[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Latifalar
biokim6979Сана: Чоршанба, 06-Фев-2013, 12:24 | Изох # 676
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 175
Холати: Хозир йўқ
Кўчмас мулкдан фақат эски мотоциклим бор.
– Транспорт воситаси кўчмас мулк ҳисобланмайди.
– У юрмайди бари бир.
 
* * *
Агар сиз уйингизда ижарада турган талабани пул тўламагани учун ҳайдаб юборган
бўлсангиз-у, у ҳалиям эшик тагидан кетмаётган бўлса, дарҳол Wi-Fi нинг паролини
алмаштиринг.
 
* * *
– Бир вақтлар қизлар ортимдан чопиб юришарди...
– Йўғ-э?! Ҳозир-чи, чопишмайдими?
– Анчадан буён қизларнинг сумкасини ўғирламай қўйдим.
 
* * *
– Алло, бу циркми?
– Ҳа.
– Мен гапирувчи эшакман, мени ишга олмайсизларми?
– Жуда яхши, айтинг-чи, қўлингиздан нималар келади?
 
* * *
Ҳадеб ишга кечикиб келадиган ходимга раҳбари танбеҳ беряпти:
– Агар яна бир марта кеч келсангиз, ишдан бўшатаман. Шифокорга учрашинг, эртароқ
уйғотадиган бирорта дори ичинг.
Ходим дори топиб ичди, эрта уйғониб, роппа-роса соат 8:00 да ишхонасида
бўлди.
– Қойилмисиз, хўжайин?
– Қойилман. Лекин нега кеча ишга чиқмадингиз?
 
* * *
Бир киши ишга кириш учун сўровнома тўлдирмоқда:
1-савол: Судланганмисиз?
Жавобни ёзди: Йўқ.
2-савол: Нима сабабдан?
Жавоб: Ҳали мени тута олишгани йўқ.
 
* * *
Русча аралаш латифа
Поездда рус, украин ва ўзбек кетишяпти. Рус деди:
 – Ну, давайте знакомиться. Володя, москвич.
 – Микола, запорожец.
– Болтабой, қора Nexia.
 
* * *
Шифохонада:
– Жағингиз қандай синди?
– Ишда жароҳат олдим.
– Уч жойидан синибди-я ўзиям. Нима иш қиласиз?
– Эксковаторчиман. Кеча ишдан қайтаётсам, йўлдаги канализация қопқоғи очилиб ётган
экан. Бирорта бола тушиб кетмасин, деб эксковаторимнинг чўмичини туйнукка қўйиб,
уйга кириб кетдим. Эрталаб келиб чўмични кўтариб олсам, учта сантехник чиқиб
қолса бўладими...
 
* * *
Қўйбоқар Чориев умрининг охиригача ота-онасидан норози бўлиб ўтди. Бўлмасам-чи, фамилияси
ноёб бўлгани камлик қилганидек, Қўйбоқар деб ҳам исм қўйишадими?!
 
* * *
– Ўртоқ командир, буйруғингиз бажарилди!
– Мен ҳеч қанақа буйруқ берганим йўқ.
– Мен ҳам ҳеч нарса қилганим йўқ.

Добавлено (06-Фев-2013, 11:24)
---------------------------------------------
– Дада-дада! Арчамиз ёниб кетяпти!    
– Ёнмаяпти ўғлим, нур сочиб жилоланяпти.
– Ҳа-а... Дада-дада, пардаларимиз ҳам нур сочиб жилоланяпти!
 
* * *
Ниҳоят ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳаммани овора қилган, арчанинг тагига портловчи модда
қўйилгани ҳақидаги кўплаб ёлғон қўнғироқлари билан кўпчиликнинг тинчини бузган
безорини тутишди ва камерага қамашди. Безори қонунга кўра, ўзининг бир марта
қўнғироқ қилиб олиш имкониятидан фойдаланди ва ўт ўчирувчиларга арча ёнаётгани
ҳақида хабар қилди.
 
* * *
Ниҳоят Ҳиндистондаги оилалар нима сабабдан бахтли ҳаёт кечириши ва қўша қариши сабаби
аниқланди. Маълум бўлишича, тўй пайтида ҳинд келинининг пешанасига қизил хол
қўйиларкан, куёвга эса снайпер милтиғи тақдим этиларкан.
 
* * *
– Сиз менинг ўғлимни уч йилдан бери биринчи синфда қолдиряпсиз! Қачон уни кейинги
синфга ўтказасиз?!
– Қачон кейинги синф нечанчи бўлишини билиб олса, кейин ўтказаман.
 
* * *
Янги йил оқшомида ресторанда:
– Қани, янги йил учун олдик!
– Ичолмайман, рулдаман.
Деразага қараб туриб:
– Ичавер, ҳозиргина машинангни ўғирлаб кетишди.
 
* * *
Банкда:
– Тўлов қобилиятимга шубҳа қилмай менга қўрқмасдан кредит бераверинг. Молиявий
аҳволимнинг мустаҳкамлигининг исботи сифатида сизга мана бу суратни тақдим
этаман. Кўриб турганингиздек унда ўзимнинг уч қаватли ҳашаматли уйим ёнида
суратга тушганман.
– Жуда яхши, марҳамат!
– Ие, нима бу?!
– Сиз қарзга сўраётган пулларнинг сурати.
 
* * *
– Нега соғ тишимни суғуриб ташладингиз?!
– Бизда янги йил акцияси кетмоқда, ким битта тишини олдирса, иккинчисини бепул
суғуриб ташлаймиз!
 
* * *
 – Қизим, нега музлаткич эшигини ҳар беш дақиқада очиб ёпаверасан, бирор нарса
ўзгарадими беш минут ичида?!
– Ўзгаради!
– Нима ўзгаради?
– Музлаткич ичидаги конфетлар сони камаяди.
 
* * *
Янги йил акцияси! Бизда энг ноёб шоколадлар мавжуд! Қўнғироқ қилинг!
8988998*
* Бу телефон рақами эмас, шоколад нархи.
 
* * *
– Арчани бургалардан тозалаш бўйича қўлланмани қаердан топиш мумкин?!
– Нима бало, қиладиган ишинг йўқми?
– Қиладиган ишим бор, фақат зарур қўлланмани топа олмаяпман.
 
* * *
Кўчада аёллар суҳбатлашишяпти:
Биринчи аёл: – Уй ишларига ҳеч қўлим бормайди-да. Деразалар ойнасини бир йилда аранг бир
марта юваман.
Иккинчи аёл: – Ие, ойнани бир йилда бир неча марта ювиш керакми?
Учинчи аёл: – Ие, ойнани бир йилда бир марта ювиш керакми?
Тўртинчи аёл: – Ие, ойнани ювиш керакми?
 
* * *
31 декабр куни оммавий ахборот воситаларида Москванинг "Спартак” футбол клуби бош
мураббийликка Моуриньо, Алекс Фергюссон ва Хосеп Гвардиолалардан бирини таклиф
қилиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
1 январ куниёқ бу уч мураббий телефон рақамлари ва уй манзилларини
ўзгартирдилар.
 
* * *
Дўстим ичкилик ва ширинликлардан воз кечишимни маслаҳат берди. Жуда оғир бўлса-да, воз
кечдим. Қийналиб кетдим кейин ҳарқалай яқин дўстим эди...


Юрагимда бир хис ётар, сени уйлаб ,,,,,
 
oybekСана: Чоршанба, 06-Фев-2013, 18:55 | Изох # 677
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
ajoyib.....

 
AbbosbekСана: Пайшанба, 07-Фев-2013, 23:09 | Изох # 678
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Konstitutsiyaning141-moddasiga binoan hamma talabalar sevish va sevilish huquqiga ega: IMTIYOZLAR!Sevishib turmush qurgan talabalarga prezident stipendiyalari berilsin.Sevib turib sevgisini izhor qilmagan talabalarga NB(enb) qo¬yilsin.Sevib turib sevgilisini tashlab ketgan talabalar o¬qishdan chetlashtirilsin.Sevib turib turmush qurmagan talabalar stipendiyadan mahrum qilinsin.Umuman sevmagan talabalarga qizil kartichka berilsin.BULARDAN QAYSI BIRIGA KIRASIZ??? Tezda javob yozmaganlarning tel raqamlari Beeline tomonidan o'chirib qo'yiladi.

1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
biokim6979Сана: Шанба, 09-Фев-2013, 16:51 | Изох # 679
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 175
Холати: Хозир йўқ
ЗАГСда "сизларни бугундан бошлаб эр-хотин деб эълон қиламиз" деган гапни эшитгандан кейин йигит қизга қараб "манга кинога борамиз" дегандину

Добавлено (09-Фев-2013, 15:50)
---------------------------------------------
Буви: - Болажоним, йўталганингда оғзинга қўлингни тутиб тур, хўпми? Набира:-Қўрқманг бувижон, менинг тишларим сизникига ўхшаб чиқиб кетмайди

Добавлено (09-Фев-2013, 15:51)
---------------------------------------------
Эркак киши MTSга ўхшиди бир кадам олдинда юради. Аёл киши "UCELL" га ўхшиди янада кўпроғини кутади. Болалар эса "BELINEE" га ўхшиди...


Юрагимда бир хис ётар, сени уйлаб ,,,,,
 
AbbosbekСана: Шанба, 09-Фев-2013, 21:30 | Изох # 680
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Alovuddin chirog'ini bir kun ishqalabdi.
Ikki kun ishqalabdi.
Oxiri chiroqda yozuv paydo bo'pti:
"Made in China".


1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
oybekСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 01:05 | Изох # 681
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Abbosbek)
"Made in China".
biggrin   biggrin   biggrin   biggrin   biggrin


 
MirzoxidСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 01:05 | Изох # 682
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Abbosbek)
yozmaganlarning tel raqamlari Beeline tomonidan o'chirib qo'yiladi.
lol manda megafon


...
 
oybekСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 01:10 | Изох # 683
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Цитата (biokim6979)
Буви: - Болажоним, йўталганингда оғзинга қўлингни тутиб тур, хўпми? Набира:-Қўрқманг бувижон, менинг тишларим сизникига ўхшаб чиқиб кетмайди
biokim6979 qayerdan topasiz bunaqa latifalarni....................


 
ledyСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 01:57 | Изох # 684
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
- Дадаси олиб келган кушингиз жуда чиройли сайрарканми?
- Албатта. Чунки унинг хеч кимдан карзи йук, тиши огримайди ва, энг асосийси, уйланмаган.

Добавлено (10-Фев-2013, 00:27)
---------------------------------------------
Врач беморга деди:
- Сизга ичиш, чекиш, бегона аёллар билан мулокотда булиш таъкикланади.
Бемор узича уйлади:
«Хотиним курмагур шу ергаям келиб кетдими дейман?»

Добавлено (10-Фев-2013, 00:32)
---------------------------------------------
Afandini aldab cho'tir, puchuq, qari bir qizni olib berishdi. Yuz ko'rishar kuni xotin Afandidan so'radi:

— Qarindoshlaringiz ko'p ekan, qaysi biriga ko'rinay, qaysi biridan qochay?

— Hammasiga ko'rina bering, jonon,— dedi Afandi. — Faqat mendan qochsangiz bas!

Добавлено (10-Фев-2013, 00:32)
---------------------------------------------
Afandi birinchi xotini o'lgandan keyin, bir tul xotinga uylandi. Er-xotin oqshom so'rida o'tirishar edi. Xotin Afandiga marhum erini maqtadi. Afandi ham bunga javoban o'zining marhuma xotinini maqtadi-da, xotinini so'ridan itarib yubordi.

Ertasiga xotini otasiga voqeani aytib, Afandidan shikoyat qildi.

Qaynatasi kelib Afandidan so'radi:

— Nega qizimni so'ridan itarib yubordingiz?

— So'rida er-xotin ikkalamiz o'tirgan edik, — dedi Afandi, — mening marhuma xotinim, qizingizning marhum erlari qo'shilib, to'rt kishi bo'ldik. So'ri torlik qilib, qizingiz yiqilib tushdi.

Добавлено (10-Фев-2013, 00:34)
---------------------------------------------
Afandi uylandi. To'rt yarim oy o'tgach, xotini tug'ib berdi.

Afandi hayron bo'lib xotinidan so'radi:

— Odatda xotinlar to'qqiz oyda tug'ar edi, sen to'rt yarim oyda tug'ding-a, xotin?

— Qiziq ekansiz, — dedi xotin, — sizga tekkanimga to'rt yarim oy bo'ldimi?

— Ha, — dedi Afandi.

— Siz meni olganingizga-chi? Unga ham to'rt yarim oy bo'ldimi? Ikkovini qo'shing. Rosa to'qqiz oy bo'ladimi?

— Hisob to'g'ri, — dedi Afandi,— bunga aqlim yetmabdi.

Добавлено (10-Фев-2013, 00:35)
---------------------------------------------
Bir oy ichida Afandining ham xotini, ham eshagi o'lib qoldi. Xotini o'lganda, afandi, bir-ikki kun yig'ladi-yu, yupandi. Eshagi o'lganda esa u yig'idan hech tiyilmadi.

Buni payqagan qo'shnisi so'radi:

— Afandi, xotiningiz o'lganda, ko'p yig'lamagan edingiz, eshagingizga nega bunchalik kuyasiz?

Afandi javob berdi:

— Xotinim o'lganda mahalla yig'ilib: «Qo'ying, xafa bo'lmang, uylantirib qo'yamiz» degan edi, eshagim o'lganda, eshak olib beramiz, degan gap hech kimning og'zidan chiqmadi. Men yig'lamay kim yig'lasin!

Добавлено (10-Фев-2013, 00:48)
---------------------------------------------
Afandi bir oshnasinikidan qaytishda otiga teskari minib uyiga keldi. Esli ot to'g'ri uyiga olib kelib, darvoza oldida to'xtadi. Bu ahvolni ko'rgan xotini so'radi:

— Nima uchun otga teskari mindingiz?

— Men teskari minganim yo'q, otning o'zi teskari turgan ekan,— deb javob berdi Afandi.

Добавлено (10-Фев-2013, 00:57)
---------------------------------------------
Afandi xotinidan o'lgan odam qanday bo'lishini so'raganida, xotini: «Odamning badani sovib qoladi», dedi.

Afandi qish kunlarining birida daladan eshakda o'tin olib kelayotgan edi. Badani sovib qoldi. Afandi o'zini yerga tashlab, endi men o'libman deb, jim yotaverdi. Hayal o'tmay, ko'zini ochib qarasa, uch-to'rtta och bo'ri eshakni o'rtaga olibdi. Afan di yotgan yerida:

— Hushyor bo'rilar ekan, eshakning egasi o'lganini darrov bilishibdi-ya! — dedi.


 
oybekСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 01:57 | Изох # 685
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Цитата (ledy)
— Xotinim o'lganda mahalla yig'ilib: «Qo'ying, xafa bo'lmang, uylantirib qo'yamiz» degan edi, eshagim o'lganda, eshak olib beramiz, degan gap hech kimning og'zidan chiqmadi. Men yig'lamay kim yig'lasin!
biggrin


 
ledyСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 02:00 | Изох # 686
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Afandining iti bolalagan edi, bir necha kishilar uning uyiga mehmon bo'lib kelib, so'zlashib o'tirishar edi. Kuchuk bolalar uyga kirib, mehmonlar bilan o'ynashib, bezovta qila boshladilar.

Shunda mehmonlardan biri hazillashib:

— Afandi, nuri chashmilaringizga odob o'rgatsangiz bo'lmaydimi? —dedi.

— Nima qilay, tog’alarini ko'rishib suyunganlaridan suyulishyapti, — deb javob berdi Afandi.


 
oybekСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 02:20 | Изох # 687
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Цитата (ledy)
tog’alarini ko'rishib suyunganlaridan suyulishyapti,
tongue   biggrin   tongue   biggrin


 
AbbosbekСана: Якшанба, 10-Фев-2013, 03:41 | Изох # 688
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Тиланчи эшикни таккиллатди:
-Бир булак торт беринг.
-Ахир, сан доим нон сурардин-ку.
-Бугун тугилган куним-да!


1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
ledyСана: Душанба, 11-Фев-2013, 01:55 | Изох # 689
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
— Azizim, biz ostida turib tanishgan chinor yodingizdami?
— Keksa chinormi?
— Ha.
— O‘sha chaqmoq tegib yonib ketibdi.
— Ajab bo‘pti! Unga buyam kam!

Добавлено (11-Фев-2013, 00:51)
---------------------------------------------
Psixiatr mijozga dedi:

— Ha, sizning kasalingiz jiddiy, birodar!.. Qandaydir kuch sizni o‘g‘irlikka undayverarkan!
— Do‘xtir, qanday davolash usulini qo‘llaysiz bu kasalimga?
— Hozir dori yozib beraman... Oldin ruchkamni qaytarib
bering!

Добавлено (11-Фев-2013, 00:52)
---------------------------------------------
Urushda qatnshgan bir keksa otaxondan reportaj olish uchun bir necha jurnalistlar kelishibdi. Va otaxonga bir necha savol berishibdi:
Jurnalistlar: Otaxon siz urushda kim bo'lib qatnashgansiz?
Otaxon: Uchuvchi bo'lganman.
J: Birorta qiziqroq voqeani eslay olasizmi?
O: Ha, albatta. Bir kuni samolyotda ketayotgan yedim. Birdan samolyot buzilib qoldi.
J: E-e-e, yomon, yomon.
O: Nimasi yomon, mani parashyutim bor yedi.
J: Xa-a, Yaxshi, yaxshi.
O: Nimasi yaxshi, mani parashyuutim ochilmay qoldi.
J: E-e-e, yomon, yomon.
O: Nimasi yomon, pastda somon to'plami bor yekan.
J: Xa-a, Yaxshi, yaxshi.
O: Nimasi yaxshi, somon uyumi yonida beshlik (panshaxa) bor yekan.
J: E-e-e, yomon, yomon.
O: Nimasi yomon, man to'g'ri somon uyumi ustiga tushdim.
J: Xa-a, Yaxshi, yaxshi.
O: Nimasi yaxshi, mani 50 ta soldat o'rab oldi.
J: E-e-e, yomon, yomon.
O: Nimasi yomon, man hammasini otib tashladim.
J: Xa-a, Yaxshi, yaxshi.
O: Nimasi yaxshi, ular hammasi o'zimiznikilar ekan.

Добавлено (11-Фев-2013, 00:53)
---------------------------------------------
Er-xotin magazinga kirishdi. Er: - Itimizga ikki yuz gramm kolbasa berib yuboring. Xotin: - Adasi itimiz yo'qku... Er: - Irillama.

Добавлено (11-Фев-2013, 00:55)
---------------------------------------------
- Jo'ralar qaranglar Toshmat tentak kelyapti. Ichimizdan kim bilan birinchi so'rashsa o'sha ham tentak bo'ladi.

Toshmat kelib: - Salom bolalar!

Добавлено (11-Фев-2013, 00:55)
---------------------------------------------
Amerikalik biznesmen Xitoylik odamni ustidan kulgan holda:

-Sizlarni o'liklaringiz mozorlariga qo'ygan guruchlarni qachon yeyishadi, deb so'rabdi.

Xitoylik esa boshini ham ko'tarmasdan javob beribdi:

- Sizni o'liklaringiz mozoridagi gullarni hidlaganida, debdi....


 
AbbosbekСана: Душанба, 11-Фев-2013, 08:14 | Изох # 690
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Har doim MERS da yurib,
Qo'lizda jarag'-jarag' pul bo'lishini holisizmi .
unda konduktor bo'ling !!!
.


1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
biokim6979Сана: Жума-муборак кун!, 15-Фев-2013, 20:40 | Изох # 691
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 175
Холати: Хозир йўқ
Кеча "Севишганлар куни" деган ҳайвонлар ҳам кўп бўлди. Қучоқлаб олиб севиш намунча азоб бўлмаса дебти қуён типратиканга...

Юрагимда бир хис ётар, сени уйлаб ,,,,,
 
GULI_NURСана: Жума-муборак кун!, 15-Фев-2013, 20:47 | Изох # 692
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 2124
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 795
Холати: Хозир йўқ
lol hands
 
LoadingСана: Шанба, 16-Фев-2013, 15:41 | Изох # 693
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Vox xov! Gap yo'qku? Manda latifalar yo'p xozircha.

Faqat 3 ta shart!
 
Olamgir(Alemgir)Сана: Шанба, 16-Фев-2013, 15:50 | Изох # 694
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 444
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 571
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Loading)
Аёлларнинг "10 дақиқада тайёр бўламан” дейиши эркакларнинг "10 дақиқада уйда бўламан” дейиши билан баробар.
Хак гап


Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa,
bulbulga tikondek oshiyon bolmas emish!
 
MirzoxidСана: Шанба, 16-Фев-2013, 16:41 | Изох # 695
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
Taniqli shoir, tanti, bag'ri keng inson Azim Suyunning "O'zbekiston ovozi" gazetasiga bosh muxarrir bo'lganini eshitib, O'zbekiston xalq shoiri Jamol Kamol bir tegajonlik qilgisi keladi. Ingliz tilini biladigan Jamol aka telefon orqali yangi muxarrirga qo'ng'iroq qilib, xorijiy tilda "chug'urlab" gapira boshlaydi. Shoir tushmagur bo'lsa xovliqib, nuqul "Yes, yes!" deyishdan nariga o'tmaydi.
Xazilning qizig'i keyinroq chiqadi. Ertasi kuni shoirning o'zi do'sti Jamol akaga telefon qilib, maqtanadi:
- Kecha Amerika prezidenti Klintonning shahsan o'zi menga telefon qilib, tabrikadi!


...
 
GULI_NURСана: Шанба, 16-Фев-2013, 19:24 | Изох # 696
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 2124
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 795
Холати: Хозир йўқ
lol
 
KAKAСана: Шанба, 16-Фев-2013, 23:56 | Изох # 697
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 127
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 102
Холати: Хозир йўқ
Sud zalida: Sudya: SUDLANUVCHI O'ZINGIZNI OQLASH UCHUN NIMA DEYA OLASIZ? Ayblanuvchi: JANOB SUDYA MANDA HICH QANAQA AYB YO'Q. MARXUMNING O'ZI PICHOG'IM USTIGA 7 MARTA YIQILIB TUSHDI.

Yulduz bo'lib to'g'ilmaydilar, balki yulduzga aylanadilar
 
GULI_NURСана: Якшанба, 17-Фев-2013, 12:35 | Изох # 698
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 2124
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 795
Холати: Хозир йўқ
lol
 
Zinnura_KСана: Душанба, 18-Фев-2013, 09:13 | Изох # 699
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
biggrin

erka farishta....(m)....
 
ledyСана: Душанба, 18-Фев-2013, 13:19 | Изох # 700
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
biggrin

 
Поиск: