15:21 Премьера! Саида - "Позови" Мп3 | |
Саида:- Кўпчиликка артист қандай қилиб қўшиқ тайёрлаши қизиқ бўлса керак, кимлардир эса билади бу учун мавзу танланиши, мусиқа, сўзлар, ёзиш жараёни... ва нихоят охиргиси-уйғунлашув (сведение). Хаммасини бирга уйғунлаштириб ёқимли эштилиши учун ишлов берилади. "Позови" қўшиғи эса мен учун алохида ўринда туради. Сабаби мусиқа ва сўзларини ўзим ёздим. Шу сабабли оддий жараён бу сафар мен учун ўзгача кечди. Қўшиқ мавзусини танламадим ва у қандай бўлиши хақида ўйлаб изланмадим хам. Чунки қўшиқ матни реал хиссиётларим ва қалбимни остин-устун қилиб юборган кечинмаларим асосида ёзилди. Мусиқа эса ўзи қуюлиб келаверди ва телефонимдаги диктофонга бари ёзилди. Бу пайт кучли ёмғир ёғаётгани боис деразамни ёпай дедиму ёмғир шовқини ва чинорларни аста силкитаётган шамол овозини тинглаган холда қўшиқни илк сатрларини хиргойи қила бошладим. Шу тариқа 5 минутча куйладим. Куйлаган сайин енгиллик сеза бошладим ва бу хиссиётларим билан бўлишгим келди. Бу бўлишган инсоним дугонам Ирина Аббосова бўлди. У билан "Аъло" гурухида бўлган давримданоқ дўстмиз. Ирина илхомланиб дарров аранжировка қилишга тушишини айтди. Биз бир ижодий тўлқинда бўлганимиз ва унинг мавзу ажойиблигини айтгани яхши туртки ва ишонч бўлиб қўшиқнинг сўзлари давоми устида ишларни бошладим у эса аранжировка устида. Менимча бу қўшиғимдан мени севишганлар тушунишади зеро, дунё бу умуман ўзгача ранглардаги онлар! Бугун мен хаётимнинг бир бўлаги билан бўлишмоқдаман ва сизларга ёқади деб умид қиламан.
Саида-"Позови"
Муқобил манбаадан бирда кўчирмоқ
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 12377 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |