Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 12 » Фаришта ниқобидаги маккорага!!!
06:43
Фаришта ниқобидаги маккорага!!!

 

Тухматга бардошим йўқроқ...анча ўзимга келолмайман-да! Санъатдаги собиқ дўстларим хеч тинчий олмапти. Санъатдаги икки дўстим билан хайрлашганим асл сабаби, бири амалдор билан тортишиб қолганимда, унга пахта қўйиб менга кенг омма олдида ташланган "дўст" бўлса, бошқаси ўша лаганбардор "дўстим"ни ёнини олган унинг ва менинг "дўстим"из эди.

 Қизиқ а? Бири йўқ жойдан амалпарастлиги тутиб ўша каттаконга пахта қўйиб дўстимга қарши чиқсам нимагадир эришаман деб ўйлаган ахмоқ содда бўлса бошқаси "Мен адолатпарварман!" деган ниқоб билан бошқаларни иккиюзламачиликда айблайдигану аслида ўзи шу "адолат" ниқоби остида иш тутадиган маккор инсон!

 

Икки дўст урушганида бирини фақат ёнини олган дўст ўзи дўстми?  Шартмиди аралашиш?

Яқин дугонанг бўлса, химоялашга ўтибсан, нимага шунча пайтдан бери ёрдам бермадинг?

Иккаланг хонанда бўлсанг нега шунча пайтдан бери фақат ўзингга қилмасдан шу дугонангга  ёрдам бермадинг? Минг- минг долларлаб клип олгунча шу дугонангга шунча йил бадалига ДУГОНАЛИК ёрдами хаққи битта концерт орзусини рўёбга чиқардингми?

Ўша мен ёмон дўст буни сўраб  айтмаганмидим? Энди дугоналигинг эсингга тушиб қолдими?

 

Мани ёнимни олиб бир мухлис ўша суратни қўйиб унга ўзинг кимсан деган бўлса нега менга тухмат қилиб уйдирма тарқатасан?

Орадан бир йил ўтиб энди тухматга ўтиб гўёки сурат қўйган бўлдимми?  Жабрдийда амалпараст дугонангдан сўра у суратни ким қўйганди ўзи? Нега шунча пайтдан бери индамабди? Ўзи у суратни интернетга ким биринчи бўлиб шахсий профилидаги АСОСИЙга қўйиб интрига қилиб ўзи тарқатганди?) Сурати тагига "Маза, кайп" изохи билан а?

 

Санъатдаги биринчи дугонанг билан ажратишга сабаб бўлган ва оғир кунингда диктофондаги дугонангни интервьюсини югуриб келиб сенга эшиттирган хозирги "дўст журналистинг" ёки мендан икки йил фойдаланиб кейин белимга пичоқ уриб юрган югурдаклар каби ғаламис бўлганимда суратни эмас, уни ёпти-ёпти қилинган видеосини қўйган бўлармидим а?

 

Хаммани олдида ўзингча хақиқатпарвар бўлишни йиғиштир-да, асл хақиқатга бир қара! Икки дўстинг уришган бўлса умуман аралашишинг  керакмасди! Камига ким нохақлигини билардинг, ўшани тартибга чақириш ўрнига мани энг оғир пайтимда тупурдинг! Сен хам у дугонанг хам. Ўша вазиятда менга фақатгина "ахамият берма" дейиш билан кифоялангандингу мани мухлисларим ёнимни олганида мендан воз кечиб,  мени айблагандинг. Энди эса у суратни  мухлислар эмас, мени қўйганликда айблашингда ВИЖДОНИНГ  таг-туги билан йўқ экан!

Бир хонанда хақида хунук пиар сўз тарқалганида асли сени атрофингдаги дўстларингдан чиққан приколлигини била туриб мен ахмоқ ўша ерда биргалашиб кулганимга кейин у хонандага асл тарқатган деб мени айтганингни эшитибоқ билгандим сендаги хақиқат асли ниқобинг бўлганини. Энди эса виждонсиз ва ўта ХАВФЛИ маккорлигинга амин бўлдим.  Тупурдим "санъатинггаям", бэк вокалсиз чиқмайдиган овозинггу, фаришта образидаги маккор аслинггаям!

Нима етишмайди сенга ўзи? Хаммаёқни тумтарақай қилиб тарқатиб, кимларнидир ришталарини бузиб истаганингга эришиб ўтирибсанку, рохатлан! Керагига эришдинг энди бировларни нега тинч қўймайсан? Қачон тўясан? Шу сайтимниям берийми санга?

 

Э хааа сени орқангдан сайтим машхур бўлган эканку а? 

"Сени сайтингни мен машхур қилганман!" деган хонандалар озмунча бўлганми? Ва яна озмунча бўлармикан? Тавба, ўша мияси чириган, йўғэ, сайтимиз эътиборидан (айнан эътиборидан) четда қолган АЛАМЗАДАЛАР сен ва сен кабилар сайтда ўзгаравериши  хамда ким келиб ким кетишидан қатъий назар шу сайтни МЕХНАТИ ва ИЖОДИ бордирки қайси машхур сайтимизда кўринсин ё кўринмасин шукрки эл эътибори сўнгани йўқлигини тан олгиси келмайди!  Ўзи аслида ким кимдан қандай наф кўрганини биз айтмай қўя қолайлик а?))

 

Аталганига аталган! Шунинг учун хам изохлар ёпиқ!  Ўқиб хулоса қилар!  

Тегмаганга тегма!

Аламингни тухматдан олма!

 Борига шукр қилиб яшасангчи буёғига қисииииб!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 29812 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
YUQORIGA!