Бош сахифа » 2018 » Август » 12 » Coca-cola мега-заводининг 20 йиллик байрамидан!
12:49
Coca-cola мега-заводининг 20 йиллик байрамидан!

 

Дунё миқёсидаги машхур ва даврлар оша замонавий  ичимлиги бўлган Coca-cola мега-заводининг Тошкентдаги ишга тушганига 20 йил бўлгани муносабати билан ишчиларга байрам тадбири ташкиллаштирилиб унга оммавий ахборот воситалари хам таклиф этилди.

 

 

Журналистларни Coca-colaнинг Ўзбекистондаги бош директори Анвар Хожиевни ўзи кутиб олди. 

 

 

Компаниянинг  сифат ва техник ривожланишлар  бўйича масъул шахслари янгиликлар билан бўлишар экан, яқин орада шакарсиз кола билан Fuze tea нинг кўк чой ва шафтолию хамда ромашкаликлари хам сотувга чиқишини маълум қилишди. 

Coca-cola нинг  техник ва сифат белгилари борасидаги ютуқлари билан эса тақдим этилаётган видеодан билиб оласиз.

 

 

Йиғилганлар учун янги таъм: яшил қопқоқчалик  салқин чой мазасини татиб кўришлик тавсия этилди. 

 

 

Coca-cola нинг яна бир мухим янгилиги бу Ўзбекистонга кириб келаётган машхур KFC (фаст фуд) махсулотлари билан хамкорлик учун тендерда ғолиб бўлгани ва  KFC бу борада бир неча рақобатдош бўлган  ичимлик махсулотлари орасидан айнан танлови дунё миқёсидаги гигант Cocaда тўхтагани бежиз эмас. Зеро Coca-cola нафақат таниқли ва давомий тренд балки сифат бўйича хам хамиша илғор махсулот саналади. 

 

 

Ва албатта оммавий ахборот воситалари учун мега-заводга сайр уюштирилди.

 

 

Мавхум ва хамиша қизиқ бўлган жараён кечадиган заводнинг ичига сайр унутилмас онларни хадя этди. Асрлар оша рецепти сир сақланаётган мазкур ичимликнинг хеч бўлмаса тайёрланиш онлари билан яқиндан танишиш жумбоқлар оламини хис этишдек гап. 

 

 

Хаммаси кўзда тутилган, асосан техника ишлаётган  ва жахон стандартларига жавоб берадиган  ускуналар. Хоналарни бир-биридан ажратиб қўйилганликдаги мухим тартибларга  риоя қилишлик. 

 

 

Завод ичра сайр ўтгач оммавий ахборот воситаларига кола махсулотларидан салқинланиб бироз дам олиш онлари ажратилиб, совға сифатида компания махсулотлари ва шиша идишлардан эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

Тадбирнинг бадиий қисмини  бош рахбар  Анвар Хожиев очиб берди ва байрам тантанаси давомида юзлаб ишчиларга рағбатлантирувчи ва энг фаолларга эътироф совғалари топширилди. 

 

 

 

Компанияга ишлайдиганлар орасида ёши улуғлар ва нафақага чиқаётганларни алохида тақдирлаш онлари ўтказилиб зарбоф чопонлару чангютгичлар топширилди. Компаниянинг ўз ишчиларига бўлган  муносабати ўз бренди даражаси ва  сифат белгисига хос тарзда кечишини эътироф этмай илож йўқ. 

 

 

Шу кунги байрамона тадбирни бадиий қисмини бошқаришга масъуллар "Миллий телеканал" бошловчилари Отабек ва Фарангизлар бўлишди. 

 

Ташриф буюрган ва хизматда бўлган таниқли шахсалардан  шовқинли хонанда Жасур Умиров,  

 

 

Зарбли мусиқа асбобларининг махоратли хукмдори  Диджей Шурик

 

Латофатли хонанда Райхон,

 

 

 

 

Ва драйвмен  рэпер Шахриёрлар бўлишди. 

 

Coca-cola компанияси тақдим этаётган махсулотлар турфа хил бўлиб фақатгина машхур Кола билан чекланмай уларнинг бари бир зумда севимли ва энг талабгорлар сафидан жой олади. Масалан биргина Спрайтни олсак, ичимликлардан коктейль (қоришмалар) тайёрлашдаги ва айниқса дунёга машхур Мохито ичимлиги Спрайтсиз тайёрланмайди. Демакки у дунёнинг барча бар ва ресторанларидаги бўлиши керак бўлган мухим ичимлик. 

Газланган ичимликларга хуши йўқлар учун Fuze tea бўлса фақатгина тоза ичимлик сувига эхтиёжи бўлганлар учун эса  мархамат-BonAqua. 

 

 

Coca махсулотларини умрида бир маротаба хам татимаган инсон бўлмаса керак. Янада унинг бирорта махсулотини ўзига суюмли деб билмаганни хам топиш мушкул. Асрлар оша, даврлар оша ўз мавқеини йўқотмай, рақобатдош ва турли ўхшаш ичимликлар пайдо бўлишига хам қарамай севимлилик даражасини бирдек ушлаб келаётган афсонавий ва севимли  Coca-cola мега-заводининг 20 йиллик байрами билан жамоамиз номидан хам табриклаймиз.

 

Кола бу джинсы каби хеч қачон модадан чиқмас бўлган тренд! Coca бу бардавом мода!

Биз эса хамиша унга амал қиламиз!

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. Видео Сарвар Қамбаров. 

 

 

ВИДЕОРЕПОРТАЖни ЮТУБДАН томоша

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3486 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!