Бош сахифа » 2021 » Август » 9 » Армонларам йўққа чиқиб турар экан!
23:08
Армонларам йўққа чиқиб турар экан!

“Хаётимда бу биринчи мартта костюм шим кийишим” деган сўз “Бахтлимиз” кўрсатувидан билсангиз эди нечоғлик менга таъсир кўрсатиб, нечоғлик шодлантиришини...

Собиқ Иттифоқ пайти хаммада бирдек форма бўларди , Мустақиллик пайти келганида у формалар бекор қилиниб мен бораётган мактабда костюмда келиш талаб қилинганди.

Мустақилликни илк йиллари оғир дамлар бўлганини билганлар билади. Талонга чекланган миқдорда махсулотлару сўм купонлар даври... Ана ўша пайти таътилдан мактабга чиқишга оз қолган...костюмга пул йўқ... хамма аранг кунини кўраётган давр.

Хали хануз мани йиғлатадиган бир хотира  бор:  Бувим стол атрофида шундан гап чиқариб акамдан пул сўраганди. Акам хам пули йўқлигини айтгач, овқати томоғидан базўр ўтган бувим йиғлаб юборганди. Буни мен акам жахл қилиб туриб кетганларидан кейин қараб, кўзим зўрға овқатини ютиб  силкиниб йиғлаётган бувимга кўзим тушди. Ўшанда ўлиб қолгим келганди, ростан. Бувимни иложсизликдан  чидай олмай йиғлаганларини хозирам эсласам чидолмайман.

Онамдек бўлган бувимнинг эркатой арзандаси эдимда... Менгаям   стол атрофида на овқат ўткан, на бошқа, бошимни қуйи солиб иложсизликдан бувимга қўшилиб йиғлагандим.  

Шу манзара умрбод кўз ўнгимда қолди. Балки шу учунамдир костюмга хушим йўқ. Ўлганим кунимдан бирор тадбир мажбур қилса кийишим мумкин.

 

Қаранг,  ўша бувим ва онамнинг дуолари билан бугунги даврда шундай кунларга келдимки...

Кимларнидир костюм шимлик бўлишга Аллох  сабабчи қилиб қўйди.

Мана хаёт хикмати ўртоқлар!

“Бахтлимиз” кўрсатувидаги хар бир куёвга текинга костюм шим берилади ва умуман бу кўрсатувда иштирок эткан  келин ва куёвларга рости хам хаммаси текин!

Асосий ижодий жамоа мен, Нодира Тўраева, Хуршида ва умуман шу кўрсатувда ишлаётган хамма хаммамиз армонларни йўққа чиқара олишни исботлашда  сабабчилармиз холос.

Тўй қила олмай,  оқ либос кийиш, ёр-ёрдан энтикиб хаяжонланиш, келин салом ва албатта шу костюм шимга умрида эриша олмагану аммо рости хам чиройликкина оила бўлиб яшаётган бахтли оилаларни  +998 97 0050270 рақами телеграмида кутамиз.

Бахтлимиз – армонларни йўққа чиқарувчи ягона лойиха!

#baxtlimiz #milliytv

 

Режаларим доскасида бўлгани ва  биринчи сонидан суратга олинган торт ва ширинликлар...

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1567 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!