Бош сахифа » 2020 » Май » 23 » Ғамгин Хайит муборак!
00:32
Ғамгин Хайит муборак!

 

Болаликдан суйган байрамим бу йили ғамгин тарзда ўтадигандек. Аввало Аллохнинг хар бир кунига шукр, яхши ва ёмон кун бўлмайди, барига шукр. Аммо қарангки 2020-йил дунёни ўзгартириб юборди.

Вақт тўхтагандек гўё. Минг  йиллаб ёпилмаган ва собиқ тузум даврида хам ёпилмаган масжидлар бугунги эркинлик даврида ёпилди. Байрамлар тўхтади.  

 

 

Лекин  арафа куни ўзгармас кечди, палов, бўғирсоқ, хуштили, қўшнилар билан алишиб «кимнинг оши мазалироқ» изохлари - бу бари доимгидек завқли.

Бироқ ... эрта тонг оламон билан тонгни қаршилаб байрам намозини ўқимаслик ва уйга иссиқ нону фарзандлар учун ширинлик хамда шарлар билан кириб келиш бўлмаслигини билсам... болалигим билан боғлаб турган занжирим  узилиб қолгандек. 


Нолишга ўрин йўқ, қўрқаман. Одамларни уй-ватанини сув олиб кетди, беморлар борки байрам хис этмас - яшасам деган, эрта етим қолгану фарзанд доғида байрам тугул ортиқча сўз керакмас инсонлар вайрона қалби учун дуодаман!

 

Минг шукр дейман! 


Тинчлик бўлсин! Хамма ўйлаган ниятига эришсин! Бахтни туйсин!
 Ушбу сатрларга кўзи тушганга оилавий бахт ва кўнгил хотиржамлигини тилайман!  

Хайит муборак !

 

#ғамгинхайит  #сурнаевнебудет #безшариков #хўрозқандотмен #майличупачупссотволармиз

Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 1510 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!