12:35 Бу мадхия эмас, миллат ШАРМАНДАСИ! | |
Тошкент хақида ва адашмасам янги Тошкент сити аталмиш жойга бағишлаб куйланган мадхияни, қўшиқни асл эгаси Rachel Plattenга айтмай бўлсаям лекин нақ ошкора, яширмай унинг Fight song қўшиғини бирга-бир қилиб ўзбекча куйлашгани рекламаси кетмоқда... Ижтимоий тармоқда қўшиқ олингани яширилмай БИЗНИНГ ТАЛҚИНДА деб ёзилибди...)) бахонани қаранг покизалигини)) ялт юлт!
Бироқ ўзбекча талқиндаги матнми, мисрами сўзми... билмадим бу тушунчаларни бирортасини у мадхиядаги терилган харфлардан иборат нимадирларга ишлатишга уволдек туюляпти менга... Боғча болаларга шеър ўргатадиган тарбиячи ёзиб берганми бу матнни? Бадиий кенгашдаги айрим тирноқ ичидан то тўўўғри бошқа йўғон аъзони ичигача текшириб ис чиқарадиган шоирлар бунга нима деркин менга жудаяяяям қизиқ. Лекин тушунишим бўйича бу қўшиқ ва видео хаттоки бадиий кенгаш жойлашган иншоотни ёнига хам йўламайди)
Майли ёмғир ёғаверсин, Майли шамол эсаверсин. Хуснингга яраша, Чиройли тўрт фасл Атрофга нур сочиб Яшагин пойтахтим
Ўқияпсизми бу "мисра"ларни?!
Йилдан йилга гўзалсан Яқин дилга ёқасан Таърифингга тил ожиз Чин дилдан яхши кўраман
Юрагим Тошкент, керагим Тошкент Сен тожим Тошкент ва хоказо ва бирбалолар хуллас...
Пойтахт хақидаги қўшиқ ахволи бу! Ўғирланган қўшиқ ва харфлардан терилган ғариб сўзлар чиқиндиси холос... Бошқача таъриф мумкинмас. Бу таърифимни ўзи шундоғам мақтовдек эштиляпти.
"Причем тут" тўрт фасл, шамол ёмғир? Қуёш чиқиши ва ботиши қолиб кетибдику. "Кечаси чироқ ёқилади , эрталаб ўчааади" а?) Вахоланки "Пойтахтда чироқ бооор, алааам"-дейилсаку сааал хақиқатга тўғрироқ тушарди...шамол, ёмғир ва тўрт фасл... МАНТИҚДА ЎЛИМ! Шу қадар ғализлик...ночор ва ўта фақирлик шип яланғоч сўзлар пойтахт гимни бўлса?! 4 фасл шамол ёмғир....капец, булар бутун дунёда бор ...нахотки Пойтахтга алоқадор бирор нарсани тарихдан излаб кавлаб ўқиб топиш қийин бўлди? Матн муаллифи умрида китобни ўзини кўрганми билмадиму аммо 10-15 минутлик вақт билан изланиб китоб ўқиб кўриш мумкинку, хеч бўлмаса шу пойтахт учун қилинаётган ишга.
Бозордаги қурт сотувчи Қумри опоқидан ташқари йиғиб териб келинганлардан ташқари шахсан Озодбек Назарбековдек Лутфий, Бобур ва Навоий шеърлари билан қўшиқларини бойитиб халққа маънавият улашувчи санъаткор, Насиба Абдуллаевадек ўз қўшиқлари матнига доғ туширмайдиган тирик афсона, Ғуломжон Ёқубовдек халқ артистлари қандай бу қўшиқни куйлашга рози бўлгани мени ажаблантирди. Нахотки уларни "Балки матн устида ишлаб кўрармиз, бу нафақат биз санъаткорлар юзи балки нақ Ўзбекистонни пойтахти юзи сифатида чиқадиган МАДХИЯ деган номи борку!" дейишга ХУҚУҚ ва ёки хадди сиға олмади? Жа бир мажбурий куйлайсан дейилмагандир?
Ўзини хурмат қилмаган одамлар хурмат қилишларини талаб қила бошлайдиган ахволга келиб қолса кейин ажабланишни билишади...
Оддийгина телеканалнинг мадхияси бу мадхия олдида шедевр! Мен Миллий телеканал мадхияси хақида айтяпман. Юртимизда шоирлар ёппасига қирилиб битмагандир. "Ялла" гурухини "Тошканим онам" қўшиғини шунчаки қайта куйлашса бўлардику. Барибир хорижникини қайта куйлашибди.
Гапирсанг ёмонсан! Индамасанг мана маънавият ахволи! Бу қўшиқ ва видео тинмай хали хаммаёқда айлантирилиб едирилади. Кейинги давр ёшларини кўрамиз кейин ахволини. Шундоғам бугунги кундаги ёшлар нималар таъсирида ва нималар гипнозида тарбияланди деб тахлил қилиб келгусини бартараф қиладиган одам йўқ! Айблагани хамма топилади аммо бартараф қилишга масъуллар эса бир умр қўрқувда ўтган! Ўз фикр баёнидан ўз эътирозидан. Ўзимизни юзимиз учунку ўртоқлар! Ўзимизни болаларимиз шу юртда ўсиб улғаядику.
Хонандалар матни танқид остига олинаётган бир пайтда юрт пойтахти хақидаги ўғирланган ва мана шундай чиқинди сўзлардан иборат мадхия бу миллат ШАРМАНДАСИ!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7399 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |