Бош сахифа » 2017 » Апрель » 23 » Клипинг зўр чиқибди!
02:58
Клипинг зўр чиқибди!

Биласизми уни клиплари нега зўр? Чунки у ўзи ролиниям зўр ўйнаб беради.  Уни мақташни истамайман, чунки ундан жахлим чиққан, биру-бир: уни хам албатта!   Жахлдаги гапирилган гапларни қиймати йўқдир ва  у алохида мавзу. Гап хозир  уни клипи ва ундаги роли хақида.

Бугун кўрдим у клипингни. Балки янгидир, балки эски... лекин энди кўрдим...ва сен билан бирга хаммасини хис эта олдим. 

Нима учун у клипни етарлича ёритишмади? Нима учун журналистлар у клипдаги шунча хисиётларни КЎРА, СЕЗА олмади? Клипга кетган маблағ эмас, ундаги хислар туғёни ва кетган туйғуларни нахотки билишмади?

 

Гохо зўр ижодкорларни айримлари билан гаплашмаслигим яна бир зўр ижод намунаси яралишига тўсқинлик қилади... Ўша зўр ижодга нисбатан зўр ижодий мақоласи! Нокамтаринлик эмас, шунчаки мен ўша хисларни кўра олганим ва сеза билганим учунам сўз билан уларни таърифлай олишимни биламан. Бошқалар халиям ёритмагани бунга далил... кўришмаган...сезишмаган ёки ёритишга  эринган...истамаган ...рухсат беришмаган балки. 

 

Хозирги рейтингни хам  фарқи йўқ аммо асрларга татигулик яшай оладиган шундай ижод асарларини яратавер, чунки улар бир маротаба кўриладиган ёки минг маротаба айлантириб едирилиб кейин унутиладиган тоифасида эмас, улар шундоғам яшайди. Орадан йиллар ўтиб хам сенга одамларнинг мақтовлари билан акс-садо бериб тураверади.

Чунки унда хиссиётлар намоёнланган, демакки жони бор! Яшайди!

У ким ва нимага жахл? Фарқи йўқ у айбдорми ёки мен, юлдузлик ғурурини эплай олмаслигими ёки танқидни қабул қила олмаслиги, мени тилим аччиқлигими ёки танқидда кўпинча чек-чегара билмай бузибла ташлашда  муносабатлар кўпригини хам  бузиб ташлашимми... Лекин нима бўлса хам хақиқат бир: муносабатларимизни хозирги  тақдирида  афсуслар менга ва унга эмас...ИЖОДГА!

Инсонмизда... хиссиётларга берилганмиз... шу учунам бир-биримизни ижодимизни оммага тан олмасакда ўзимиз учун биламиз! Инсонни хиссиёти бўлмаганида муносабатлари хам бузилмасди, лекин ижодиям бўлмасдида...

 

  Клипинг зўр чиқибди, рольни зўр ўйнаб барча туйғуларни  аъло даражада етказибсан! Кўрдим, сездим.

 Омма олдида ўзингни кўпинча эплай ололмайдиган шахс сифатида эмас, мана шу ижодда чек-чегара билма! Қоида ва тартибларни ўша ерда бузиб ташлайвер! Исён қил, ғалаён эт!   Кул, йиғла, юзтубан йиқил керак бўлса тиз чўк! Микрофон ва камера олдида  қалбингга озодлик беравер!

Умрларга хоким ва табиб  хам эмаслигим учунам яшаш борасидаги тилагим  ижодларингга!  

Боғбон эмасману аммо ижодинг гуллашидан кўра у ўз лойиқ меваларини беришини тилайман! Гуллашда эса бу тушунчага хос бари ўзингда мужассам! Ўзиндан то ижодинг ва хиссиётларинггача!

Шу учунам клипларинг зўр!

Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 15412 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 2
1 Рустам   (27-Апр-2017 12:09) [Материал]
Галатисиладе. . .
тушунвол ким нима тугрисидалигини

2 Rano   (28-Апр-2017 13:11) [Материал]
Bu kim haqida gap, nima bo`lganda ham aybini tan olish mardlarning ishi. sad surprised

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!