07:19 Бехаё артистдан андишалик пиёниста афзал... Воқеа! | |
Бир танишимнинг қўшниси рус аёли оламдан ўтди. Жигар циррози экан, кўп ичаркан, 55 ёшларида оламдан ўтди... Жигар циррози бўлиб биронта жойдан рўйхатдан ўтмаган бўлиб яширинча даволанар экан. Биламан, хозир шу сатрларни ўқиганнинг 90 фоизи "Ха, ўрис экан, ичаркану, нима қипти ўлган бўлса?" дейиши мумкин. Фақатгина 10 фоизи сарлавхага артист дебдику деб давомини ўқишга шошилар)) Ўрисдир, ичардир, ўлибдиям шундану...Аммо бир вақтлар ёзганимдек, хақиқатнинг хам замирида ўз хақиқатлари уланиб кетган бўлади. Балки шу сабаб Худо кечиримлидир...
Бу аёлни жуда кўп кўрардим. Жуда маданиятли, ўзига хамиша қараб юрган, доим сўрашган ва шахсан мен хали бирон маротаба ичиб олганини кўрмагандим. Айтишларича у жуда бой оиладан таг зотли бўлган, тарбия ва маданияти юқори бўлган бу аёлни гап-сўзию, ўзини тутишидан палаги тозалиги билинарди. Ўлимидан кейинги бир зумда тарқалган тафсилотларни унинг келини ошкора қилди.
Турмушга чиққач, бошида яхши яшашган, бироқ фарзанди туғилгач, эр аёлига хиёнат қила бошлаган. Фарзанди учун оиласидан ажралишни ва ўз она уйига ажралиб қайтишни эп кўрмаган аёлни, эрининг ошкора хиёнатлари натижасидаги ички кечинмаларига дардкаш ароқ топилади. Бу эса эрига қўл келган. Хотинини ичириб қўйиб, ўзи хафталаб жазманлари билан айш-ишратга кетиб қолар, аёлини шу қадар маст даражада ичирганки, ўзига келгач, эри йўқлигини кўриб, ароқлар ароқларга уланиб кетилаверган. Натижада жигар циррозига учраган. Қўшнилари буни билишгану аммо аёлни маст холатда учратишмаган. Барибир йиллар давомида қўшнингизни кунлаб кўчага чиқмаслиги, ён девор ортидан йиғи овозлари, махалладаги дўкондагиларнинг сотилган ароқлари...хуллас ўзининг дугона қўшнилари билишсада уни ўзига хам сездиишмаган. Қўшничилик андишаси қурсин...)
Жигар циррозиниям яширган аёлни ўлими шубхасиз милиция ходимларини қизиқтирган. 55 ёш барибир ёш-да, сабаблари хақида сўралганида касаллик билан рўйхатда хам турмаган... Келини айтишича андиша қилган...
Ачинасиз... сабаби ўша ичкилигиданам бировга зиёни тегмаган, ўзини дардини чўктириш билан умри ўтаверган. Хаттоки ўзининг қизлик уйига гап олиб бормай, ичишларини билдирмаган. Ароқ ичишини албатта бахона сифатида айтиш мумкинмасу, аммо турли характердаги инсонлар бор, кимни иродаси кучли кимники эса аксинча. Русларда ўлимдан кейин хам "поминка" деган нарсасида ичиш удум. Демоқчиманки русларда ароқ харом саналмайди адашмасам. Гап миллатда хам эмас, билмадим жудаям ачиндим унга. Умрини ароққа чўктирди....
Ўйланиб қоламан... Юқорида айтганимдек, ха рус...ха ичадида... аммо уни андиша билан чидаб, ўзини қурбон қилсада, шу пиёнисталигию унинг натижасидаги касалигача уялиб яшириб келган. Ўлимидан келини билан яккаю ягона ўғли йиғлади. Ўғлини хам қўлидан хеч нарса келмаганди.
Рус...ичади... Ўзбекларимизни андишасини айтаман-да. Шу шоу-бизнесдан келиб чиққан холда... Ўзбекларимизни ичиши тугул андишасини айтаман-да! Санъат оламининг афсуски аксар аёлларини андиша четлаб ўтгандек...гўёки улар оиласида хаё ибодан тарбия олмагандек. Гўё ўзбекликнинг кўрки орият гендан ўтмагандек... ичишлари холва... Санъат олами хонандаларидан аёллари ичмайдими? Ўзбеклария?) Яшириб ичсаю майли, ха андишалик пиёниста десанг, камига камерагаям ўйнаб беришади. Пиар!
Яхшиям бахона бор артист...образ... аммо санъаткор...маданият...эх, одам чарчаган яна ўша нарсаларни ёзавериб бору... Ўлсин шу образам... шартта шу мани ички дунёим дейдиган марди йўқ! Пиёнистани эса андишалик ўриси бор...
Эфирга сипо чиққани билан артистни тўйга келганида кўр! Ярим пиёла ароқ қуйиб бергину тарбиясини кўр! Уёғига телефонингни хозирла, шоусиям бор! Бахонасиям: Артистманку!) жа қийинде силага... бечаралаееей... яхшиям бир кун студияда терлаб, ойлаб оғиз қимирлатиш билан пул топасизлар. Ўттиз кун ер чопсаларинг нима бўларди...
Ўрис аёлку дардини чўктирибди ароққа, бировни оиласини бузган манжалақилар, унинг умрига завол бўлди аслида. Бизнинг айрим ўзбек аёл санъаткорлари эса бировни оиласини бузиб туриб тантанасини ароқ билан ювади! Фарқни қаранг...
Билмасам... Беандиша артист бўлганидан, андишалик пиёниста бўлиб ўлгани яхшироқдир...андишалик пиёнистани тарғиботиям йўқ, уйида ўзини гумдон қилгани қолади. Артистчи? Бутун бошли халқини балчиққа тортади. Бутун бошли маънавиятини ва ўзбекни ориятини хам. Маданият сохаси... ўлди сохаям...номи қолди.
лекин... маданиятли қиз ва аёлларимиз санъатимизда етарли! Шукрки етарли! Фақат, қанийди шу аксари (!) санъат ва маданият номига монанд бўлса! Андишалик пиёниста ўрислар хақида ёзилмасмиди.... | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 2406 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |