05:06 Тўхтаб туринг... Ажралиш қочмас... | |
Оила қургунча ва оила қургандан кейин... Сиз хам бошқачами?
Кўпинча “Оила қуриб ўзгарди” сўзлари чалиниб қолади. Ким яхши тарафга ва ким ёмон. Асосан яхши тарафга ўзгарадигани кўп, демакки масъулияти бор, оила тушунчасига мехри бор, оилапарвар.
Назаримда, оила қургунча атроф мухитга қандай кўринишда - кимга тикандек, кимга ўта юмшоқ ва балки умуман оила қуришини тасаввур этмас холда бўлсину, оила қургач ички дунёимиз оиламизда асл кўринишида намоёнланадигандек. Ва айнан шу пайти барча синовлардан қай тариқа ўтишимиз аслимиз бўлса керак. Инсониятнинг жамиятдаги шаклланиши борасида мазкур жараён ўта мухим ахамиятга эга. Оила қуриб яхши тарафга ўзгариш бу бизни ички оламимиз юзага чиқиши бўлса керак. Афсуски бошқа тарафи хам бор....
Ажралиш. Тан олинг, ажрашиб кўпчилик синиб қолган. Қанчадан қанча аёллар йўл четию, Туркия Дубайни гуллатишга ўтди. Ичкиликка берилган йигитларчи? Биз болаликдан ОИЛА қуришга интилиб, орзуларимиз костюм шим, оқ либос, тўй ва фарзандлар тасаввури билан сингиб, сингдирилиб интиламиз. Ва (мабодо) кутилмаганда.... Йўл четига чиқишга мажбур ёки ичкиликка иродасизликдан йиқилганларни мухокама қилишдан йироқман. Хаётдаги бахт ва омадсизликни хар ким индивидуал равишда ўтказади... хаммани психикаси хар хил. Фарзандчи? Уни психикаси ота-она урушиши ва ажралишида нима бўлади? Икки тараф мехрини етарли олмай ўсганидачи? Ажралишга сабаб бўлаётган нарса шунга арзийдими, бир бахолаб кўрингчи?
Ажралиш йўлида турганлар тўхтанг! Тин олинг.
Шунчаки хар икки тараф жимликка берилинг. Бир-бирингиздан дам олинг. Бекорга суд бир неча ойлаб ярашиш учун имкон бермайди, одамларда турли химик жараёнлар кечиб туради, гормонал, ёш ўтишдаги кризис, атроф мухит стресслари ва хоказолар таъсири психикани оловлатиб туради.
Одам хам одамдан гохо чарчабам туради. Организм чарчаса бир ухлаб туриб ўзимизга келамиз, одамдан чарчасак соғиниш керак(дек). Ажралиш йўлида туриб “У ундай дедику, бундай қилиқ қилди” -дидидиларни унутинг! Ортиқча хақорот ва ортиқча гаплардан чекланинг, эртага кўз-кўзга тушиши бор! Оила сақланиб қолса чандиқ бўлиб қоладиган нарсалар бор... Эшикни қаттиқ ёпиб юборманг! Оила сақланмаган холида хам, вақт ўтиб ачинасиз...
Асабда хар бало айтилади. Ўзингиз айтган ва қилганларингиз кўринмайди. Хар хил вазият, шунчаки тормозни босинг, мулоқотни тўхтатиб бироз икки тараф хеч қандай ёза-ёзсиз, хақоротларсиз, принципларсиз шунчаки вақт олинг! Бир ойни ўзи етади. Фақат хар икки тараф жим турса бўлгани! "Переоценка"- миядаги тафтиш ишлари хаммасини ўз ўрнига қўйиб чиқади. Бундоқ тарозига қўйсанг уриш кунларидан яхши дамлар устунроқдир? Кўпроқдир? Яхши яшалган давр кўпроқдир? Бир ой жимлик. Кўришмасдан. Мулоқотсиз. Соғинч келдими? Демак оила сақланиши керак! Оила учун! Фарзандлар учун! Ва унутманг! Тоблангани мустахкам бўлади!
Биласизми... Ажралиш қочмас... Одамлар уриша уриша тап этиб яқинидан ажралиб қолиб, кейин бир умр афсусда ўтиб кетмоқда. Кимингиз бўлмасин ўлим ажраштиришидан асрасин. Душман ўлса хам юракни бир чети билан ачиниб қўямиз. Хаммамиз ғаниматмиз. Қачондир кун келиб барибир ё биз турмуш ўртоғимизни ташлаб кетамиз, ё у бизни... Ўлим хақ! Қолгани ўйин... демак ютқазмаслик керак! Ғалаба бу ижобий якун. Қолганига рози бўлманг! Тўкис оила бу ғалаба! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 1688 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |