Бош сахифа » 2022 » Февраль » 18 » Февраль-2022 қахрамонлари
08:21
Февраль-2022 қахрамонлари

 

Февраль ойининг илк жумаси, 4-февральда ФАХРЛИ ИНСОН фондининг навбатдаги хар ойлик қон топшириш акцияси бўлиб ўтди. 

Доимгидек, аввалбоши қон топширган фахрли қахрамонлар суратидан хисоботни бошлаймиз.

 

 

 

 

Қон топширганлар:

1. Жумаев Ф
2. Эгамбердиев Д
3. Отбозарова Х
4. Сангилов Ж
5. Низомиддинов А
6. Сайдалимов М
7. Ахмедов М
8. Абдурахмонов Ф
9. Салимов К
10. Муродов Н
11. Акбаров С
12. Бегматов Б
13. Зикриддинов Н
14. Салихов Б
15. Рустамбеков Э

 

Нафақат юртимиз балки бутун дунёда бўлиб ўтаётган касалликлар оқибатида турли тадбирларнинг файзи қочиб айниқса қон топширадиганлар камайиб бориши натижасида қонга мухтожлар орасида оламдан ўтишлар кескин кўпайиб бормоқда ва қон топшириш акцияларини шифокорларни ўзи хам ўтказиб медперсонал ўзлари қон топширишгача мажбур бўлмоқда.

ФАХРЛИ ИНСОН фондининг хар ойлик акцияларида хам вакцина олганлар қон топшириши мумкин эмаслиги ва ковид турлари билан касалланганлар кўплиги боис иштирокчилар камайгани сир эмас. Шундай бўлсада бу сафар 15 киши қон топшира олгани хам катта иш.

 

 

Шу кунги тадбирга актриса Замира Бешимова ўз актерлик курси ўқувчилари билан келди ва болалар қўшиқлар ижро этишди. "Бахтлимиз" кўрсатувидан хонанда Жавохир Рахматов хам тадбирда иштирок этиб барчага севимли бўлган ушбу кўрсатув саундтреки "Бахтлимиз"ни ва "Дадажон" қўшиғини жонли ижро қилиб берди. (видео келаси жума)

Мунтазам равишда қатнашиб келаётган "Супер куёв" реалити шоуси иккинчи мавсум иштирокчиларидан Эркин ва Холдорлар хам шу куни хам фаол бўлиб, Эркин яна қон топширди. Шунингдек Эркин шу куни нақ Андижондан махсус торт келтирди. 

 

  
Бемор болалар учун банан,йогурт ва олмалар Жамшид деган йигитдан. 

 

 

Моддий хайрия;
1. Азиза
2. Шерзодбой
3. Саида
ва пул ўтказмалари  билан йиғилган умумий сумма; 9.268.000сўм

 

 

Юқоридаги суммага фонд пулларидан қўшимча қилиб, умумий хисобда  14.960.000сўмлик дорилар олиб бемор болаларга тарқатилди. 

 

 

Доимгидек,  барча топширилган қонлар хужжати қонга мухтож бемор болаларга шахсан топширилгани хақида суратлардан кўриб хотиржам бўлишингиз  мумкин. (видео келаси жума)

 

 

Хайрия амалларимизни Аллох ўз даргохида қабул қилсин, рози бўлсин ва энг аввало барчаси умр, соғлиқ учун хизмат қилсин. Ушбу акцияга ўз хиссасини қўшган хар бир иштирокчига хурматим чексиз,  сизлар борки умрлар узаймоқда, сизлар борки кимлардир яшамоқда, сизлар борки кимлардир ўксимаяпти... шуни унутмасак бўлгани. Ушбу сатрларни ўқиётган барча бошқаларни хам бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар ўз хиссасини қўшишларини чорлаб қоламан.

Ахир кимнидир умрини асраб қолиш ёки уни узайишига сабаб бўлишдек катта иш бормикан хаёт мазмуни деганида?

Келаси ой, 4-март куни яхшилик чоррахасида кўришгунча!
 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1389 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!