|
Futbol yangiliklari
|
|
| sherzod | Сана: Пайшанба, 23-Июн-2011, 10:13 | Изох # 126 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабаси муборак, дўстлар! Бўларкану! Очиғи, ҳамкасбим Зафар Қосимовнинг кун давомида АҚШ устидан ғалаба қозонишимизга жуда ҳам ишонаётганини кўриб, ҳайрон бўлгандим. Ҳар ҳолда 3 очко катта машаққат эвазига қўлга киритилган бўлса-да, бу муваффақият барчамизга олам-олам хушкайфият бағишлади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари - Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев АҚШнинг ўйинини яхши ўрганиб чиққани ўйин бошидан кўриниб турди. Терма жамоамиз ташаббусни рақибга берган ҳолда, тезкор қарши ҳужум тактикасини танлади. Шубҳасиз, қоқ пешинда юқори даражали об-ҳаво шароитида, КОНКАКАФ чемпионига қарши ўйин учун бу энг тўғри қарор эди. Натижада ўйин бошиданоқ ўсмирларимизнинг ҳар бир қарши ҳужуми хавфли кўриниш ҳосил қила бошлади.
Ўйланган режа ўз мевасини узоқ куттирмади. Ўйиннинг 13-дақиқасида 13-рақамли футболчимиз – Бобур Давлатов ҳисобни очди. Азизбек Муродов жарима майдончаси ташқарисидан тўпни Темур Ҳакимовга узатди. Биринчи ўйинда чиройли гол муаллифи бўлган футболчимиз эса тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Бобур Давлатовга тўпни етказди. “Машъал” клуби таянч ярим ҳимоячиси турган жойида тўпн дарвоза томон шундай йўналтирдики, дарвозабон Кендалл Макинтош бу зарбани қайтаришга ожиз эди. Биз жаҳон чемпионатида илк марта ҳисобда олдинга ўтиб олдик!
Орадан бир дақиқа тўп АҚШ дарвозасига иккинчи тўп ҳам киритилди. Тезкор қарши ҳужум натижасида Темур Ҳакимов ва Аббос Махсталиевлар рақибнинг икки ҳимоячиси ва дарвозабонига қарши чиқиб боришди. Темур икки нафар ҳимоячи орасидан тўпни Аббосга узатди, у эса ўз олдига югуриб келган дарвозабоннинг устидан ошириб, тўпни дарвоза тўрига йўллади. Афсуски, Алексей Николаев бошчилигадиги россиялик ҳакамлар бригадаси бу голни инобатга олишмади. Такроран кўрсатилган лавҳада футболчимиз офсайдда эмаслиги маълум бўлди. Бу ҳолат ўйиндаги энг мураккаб вазиятлардан ҳисобланади. Ҳал қилувчи деса ҳам бўлади. Гол инобатга олинганида АҚШликлар руҳан синиб қолишарди.
Шундай бўлса-да, терма жамоамиз руҳий устунликни ўзларида сақлаб туришди. “Соккерчилар”нинг ҳужумлари у қадар ўхшайвермади. Уларнинг дарвозамиз томон берган илк зарбаси ўйиннинг 17-дақиқасига тўғри келди. Акошта ҳимоячиларимиздан қайтган тўпган зарба беришга муваффақ бўлди. Бахтимизга зарба кучи паст бўлди, боз устига тўп Ғанишернинг тўғри ўзига борди.
20-дақиқада бурчак тўпидан сўнг америкаликлар ҳисобни очишларига бир баҳя қолди. Арриола шундоққина дарвозамиз олдида бош билан зарба бера олди, аммо ноаниқ. Бу вазиятда Холмуродов тўпга чиқишга жазм қилмади. Дарвозамиз олдида навбатдаги хавфли вазият ҳам бош билан берилган зарба орқали вужудга келди. Рақибларимиз аввалига марказдан ташкил этилган уюшқоқ ҳужумни ўнг қанотга кўчиришди. Эмон тўпни жарима майдончасига етказди, аммо Марио Роригезнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
35-дақиқада Азизбек Муродовга қарши ишлатилган қўполлик туфайли қанот ҳимоячиси Эмон сариқ карточка олган бўлса, белгинган жарима тўпини эса Аббос Махсталиев тўғри дарвоза томон йўллади. Дарвозанинг яқин бурчагига бораётган тўпни дарвозабон зўрға қайтаришга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлим сўнггига келиб, АҚШ анча ўзига келиб олган бўлса, терма жамоамиз эътиборни кўпроқ ҳимоя қаратишга мажур бўлди. Бахтимизга ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз қўпол хатоларга йўл қўйишмади.
Иккинчи бўлимда АҚШ мураббийи Кабрера 2та ўйинчини майдонга туширди. Ва бу сафар ҳам мураббий, худди Чехия билан ўйинда бўлгани каби ўзининг топқирлигини намойиш қилди. Европа вакили билан ўйиннинг иккинчи бўлими бошида майдонга туширилган Корома тўпга илк тегинишдаёқ гол уришга муваффақ бўлганди. Бу сафар ҳам деярли шундай бўлди. Америкаликлар иккинчи бўлимнинг илк ҳужумидаёқ жарима тўпини ишлашди. Дарвозагача анча масофа бор эди. Футболчи тўпни жарима майдончасига баландлатиб етказиб берди. Тўпни Асилжон Мансуров бош билан қайтарди. Қайтган тўпни рақиб футболчиларидан бири дарвоза томон йўллади. Короманинг бахтини қарангки, тўп айнан унинг оёқларига келиб тушди ва ҳимоячимизнинг таъқибидан қочиб кетиб, кучсиз, аммо аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. 1:1.
Бўлим бошидаёқ дарвозадан тўп олиб чиқиш жуда оғир. Руҳий жиҳатдан оғир. Аммо футболчиларимиз рақиб гол эйфорияси таъсири остида ўйнаётганида тезкор 2та ҳужум уюштиришди. 50-дақиқада Азизбек Муродов ва Аббос Махсталиев иштирокидаги ҳужуми Холмурод Холмуродовнинг зарбаси билан якунланди. Тўп эса аввал ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
Мана Аббос Махсталиев терма жамоамизга нима учун керак? У ўзининг индивидуал тезлиги ва маҳорати эвазига АҚШлик ҳимояси Зарачи Кэрролни қувиб ўтиб кета бошлади. Ҳимоячи эса уни қўллари билан тортиб йиқитишга мажбур бўлди. Ҳар тугул бу сафар россиялик ҳакам пенальти белгилашга жазм этди. Жамоа сардорининг ўзи кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди! 2:1. Ўз вақтида киритилган гол. Акс ҳолда руҳий устунлик Қўшма Штатлар томонига ўтиб кетиши ҳеч гап эмасди.
71-дақиқада Корома ўзининг техникаси ва зарба кучини яна бир марта намойиш қилди. Аввалига у 2-3 нафар ярим ҳимоячиларимиз орасидан шеригига тўпни узатиб, олдинроққа югурган ҳолда, шеригидан тўпни яна қабул қилганча дарвоза томон зарба берди. Ғанишер тўпни муаммосиз эгаллаб олди.
Бўлимнинг иккинчи ярми бошланганда, Евстафеев асосий эътиборни ҳимоя қаратган ҳолда, аввалига чарчаб қолган Холмуродов ўрнига ҳимояланишда катта фойдаси теккани Ёрбековни, кейинроқ эса Ҳакимов ўрнига ярим ҳимоячи Убайдуллаевни майдонга туширди. Тўғри, терма жамоамиз қарши ҳужумни муваффақиятли ташкил қилмай қўйишди. Шу билан бирга рақибни дарвозамиз томон яқинлаштиришмади ҳам.
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Корома жамоамизни жазолаши мумкин эди. У жарима майдончаси ичида ўзининг техникаси эвазига Ёрбековни ортда қолдирди ва дарвозанинг олис бурчагига йўллади. Бахтимизга, бахтимизга тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Қўшиб берилган дақиқаларда Сардор Раҳмонов шундоққина жарима мадончаси ташқарисида рақибни қўполлик билан йиқитди. Дарвозагача 17 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини эса Нико Мело хавфли тарзда йўллади. Шукрки, зарба ноаниқ чиқди. Кейинги ҳужум билан эса АҚШни биратўла “тинчитишимиз” мумкин эди. Азизбек Муродов ўзининг қанотидан олдинга интилди ва жарима майдончасига яқинлашиб келиб, тўпни Аббос Махсталиевга узатди. Сардоримизнинг зарбасини эса дарвозабон эгаллаб олди! Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Алексей Николаевнинг финал ҳуштаги янгради! Яна бир марта барча ўзбек футболи мухлисларини муҳим ва тарихий ғалаба билан муборакбод этамиз!
ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ “D” ГУРУҲИ. 2-ТУР АҚШ – ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (0:1) Голлар: Альфред Корома 47 – Бобур Давлатов 13, Аббос Махсталиев 53-пенальти Огоҳлантиришлар: Амон 34, Зачари Кэррол 57, Моби Фер 57 – Темур Ҳакимов 41 Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Равшанжон Ҳайдаров (Мирзамурод Жўрабоев 89), Азизбек Муродов, Асилжон Мансуров, Аббос Махсталиев, Азизбек Муродов, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов (Давлатбек Ёрбеков 60), Темур Ҳакимов (Муҳсин Убайдуллаев 83), Бобур Давлатов, Жавлон Мирабдуллаев. АҚШ: Кендалл Макинтош, Зачари Кэррол, Йозеф Эмон (Натан Смит 46), Мэтью Дан, Моби Фер, Эстебан Родригез (Альфред Корома 46), Марио Родригез, Алехандро Гуидо (Нико Мело 83), Марк Пелоси, Келлин Акоста, Пол Арриола Бош ҳакам: Алексей Николаев (Россия) 2011 йил 22 июнь. Мексика. Торреон. “Корона”.
|
| |
| |
| Giyos | Сана: Пайшанба, 23-Июн-2011, 12:46 | Изох # 127 |
 Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Shu hisobni oldinroq yozselade keyin o'yin haqida.
Sog' salomatlik...
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Пайшанба, 23-Июн-2011, 13:18 | Изох # 128 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Besabr odamlani yomon ko'ramande. Добавлено (23-Июн-2011, 12:18) --------------------------------------------- Bugun 17:00 da O'ZB alimpia jamoamiz javob uchrawuvni GongKong ga qarwi o'tkaziwadi. Birin4i o'yin 1:0 bizani xisobimizga xal bo'lgan. Ularga omad tilab qolamiz
|
| |
| |
| Giyos | Сана: Пайшанба, 23-Июн-2011, 13:51 | Изох # 129 |
 Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Shu yangiliklarni tayyor ko'cirib qo'yadiganlani yomon ko'ramande. Bundo tv ko'rib o'z taxlilida yozsa qando yaxshi. Yo'q bular tayyor ko'chiriwadi.)
Sog' salomatlik...
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Пайшанба, 23-Июн-2011, 14:19 | Изох # 130 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Ja xammasi emas Giyos tuxmat qimen. :-)
|
| |
| |
| Giyos | Сана: Жума-муборак кун!, 24-Июн-2011, 15:49 | Изох # 131 |
 Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Qaysi saytdan olinganini ham yozib qo'yibsizlarku))
Sog' salomatlik...
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Жума-муборак кун!, 24-Июн-2011, 15:59 | Изох # 132 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| O'zb. Alimpia jamoasi kecha Gang Kong bilan o'ynab 2:0 xisobida iwonchli g'alabani qo'lga kiritdi. (GIYOS xisobmi endi, buni ko'chirmadim)
|
| |
| |
| Giyos | Сана: Жума-муборак кун!, 24-Июн-2011, 19:21 | Изох # 133 |
 Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
| Ha mana bu boshqa gap. Kam bo'lsin. Ishonchli bo'lsin.
Sog' salomatlik...
|
| |
| |
| toxaclub | Сана: Жума-муборак кун!, 24-Июн-2011, 21:10 | Изох # 134 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 692
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 379
Холати: Хозир йўқ
| U-17 Xaqida xam malumotla yozila
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Шанба, 25-Июн-2011, 00:32 | Изох # 135 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Xozirda Uzb 1 mag'lubiyat va 1 g'alaba b.n to'plar nisbatiga ko'ra guruhda 3-o'rinda turibdi. Ertaga 25 iyun kuni xal qiluvchi 3-turga start beriladi, unda Uzb : Chexiya b.n baxslawadi. Bizani faqat g'alaba keyingi bosqichga olib chiqiwi m.n. Ularga omad tilimiz.
|
| |
| |
| Admiral | Сана: Шанба, 25-Июн-2011, 12:33 | Изох # 136 |
 Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 25
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: -12
Холати: Хозир йўқ
| omad kamlik qiladi.
Qirol bo'la olmadim. Endi bo'laman.
|
| |
| |
| Anv@rbek | Сана: Якшанба, 26-Июн-2011, 08:02 | Изох # 137 |
|
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Uzbekistan 2 - 1 Chexiya
Uzbekistan 6 ochko bilan 1-o'rinni egallab nimchorak finalga chiqdi, navbatdagi raqib bu "F" guruhini 3-o'rin soxibi bo'ladi. G'alaba muborak aziz futbol ixlosmandlari!Добавлено (26-Июн-2011, 07:02) --------------------------------------------- AQSH 0 - 0 Yangi Zellandiya
|
| |
| |
| Dilya | Сана: Якшанба, 26-Июн-2011, 08:13 | Изох # 138 |
|
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| ure e e yawasin yowlarimiz yes yes
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Якшанба, 26-Июн-2011, 14:25 | Изох # 139 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Qoyil yawasin O'zbekiston. Xammani g'alaba b.n tabriklab qolaman. Keyingi o'yinlada xam omad tilab qolamiz.
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Сешанба, 28-Июн-2011, 14:21 | Изох # 140 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Мексикада ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда барча 16та кучли жамоаларнинг рақиблари маълум бўлди.
Демак, нимчорак финалда қуйидаги жуфтликлар куч синашишади:
37-ўйин. Ўзбекистон - Австралия 38-ўйин. Бразилия - Эквадор 39-ўйин. Конго - Уругвай 40-ўйин. Япония - Янги Зеландия 41-ўйин. Германия - АҚШ 42-ўйин. Англия - Аргентина 43-ўйин. Франция - Кот-д'Ивуар 44-ўйин. Мексика - Панама
|
| |
| |
| Dilya | Сана: Сешанба, 28-Июн-2011, 15:25 | Изох # 141 |
|
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| uzbekiston olg'a! yowlar sizlarga iwonaman gol gol gol ole ole ole, soatini ham yozin, kuni bn sherzodbek.
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 03:07 | Изох # 142 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| U4rawuv 29 iyundan 30 iyunga o'tar kechasi soat tungi 01:00 da bowlanadi. Добавлено (30-Июн-2011, 02:07) --------------------------------------------- Ўзбекистон - Австралия 1 тайм нихоясига етди 2:0 галаба козонмокдамиз
|
| |
| |
| Anv@rbek | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 03:50 | Изох # 143 |
|
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| O'zbekiston 3 - 0 Avstraliya Добавлено (30-Июн-2011, 02:47) --------------------------------------------- Hammani O'zbekistonning yirik g'alabasi bilan tabrikliman! Uzbekistan 4 - 0 Australia Добавлено (30-Июн-2011, 02:50) --------------------------------------------- Urrrrrrrrrrrrrrrrrraaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa O'zbekiston chorak finalda Aziz futbol ixlosmandalari O'zbek diyorida futbol bayrami!
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 03:51 | Изох # 144 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| O'zbekiston tarixida yangi bir saxifa ochildi. Endi ular chorak finalda ureee. Barchaga g'alaba muborak.
|
| |
| |
| Anv@rbek | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 03:55 | Изох # 145 |
|
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Ular akalarining mag'lubiyatli alamani ajoyib tarzda ola bilishdi. Yana bir bora tasanno!
|
| |
| |
| sherzod | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 03:58 | Изох # 146 |
|
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
| Xa ajoyib tarizda alamli mag'lubiyatni alamini oliwdi. Keyingi o'yinlada xam omad tilab qolaman.
|
| |
| |
| Anv@rbek | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 04:01 | Изох # 147 |
|
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Shu bollada man O'zbek futbolini kelajagini O'tgan yili ko'ra bilganidim
|
| |
| |
| Parvina | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 09:36 | Изох # 148 |
 Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
| Ura garchi ko`rmagan bo`lsamda, radio orqali eshitdim. Molodsi... Добавлено (30-Июн-2011, 08:36) --------------------------------------------- Ўйиндан олдин терма жамоаларда, аниқроғи, Австралия терма жамоасида юзага келган вазиятни яхши биласиз. Ана шу вазиятдан келиб чиқиб бўлса керак, Евстафеев аввалги учрашувларда ҳаракат қилган таркибни майдонга туширган бўлса-да, футболчиларнинг жойлашув схемасига кичик ўзгартириш киритди. Махсталиевни ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйиб, Холмуродовни таянч ярим ҳимоясига ўтказди. Айниқса, ўйиннинг 22-дақиқасида бошқа бир таняч ярим ҳимоячимиз - Бобур Давлатов жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганидан сўнг, Холмуродга майдон марказида иш етарлича топилди.
Айнан Аббоснинг чап қанотдаги фаоллиги эвазига вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Асилжон Мансуров майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, олис масофадан Махсталиевни тўп билан таъминлади. Сардоримиз дарвозабон билан бирга-бир вазиятда кучи бўлмаган, лекин аниқ зарбаси билан ҳисобни очди! 1:0!
Терма жамоамиз бу ўйинда ўзини шунчалик хотиржам тутдики, ғалабага ўзлари ҳам шубҳа қилишмади, ўзимиз ҳам ўйинни хотиржам томоша қилдик. Фақатгина гол бўлган пайтларда маза қилиб бақириб қўйишни канда қилмадик. Аксинча, рақиб жарима майдончамизга ёриб кириш йўлини тополмай, чорасиз ҳолатда қолиб кетди.
Голдан 2 дақиқа ўтиб, Азизбек Муродов ўз қанотида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарҳол очилаётган Темур Ҳакимовни тўп билан таъминлади. Ҳакимов эса бироз аниқроқ ҳаракат қила олмади. Акс ҳолда, голдан ўзига кела олмай туриб, "кенгурулар" иккинчи голни қабул қилиб олишлари мумкин эди.
Терма жамоамиз гол уриб олганидан кейин асосий эътиборни ҳимояга қаратди. Ҳаттоки футболчиларимиз қарши ҳужумга ҳам ўтишмади. Биринчи бўлим якунига етишига 5 дақиқа қолганида футболчиларимиз рақиб жарима майдончаси яқинига келиб, кучли прессинг уюштиришди. Натижада Сардор Собирхўжаев тўпни рақибидан олиб қўйиб, тўпни олдинга ташлаганча, жарима майдончасиига кириб борди. Ўткир бурчак остида Собирхўжаевнинг ўзи ҳам зарба бериши мумкин эди, аммо у янада қулайроқ вазиятда турган Аббосга узатди. Ҳимоячилар Махсталиевга зарба бериш имконини беришмади ва тўп орқароққа қайтарилди. Темур Ҳакимов тўпга зарба берди. Тўп эса ҳимоячилардан бирига тегиб, Пол Иззо қўриқлаётган дарвозанинг бўш бурчагига думалаб кирди - 2:0.
Терма жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйинига баҳо бериб, шуни айтиш мумкинки, футболчиларимиз ўзларини майдонда худди фаворитлардек ҳис қилиб, ҳаяжонни бутунлай йиғиб олишганди. Натижада йигитларимиз қулай вазиятлардан жуда усталик билан фойдалана бошладилар. Қисқа қилиб айтганда, терма жамоамизнинг вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти жуда юқори бўлди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида Дайлан Томбидеснинг четлатилиши билан ёдда қолди. У керак бўлмаган вазиятда, майдон марказида Жавлон Мирабдуллаевга қарши тик оёқ билан чиқиб борди. Табиийки, ҳакам унга дарҳол қизил карточка кўрсатди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Тибой Камара майдон ташқарисида Махсталиевни итариб юборди. Вазиятга тўғри баҳо бермаган ҳакам эса ҳар иккала футболчини огоҳлантирди. Перулик ҳакам бу вазиятда Аббосни провокация ишлатишда айблади, шекилли. Очиғи, мана шундай огоҳлантиришлар мутлақо лозим эмас. Кейинги босқичларда бу нарса бизга панд бериб қўйиши мумкин (Мексикада ҳали узоқ қолиш ниятимиз бор ахир).
Ушбу вазиятдан бир дақиқа ўтиб, ҳисоб 3:0га етди. Давлатбек Ёрбеков жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, уни дарвозабон майдончаси сари кучли тарзда йўллади. Австралия сардори Чапман тўпни қайтараман деб, уни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. 3:0! Тўп Коннордан ўтганда ҳам Холмурод Холмуродов бўш дарвозани ишғол қилишга тайёр бўлиб турганди.
Бу голдан кейин конфедерациядошларимиз бутунлай "синиб" қолишди. Натижада Евстафеев шогирдлари энди эркин ҳаракат қила бошладилар. Бир вазиятда Аббос яна бир марта гол уриши мумкин эди. Аммо бу сафар зарба кучли чиққан бўлса-да, дарвоза томон тўғри бормади.
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида яшил қитъа вакиллари ўзларининг илк хавфлироқ ҳужумини уюштиришга ҳаракат қилди. Дарвозабонимизнинг ўз вақтида олдинга чиқиб бориши натижасида хавф йўққа чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, австралияликлар яна бир марта яхши имкониятга эга бўлишди. Аммо жарима майдончасига узатилган тўпни рақибларимиздан ҳеч бир дарвозага йўллай олмади. Аслида бу қарши ҳужумнинг ташкил этилишида Давлатбек Ёрбековнинг ҳужумдаги бироз сусткашлиги сабаб бўлганди. Кўп ўтмасдан фарғоналик ярим ҳимоячи ўз айбини ювди. Жасур ва Темур Ҳакимовларнинг ўзаро пасларидан кейин тўп Давлатбекка келди. У эса дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ҳисобни 4:0га етказди.
Терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга очилиб бормоқда. Футболчиларимизнинг ўзига бўлган ишончи тобора ошиб боряпти. Назаримизда, бугун терма жамоамиз ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиб берди. Ғалаба билан барча-барчани муборакбод этамиз! Биз ҳали бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз!
ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ НИМЧОРАК ФИНАЛ ЎЗБЕКИСТОН - АВСТРАЛИЯ 4:0 (2:0) Голлар: Аббос Махсталиев 11, Темур Ҳакимов 40, Коннор Чапман 66-автогол, Давлатбек Ёрбеков 89 Огоҳлантиришлар: Давлатбек Ёрбеков 29, Аббос Махсталиев 65 - Корей Браун 14, Рилей Вудкок 48, Тибой Камара 65 Четлатиш: Дайлан Томбидес 59, Тибой Камара (90+1, иккинчи огоҳлантириш) Ўзбекистон (U17): Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Асилжон Мансуров, Аббосбек Махсталиев (Жасурбек Ҳакимов 84), Азизбек Муродов, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов, Темур Ҳакимов (Диор Усмонхўжаев 90+1), Бобур Давлатов (Давлатбек Ёрбеков 22), Жавлон Мирабдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев. Австралия: Пол Иззо, Жейк Монако, Коннор Чапман, Том Кинг, Корей Браун, Хеман Эспиндола, Митч Купер (Митчелл Оксборров 80), Дайлан Томбидес, Люк Ремингтон (Энтони Проиа 55), Якоб Меллинг, Рилей Вудкок (Тибой Камара 55) Ҳакамлар: Виктор Каррило, Жонни Боссио, Сезар Эскано (барчаси - Перу)
Манба: www.uff.uz
Allah büyükdur
|
| |
| |
| Dilya | Сана: Пайшанба, 30-Июн-2011, 15:49 | Изох # 149 |
|
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
| bilaslami nima esimga tuwdi? Etimi? Etmiman MAYLi etaman. Xitoyda bugan olimpiadada Uzb:Avs oynaganidi. Sharmanda bugandi 0:4 midiyey yoki 6 midi qisqasi o4imizani oldu Yowlarda gap kop! Yashasin uzbegim yowlari.
|
| |
| |
| Anv@rbek | Сана: Жума-муборак кун!, 01-Июл-2011, 01:58 | Изох # 150 |
|
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Anji futbol clubida to'p suruvchi Odil Axmedovga Londonning "Arsenal" futbol clubi skautlari qiziqish bildirmoqda. Odil Axmedov radioda ushbu infoni tasdiqladi. Odil Ahmedovni yaqin oylar ichida "Arsenal" libosida ko'rsak neajab, nima bo'lgan taqdirda ham bu o'zbek futboli dovrug'ini butun dunyoga tanitish!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Жума-муборак кун!, 01-Июл-2011, 02:04 |
| |
| |