...мана сизга бугунги даво нархи хақиқати... 1 миллион сўмдан ошиқ турадиган кимё терапияси учун ишлатиладиган аспарагиназа дорисидан, улар бир курсда бир неча маротаба олиши кераклигини хисобга олганда, ушбу касаллик билан оғриган беморларга яшаш нархи қанчага тушишини фахмлаётгандирсиз? Болам ўлмасин деган ота-она сотмаган нимаси қолмади?... Буёқда қон керак бўлиб кимларга илтимос қилмайди. Хомий хам бор дейлик аммо қонни ким сотарди? Уни ишлаб чиқарилмаса, сотилмаса, унга ихтиёрий одам келиб қон топширишни қандай амаллаш мумкин? Шуларни чорлаб қон топширишга жалб қилсак , савобни реклама қиляпсан деган чаламулла тентаклар изохларда етарли бўлса.... шуларни чакаги ўчар деб Анвар қори билан хам сухбат қилдик ва Бақара суръасиданам савобни очиқ тури хақида Қуръондан парча келтирдик... Билсангиз, "Фахрли инсон" асли бу қилинган савобли иш хисоботи эмас, катта бир фожеавий муаммога сизларни жалб этиш! Болалар ўлимига чек қўйиш учун одамларни хашарга чорлаш! Сайтларни "фалон минг долларга сотиб олинган оддий бир темир - мошина рақами " хақидаги хабарини ўқиб алам қилиб кетади. Майли, бу ўша одамларни шахсий пули, яшаш кайфи учун истаганича шароитини қилади, лекин 32 миллионлик фуқаролардан хар ой, хеч бўлмаса 1000 сўмгина пулдан йиғсак хам неча умри сақлаб қола олардик. Хар ой , хеч бўлмаса юзта одам қон топширсаям қанча умр сақланади... Шунақа хабарларни чоп этаётган сайтлар хеч бўлмаса ойда бир маротабагина бу мавзуни хам, хайрия лойихасини реклама қилишга ўз хиссасини қўшса бизни сайт ва шахсан мени обрўимга фойда бўлиб Президент бўлиб қолмасдим лекин. Бу нарсага интилишам йўқ, орзуларам ўзга! Худдики бу нарсани билишмайди ва сайтимизни кузатишмайди. Фалон артист нимадир қилганини ёзишим билан " дея хабар беради Сайёд Ком" деб шартта кўчиришни билишади аммо, бу лойихани "кўришмайди"... Эссиз одамзод! Эссиз умр!
Фахрли инсон хайрия тарғибот лойихасида шу ой қатнашган ва шу пайтгача қатнашиб келаётган барча иштирокчиларга чексиз хурмат ва таъзим! Аввало давога хизмат қилсин, Аллох қабул қилсин ва истаган ниятингизга етказсин! Ўзингизда на қон бериш ва на моддий хайрияга имкон бўлмаса илтимос, хечбўлмаса шу маълумотларни бошқалар билан имкон қадар ўртоқлашитнг ва кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлиб катта савоб сохиби бўлинг! Батафсил: http://sayyod.com/faxrliinson
Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 4652 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |