Loading | Сана: Шанба, 31-Мар-2012, 11:16 | Изох # 413 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Хайрия марафонидан батафсил репортаж "Фонд Форум” томонидан ўтказилган «ҲАЁТ НОМИ БИЛАН» хайрия марафони, 1. Старт жойидан репортаж 27 апрель куни эрталаб соат 10.00 да хайрия марафони ўтказилиши керак бўлган старт жойига келаётиб, "Осиё гранд” ресторанининг ёниданоқ, то старт жойигача, пушти, оқ ва сариқ рангдаги "Фонд Форум” белгиси туширилган футболкаларни кийиб олган, сон-саноқсиз ёшларга кўзим тушди. Улар турли олий ўқув юртлари талабалари, ҳамда мактаб ўқувчилари эдилар. Улар орасида, ҳар хил ёшдаги бошқа инсонлар ҳам бор бўлиб, бу ҳолат марафонда, ёшдан қатъий назар иштирок этилиши мумкинлигидан далолат эди. Старт жойи яқинида "Ҳаёт номи билан” марафони рамзи туширилган ручкалар, брелоклар ва ушбу рамз шаклидаги значоклар, ҳамда "куч”, "ишонч” ва "умид” сўзлари инглиз тилида ёзилган пушти рангдаги браслетлар, ҳамда "Фонд Форум” белгиси туширилган оқ ва пушти рангдаги футболкалар сотуви йўлга қўйилган эди. Шунингдек, йўл четида салқин ичимликлар, гамбургер ва бошқа егуликлар кўчма дўкончалари ҳам ташкил қилиб қўйилганди. Старт жойига етмасдан, марафонда қатнашиш учун келаётган хонанда Канизага кўзим тушди ва у билан сўрашиб, биргаликда старт жойига йўл олдик. Старт яқинида ҳозирланган махсус саҳнага етмасдан, телеканаллардан бирига интервью бераётган хонанда Достон Убайдуллаевга, шунингдек, Зулайҳо Бойхонова ва унинг ажралмас устози Абдуҳошим Исмоилов, Нилуфар Усмонова эса ўғли ва "Тарона” студияси директори Даврон Муқимов билан биргаликда, "Хўжа” гуруҳи солисти Иззат Ибрагимов фарзандлари билан келганликларига кўзим тушди. Старт жойига етмасдан ТВМ телеканали бошловчиларидан Равшан Ҳакимов ва Роксананинг овозлари эштилиб турарди, улар махсус ҳозирланган саҳнада, марафоннинг саҳнавий дастурини олиб бораётган эдилар. Старт жойининг сахнага яқин қисмида одамлар гавжум, машҳурлардан Сардор Раҳимхон, Даврон Эргашев, "Зарба” гуруҳи иштирокчилари, янги "Жоним” гуруҳи қизлари, Шербек Шодиев, Динейра, Рухшоналар бор бўлиб, бу ерда ҳам, улар интервьюлар беришётган ва тўпланган одамлар қуршовида суратларга тушаётган эдилар. Кўп ўтмай, хонанда Озодбек Назарбеков ҳам иштирокчи сифатида етиб келди. Саҳнада хонандалар марафон иштирокчиларини табриклаб, қўшиқлар ижро эта бошладилар. Дастур олиб борувчилари йиғилганларга, марафон қатнашчилари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишларини айтиб ўтишди. Соат тахминан 11.00 дан ошганда 1 гуруҳга биринчи старт берилди. 1 Стартда, махсус мактаблар ўқувчилари ва имконияти чекланганлар иштирок этишиб, финишгача, пиёда юриб боришликлари айтиб ўтилди. Старт жойидан ҳамкасбим Саида 1 гуруҳ иштирокчилари билан финишга йўл олди. Старт жойида эса, хонандаларнинг қатнашчиларга аталган қўшиқлари ва табриклари давом этарди. Бу орада хонанда Шоҳруххон, актёр Фаррух Соипов, хонандалар Шаҳриёр, Суҳроб Кенжаев, Шахноз, Жасур Умиров, актёрлар Адиз Ражабов ва Алишер Узоқовлар ҳам бирин-кетин, старт жойига етиб келишди. Уларни дарҳол, йиғилганлар гўёки, одам кўрмагандек ўраб олишди ва улар маълум бир вақтгача, "суратга тушишдан тўймайдиганлар” қуршовида қолишди. Баъзилари, "суратга тушиш учун атрофига тўпланган қизлар” томонидан, "бепул массаж”дан ҳам "баҳраманд” бўлдилар, назаримда))) Улар шунингдек, саҳнага чиқиб, йиғилганларни табриклашга ҳам улгурдилар. Соат 12.00 ларда иккинчи гуруҳ иштирокчиларига, 2 старт берилди. 2 стартда турли ёшдаги болалар, ҳамда юлдузлар оилалари билан бирга қатнашаётган эдилар. Улар орасида машҳурлардан "Хўжа” гуруҳи солисти Иззат Ибрагимов, хонандалар Озодбек Назарбеков, Сардор Раҳимхон, Нилуфар Усмонова, Лола, Алишер Рўзиметов, Даврон Эргашевлар фарзандлари билан, актёрлар Карим Мирходиев, Рустам Сагдуллаевлар ҳам бор эдилар. Старт берилгач, барчалари финиш томон кетдилар. Саҳнавий дастур давом этарди. 3 гуруҳ стартга туришди. Лекин, негадир уларга старт бериш вақти чўзила бошлади ва шу вақтда старт берилишини кутмай ҳам, финиш томон юриб кетган машҳурлар ҳам бўлди. Иссиқда, баҳор офтоби остида, "бепул солярий”дан "баҳраманд” бўлиш, қатнашчиларга маъқул келмади чоғи, актёр Бобур Йўлдошев тезроқ старт берилишини сўраб, норози бўла бошлади. Кўплар унинг фикрига қўшилдилар. Ниҳоят, соат 13.00 ларда қуёш нури остида орзиқиб кутилган, 3 старт ҳам берилди. 3 гуруҳда юлдузлар қатнашаётган эдилар. Улар сафида режиссёр Ёдгор Носиров, актёрлар Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Бобур Йўлдошев, Акбархўжа Расулов, актрисалар Шаҳзода Матчонова, Муниса Ризаева, хонандалар "Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов ўғиллари билан, Ҳосила Раҳимова, "Сато” гуруҳи, "Шод” гуруҳи, "Зарба” ва "Беном” гуруҳлари, янги "Жоним” гуруҳи қизлари, Динейра, Рухшона, Шербек Шодиев, Жамшид Абдуаъзимовлар бор эдилар. Мен ҳам улар билан биргаликда финиш томон йўл олдим. Бу йилги марофонда, ўтган йилгисидан фарқли равишда, машҳурлар жуда фаол иштирок этишаётган эдилар. Номи тилга олинган машҳурлар, стартдан финиш томон астойдил югуриб борардилар. Албатта, иссиқда, қуёш нури остида шунча масофани пиёда, югуриб босиб ўтиш осон эмасди! Финишгача бўлган йўлда ҳам машҳурларни кутиб, уларни қўллаб-қувватлаб, кутиб турган ҳар хил ёшдаги одамларни кўриш мумкин эди. Ниҳоят, финишга етиб келдик! Финишга етиб келганимизда, у ерда одам кўплигидан оёқ босишга жой йўқ ибораси, жуда мос тушаётганини гувоҳи бўлдик. Буни устига, бу ерда ҳам "юлдуз кўрмаганлар” орасида, "бепул массаж” авжида экан))) Феруза Фаттохова 1. ФИНИШ дан репортаж 1 гуруҳ қатнашчилари билан биргаликда финишга йўл олдим. Финишгача бўлган йўлда, йўл четида қатнашчиларни қўллаб- қувватлаш учун, турли мактаб ўқувчилари, ўз мактаблари рақами ёзилган кичик плакатлар ва шарларни кўтарган ҳолда туришарди. Шунингдек, кун иссиқ бўлганлиги учун бўлса керак, йўл четларида кичик махсус жойлар қилиниб, қатнашчилар учун сувлар тайёрлаб қўйилган эди. Финишга етиб келганимда қарасам, бу ерда ҳам махсус безатилган саҳна қилиниб, хонандалар иштирокида концерт берилаётган экан. Бу ерда ҳам ТВМ телеканали бошловчилари дастурни олиб боришарди. Хонандалар қўшиқ куйлар, қатнашчилар ўзларига маъқул қўшиқларга рақс тушишар эди. Финишда ҳам шароитлар яратилиб, қатнашчилар учун ичимлик, ҳамда турли егуликлар савдоси, йўлга қўйилган эди. Шунингдек, "Ҳаёт номи билан” марафони эмблемаси туширилган ручкалар, брелоклар, шу шаклдаги кўкрак нишонлари, ҳамда пушти рангдаги билакузуклар ҳам сотилаётган бўлиб, улардан тушган барча маблағ "кўкрак саратони” касаллиги билан оғриганлар фондига ўтказилиши ҳақида, дастур бошловчилари томонидан айтилди. Финишда хонандалардан Манзура қўшиқ куйлагач, дастур бошловчилари томонидан, 1 гуруҳ, 1 старт ғолибларини тақдирлаш учун, саҳнага Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур таклиф қилинди. У барча қатнашчиларни табриклади ва ғолибларни эълон қила бошлади. 1-ўрин Ҳасан Саидовга берилди. Шундан сўнг, саҳнага хонанда Райҳон таклиф қилинди ва у йиғилганлар учун бир нечта қўшиқлар куйлади. Қўшиқ куйлаб бўлгач, хонанда Райҳон 1 гуруҳнинг энг фаол иштирокчиларига эсдалик совғалар топширди. "Энг фаол иштирокчи” сифатида, биринчи бўлиб Тўраев Элдор тақдирланди. Ундан сўнг, "Энг фаол иштирокчи” сифатида Усмонов Шаҳзод тақдирланди. 1 гуруҳ қатнашчиларидан ғолибларни тақдирлаш учун, саҳнага Ўзбекистон Халқ артисти, мақом йўналишида куйловчи хонанда Муножот Йўлчиева таклиф қилинди. "Энг профессионал ва инсоний қўллаб-қувватловчи” сифатида, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сонли Академик лицей тақдирланишга муносиб топилди. Лекин, ушбу лицей вакиллари ҳали ҳам югуриш билан банд бўлганликлари учунми, етиб кела олмай, совғани қабул қилиб ололмадилар. Шунингдек, айнан шу номинация бўйича, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти ҳамда, қатнашчилардан, Дмитрий Адицман ҳам тақдирландилар. Дастур бошловчилари 2 гуруҳга старт берилганлигини айтиб, уларни финишга етиб келгунларига қадар, саҳнага хонанда Зулайҳо Бойхонова таклиф қилишди ва у ҳам қўшиқлар ижро этди. 2 гуруҳ финишга етиб келишди. Бу гуруҳ, асосан болалардан иборат бўлиб, унда юлдузлар ҳам ўз фарзандлари билан иштирок этишаётган эди. Биринчи бўлиб, финишга турли ёшдаги болалар етиб келишди. Хонанда Сардор Раҳимхон ва Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, "Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Мадина Мумтоз финишга етиб келганларида, ҳамма уларни қарсаклар билан қувониб кутиб олишди. Бирин-кетин бошқа иштирокчилар ҳам финишга етиб кела бошладилар. Дастур бошловчилари томонидан, Озодбек Назарбеков саҳнага таклиф қилинди ва у ҳам йиғилганлар учун бир нечта қўшиқлар куйлади. Сўнг, қўшиқ куйлаш учун навбат, Сардор Раҳимхонга берилди. Йиғилганларнинг қувончи ва рақслар авжига чиқди. Фотоаппаратлар ва телефонларнинг, фото ҳамда видеокамералари тинимсиз ишларди. Дастур бошловчилари саҳнага ғолибларни тақдирлаш учун, Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабовни таклиф этдилар. Ҳамма йиғилганлар бир овоздан актёрни олқишлай бошладилар. Мурод Ражабов саҳнага чиқиб, ўзининг қувноқ ҳазиллари билан барчага янада кўтаринки кайфият бағишлаган ҳолда, марафонда қатнашганидан хурсандлигини билдирди. Қатнашчилардан 1- ўрин эгаси Петров Андрей, 2- ўрин Ҳамроев Фахриддин, 3- ўринни эгаси Бобохўжаев Рустамга актёр Мурод Ражабов сертификат ва совғалар топширди. Бу вақтда баъзи бир "ўзини кўрсатмоқчи бўлаётган, тарбия кўчасидан ўтмаган” қатнашчилар томонидан, ҳар хил "маданиятли” гаплар ва "бу ғолиб эмас, вой шуми ғолиблар?” деган ноўрин сўзлар ҳам янграб ўтди. Ҳар холда, бировларни ғолиблигига ҳасад эмас, ҳавас қилиш керак. Лекин, буни баъзи бир ёшлар унутиб қўйишган экан, назаримда. Ҳар холда, ташкилотчилар ким ғолиб бўлганлигини, улардан яхши билишса керак, деб ўйлайман. Шундан сўнг, энг ёш иштирокчилардан "Олтин қанот”, "Сеҳриё”, "Уникум”, "Кичкинтой” болалар боғчалари тақдирландилар. Дастур бошловчилари 3 гуруҳга старт берилганлигини ва бу гуруҳ ҳадемай финишга етиб келишларини айтишди ва хонанда Зиёдага қўшиқ куйлаш навбати берилди. Хонанда Зиёда 2 та қўшиқ куйлаб бўлгач, кутилмаганда "Тантана” гуруҳи қатнашчиларидан Жавоҳир ва Акбарнинг йўқолиб қолганлиги эълон қилиниб, уларни, ёки уларни топганларни саҳна ортига келишлари сўралди. Сўнг, хонанда Зиёда қўшиқ куйлашда давом этди. Бу орада 2 стартда ортда қолганларнинг энг сўнгги вакиллари ҳам финишга етиб кела бошладилар. Зиёда хонанда Даврон Эргашев билан бирга дуэт ижро этди. Яна саҳнада "Тантана” гуруҳи иштирокчилари Жавоҳир ва Акбарни йўқолиб қолганликлари эълон қилиниб, улар сафига Миракбар деган бола номи ҳам қўшилди. Саҳнага хонанда Нилуфар Усмонова таклиф қилинди ва қатнашчилар уни қувонч билан кутиб олишди. Нилуфар ҳам бир нечта қўшиқлар куйлади. 3 гуруҳ хонандалар, актёрлар, актрисалар ва умуман машҳурлардан иборат бўлиб, ҳамма йиғилганлар, уларни финиш чизиғи олдида кута бошладилар. Бу кутиш жуда чўзилиб кетди-да, ўзиям.))) Ниҳоят, 3 гуруҳ вакиллари кўриндилар. Биринчи бўлиб, кўзим тушгани шамолдек елиб ўтган қиз, янги "Жоним” гуруҳи хонандаси Мадина эди. Уни суратга олишга улгуриб ҳам бўлмади, чунки жуда тез ўтиб кетди. Ундан сўнг, хонанда Шаҳриёр кўринди. Кейин эса, хонанда Суҳроб Кенжаев ва актёр Фаррух Соипов финишга етиб келдилар. Саҳнада эса навбат "Божалар” Жаҳонгир Позилжоновга берилди. Йиғилганларнинг рақслари авжига чиқди. Гулнора Каримованинг финишга кириб келиши, ҳақиқий байрамга айланди. Барча уни катта ҳаяжон, қувонч ва олқишлар билан кутиб олдилар. Гулнора Каримова финишга етиб келгач, шу ердаги ўтлоқда ўтириб, бироз дам олди. Барча у кишини ўраб, олган эдилар. Барча юлдузлар бирин- кетин финишга етиб келдилар. Улар орасида, режиссёр Ёдгор Носиров, актёрлар Улуғбек Қодиров ва Акбархўжа Расуловларни ҳам кўриш мумкин эди. Йиғилганлар, машҳурлар билан "фотосессия”ни бошлаб юбордилар. Одам кўплигидан ким машҳур, ким қатнашчилигини аниқлаб бўлмай қолди. Умуман, баъзи ёш қатнашчи қизларни мақсади, марафонда қатнашишмиди, ёки юлдузлар билан "фотосессия” қилишмиди, билиб бўлмасди, менимча. Финишга "Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг оила аъзолари билан етиб келганлиги, дастур бошловчилари томонидан эълон қилинди. Саҳнада қўшиқлар бир муддат давом этди. Саҳнага Гулнора Каримова таклиф этилди. Гулнора Каримова 3 гуруҳ ғолибларини табриклади. Шунингдек, бир қатор номинациялар ғолибларини ҳам тақдирлади. Улардан қатнашчилар шовқини остида ёдда қолганлари: "Энг фаол ўқув юрти” бу Тошкент информацион технологиялар коллежи деб топилди. "Энг фаол мактаб” – 60 мактаб, "Энг актив вилоят” – Самарқанд вилояти, "Энг фаол университет” – Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети, "Энг фаол ташкилот” – Соқлиқни сақлаш вазирлиги, "Энг фаол аёл” – Гулчеҳра Маҳмудова, Исамуҳамедова Шаҳло, Пўлатова Сурайё тақдирландилар. Яна бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Марафон юлдузли бўлганлиги учун, унда қатнашган машҳурлар ҳам номинациялар бўйича ғолиб бўлиб, тақдирландилар. «Хизмат кўрсатган иштирокчи» номинациясида, Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов тақдирланди! "Энг юлдузли оила” Шаҳзод гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг оиласи деб топилди! "Энг фаол юлдуз” деган номга эса, "Божалар” Жаҳонгир Позилжонов сазовор бўлди. Барчага совринларни Гулнора Каримованинг ўзи топширди. Сўнгра, Гулнора Каримова барча қатнашчи юлдузларни саҳнага таклиф қилди. "Биз ҳаммамиз биргаликда бир ният қиламиз” – деди Гулнора Каримова – "Ҳеч ким, ҳеч қачон касал бўлмасин!” Шунингдек, хайрия марафонидан тушган маблағ "Кўкрак саратони” билан касалланганлар фондига ўтказилиб, дори– дармонлар учун ишлатилиши ҳамда, имконияти чекланган болалар учун махсус, боғча қурилишига сарфланиши айтиб ўтилди. Гулнора Каримова барча қатнашчиларга, иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, яхши тилаклар айтди. Саҳнадаги ҳамма юлдузлар қўлларидаги пушти шарларни, яхши ният қилган ҳолда учириб юбордилар. Шундан сўнг, дастур бошловчилари 4 гуруҳга ҳам старт берилишини ва унда фақат аёллар бўлишларини, ҳамда улар финишга пиёда юриб келишларини айтишди. Концерт дастури соат 14.00 дан ошгунга қадар давом этди. Унда "Аладин” шоу гуруҳи, "Зарба”, "Шод” гуруҳлари қўшиқлар куйлаб, барчага байрамона кайфият улашдилар. Саида Вахобова Всего комментариев: 32 32 Жавлон (08-Май-2011 20:43) жуда яхши тадбир булибди. 31 janim (01-Май-2011 16:00) xamasi yoqimsiz 30 sam (30-Апр-2011 21:16) Мои подписи под ваши фотки 1. Nilufar b-n Dostonni ortasidagi bola kim? 2. Z.Boyxonova b-n Abduhoshim aka arazlashib yurgan oshiqlar obrazini yaratishmoqda...mi? 3. Izzatilla akani oldidagi bollani vapshe nastroeniyasi yoq. MAjburlab olib keganmila diyman 4. Rahimxon yiglavotganini musli hayronlik bilan kuzatmoqda. 5. Ruxshona har doimgidek "wow" holatida 6. Ozodbek akani I.Ibragimov bn Davron Ergashev choyxonaga kutvogandek turishibtiyu.Darvoqe Ergashevni boynidagi tillamikin? "Jumanji"da Hudojoylikkina edimi diymande.. 7.Maxsus maktab ishtirokchilari Amerika VVS kepasini qattan oganikin? 8. Shahriyor shu turishida mardikor bollaga oxshab qopti 9. Shaxnoz Ozzo Osborn hotiniga taqlid qilmoqda 10. Adiz haliyam bezvkusica 11. Munojot Yulchieva nimadandir hafa 12. Lolani yonidagi bollani nimaga bir birini qolini ushlab olgan? Tushunmadim 13. A. Rozmetov boyvuchchalaga oxshab soya salqindaaaa yuriptila 14. Karim Mirhodievni korib hursand boldik. Respect bu odamga.Rustam aka bn adashib ketmaslik uchun ochki taqvogan bosala kere. 15. Yodgor Nosirov har kuni marafonda qatnashishlari kerak. Regulyarno. Stabilno. 1 yil. 16. Ulugbek Qodirov "mentovskoy" moshinada keldilami? 17. Rashid Holiqovni ogillari kop kotta bob qolishibti. Ksero va Kopiya. 18. F.Fattohovani tushunmadim.Tuppa tuzu qiz, bir nimalani osvobti hamma yogiga. 19. M.Mumtozga har doimgidek gap yoq.Talantlivaya shtuchka diyishadi bunaqalani. 20. Cola jigarri chiritishi haqida eshitmaganmi diyman J. Poziljonov.Har holda sportivniy tadbirga Cola kotarib kelish bomaptide.Ana Ziyodani qarela,gaz suv ... 21. Ozodbek akani Xalq Artisti ekanligini bilmasdim.Obid Asomov bn Mirzabek Holmedov haliyam hizmat korsatib yurishibtimi? Nonsense Дальше No comment. Мурод Раджабов "Папа" га охшабдила. da
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |