07:09 Яна видео... Нима бало бўляпти хонандаларга?! | |
Халқ хурматидан тушиб, ерга урилаётганингдан нолимасанг хам бўларкан санъат ахли!!! Вахоланки жудаям озчиликни ташкил этаяптган маданият ходими номига лойиқлар азият чекмоқда...
Нималар бўляпти? Деярли хар ой хонандаларимиз билан боғлиқ маданиятдан йироқ видеолар томошабинига айланяпмиз. Майли Шохжахоннику бўйнига шунчаки пул илишибди. Аёлларимизчи? Атайин камерага қилинаётган бу хурмача қилиқлар нима учун?
Бир гала йигитлар орасида кўкрагини силаб, яланғоч оёғига шапатлатиб уриб ликиллаш нимасси энди? Қистирилаётган бир икки сўм учун шу қадар паст кетиб ирғишлаш шартми? Хонандами булар, ё бехаё цирк масхарабозлари?
Дилфуза Исмоиловани, ўзи хонанда сифатида хам тан олмасдиму, энди аёл сифатида хам хурмат қилмайман.
Кап-катта хотин...э уят хам эмас, шарманда бору...
Майли ўша "запрет"и хам ўз йўлига, хеч бўлмаса фарзандларини ўйлаб иш қилсак бўлармиди, уларни айби нимада? Улар қандай бош кўтариб юради бундай видеолардан кейин? Чин дилдан, тўғриси, шу фарзандларига ачинаман. Улар хам ич-ичидан шу нарсаларга қачондир чек қўйилишини истар? Миллатинг олдидаги уятингни бир икки сўмга ечибсан, фарзандларинг олдидаги маъсулиятни ечмасанг бўларди аёл!
Ўша запретиям бефойда, рейтинги йўқ одамга таъсирам қилмайди, рейтингдасигиям, чунки тўйдан қуруқ қолармиди?
Қачон маданият ходими номига доғ туширганлик учун қонуний чоралар кўриларкин?
Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси шундай хужжатлар юзасидан изланишлар қилинмаса бўлмайдиганга ўхшаяпти. Бир сўз билан айтганда, бузуқчилик санъат оламида долзарб муаммога айланиб бўлди. Хал қилиш вақти келди! Чек қўйиш керак!
Ўзбемизаю ўртола...
Видеога суратга олган эмас, тарқатган хам эмас, унга муносабат билдирган хам айбдормас! Видеолар қахрамонлари, ҚАХРАМОНлик онларидан лаззатланиб қолаверяптию, даккини тарқатган ва унга фикр билдирганга аташяпти. Бехаё видео қахрамонларига нисбатан қонуний ва қатъий жазо шарт бўлган давр келди.
Бу нарсалар ўзбекчилик, миллийликни топтаётган бузуқчилик эмасми? Миллатни химоя қилиш даркор! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 2067 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |