-Икки маротаба боласини ташлаб америкага кетган аёлга қандай қилиб болани яна суд қарор қилиб топшириши мумкин?
-Нима учун психология экспертизасида фақат аёллар? нима учун эру хотин муаммосида эркак психолог хам тайинланмади?
-Биринчи суд қарори билан болани олиб кетиш кунига онаси келмай яна Америкага кетиб қолган. Ва бу хақида сўнгги қарор чиқарган ёш судья йигит қарорга умуман ёзмаган! Вахоланки унинг хамкасби судья боланинг онаси иккинчи маротаба кетиб қолгани сабаб болани онага бериш ишини БЕКОР ҚИЛГАН!
-Видеодан она сифатида шармандаси чиққан аёл ижтимоий тармоқларга турли эртаклар тўқиб тарқатиш билан овора, гўёки эри қамалган, унга уй совға қилингану ва бола шўрлик балконда яшаганмиш.... бу барчасига ушбу видеосухбатда расмий хужжатлар билан инкор этувчи ва онасини ғирт ёлғончи эканини тасдиқловчи холатлар!
-Тарқалган видео сўзлаган хақиқатлар: Агар она яхши бўлса болага минг ёмонласанг хам онага нисбатан ўзини шунақа тутадими? Ўша видеога бир назар солинг, хақиқий она болани чирқиратиб суд ижрочисига кўтартириб тез тез қочиб кетмоқда ва бу орада эса ўгай онаси болани жон жахди билан юпатиш билан овора. Хақиқий она рости хам бир мулкини олдиртириб кетаётгандек ўзини тутган. Йиғлаган эса ўгай она. -Бериладиган саволлар бари берилди: Бола балки эр-хотин бир биридан қасд олиши қурбони бўлаётгандир? #haftanishonida #sayyodcom