11:37 Абдулазиз маддох! Илтимос қайтма! | |
Ўзи хеч ким шунчаки запретга тушмайди! Бари муносиб ва лойиқ бўлиб тушган!
Нечоғлик инсон фаросатсиз ва фахмсиз бўлиши керакки ўлиб кетган инсонни устидан шундай сатрлар битса... Ўша ИАКлаётган инсон сенга УНВОН берган! Сен хам унутибсанда? Худди Иқбол Мирзо каби... Ўзи ўхшаб хам кетасизлар...шаклу шамойилу маддохликда хам. Кўрнамакликда хам балки? Мабодо қариндошмасмисизлар? Нечоғлик инсонда фахм фаросат фақир бўлмоғи мумкинки запрет тушунчаларини шахсан Президентдан эмас ва Президентни хонандалардан бошқа муаммоси етарли эканини тушуниб етмоқликка...
Нечоғлик фахм фаросат?
"Вай мани уйимга шахсан телефон қилишди, вай шахсан Мирзиёев мени запретдан чиқарди!" деб, турли ракурс, турли хона кийим ва соч турмагида кетма кет видеолар чиқаравериб фақатгина клип чиқаришинг қолди холос. Қўшиқ хам ёз "Мирзиёев мени қайтармоқда"- деб ва унга клип хам ол.
Тошкентга келганингда яна устимдан ёзишни унутма, яхши кўрасанку участковыйма участковый устимдан ариза ёзиб юришни)) Собиқ хамкасбингни прокуратурадаги лавозимидан фойдаланиб дегандек а лаббай?)))
Нега запрет сабабларини халққа ростини айтмадинг? Нимадан кейин ўзи запретга тушгандинг? шунчаки омадинг кетиб Ўзбекистонда умуман на тўйинг ва на бошқа ишинг қолмай (емай) Қозоғистонда пул топиб юриб мухолиф сайтларга Ўзбекистон устидан мағзава ағдарганингдан кейин эмасмиди? Қорлар ёғиб излар ёпилибдими? Нега ёлғон ва тухматлар қиласан?
Худони ўзи кўрсатмасину аммо сени ўрнингда бўлиб қолганимда хам (минг бора Худо асрасин) запретда бўлмай туриб чет элга борволиб Ўзбекистон устидан мағзава тўкмасдим! Омадсизлигим аламидан Ўзбекистонни ёмонлаб запретга тушмасдан, шу омадсизлик устида ишлардим!
Сенга унвон берган инсонни ўлиб кетган бўлса хам устидан кулишингни қара...бу сени ахволинг намойиши! ИАКламагин! Ислом Абдуғаниевич Каримов у! Интернетда тарқалган мишмишни аввал тагига етмасдан ноғорангни топволиб чалишга шошилма! Шу инсонни даврида нафасинг чиқмаган! Думингни қисиб бўлса хам четга чиқиб кетиб ўша ердан бир нарсалар деб валдирагандирсан аммо шу ерда ғинг деёлмаган шоқолсан! Ўша инсон Ўзбекистонни ўлиб кетгунича Ўзбекистон қилиб турган буюк шахс! Тарихий инсон бўлиб қолган!
Ва унутма! Президент меняется но не система! Сани запретинггаям ва балки қайтишинггаям система сабабдир. У эса ўзгармас. Йиллар давомида тузилган. Балки хурсандчилигинг хам аслида бир қопқонга тушишчаликдир.
Виват Хақиқат! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 21003 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |