"Тўгрисини айтганда" Сайёд билан
|
|
Sayyod | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 08:11 | Изох # 51 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| 4
Цитата (RaVsHaNBeK) 1. Yozishlarizdan bilinadiki (uzr man sizzi ko'rmaganman) jaxliz chiqqanda odammi xicham ayamisiz(!) xayotda kechirimlimisiz yo'ki aksinchami ? Добавлено (15-Авг-2013, 12:20)
2. Ijod namunalariz orasida mani eng yoqtirganim ''Mehribonim'' monologiz (kompotmandee shu monologizga))) manimcha bu kennoyimga atalmagan! umuman olganda shunaqa ijodlariz tufayli kennoyimmi ko'ngillarini sindirmadimmikan dib o'ylab ko'rganmisiz xich?
3.Yoshligizda eshitishimcha ''babnik'' bo'ganakansiz nechta qizga sevgi isxor qigansiz?? (shu rostmi)))??
4. Ishxonamdan mukofot puli oldimdee keyin u pulga Iphone 5 yoki galayx 3 olimikin deb rossa boshim qotti va oxirii shartta nokia 1112 (fonarliiii)) telfon oldim. Mani o'rnimda bo'ganizda siz nima qilardiz??
5.Oka manga bitta qiz rossaliyam yoqadde lekin man unga yoqmayamman)) shunga nima maslaxat berasiz?? (faqat uzidan so'ra demeng))
Javoblariz uchun oldindan raxmat sog' salomat bo'lishga majbursiz)
1. Кечиримлиман, "Аллох кечиргувчи, бандасига ким қўйибди?"(с) 2. Кенайиззи ўзигаям ёқади монологлар)) У ижод билан реалликни фарқига боради. Юқорида айтганимдек, ижод бу ижод! Ундаги реаллик фақат хиссиёт холос, амалимас. 3. Рост.))) жудаяяяяям)) санамаганман. кўп, тўғри, тан оламан. 4. Тўғрисими?)) Шу пулга китоб чиқарардим)) Агар сиздаги танлов вазияти бўлса Галакси олардим, Айфон тупой) чунки чегараланган. 5. Любббой одам любббой одамга ёқиши мумкин! Фақат харакат керак. Ишонаверинг севгини сотиб олишни иложиси йўқ, лекин бўйсундириш мумкин! исталган одамни севдириш мумкин! Бу исботланган нарса. Фақат харакат, уни омилида у қиз яхши кўрган нарсаларидан то кутилмаган сюрпризлар, мехрли муносабат, ишқилиб хамма "ўрайдиган" нарсани ишга солсангиз бўлли. Ана компот қайнааааб турибди, сол мани бонкагааа, Вой асалли қопғоғи, компотни солиб, устига ўзинг билан ёп деб)))))))))))))
Цитата (oybek) 1. Oilangiz xaqida (ota-ona,aka-uka).....ma'lumot bersangiz..... 2. O'zizga ta'rif berib kuring..... 3. Botir Qodirovni Sherali aka Jurayev bilan orasidagi munosabatlarga qanday qaraysiz.Shu xaqida ochiq oydin xozir yozolasizmi albatta bilganizcha..... Javoblar uchun katta raxmat.....
1. уларни айби йўқ тўғриси)) Отам хақида гапирмайман. бу умуман котта бир асар, Бразилия сериали дам олиб , Санта барбарани сериаллар рекордини урадиган воқеа. Онам ТЧСЖни бошқарадилар, ман дирехторману улар бошқарадилар. Мани зиммамда хужжатли ишлар, уларда эса амалда. Харкатерлари ойййёййёёёёй. Артистлар мабодо уйга телефон қилиб қолса, сухбатдан кейин духига ўтиради. Айниқса Шахзода, Нилуфар Усмонова ва Каниза телефонда онамга рўпара бўлишдан қўрқишарди. Овоздаги охангдан одамга салобатлари босидия деганди Шахзода биринчи гаплашганида. Кейинчалик, у телефондаёқ дўстлашиб олди ва концертларига манга билет бермасаям айнан онамга зўр жойдан билет бериб, яна фикрлари билан жуда қизиқади. Яна Манзура онам билан муносабати яхши. Ман йўқлигимдаям келиб онам билан кўришиб кетади. Хуллас, онам бутун битта районни ушлаб қўйганлардан)) район хокимиятигача зириллайди)) Рувдсинию айтмасаям бўлади)) Агар мани сайтимни онам юргазганида ишонаверинг, санъат Ўзбекистонда расман ёпиларди.))))) Акам бор, неча йилдан бери гаплашмиман, машнақа кечиримлиману лекин, ёмон дилимга теккан бўлса, ким бўлсаям шунчаки гаплашмай қўяман и бўлди. Бу кечирмади деганимас, шунчаки ўзимдан чекладим демак. Табиатан рухиятим иммунитети шунақа, хеч нарса қилолмиман. Оиламизда яна жияним биланам гаплашмай қўйдим. Катта опамни ўғли, деярли хар куни ёнимда, балоғатга етгач, ўзгариб тиллариям чиқди, бир куни ёммонам дилимга тегди, сансирашгача борди шу жанжалда. Шартта гаплашмай қўйдим холос. Алам қиладигани шу болани туғулганидан катта бўлишигача, тарбиясидан то хаммасигача маниям хиссам кўп бўлганди. Ўзимми ўғлимдек эди. Акам... да ну его, каким был придурком, таким и остался в свои 40 лет. Катта опам билан бирга катта бўлганман бувим қўлида. У турмушга чиққач, ойим билан қолганман, буни юқорида айтдим. Ўзини синфдошига теккани учун, у акамдек бўлиб қолганди, домда яшай бошлагач, шу домдан уй олиб қўшни бўлдик. Икки ўғли ва бир қизи бор, уччала фарзанди кўз ўнгимда котта бўлди. Мана яқиндагина ўша махалласига домини сотиб қайтиб кетишди. Энг яқин инсонларимдан бири шу катта опам. Мандан кейин синглим, у онам билан ўсган. Турмушга чиққан уям, икки қизи бор, уям бизани домимиздан уй олган, қўшним!) 2. Ғирт жинни! 3. Билмаган нарсамми билмайман дейман, тўғриси, у мани оиламмас.
Цитата (БОБО) Манга жунатилган саволлар хам бор экан. 1.savol Abror aka xaqida. shu bola 3, 4 martadan qon toshirdi. va uchrashuvlardan qomidi. Sardor aka jazoxonada kakoyta paxtakor deb yozgandi. Sardor aka uni tanimismi yoki bir odam o'rnida ko'rmismi? 2.Sardor akani armoni bormi?
3) Sayyod siz kuchli shaxssiz! Agar sizga sayt faoliyatidan kechib siyosatga ya'ni deputat yoki boshqa yuqori mansabga ko'tarishsa bu ishni qay darajada uddalay olaman deb o'ylaysiz.
4) Yil boshida saytdan ketishingizga "Samoe novie ob" jurnali sababchi qilib ko'rsatildi (ayrim manbaalarda) shu qanchalik haqiqata yaqin. Va nima sababdan saytda reklama qilinib hozirda to'tatib qo'yildi.
5) Gulnara Islamovna bilan qanchalik yaqinsiz? Dastlab qanday tanishgansizlar? Agarda prezdentlikga nomzodlarini qo'yishsa o'z ovozingizni berarmidingiz. ( Agarda o'ta siyosiylashtirib yuborgan bo'lsam 3- savolga javob shart emas)
1. Бу бизани ички оилавий нарсалар. Сайтга чиқиб кенг оммага гапирмадиму. Ўзимизни ичимизда бўлаверадиям, унутилаверадиям. Кейин энди, вой қққооон топширди деб манга рўкач қилиш шартмикан? худдики бир мани хаётимми сақлаб қолгандек. Ну и что топширган бўлса? Неччи юзта одам топширди? Бир неча мартта топширганларам кўп. Хаммасини қули бўлиб ўтишим керейми? Ким топширган бўлса аввало эзгулик, яхшилик ва ўзига савоб йўлида қиляпти. Хаммасини танийман, биламанам. Хаммасини хурматам қиламан , азизлаб ардоқлиманам, лекин талтайтириб хам қўймайман! Тушунган тушунди! Ўзимку майли уришишимам мумкин, ярашишимам, лекин мани фанфорумимдаги биронтасига беганадан келиб , биров тегиб кўрсинчи! Шуни биларки халиям биз билан! Мана шунақа синалибам турамиз. Бусиз илож йўқ. синалмайдиган жамоада сохталик юзага келади. атайинмасдир, вазият тақозоси биланми барибир синалади! Қолгани қолди. Демак лойиқ, демак хўжакўрсингамас, демак росмана жамоа! Содиқлигиям хурматиям хаммаси рост эканки хеч нарсага қарамай биргамиз! 2. бор, тўйимда ойим ва холам бўлмади. 3. Одам бир сохада қандай бўлса, қолганидаям шундай бўлади. Инсонда характер , харизма ва хватка ё бўлади , ё умуман бўлмайди. хар ишлаган сохамда аъло ишлаганман дея бемалол айта оламан, чунки шундай бўлмаслигига қўймасдим хам. Сиёсатда бўлсам, юқорида айтдим аввало идеологиядан бошлардим. Чунки одам дарахтнимас, илдизини ўйлаши керак. Лекин манга сиёсат олами умуман қизиқмас. Қизиқмас сохада эса ишлай олмайман. просто ишламиман и все. 4. йўқ нотўғри. сабаби журнални фақат бир сони чиқди қолган сонлари бошланиб, жамоадаги ўзгаришлар ва бошқа лойихалар туфайли тўхтаб қолди. 5. Муносабат хамма гапираётгандек даражада эмас))) Танишув кенг омма олдида твиттерда бўлган. Ижодимга ижобий бахо берганларидан бошланган. Номзодлари қўйилса албатта овоз берардим, чунки нималарга қодир эканликларини хозирга қадар исботлаб бўлдилар.
Цитата (ORCHIDEA1508) Assalomu aleykum Sardor aka Sizga bir nechta savollarim Bor, 1 Baht siz uchun nimada? Hayotchi? Hayotni nimaga qiyosliysiz? Missiyam nimada Deb oylisiz? 2 Wirinliklar jonu dilingiZ , nimani yoqtirmaysiz? Yaniy yemiysiz umuman? 3 Kecha etgan odamingiz ismi? Yani Iskandar akani halos qilgan odamingizni? javobla uchun oldindan rahmat
Волекум ассалом.
1. Бахт бу бирон бир вазият ва нарсага холатига қараб сезилувчи ижобий хислат. у хамма нарсада бор, асосан ижобий ғалаба, хотиржамлик ва шукроналик онларида бахтиёрлик сезилади. Хаёт мавхум, қизиқ ва мўъжиза. сабаби уни муаллифи инсониятмас. шунинг учунам хаммаси мавхум. Қиёслашим имтихонга. хар бир дақиқада имтихонни турли мавзуларида ўтиб ё йиқилиб борамиз. охирги балларни эса билмай ўлиб кетамиз. уёғи яна мавхумлик. айтишларича балларни қиёматда санашармиш)) миссиям ижобий тарғибот. салбийликни бартараф этишдаги сайи харакат. ва албатта тарихга кириш. 2. ёқтирмаганим: гречка, перловка, халим ва кисель.
3. ха бир адашган банда.
Цитата (Zinnura_K) SAVOL: man ko'pkina "muxlis minbari" da berib borilgan voqealarga maslahatlariz..da o'qigandim ayollarni semirb ketishiga tanqid ko'zi bilan qaragandiz...(o'zini qo'yvorib...semirb seryal ko'rib o'tirgandan ko'ra... Va boshqa ko'pgina joylarda turli xil tanbexlar bergansiz) Toyingizdagi Foto larga qaraganda Kenayimiz ham Durkungina(po'mpaloqqina...shirinchekanla kim ko'rkli do'mboo ko'rkli) ekanla.. bunga qanaqa izoh berasiz???
1. увахахахаха. чунки манга дуркунла ёқадиде. аксарият эркакларга эса йўқ! танишган давридаги холат билан , тўйдан кейингисидаги фарқни назарда тутаман. сиз магазиндан кола олдиз, уйга келиб очсангиз фанта экан. нима қиласиз? бориб колага алиштирасиз. Оиланинг мустахкамлиги омилини асосий деталларидан бири, бу истасангиз хам , истамасангиз хам жинсий алоқа! Инсониятни икки нафс бошқаради шу иккисини бера олган одамга, қониққани интилиб яшайверади. Фақат хотинлармас, эркакларгаям таалуқли у семириш ва ўзини қўйвориш. Шунчаки мухлис минбарига аёллар мурожаати ва шу нарсага тақалгани учун аёлларга айтганман. Эр хотинидан ёки хотин эридан қониқмадими тамом, четдан излашга тушади. у нафс йўқолмайди, ўлмайди, уни ўчириб хам бўлмаса... қаригунича бирга яшаб туришига нима ушлаб туради? Кейин, хотиним семизмааас, жа дўмбоғаммас, просто қилтириқмас! Соғлооомде)) Ўзигаям ўша мақолани ўқитиб, агар ўзини қўйворсен қара лекин, 4 хотин олишга хаққим бор, шартта яна биттасини никохлаб оламан деб айтганман)))) сўнгги пайтлар, “вой манам бу ёруғ оламни кўрииий” дейишни бошлаган қорнимга бир қиё боқиб қўйдию , жилмайиб жим бўлди холос. ))))
Цитата (Anv@rbek) 1) "Sayyod.com" saytidagi maqolalarda u bu yulduz haqida ijobiy maqola yozib, yoki aksincha tanqidiy maqola yozganingizdan so'ng o'sha yulduzlardan birini sizga bo'lgan reaksiyasi o'zgargan payt bo'lganmi? Va bu vaziyatni etib bering.
2) Sayyod Media Markazi haqida axborot bera olasizmi?
3) Oila a'zolaringizdan kimlar muntazam ravishda saytingizni kuzatib borishadi? Va bu borada ular har bir maqolani oila davrasida muhokama qilishadimi? 1. хаммаси бирку. албатта ўзгаради. лекин бугунги кунгача келиб ўрганиб кетишган. Сандан харбалони кутса бўлади дейишади бўлди. 2. хозирча техник тарафлама жихозланмоқда 3. хеч ким.))) қариндошлар эса деярли хаммаси)) мухокамаси етиб келади манга бир-бир. Хориждаги холам ва оиласи хам кузатишади ва кўпинча “вай роса жинни боласан аааа?” дейишади бўлди))) билишадику қанақалигимми , улар учун янгиликмасман)
Цитата (БОБО) Мен хам фурсатдан фойдаланиб уз саволларимни колдирсам. 1.Сайтимизнинг 6 йиллиги муносабати билан амнистия эълон килишингиз мумкинми? (Яъни Лоадингни кайтаришимиз мумкинми?) 2.Янги очилган Гапхонамизнинг мобил версиясини килса буладими? 3. 1. Йўқ. Айбдорми, айбини ювсин, керак бўлса ўзи добиваться қилсин. 2. музокаралар олиб борилмоқда
мана Бобо-Озод ака иноятлари билан фақат фанфорум учун иқрорликлар ва эксклюзив навбатдан ташқаридаги “экспрессо” сони. изохларни очиқ деб эълон қиламан. Фақат саволлар учун эмас, етарли бўлди уже! Мухокама учун бемалол!
хаммага рахмат
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
Sayyod | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 08:12 | Изох # 52 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| манимча иқрорликларда жудаям чегарадан чиқдим чоғи...шунинг учун бу мавзу эртагача туришига кафолат бермайман...узр...
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
БОБО | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 08:34 | Изох # 53 |
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
| Жавоблар учун катта рахмат! Энг зур савол деб кайси саволни эътироф этишингиз мумкин?
|
|
| |
oybek | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 10:02 | Изох # 54 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| To'g'risi javoblarga gap yuq..... Savollarga bunaqa otkrovenniy yondashasiz deb kutmagandim,keragidan ko'p narsa bilvoldim.....))))) O'zizni bemalol xis qilib sirlariz bilan dardlashganiz uchun raxmat..... Keyingi ijodda omad,..... Ozod aka sizga xam raxmatlarim.....
|
|
| |
sherzod | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 10:21 | Изох # 55 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| майли шуниси интрига бўлақолсин, манга ёқди лекин)) агар бахс нимаданлигини айтсангизу ва уни фоизи мени қизиқтирса бааалки этарман)) жа охирги пайт мани устимда бахс қиладиганлар кўп, однода статусига класс босишимдан то гости бўлиб киришимгача, тавба куламаней. яна илтимммоооос қилишади. лекин биронтаси ютуғи билан бўлишай демайдия...ноинсофизм бахсику бу ахир))
- Sardor aka tayyor turing yaqinda choyxonaga chaqiramiz)))
|
|
| |
MARAT_89 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 10:23 | Изох # 56 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
| Javoblar uchun kotta rahmat, hamma savollarga ochiq oydin yozganiz uchun tawakkur!
Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
|
|
| |
ORCHIDEA1508 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 10:27 | Изох # 57 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 453
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 241
Холати: Хозир йўқ
| Sardor aka javoblar UN rahmat, bodriygina expresso bo'ldi)) Добавлено (17-Авг-2013, 09:27) --------------------------------------------- Sardor aka javoblar uchunam bodriy expresso UN ham rahmat))
|
|
| |
Abbosbek | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 10:34 | Изох # 58 |
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
| Javoblardan uyqum o'chib ketdi , menimcha xamma o'ziga yetarli javob oldi. Sardoraka rahmat.
1000 marta yordam ber baribir unutishadi. Bir marta pand ber, bir umr eslab yurishadi. .
|
|
| |
VENENA_89 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 11:13 | Изох # 59 |
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 101
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 718
Холати: Хозир йўқ
| o4iq.oydin suhbat bölbdi. Sardor aka va Bobo rahmat kottakon!
|
|
| |
Kamola_95 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 11:52 | Изох # 60 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 270
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 398
Холати: Хозир йўқ
| Sardoraka raxmat vaqt ajratib savollaga otkravenno javob berganiz uchun. Sizga nisbatan hurmatimiz cheksiz. Добавлено (17-Авг-2013, 10:52) --------------------------------------------- Sardoraka raxmat vaqt ajratib savollaga otkravenno javob berganiz uchun. Sizga nisbatan hurmatimiz cheksiz.
Don't worry, be happy. Inshallah all will be ok!!!
|
|
| |
RaVsHaNBeK | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 12:01 | Изох # 61 |
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 193
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| uzizga tarif bering: g'irt jinni )))
rostanam g'irt jinnisizdee okaa
tez aytish manga rossaliyam yoqdi)))
javobla uchun raxmat)
syurpriz qil dismi, syurprizla xaammasi oldindaa))...
qo'shnimgayam kottakon raxmat)
+99893 942 32 32
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) RaVsHaNBeK - Шанба, 17-Авг-2013, 12:02 |
|
| |
SmartDent | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 12:47 | Изох # 62 |
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
| Уххх...ва нихоят укиб чикиб булдим) Каерлардадир кузда ёш бн,яна каеридадир табассум билан..Супер сухбат..Очик ойдин сухбат учун коттакон рахмаат!Ишларингизга ривож,омад сизга доимо эргашиб юрсин!
Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
|
|
| |
Dilnoza_E | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 13:01 | Изох # 63 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1372
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 366
Холати: Хозир йўқ
| Suhbat qiziqarli ötibdi. Har bir savolga qiziqarli va ajoyib javoblar berilgan. Tög'risini aytganda suhbat judayam yoqdi. Sardor aka ishlarizda omad tiliyman. Ijod qilishdan töxtameng va charchameng.
|
|
| |
Zinnura_K | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 13:27 | Изох # 64 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
| zo'r gap yo' rosmana samimiy.... Oilaviy suxbat bo'ptii))))) shaxsiy xayotdan.. Ishadagi faoliyat gacha... Xamma xammasiga zo'r javob beribsiz))) qoil qoldim...
endii koo'p koo'p shunaqa ekspresso o'tkazib turiluuu... Mazza bo'larkan))) samimiyatga nma yetsin))
erka farishta....(m)....
|
|
| |
nusrat8182 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 13:50 | Изох # 65 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 320
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 328
Холати: Хозир йўқ
| Eng avvalo bugungidek Sayyodni bilmagandim qoil omma.Buning u-n Ozod akaga rahmat
Kutmoq va umid qilmoq kerak...
|
|
| |
Zinnura_K | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 14:50 | Изох # 66 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
| Ha albatta.. Dodajoonim ga raxmatlanii engg engg kottasi shunaqangi ajoyib suxbatni uyushtirb bizaga suurpiriz qilib berganlarii uchun)))) haqiqiy Dodajoonimsizdee... Mexriibonimm o'zimmi
erka farishta....(m)....
|
|
| |
Nilufar_93 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 15:18 | Изох # 67 |
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 270
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 237
Холати: Хозир йўқ
| Javoblariz uchun rahmat Qitmircha savol uchun uzur.Aqlimi kirgazib qo'ydiz akajon U faqat mani savolim emas,yig'ib terib...lekin xafamasman shu savolni berganimdan.Zo'r javob berdiz...Ko'z oldimda paydo bo'p ketdizeyyy. Qulog'imdan tortib qo'ydizde bir Sizni ko'proq bilvoldim. Jaxliz chiqmadi a?! Oilam diganizga G'ururlanib ketdi.Chetdagila xafa qisinamchi endi RAHMAT!Добавлено (17-Авг-2013, 14:18) --------------------------------------------- Bobojon umriz uzoq bo'lsin.Erkatoy,quloqsiz nevaralarizga zo'r syurpriz qildiz
Haqiqat havoga o'xshaydi,nafas olib turasizu,o'zini ko'rmaysiz.
|
|
| |
Hushroy | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 17:07 | Изох # 68 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Эхх, аттааанг!!! Кулай имкониятни бой берибман... Манинг хам, Сардор Камиловга бермокчи булган саволларим бисёр эди...((( Бирок, таъкидлаш мумкин, форумдошларимнинг айрим калтис, беаёв саволларига, Сардор Камиловдан очикдан-очик, самимий хамда ман кутмаган, уйламаган хатто, хаёлимга хам келмаган жавоблар булибди! Шунингдек, ушбу мавзу туфайли, Сардор Камиловни кайтадан кашф этгандай булдим..! Барчангизга ташаккур!!!))
|
|
| |
Qitmir_No:1 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 19:24 | Изох # 69 |
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
| Сардор ака мани балки бизни десам адашмайман узингизга шунчалик якин олиб барча кечинмаларингиз билан уртоклашдингиз. Рахмат. Балки бир енгил тортгандирсиз. Биз доимо Сиз биланмиз. Оллох барчамизга курган кечирганларимизни ибратини укишликни насиб килсин. Сизни ва форум оиламизни узи асрасин. Худо хохласа "Фахрли инсон" лойихасида боролсам битта кучоклашаман Сиз билан. 6 йилликда айтганийиздек... Сиз мени танийсиииз)))) (мен Сизни таниймаан))))
Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
|
|
| |
NOZI | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 22:53 | Изох # 70 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Сардор ака, самимий жавоблар учун рахмат! Оллох доим мададкор булсин!
|
|
| |
bek88 | Сана: Шанба, 17-Авг-2013, 23:22 | Изох # 71 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
| Raxmat barcha savolarga javob berganiz uchun SARDOR aka. Siz haqizda bilmaganlarimizni bilib oldim.
Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
|
|
| |
Giyos | Сана: Якшанба, 18-Авг-2013, 01:54 | Изох # 72 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Vaqt ajratib, loyihada qatnashganiz uchun rahmat! "Gullarimni o'g'rilashdi"ni esdan chiqarib bo'ladimi? 2 yilcha bo'ldiyov))
Sog' salomatlik...
|
|
| |
Zinnura_K | Сана: Якшанба, 18-Авг-2013, 05:50 | Изох # 73 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
| Vay.. Ko'p gapirganimdan gaplarim esimdan tushib qoptiii :D(esim mas gapim)
Nur Og'a ni savollariga de.. Manam guvohman.. Sardorakam eslab qoladila ko'p forumdoshlani..(aksiyada ko'rganlarini) Man huursannnd bo'pketganman.. Maniyam tanib qoganlaridan bunii birinchi martta uladan gap eshitganimda sezganman... oldin o'ylardim.. Barbiram kotta odamla.. Eslarida qomasek kere tanimasalayam keree dib.. Yo'q adashimman... Anunda bo'lib o'tgan aksiyada.. Tasodifan roossa boshlarini achitgan dim...( ) ushanda forumdan ko'p odammi tanishlariii ni bilib qoldim ... Ko'rsala tanib qolarkanla, ismla bilan...))) faqat chii HIJOBLI qizlani roossa bir biri bilan adashtiralla.. (ayniqsa Shukronapam bilan Madinapammi )... Hudoga shukur mani halii "feruuzaaa" divormadila))))))
erka farishta....(m)....
|
|
| |
Vijdon | Сана: Якшанба, 18-Авг-2013, 07:02 | Изох # 74 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
| Sardor akamni talablariga binoan...
Nimaga tasdiqlamas ekanman?! Esladim, 1400 xaqida sizni o'ziz etibergandiz. Tochno!
Birinchi tanishuvimiz esa: O'sha kunni arang esloliman. Vaqt xam allamahal edi shekilli. Ulug'bek akam "Ismi Sardor degan bola kelishi kerak. Kelsa manga xabar bergin" deb tayinlab, o'zlari qayergadir safarga ketishga tayyorgarlik ko'rvotumidilar... yoki uxlashgami, ishqilib esimda yo'q. "Kim bo'ladi ular, man ko'rganmanmi?" deb so'rasam, "Yo'q tanimasang kerak... Xa aytgancha, yangi adminstrator. Sochlari jingalak bola. O'zini sanga tanishtiradi" dedilar. Man "xo'p" dedim. Yangi yordamchilarini ko'rishga qiziqdim. Do'konda uyqu uyga obketib qomaslik uchun xisob-kitoblani qildim, ertalab obkelishim kerak bo'lgan tovarlani ro'yxatini yana to'ldirdim, baxolarini ko'zdan kechirgan bo'ldim... (Xa, o'sha payti Ulug'bek akam xomiyligida magazinlarini yuritardim(boshqarardim). Manga yuritgin, deb topshirib qo'ygandilar. Ko'p yordamlari tegkan.) Tong bo'zarib borardi. Jingalak-qo'ng'ir sochli yangi adminstratordan esa darak yo'q. Kutib magazindan uxlab qolibman... Ertalab turganimdan keyin eshitdim. Sardor akamni o'zlari telefonlashibmi... ishqilib kelib ketib qolganlaridan xabar topdim. Jingalak soch akani o'sha kuni ko'rish nasib qilmagandi. Baribir boshqa kunlari ko'rishdik. Ular manda judayam yaxshi ta'surot qoldirganlar. Ko'p bitkizolmagan ishlarimni hal qilishda sidqidildan yordam berganlar. Xech qachon iltimoslarimni rad qimaganlar. Magazin bo'yicha xam... Yaxshi ko'rgan qizimga xam tug'ilgan kuni uchun iltimosimga ko'ra chiroyli qilib monologli tabrik yozib bergandilar. Ular uyushtirgan judayam ko'p xazilu xangomalarni guvoxi bo'lardim. Ayniqsa 1-apreldagisi... Eslasam xozirgacha kulaman. Ishqilib judayam o'zimga yaqin olardim bu okani)) Nafaqat man, Ulug'bek akamni oilalari, ammamlar xam judayam yaxshi ko'radila. Magnitde, magnit!!! O'sha, saytga birinchi kirgan paytimda xam Sayt Sardor akamniki ekanligini ko'rib, ishonavering, judayam quvonib ketganman va qaysidir mavzuda birinchi yozgan kommentim xam shu bo'lgan: "Assalomu aleykum Ustasi farang aka, saytizni uchratganimdan bag'oyatda xursandman. Xech qachon ijoddan to'xtamang. Xudo xoxlasa, man qatori ijodizga qiziqqan muxlislaringiz ko'payganda ko'payadi, lekin kamaymidi. Chunki magnitsiz!"
To'g'riside... bilmadim... Nimadirlari tortadi shu Sayyoddi))) Muomalalarimi, suxbatdoshiga bo'lgan munosabatlarimi, ijod bo'yichami yoki Xudo yorlaqagan xislatlarimi... ishqilib bilmiman. Nimadirlari odamni o'ziga jalb qiladi. Bu inson bilan judayam baxslashishni yaxshi ko'rardim. Lekin baribir yutib chiqardilar... Iye...)) Uzr forumdoshlar. Endi 2-3 ta satr yozdim desam, odatdagidek yana butun boshli romanni nashriyotdan chiqarib qo'yibman. Sardor aka quyidagi sirlarimni ochmaslaridan oldin o'zim ochib qo'ya qoliy, dedim. Chunki xaqiqat tomonda yuradigan insonlar... to'g'ridan to'g'ri chaqirishni yaxshi ko'radilar.
O'sha payti yarim yil saytga a'zo(reg) bo'lishdan qiynalganman. Axiyri Sardor akamga yorilganman. "Nimaga oldinroq etmisiz..." deb ikki daqiqada regdan o'tkizib berdilar. Keyin "Qadrdonimga..." nomli nagrad bilan xam ta'minladilar. Lekin profilmda ism-familiyamni Jamshid Aminov deb qo'yganman. Asl ismim Mansur. Man bu Jamshid ismi bilan faqat saytda izox yozish maqsadida kirishni mo'ljallaganman. Chunki saytda original ism muxim rol o'ynamasa kerak, deb o'ylagandim. Asosiysi, Sardor akamni o'zlari ismim va nikimda xabardor bo'lsalar bo'ldi edi. Lekin forumda ishtirok etaman, deb xayol xam qilmagandim. Chunki... o'sha yarim yildan beri forumni qiziqib, ijodistonni sevib o'qigan bo'lsam xam u yerga kirishga xadiksirardim. Forumda qandaydir bir kuch, forumni salobati bosardi mani. Ijodni "i" xarfi bo'lmasa, pishirib qo'yibdimi manga, derdim o'zimga o'zim. Ayniqsa forumni ijodistonga, u yerdagilarni esa ijod "bo'rilari"ga o'xshatganimdan k-n ijoding bo'lmasa xuddi g'ajib tashidigandek. Lekin regdan o'tgan kuniyoq tavakkal qilib forumga kirdim... JUDDAYAM iliq kutib olishdi mani. Tasavvur xam qimagandim. Shu kuni xursandligimdan ertalabgacha uxlamadim. Ayniqsa forumdoshlardan kelgan rpt va lslaran ko'nglim judayam ko'tarilgan edi. Umuman kutmagandimde. O'sha paytdagi ahvolimni, tasavvurimni ta'svirlab berolmiman. Loading bilan Dilrabo(Sokinaxon) birgalikda ijod qilishga undashlarini lslarda biram samimiyat ila chiroyli qilib so'rardilarki, beixtiyor o'zimcha ijod qilishga sho'ng'ib ketganimni bilmiy qolardim... Qaytsalar yaxshi bo'lardi. Xullas, xamma manga "Jamshid, Jamshid aka" deb murojaat qila boshlashdi. Xuddi ismim bilan aldagandek noqulay ahvolga tushardim. Ayni damda yuqorida keltirib o'tganimdek sayt uchun mo'ljallangan ismimga pushaymondek edim. Bir necha bor to'g'risini etishga taraddudlanardim. Lekin nimadirlar bo'lib chalg'ib ketardin. Keyinchalik uje kech bo'lib bo'lgandi etishga. Etsam, xuddi o'rganib qolgan forumdan ayrilib qoladigandek, go'yo xamma mandan yuz o'giradigandek tuyulardi. Lekin 4-5 ta forumdoshga asl ismimni etishga ulgurganman. Ulardan o'zim oshkora etmagunimcha sir saqlashlarini iltimos qilganman(Ular xam gipnozchi bo'lsalar kere, qanaqqip etganimni bilmiman))). Endi profilimda Jamshid deb ism qo'yishimdagi asosiy maqsadimni aytadigan bo'lsam, ular 2-3 ta: Raxmatli buvimla yoshligimda Jamshid deb chaqirardilar; Agar uylanganimdan keyin o'g'lim bo'lsa, shunday ism qo'yaman, deb yoshlikdan xozirgi paytgacha niyat qilgan orzuyimdagi ism xam - Jamshid. Endi qanday murojaat qilishingiz, xurmatli forumdoshlar, bu sizning ixtiyoringizga havola! Mansur deb chaqirsangiz xam, ko'nikib qolgan o'sha niyatimdagi Jamshid ismi bilan chaqirsangiz xam - ikkalasiga bap-baravar qo'limni ko'ksimga qo'yib "Labbay?!" deb javob beraman. Yoki nikim bilan osongina Vijdon deb chaqirsangiz xam bo'laveradi. Mani ismimni o'zgarishi muxim e'tirozga sabab bo'ladi, deb o'ylamiman. Chunki, man zvezda yoki taniqli odam emasman. Shunchaki, Sardor akam sirga bo'lgan iqrorliklari uchun manam ismimga bo'lgan anglishmovchilikka sabab va maqsadlarini keltirib,iqrorligimni bildirib qo'ydim. Bu xali xammasi emas. Ochilmagan sirlar uchun DBS yoki "To'g'risini aytganda" mavzusida berilgan savollarga binoan bayon etaveraman... Chunki endi tayyorman! Xudoga shukr, vertualdagi man uchun bo'lgan vijdonizm azobidan ko'nglimni bo'shatib qutildim xisobi... Ismim bilan sizlarni aldagandek tuyulgan bo'lsam barchangizdan alohida-alohida uzr so'riman... Lekin... lekin shuni aytib qo'yishni joiz deb bilaman, man baribir forumdan ketmiman))
Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Vijdon - Якшанба, 18-Авг-2013, 07:08 |
|
| |
Shukronа | Сана: Якшанба, 18-Авг-2013, 21:33 | Изох # 75 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Vuy Sardoraka endi ishondim Kompyuter yonida o'zgarishizga. Oila azolarizga shuncha sirlarizni aytganizga, ochiq oydin javob berganiz uchun raxmat. Vijdon Mansur manga Jamshid yoki o'rto dip chaqirish yoqadi. Sizam 1portlab sirizni etdizmi, manga o'xshap.
|
|
| |