Бош сахифа » 2018 » Октябрь » 9 » Эгов базм ёки санъаткорлар қора рўйхати!
13:26
Эгов базм ёки санъаткорлар қора рўйхати!

"...тўй зерикарли ўтди...урушам бўлмадия..."

 

 

 Бир воқеа сабаб бўлдию, бир хонанданинг  3-4 вилоятга бормаслиги ва бундаай қора рўйхат кўпгина хонандаларда борлиги маълум бўлди. 

Шоубиз оламидаги хонандалар маъмурларидан аноним тарзда қолиш шарти билан аниқлаштирганимизда қўйидагилар маълум бўлди:


Марғилон, Асака ва Шахрихон тарафлардаги тўйларга кўп санъаткорлар боришни истамаслиги у ерлардаги аксар  тўйлар "эгов базми" тарзида ўтиб , асосан уруш жанжал билан якунланаркан.

Кўпинча санъаткорларни жонли этиши талаб қилинади ва тўй жуда кеч якунланиб тун ярмигача санъаткорларни ушлаб туришар экан хамда  агар  улар истаган пайтгача жонли куйланмаса пулларини бермаслик холатлари хам кўп бўларкан. Мана шу сабаб хам аксар хонандалар бу ерларга боришдан турли бахоналар билан бош тортишар экан.

 

"....Оғзини қимирлатгани келганини билганимизда, магнитафон хам қўяверардик, жонли айтса айтсин бўлмаса пулини қолганини олмайди!..."


Ургутда хаттоки санъаткорларни мини-диск аппаратини хам олиб қўйишгача боришганини бир хонанданинг маъмури ўзи ўша ерда бўлиб, кўрган гувох сифатида айтади. Сабаб ўша-жонли куйласин!
Жиззахдаги Эрон қишлоғига хам фонограмма билан бора кўрманг, пулингизни ололмайсиз!  Бу жойни хам кўп хонандалар айланиб ўтаркан.
Бироқ Жиззах тўйларига хонандалар боришни хуш кўришади зеро у ердаги "қистир-қистир" ни зўрини бошқа ердан кўрмайсиз экан. 


Шунингдек лўлилар тўйлари хам кўп санъаткорларда қора рўйхатда эканини айтишмоқда ва бунга сабаб улар истаган пулингизга аввалдан рози бўлиб, заклад (аванс) хам бериб, аммо тўйдан кейин қолган пулни аксар холларда беришмас экан.
Яна уларнинг  тўйлари ярим тунгача чўзилиб кетиб охиригача қолмасангиз пулингизни беришмас экан.


Тошкентдаги айрим тўйхоналар хам таниқли хонандаларнинг айримларини  қора рўйхатдан мустасно эмас. Тўй қилаётган одам хали тўйхонаси аниқ бўлмай агар ўша машхур хонандани таклиф этмоқчи бўлса "Фақат Каромат тўйхонасида эмас!"-дейдиган даражага етказишган.   Негаки "Каромат" тўйхонасини  ўзи яхшию аммо, "аппаратчиси"  айрим санъаткорларнинг маъмурлари қора рўйхатида экан. Бунга сабаб,  у тўйхона  аппаратига бошқа  одамни ўтказтирмас экан.

"Биз ўз репертуаримизни қандай қўйишни, қайси қўшиқ кетма-кетлиги ва орада репертуардан ташқаридаги қўшиқ куйланиб қолиниши мумкин бўлган холатлар борку, тўйхонани аппаратчиси буларни қаердан билади?"-дейди  маъмурлардан бири. Пулга хам кўндиролмай хатто жанжал тўполон бўлиб кетган пайтлар хам бўлган-дейди у.


Ўз ўрнида ўзим гувох бўлган тўйдан "Версаль" тўйхонаси аппаратчиси хақида хам эътироз айтишим мумкин. 2016-йил жияним тўйи ўша ерда бўлганида,  тўйхона аппаратчиси  аппаратдан чиқаётган товушни баландлигини қизғониб, фақатгина алохида пул қистирилгач баландлатиши ва тўйлар 23:00гача бўлишига қарамай, соат 22:00дан ўчираман деб туриб олиб, то 23:00гача шундай хунар қилавериб, пул ишлаш билан вақтни ўтказган. Яхшигина суммани бир қариндошимиз берганидан 15 минут ўтар ўтмас, яна шу хунарни қилганида хайрон қолгандим.

 

Худудлару ресторанлар тушунарли аммо,  бошқа манзиллар хам қора рўйхатда бор:
Хонадонларда бўладиган тўйлар хам тобора хонандаларнинг қора рўйхатига кирмоқда. Бунга сабаб ноқулайлик ва хонадондаги тўйлар хам ярим тунгача чўзилиб кетиш холатлари кўп бўлгани хамда маст эркаклар керак бўлса тонггача базму жамшидни давомлашни истаб, артистларни ушлаб туришлари билан боғлиқ экан.


"Ресторан иши осонроқ, хохланг хохламанг 23:00гача сизни ушлаб тура олишмайди чунки ресторан ходимлари 23:00дан кейин хамма хизматни тўхтатиб, керак бўлса чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиб, агар қаршилик кўрсатсангиз, шартта  милиция   чақириб хам  юборишади. Хонадонларда эса, келин куёв кетгач маст эркакларнинг байрами авжига чиқади. Хонадонда вақтнинг чеки йўқ.  Уни айтиб бер, буни айт деб тирик магнитафонга айлантириб қўйишади"-дейди мавзу доирасида яна бир маъмур.     


Айниқса совуқ кунлари хонадонларга бўладиган таклифларни деярли барча таниқли хонандалар шартта рад этишни бошлашади. Совуқ пайти ховлида ишлаш осонмас.
Айниқса хонанда Асилбек Негматов иммунитети пастлиги боис , совуқ кунлар хонадонлардаги тўйларни барчасини рад этаркан. Асли тўйхоналардаги тўйларни хам кўпини кутилмаганда рад этадиган Асилбекни  бундай йўл тутишига ана шу иммунитети пастлиги сабаб,  соғлиғи билан бўладиган муаммолар дея айтилмоқда. 
 
Хонадонларда ўтадиган тўйлар пойтахтда деярли учрамайдиган бўлиб кетган ва фақатгина хонанда Дилсўзнинг "Отажон" қўшиғи сабаб куёвнавкарга хонанда айтиш урфга кириб, унга асосан айнан шу қўшиқ ижрочиси Дилсўз таклиф этилади. 


Яна тўйдан кейин келин ва куёвни хонадонда кутиб олиш ва бир икки соат яна ўйин-кулгу қилиш урфлари хам пойтахтимизда кенг қўлланилади. Аммо, унда таниқли хонандаларни кам учратасиз чунки кўпчилик машхурлар хонадонда кутиб олишга рози бўлишмайди, сабаблари эса табиий ва юқорида кўрсатилган. 
 

Хулоса қилиб айтганда, хонандаларга жонли ижрода кўпроқ репетиция ва хонадон эгаларига эса спиртлик ичимликдан чекланиш бўлганида бундай қора рўйхатга хожат хам қолмайди.

Сиз нима дейсиз?

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 4271 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!