21:34 "Ғалаба боғи"дан минус ва ПЛЮСлар | |
Тошкентдаги Олмазор туманида жойлашган "Ғалаба боғи" очилганидан хабарингиз бор ва бугун вақт топиб , тўғриси, фарзандларим учун уйимдан узоқ бўлсаям (мошин бор на ғам бор) йўл олдик. Фарзандларим шу кичиклигиданоқ аскарлик ва қуролли кучларга боғлиқ барча нарсаларни яхши кўришади. Хаттоки либосларни хам (военный) шундайларини олиб беришимни кўп сўрашади. Уйда ўйинчоқ милтиқдан тортиб танк ва тўппончагача "балкон" (ўйинчоқлар қароргохи)да тўлиб ётипди. Олиб чиқиб сотсанг битта каптива беради))
Хуллас келдик. Афсуски боғнинг мошиналар турар жойи йўқ эканига кираверишдан анчайин узоқроққа мошинани қўйиб келдик. Хечқиси йўқ, пиёда юриш фойдали аммо бошқалар ва айниқса кўп одамлар келадиган пайт анча ноқулайликларни юзага келтириши мумкин, назаримда.
Кираверишда навбатда хамма "Касса"нинг ойналарида нарх наво билан боғлиқ бирор маълумотнома борлигини излаб хитоб қилиб турди, лекин суратда кўриб турганингиздек шу чиптахона ёзувидан ташқари бирорта ёзув йўқ.
Кириш катталарга 10минг сўм ва мактаб ёшигача эса бепул экан.
Икки рангдаги: кўк ва яшил чипталар бериб бири шу боғни сайри учун бошқаси тўғридаги музей учун эканлиги айтилди. Боғни сайр қилиб борар эканмиз кўзингиз қувнайди дейиш балки малол келар аммо, пойтахтимизда мана шундай керак бўлса Жахон андозаларига мос парк барпо этилганидан фахрлансак, бошқа тарафдан бу боғнинг хар қадамида мунгли хотиралар жонланиб, хар бирида ўз хақиқатлари кўрсатилиб турилганлигидан беихтиёр ўша қонли даврларни хис эта бошлар экансан. Музейни тепасига қараб чиқаверишда урушда халок бўлганлар номи битилган рамзий мармар тошчалар сизни юқорига "кузатиб" қўяди. У ердан томоша (смотровой) майдон кўприклари билан хайкаллар ёнигача чиқадиган тарзда ва бир ёқдан айланиб чиққан бўлсангиз бошқа тарафидан шундай пастга алохида айлантириб тушилади. Барчаси мураккаб архитекторлик ғоялари асосида қизиқ конструкцияни ташкил этади... Музейни ичи эса росмана Уруш даврини "шоурум"и деса хам бўлади. Истанг истаманг сизга ўша даврни хис қилдириб беришади. Вақт тўхтайди...
Деворлардаги уруш давридаги айнан менталитетимизнинг холатларидан то бевосита кийинтирилган қўғирчоқлар ва урушдаги холатлар тасвирланган сахналар. Бир ёқдан бузиб чиққан танк бўлса бошқа ерда касаллар даволаниши жараёни. Катта катта экранларда ўша даврнинг видеоларию ёнида ўша давр буюмлари... хамма хаммаси ўша вақт ва ўша мудхиш йиллар олами...
Боғдаги окоплар, концлагердан бир парча-майдонча ва ичидаги темирдан одамлар вужудию ичидаги чироқлар композициясига гап йўқ.
Паровозлардан тортиб то пулемёт ва катюшаларгача.
Биласизми, урушнинг совуқ дйидори акс этган боғда менталитетимизнинг оғриқли бўлса-да акс этилган айрим сахналарида қандайдир бир нур, файз ва бошқача бир илиқлик сезилади барибир. Фронтдан қайтишини кутаётган она, хомиладор келин...бешиклар... уларнинг атрофидаги деворларга битилган аскарларнинг мактубидан парчалар... Совуқ уруш онлари... турган буюм ва деталларда ўзбек менталитетининг илиқлиги барибир ўзига тортади, ўйлантиради ва... ва барча мана шу нарсаларни устида ишлаган айниқса ғоя муаллифларига тасанно айтишга ундайди. "Ишқилиб шуям плагиат бўлмасин-да, ишқилиб бирор юртдаги тайёр шундай нарсаларни кўчиришмаган бўлишсин-да!" дейсиз беихтиёр. Шундай бўлса хам бизда (хам) шундай боғ борлигига рости фахрландим.
Одамзод қайғуси олдида миллат, ирқ ва қайси динга қарашли эканлиги хам мухим эмаслигини акс этувчи сахна... Балки уруш олдида хамма тенг балки ўлим олдида бир... Оддий қилиб айтганда эса уруш тиғи тегмаган миллат қолмади.
Хотира тадбирлари учун қилинган (адашмасам) мана шу гумбазли жой хам эътиборимни тортди. Об-хавони кутилмаган сюрпризларига дош берадиган қилиб қурилган. Энди Ботаника боғда тадбир қилишга кун қолмади хуллас.
Мана шунча ғоя, шунча мехнат, шунча харакат ва маблағ. Буёғига уни шу тариқа етказиб турувчилар эса боғ ходимлари тўғрими? Бугун мен фарзандларим билан шу масканга аслида болларимни самолётми танк билан суратга тушириб қайтарман деб келганимга ачинмадим, аксинча, маънавий мазза қилиб фарзандларимни кўплаб саволларига жавоб бердим, ўзим хам қизиқдим, хурсанд бўлиб рости фахрландим. Лекин, юқорида айтганимдек, шунча қилинган мехнатни ўша мақомига монанд ушлаб турмайдиган айрим кичик бўлсада бироқ катта муаммоларни келтириши мумкин минусларни айтмай илож йўқ. Чунки келиб келиб айнан мен келганимда шундай бир жанжални устидан чиқиб қолиб, унинг сабаби айнан шу боғ ходимларига боғлиқ эканини тушундим. Биринчи кўз тушиб кўнгилни хира қилувчи озодаликка риоя қилинмаганлиги. Фаррошлар мана шундай ивирсиб ётган (как то не презентабельно...) йўлакларга қараб турса бўлишарди, хар холда бу ерга келаётган аксар мехмонлар сайёхлар эканини ўзим кўрдим. Ишонсангиз, ўзбеклар жуда кам, асосан рус миллатига мансублар оилавий ва сайёхлар келишган.
Жанжал хақида:
Рус миллатига мансуб бир киши (сайёх ёки журналист) қўлида профессионал фотоаппарати билан суратга олинаётганига боғ ходимлари "мумкин эмас!" дейишганидан бақир-чақиргача бориб етди. Натижада ўтган кетганларни "Бу ерга одамлар маънавий дам олгани келган, уят эмасми?" деб айтиб изза қилишга харакат қилганларини хам кўрдик. У кишига телефонда суратга олиш мумкин аммо фотоаппаратга эмас дейилганига у "нима фарқи бор ?"- деб жавоб қайтармоқда . Юқорида айтганимдек, кираверишда "КАССА"да (нарх наво хақида хам) суратга олиш борасида бирорта тақиқловчи ёзув ё суратлар йўқ. Бу боғ ичида ва музейида хам ёзилмаган! Қонунимиз бўйича эса "суратга олиш мумкин эмас!" деб ёзилган огохлантириш бўлсагина суратга олиш мумкин эмас, бундай "табличка" огохлантирув йўқ бўлган исталган жойда суратга олиш мумкин. Демакки халиги киши хақ. Адашмасам, "Фотоаппарат билан суратга олиш пуллик"- дейилганинга қулоғим чалинди, ундай бўлса худди "Ботаника боғи"да эшик олдидаги "Касса"га бу хақида ёзиб қўйиш керак. Масалан шу "Ботаника боғи"да фотосессиялар нархи ёзилган. Нахотки шунча иш қилинган "Ғалаба боғи"да бир парча қоғозга компютерда нархлар ва тақиқловчи холатларни ёзиб чиқишга вақт ё имконият топилмаган бўлса? Ғалатию...
Боғ ходимлари эса ўша киши билан анча тортишиб, уришиб хақоротгача боришмоқда. Ва буни атрофдаги ўнлаб одамлар эшитиб хайратланиб тўхтаб кузатишмоқда.
Шунча ғоялар, мехнат, харакат ва маблағ билан катта катта нарсалар барпо этиладию кейин уни сақлаб туриши керак бўлган майда майда нарсалар емира бошлайди гўё.
Биласизми , бир танишим айтганди. Бирор бир катта ташкилотга кираверишингдаги оддий бир эшик олдида ўтирган котиба аслида шу даргохнинг энг катта мансабдоридан-да хавфли чиқиши мумкин деб. Кўпинча катта биноларни қулатиш учун унинг бошидаги катта ғиштларни эмас, энг пастидаги майда тошчаларни ўпирсангиз кифоя.
Хуллас, шанба ва якшанба кунлари оилавий киноми ёки хайвонот боғига бориб керак бўлса ўша ердаги хайвонларни хам "маданиятимиз" билан хуркитгандан кўра мана шундай "Ғалаба боғ"ига бориб маънавиятимизни бойитишни барча барчага тавсия қиламан. Баландпарвоз бўлсаям шу фикрим тўғриси. Шахсан ман оилам билан маза қилдим. Шу масканни шу тариқа бўлишида хизмат қилган барчага каттакон рахмат!
| |
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 2303 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |