Бош сахифа » 2023 » Сентябрь » 30 » Имкон берган устозларга!
00:16
Имкон берган устозларга!

 Инсон зоти борки дунёга келиб ўзидан кимгадир ниманидир билиб-билмай ўргатади ва ўзи хам кимдандир ниманидир шу тариқа  ўрганиб бораверади. Ибратмиз...намунамиз.. Элементар нарсалар...

Табиийки илк устоз бу ота-она. Кейин боғча, мактаб, инстиутут ва хоказолардаги муаллимларимиз. Бу хаётимизнинг назарий босқичидаги устозлар...

 

Биз билиб-билмай кимгадир хаётимиз давомида устоз ё шогирд бўлиб бораверамизки бунда унинг  кўлами ва юки мухим.  Хаётимизга таъсир кучи ва ўша сабаб нималаргадир эришишимизга замин ярата олган устозларни унута олмаймиз.

Кимгадир хавас қилибам ё унга тақлид қилибам ниманидир ўрганиб борадиганлар бор, бунда табиики маданият сохасидагиларни ўрни ва масъулияти катта!  Бу борада жуда кўп гапирса бўлади зеро, ижоднинг ўзи аниқ бир фан бўлмай , Худодан юқтирилган бир ноёб хислати сабаб  ўз янги ўналиши биланам ярқ этиб, ўз мактабини яратиб бораверади. Афсуски бундайлар тириклиги ва ўз даврида қадрланмай, кўплаб ўз ўлчамига мос тушмаган устозларни  тушунишни истамаслик, тан олмаслик деворига дуч келиб,  эътирозларга сабаб бўлиб бораверади. Орадан йиллар ўтиб ўлганидан кейинги ва эндиликда керакмас бўлган қахрамонлик мақомига эриша олишади холос.

 

Умримизнинг  амалиёт даврини ўташ босқичимиздаги даврда аслида, устоз дегани хар тарафлама намуна бўлиши мухимдек. Аниқса, ўргатаётган нарсада ўзининг тажрибаси, янгилиги, изланиши, ғоялари, фикр ва ютуқлари қандай?- деган савол билан қараш хам мухим.  Қўпол қилиб айтганда, “Бу ўзи шу нарасада нимани қойиллатиб қўйганки, шу нарсада ақл ўргатаркин?”-деган фильтр билан айниқса интернет оламидаги аксар  “мотиватор”ларга қараш мухимдек.

Афсуски,  ўзини зиёли қатлам хисоблаб, устозман деган айримларни ғализ фикрлари, ўта омадсиз касб йўллари ва керак бўлса оилавий ахволи хам тартибсиз бўлганлар бизларга устоз  мақомидан туриб ниманидир ўргатиб, нимадандир танбех беришни бошласа...  

 

Биласизми, бугунги даврда сени ўзлаштирган билимингдан кўра, уни ишлата олишга имкон берадиганлар камроқдек ва мухимроқдек. Хеч қандай ғараз ниятсиз ва таниш-билишсиз “мана шу шогирднинг мана шунда салохияти, уқуви ва интилиши борки, унга имкон берсак ўзига ва хам жамиятга фойдаси тегади!”- деган фидоий мардлар камдек.

Мен учун мана шундай устозлар қадрли. Мен учун омадли устоз мухим! Мен нафақат ундан ўрганишим, балки  унга хавас қила олишим хам мухим!

 

Ва, энг асосийси;

Агар сиз кимнидир хаётида қайсидир бир фикрингиз,  харакатингиз ва берган имконингиз билан унинг касби ё айниқса  хаётида мухим ижобий ўрин қолдирган бўлсангиз, ишонинг, сиз энг керакли ва азиз устозсиз!

Мана шундай устозлар кўпайсин, илойим!

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 1236 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!