15:14 Ботирни танитган шов-шув энди янгилик бўлмоқда) НАГА?))) | |
Қандайдир аёллар гурухида ва ундан кўчирган инстаграм сахифаларидамией мен билан боғлиқ бир қизиқ вазият юзага келибди. Ноябрьдаги сухбатимдан орадан анча ўтиб айнан бир парчасини тарқатиб шов-шув кўтариш шубхали кўринаркан)) хар неки шов-шув бу албатта барибир реклама дегани. Бироқ, ўзи муаммо нима десанг? -Ха савол берибдида... Қайси овқатни хуш тановвул қиласиз дейиладиган журналистикага ўрганган мухлисларга мослашишим керакмиди ё? Узрулло!
Ё Асли Ботир Қодировни чиққанидан бери унга бириккан ўша саволни ман кашф қилдимми?! Очиқчасига: Ботир Қодировни танилгани сабабини биласизми? Сиз Ботир Қодировни ўзингизга ижоди билан бирга нимаси биан кашф қилгансиз? Хозир шу саволни мендан интервью олган журналистга берсам: "Ха, шу Шералини ўғли дейишгани билан"-дейди. "Хўп, бу саволни унга берилиши нимаси хозир мухокама унда?"-десам -"Билмасам"- дейди.
Демак , эскисини титиб исталганича "подача" қилиб зўрма-зўраки шов-шув қилаётганларда манфаат мавжуд. Кунинг ўз ижодинг билан танилишга етмас экан бировга осилиб паразитлик қилиш шартмикан? Ман артистлар орқали ўзимни ижодимга устун ясамадим, биласиз. Монолог ва шеъру хикояларим билан танилдим. Артистлар билан сухбат қиладиганлар кўп аммо ажралиб хали хануз эски сухбатимгача титиляптими демак, унинг негизида ўз ижодим ва мехнатим мавжуд! Ўзлигим, ўз услубим ва энг асосийси юзма-юз ёки ошкора танқидни айта олишдек хусусиятим БОР!
Хўп, нимаси хозир сенсация бу саволни? Шунчаки очиқ хеч ким айта олмаганими? Айтишсин эди. Сўрашсин эди, чет-четда юриб орқадан ғийбат қилгануча юзма-юз айтиб сўраган маъқулроқ! Айнан шу тегиб кетган одамлардан фарқим хам шунда, умр бўйи чеккада ғийбат қилиб юришади, мен эса ошкора танқид қиламан! Юзига айтиб сўрайман! ШУНИ БИЛИБ келишади сухбатга! Қандай саволлар беришимни хамма артистлар билиб тушуниб келишади. Интервьюдан кейин юз кўрмас бўлиб кетган артистлар йўқ! Ботир билан хам , халиям ака укадекмиз.
Шунчаки, четдан ва орқадан ғийбатчилар хозир изохларда ўша мақомида яшамоқда. Изохда ёзаётганидаги сўзларидан тарбияси ва кимлигини кўрсатиб турганларга жавобам беришни ва очиғи уларни ўқишга хам вақтимни қизғонаман. Ёзганида танлаб қўйган сўзлари шахсиятини айтиб турибдику, уни фикрию сўзи нечоғлиқ эътиборга лойиқ?) Ачинаман уларга. Хаёти омадли бўлмаганидан кейин куни изохда аламини кўрсатишда ўтади-да. Изохда куни қахрамонликка қолган одам албатта эфиргача чиқиб катта сухбат ва катта лойихалар қилганни тан олармиди?
Артистга келсак, у санъатга қадам қўяётганида барча ютуғи билан биргаликда айбларию сирлари хам кенг омма олдида бўлишини билиб киради ва хар неки у хақида шов-шув бўлмасин фақат уни рекламасига ишлайди. АЙНИҚСА агар унинг ижодига қанот сифатида бирор бир шов-шув қўлланилган бўлса! Бу хам бир фикр, ва буни хам бўлишга хаққи бор ва демакки бу хам сўраб суриштириб халққа аниғи берилишига харакат қилинади.
Мавзу қилиб кўтараётган ва аслида ўзлари реклама ва пиарталаб бўлиб долзарб мавзуни кўтара олмай куни эски сухбатларимни титиб, улардан парча тарқатишга қолганларни эса шахсиятига ўзи бир қаранг. Ким улар? Нима қилишяпти? Нимани қойиллатишяпти? Улар хануз эски йил ноябрьда, мен эса бу пайт 2020йилда анча сухбат қилиб бўлдим, лойихалар, сценарийлар ва мана хозир хам янги сухбатга кетмоқдамиз.
Қанча сухбат кўрсатувлари бор Ўзбекистонда аммо фақат мени қилган сухбатларим йиллар мобайнида титилиб бўлса хам шов-шувда! Демак эплаш керак, юзма юз гаплаша олиш керак! Шунақа таъсир кўрсата билиш керак! Қўлдан келмаса умри интернетда эскисини титиб, изохида эса така кетидан бошини қўйи солганча маъраб кетавериш керак экан-да. #подаэффект
17 йиллик ижодим даврида хар қанақа танқидди кўриб иммунитетим резина копток эффектидек даражага келиб бўлган. Қанча кучли урилса шунча куч билан юқорига сакраш! Шу учунам, бўлди, кетдим. #дальше Йўғэ, учдим!) Изохлар, тепадан майдалашиб кўриняпсиз))
Адекват мухлислар, сизлар учун эса парвоздамиз! Биргаликда учамиз!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 2512 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |