Халққа хизмат катта пул бўлса унвон ва медаллар нима учун? Adolatsiz haqiqatlar
Халққа хизмат катта пул бўлса унвон ва медаллар нима учун?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Санъат аҳли учун унвон, медаль ва орденлар нима учун берилган — гоҳо тушунмай қоламан.

Агар тўйдан катта пул олишса, бугунги даврда (!) давлат тадбирларигаям тўй нархида (!) пул тўлаб қилишса ва энди жамият учун қилинаётган Президент ислоҳотлари йўлидаги тарғибот ва ташвиқот ишларигаям тўй нархида пул талаб қилишларигача боришларини ким назорат қиларкин?

Эфир орқали (!) кўрсатув сонига келиб, ёшларга ақл-идрок тарғиботи кўрсатувларига меҳмон сифатида чақириладиган санъаткорлар тўй нархида пул талаб қилишмоқда.

Майли, бир неча саноқлигинаси (!) билан ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ҳаққи ёки росмана инсофлиларига гапимиз ўтару, аммо қолган аксарияти-чи?

Икки қўшиқни фонограммада оғзини қимирлатиб беришга ва шу орқали эфирда ўзига ҳам текин реклама бўлишига бир ёш хонанда 10 миллион сўм сўраб турса, тренддагиси «3 минг доллардан камига гаплашмайман ҳам!» — деб турса....

Агар ҳамма нарса фақат шунақа катта тўй нархидек пулга бориб тақалса, нимасига булар унвон ва медальу орденлар олишмоқда?!

Унвон ва орден фақат хизмат учун берилган рамзми ёки жамият олдидаги масъулиятни ҳам англатадими?

Тўй нархига «Чунки харажатларимиз фалон пул», — деб турадиган санъат аҳли бу унвону орденларгаям харажат қилишмаса керак?

Президент қарорлари ижроси учун ташкиллаштирилаётган тадбирларга 2–3 минг доллар талаб қилиш нечоғлик тўғри?

Ёдимда, аввалги даврда текингаям ит-эшакдек хор бўлиб, керак бўлса, ўз ёнидан харажат қилиб ҳам хизматда юришарди. Ҳозир пули берилаётган бўлса, ИНСОФ қилиш керакдир, балки?

Нега бугунги даврдаги эркинлик ва демократиядан юлғичлик ҳамда шантаждек фойдаланиш керак?

 

Диққат! Янги телеграм  каналимиз энди sayyoduzb 

Кеча 11:10
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [35]
Arhiv [1]
Baxs| Tanqid | Janjal [516]
BeshBet [20]
Din [85]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [58]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [84]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [3]
MP3|Video [1070]
Muhlis Minbari [216]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [17]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [74]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [18]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [751]
Tabriklar [180]
Taqdimot [55]
Hayriya| Akciya | Tadbir [330]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [819]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 2
Мехмонлар: 2
Рўйхатдагилардан: 0