Бош сахифа » 2018 » Июнь » 14 » Биров устингдан Аллохга шикоят қилмасин!
06:09
Биров устингдан Аллохга шикоят қилмасин!

Баландпарвоз сўзлар жонсиз тана каби, минг бўянтирма у барибир ўлик. Минг гўзал сатрлар танлама у барибир «яшамайди». 
Рост гапнинг жилоси бўлмаса-да у барибир жонли, барибир диққатингни тортади, фикр туғдиради, ўйлантиради. 
Узоқ вақт миянгда айланаверади...
Хақиқатинг таъми аччиқ бўлса унда табиийки оловлатади... унинг безаги ханжардан, тафти оловдан! 
Минг рад этма, минг тарафкаш бўл, минг тан олма у умрингни охиригача ичингда яшай бошлайди! Виждонингни дўст тутади, тинмай безовта қилади.
Алам ўткинчи... у анча кейин кетади. Вақт ўтиб ундан халос бўлиб хақиқатга виждонинг ахийри бўй берган пайти эса анча кўприклар ёқилган, анча диллар оғриган ва у пайти кимлар бор кимлар эса йўқ бўлади...
Кечир, нохақ эдим деб айтгани на ғурур топилади ва на одам.
Оғир армон. Юки дуоларингдаги зикрга айлангандек илтижога қўшилиб тураверади.

 

Яна Аллохга юзланамиз. Унга айтиб енгил тортамиз, истиғфор этамиз... кечиради деймиз.
Кечирар... Аллохнинг қарори мухим. Тўғри..
Аммо яна бир хақиқат тиғлайдида шунда...
Қалбингдаги нотинчлик тинмаган. Хотиржам эмассан барибир. Дили оғриган инсон хам Аллохнинг бандаси, у хам қўлларини дуога очгандир, йиғлагандир, дили оғригандир...Аллохга шикоят эткандир... Мана шуниси энг оғир хақиқат! Унгачи, қиёматда Аллох нима дер экан? Шунча адолатсизлик бошида туриб яна уни бошига оёқ тираб қиёматда Аллох кечирар дея олармикинсан? Худодан кутганинг хам ёлғонмиди аслида?

 

Тангрига юзлангунча аввал бандасини рози қил. Кейингина Аллохдан сўрагани уялмайсан. Виждонинг тинчроқ туради шунда. Сўзингни эшитган Аллох виждонингни эшитмайди деб ўйлайсан-да!

 

Минг гўзал сўзлар танлама, унинг туби покиза эмас экан у барибир лойқалигича худди бетахорат ўқилган намоз каби хуқуқда қолаверади. 

 

Қалбимиздан чиққан нидолар хақиқий бўлсин! Қўлларимиз дуога , сўзларимиз Аллохга юзлангани чоғи виждонимиз хотиржамлиги мухим бўлсин.
Биздан шикоят этиб қаерга боришса боришсину аммо қўлларини дуога оча туриб қалби йиғлаб Аллохга шикоят қилишидан асрасин! 

 

(c) Sayyod

Бўлим: Din | Кўрилган: 2792 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!