Qiziqarli (mashhur) hikoyalar - Страница 4 - Форумистон
  • Страница 4 из 6
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Qiziqarli (mashhur) hikoyalar
Bek8111Сана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:05 | Изох # 76
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Мухаббат ва бахт!

– Муҳаббатга нима бўлди? У қаёққа кетяпти? – дея отасидан сўради жажжигина Бахт.
 
– У ўлмоқда – хўрсиниб жавоб берди отаси ва қўшимча қилди. – Ўғлим, одамлар ўзларидаги бор нарсанинг қадрига етишмайди. Шунчаки, улар сева олишмайди.
 
Бу гапни эшитган кичкина Бахт гарчи унинг маъносига тушунмаган эсада, ичида: «Мен катта бўлсам, албатта, одамларга ёрдам бераман» дея аҳд қилди.
 
Йиллар ўтди. Бахт улғайиб, ўзи орзу қилгандек катта бўлди. У болалигидаги аҳдига биноан ҳар доим инсонларга ёрдам беришга ҳаракат қилди. Аммо одамлар уни тинглашни ҳам исташмасди. Натижада у аста-секинлик билан озиб, нимжон ва кичкина бўлиб қолди. Ўзининг аҳволидан хавотирга тушган Бахт энди батамом йўқ бўлиб кетишдан қўрқа бошлади. Ва шунинг учун ҳам ўзига керак бўлган малҳамни қидириб, олис сафарга отланди.
 
У йўл юрди, йўл юрса ҳам мўл юрди. Аммо йўлида ҳеч кимсага рўбарў келмади ва аҳволи тобора ёмонлаша борди. Ниҳоят силласи қуриб, ҳолдан кета бошлади. Шунда бир оз дам олиш учун тўхтади ва йўл ёқасида кенг тарвақайлаб ўсган, шохларини атрофга ёйиб, ерга соя тўшаган дарахт тагига борди. Унга суяниб, кўланкасида дам олиб ўтирар экан, кўзи илиниб пинакка кетди. Шу пайт сал наридан тобора яқинлашиб келаётган қадам товушини эшитиб, уйғониб кетди. Кўзларини очганида эса қариб-қартайиб, куч-қувватдан қолган, эгнига жулдурвоқи кийим кийган, яланг оёқ, ҳассага таяниб олган бир кекса кампирнинг ўрмонга қараб кетаётганини кўрди. Кўрди-ю, унга қараб деди:
 
– Келиб бир оз дам олинг. Менимча, жуда ҳам ҳолдан тойган кўринасиз. Шунинг учун озроқ дам олишингиз ва овқатланишингиз керак.
 
Кампир худди шуни кутиб тургандай оёқлари остида ўралашиб ётган ўтлар устига чўкди. Бир оз дам олганидан кейин эса дарбадарликда кезиб юрган Бахтга ўзининг ўтмишини ҳикоя қилиб берди:
 
– Нима учун бу қадар ачинарли даражада мункиллаб кетдинг? Мени қара, ҳали ёшман. Мени балким танирсан. Менинг исмим Муҳаббат – деди.
 
– Наҳотки, сиз ўша Муҳаббат бўлсангиз? – Хурсандчилигидан ҳайқириб юборди Бахт. – Лекин менга Муҳаббат бу ёруғ оламда ҳаммадан гўзал ҳилқат деб айтишган эди-ку.
 
Муҳаббат унга диққат билан қараб турди-да, сўради:
 
– Сенинг исминг нима?
 
– Бахт.
 
– Ана холос. Менга ҳам Бахт ҳар доим гўзал ва ёш бўлади деб айтишган эди.– Шу сўзларни айтганидан сўнг у ўзининг тўрвасини титиб, эски-тускилари орасидан бир ойна олди. Бахт унга қараб ўзининг кексайиб кетган аксини кўрди-ю, ҳўнграб йиғлаб юборди. Муҳаббат унинг ёнига аста ўтирди ва мулойимлик билан қучоғига олди. Бахт:
 
– Бу қаҳрли одамлар ва ёвуз тақдир бизни не кўйларга солди? – дея чуқур хўрсинди.
 
– Ҳечқиси йўқ – деди Муҳаббат. – Агар биз бирга бўлсак ва бир-биримиз ҳақида қайғурсак, тез орада яна ёш ва гўзал кўринишга келиб қоламиз. Шундай қилиб серсоя дарахт остида Муҳаббат ва Бахт ҳеч қачон, ҳеч ким ажрата олмайдиган қалин дўст тутиндилар. Шундан бери қайси жойни ёки кимни Муҳаббат тарк этса, у билан бирга Бахт ҳам кетар экан. Уларни ҳеч қачон бир-биридан айириб бўлмас эмиш. Лекин барибир одамлар буни ҳалиям англаб етишмабди.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dilshod_AСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:06 | Изох # 77
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 199
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 44
Холати: Хозир йўқ
P.s Oybek Xamroqulov etgan Gulinur..
 
Bek8111Сана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:07 | Изох # 78
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
GULI_NUR,  Бу Ойбек Хамракуловнинг ашуласи. "Момо ер" номли ашуласи.  biggrin

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
GULI_NURСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:14 | Изох # 79
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 2124
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 795
Холати: Хозир йўқ
Madina opa, Begzod aka yana bir bor raxmat!!!
hands

Добавлено (09-Апр-2013, 11:14)
---------------------------------------------
Uzr Dilshod aka facepalm

 
Dilshod_AСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:15 | Изох # 80
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 199
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 44
Холати: Хозир йўқ
lol
 
GULI_NURСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:20 | Изох # 81
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 2124
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 795
Холати: Хозир йўқ
hands
Hozirgi kunda muhabbat oyoqlar ostida xor bölmoqda!!!
AAAAAFSUUUUUS!!!

Добавлено (09-Апр-2013, 11:20)
---------------------------------------------
P.s 88 yahoo

 
Bek8111Сана: Сешанба, 09-Апр-2013, 12:41 | Изох # 82
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Карз кимга хавола! 

Бозордан қайтган Абдураҳмон ака тушган пулларни қайта санаб, чиройли қилиб тахлаб чиқди. Меҳнат қилган одамки, мана шу дақиқаларни ниятлаб, режалаштириб юради. Бугун савдоси юришди, етиштириб бозорга олиб чиққан сабзиси тушга бормай тугаб битди.
 
Бугунги савдонинг пулларини олдинги тўплаганларига қўшиб, уюмга бирпас мароқ билан тикилиб турди. Меҳнатнинг самараси бу. Хотини, болалари билан тиришганларининг натижаси. Энди рўзғорнинг камини қилиб, бир сигир билан кичикроқ новвос олишга етгудек. Сигир оғизларини оқартирса, новвосчаси келгуси йилга мўлжалланган тўйнинг бир четини уддалайди. Эрта саҳарлаб бозорга чиқади...
 
Эшик асабий тақиллади. Абдураҳмон ака пулларнинг устига белбоғини ташлади ва чиқишга чоғланди. Кейин яна ортига қайтиб белбоғнинг устига тўшак ҳам ёпди.
 
Тақиллатаётган икки уй наридаги қўшниси Саидмурод эди. Унинг кўзларидаги безовталикни кўриб Абдураҳмон аканинг ичи қирилди. Ғалати ҳадикдан кўнгли безовталанди.
 
– Ташвиш тушиб қолди, ака! Нажот излаб келдим...
 
– Қани, ичкарига.
 
Саидмурод туклар туртиб чиққан иягини силаб бош чайқади.
 
– Йўғе... Келинойининг олдида гаплашиш ноқулай.
 
– Нима гап ўзи, тинчликми?
 
Саидмуроднинг кўзларида энди илинж билан умид аралашиб кетди. Гўёки айтиб берса ҳаммаси ҳал бўладигандай...
 
– Мошинани туртиб олдим, ака... Ўзи ижарадаги мулк эди. Камига нариги мошинаям алламбало экан. Яп-янги, оппоқ “Каптива” денг... Эгаси инсоф қилиб органга хабар бермай турибди. Лекин тузатиб бермай ишни чўзсам, ўзимга оғир бўлади. Ижаранинг ҳам куни ўтиб кетаверади, тўлови ортиб бораверади. Қарашвормасангиз...
 
Абдураҳмон ака қўрқувли шубҳаси кутганидан ортиқ даражада тасдиғини топганидан юраги эзилди. Пулнинг одамларни тортадиган кучи борлиги рост шекилли... Бўлмаса тўплаганини ошкор қилмаганди-ку?!
 
Мўлтираб турган Саидмуроднинг кўзларига бир боқиб яна нигоҳини олиб қочди. Йўқ деворсамикан?.. Ахир кўздай қўшни бўлса. Саидмуродни билади, пахса урганидан лой, маърака қилганида чой узатиб турган йигит, бировнинг ҳақини еб кетгудек эмас...
 
Ийиб бораётган кўнгилни шайтон сергаклантирди. Бир камини қилиш учун шунча тер тўкди. Нега нақдни насиялаштириши керак?!
 
Айвоннинг шифтига осилган кувини тушириб, меҳр билан артиб тозалаётган хотинига боқди. Каттаси ҳали йўқ новвосга томорқадан ўт ўриб юрибди...
 
Икки ўт ораси осонроқ. Ўзинг куясан кетасан.
 
Саидмурод ҳам мили ўйнаб турган тарозини ўзи томон оғдиришга тиришди.
 
– Тўрт ғилдиракни айлантириб, учта чурвақанинг ризқини тергилаб тургандим. Киракашлик ҳавасми, ака?! Ҳозир кимга қийин, бизга қийин бўлди. Узатгудек майда пул кўп, бир кило гўштга етказгунча неча кишининг қўлига термуласан... Лекин барибир қимирламасак бўлмайди. Бир қўллаб юборинг ака, узилишиб кетармиз...
 
Саидмуроднинг охирги гапи Абдураҳмон акага нашъа қилди. “Узилишиб кетармиш...” Бердинг, шамолга совурдинг. Ҳозирданоқ мужмал. Лекин яна андиша устунлик қилди. “Шартта тўғирлаб бераман”, деб ҳавойи гап айтгани яхшимиди?! Борини айтаяпти-да, еб кетмайди, топса, албатта беради. Лекин ўзи айтганидай топгани аравасининг ижараси, уч чурвақаси, ҳамиша беҳол хотинидан ортиб, қарзни тиклашга етармикан?! Барибир юрак ютиб сўради:
 
– Озгина тўплаб турганим борийди-я... Лекин қайтими қачон бўлади, Саидбек? Бизда ҳам танга кам бўлгани билан ният мўл.
 
– Камига барака берсин, ака. Шу ишни бирёқлик қилсам туну кун тинмайман. Фақат сиз учун буёғи.
 
Яна озгина каловланишдан кейин Абдураҳмон ака ичкарига кириб тахлаб қўйилган пулларни белбоққа ўраб, Саидмуроднинг олдига қўйди. Пулни бераркан, эшикдан мўралаб, рўмолининг учини тишлаб турган хотининга қарамасликка интилди.
 
Саидмуродни кузатиб чиқаётганида ҳаммасини тушуниб бўлган ўғли ўроқни ерга суқиб чизиб ўтирар, хотини ичкаридаги уйга кириб кетганди. Аразлагани аниқ, арзийдиган иш бўлди-да...
 
* * *
 
Орадан етти ой ўтди. Абдураҳмон ака Саидмуроднинг эшигини зарб билан муштлади. Адашмаса, ўнинчи бор келяптиёв.  Биринчи келишида минг истиҳола билан зулфинни чертганди. Энди у ҳисларнинг куни битиб бўлган. Саидмурод ҳам терс кетмайди. Ҳаммасини тан олади, айбига иқрор, мўлтираб тураверади. Тушунишини истайди. Абдураҳмонни ким тушунади?
 
– Бу қанақаси?! Қўлим билан берганимни оёғим билан оламанми, яна неча марта келишим керак?!
 
– Ака, остонада турманг, ичкарига киринг...
 
– Ээ... Ичкарида ишим битармиди?!
 
Қўлини бўғзига сермаб давом этди:
 
– Мана буёғимга келди. Пулни қачон берасиз, қачон?!
 
Саидмурод ҳар доимгидек кўзларини ерга қадади.  
 
– Айтгандим-ку, ака. Мошина эгаси ҳам минг тузатмай барибир сезиб қолиб мулкини қайтариб олиб қўйди.  Ҳозир бошқа иш қидириб...
 
– У ишингиз қачон бўладию, қачон тўрт танга орттириб мен билани орани очиқ қиласиз? Энди гап бундоқ, иним, менга бу ишдан фақат жабр бўлди. Сизга берган маҳалимда шу пулга икки бош мол берарди. Ҳозир биттасини етаклаб келсам ҳам катта гап. Қарзни икки ҳисса қилиб узасиз!
 
Саидмурод титраб кетди.
 
– Ўзига шунча ўйга ботиб турганимда оширганингиз нимаси?
 
– Ҳаҳ?! Ҳали зўрлигим ҳам бор дегин, – беихтиёр сенлашга ўтди Абдураҳмон ака. – Қанақа номардсан? Сен шилиб кетган кунда бир сигир билан новвосни мўлжаллаб тургандим. Агар шу нажасни емаганимда сигир рўзғоримни бутлаган, новвосчаси бўй кўрсатиб қолган бўларди. Мен ўсишини сўрамаяпман, ўзини сўраяпман, қўлимга келиб турган мулкни сўраяпман. Гап шу, икки ҳиссадан ками йўқ, қаёқдан бўлса ҳам топиб бер менга.
 
– Ҳали судхўрлигингиз ҳам бормиди?!
 
Абдураҳмон аканинг чап кўксида нимадир чирт узилгандек бўлди. Бу талабига берилган баҳо ўй-хаёлини остин устин қилиб юборди.
 
– Сен ҳали... Мени болаларига ҳаромни едиради деб...
 
Табиатан оғир Абдураҳмон ака энди оғзига келганини қайтармай сўка бошлади. Бирпасда қўни-қўшни йиғилди. Хотинлар аралашди. Аканинг шундоқ ҳам аламини ютиб юрган хотини қайнаб тошди. Саидмуроднинг маҳалла куй олдида эшитмагани қолмади...
 
Бир танга унмагани камлик қилгандек вужудини ғижимлаётгандек дардни ортмоқлаб келган Абдураҳмон ака анча вақт тўлғониб ётди...
 
* * *
 
Саидмурод кўргани келганида Абдураҳмон ака тилдан қолган, фақат ҳали ҳаётга тўлмаган кўзлари атрофга аланг-жаланг боқиб илинж қидирарди. Саидмуродга тикилган кўзларга яна изтироб қуйилди. “Мени сен шу куйга солдинг, ҳали ўғлимнинг тўйини кўришим, невараларимни елкамга опичлаб юришим керак эди”, деган сўзлар худди тасмадек тизилди бу нигоҳларда. Иккита нон билан ярим килоча новвот солинган тугунчасини қўйиб секин уйига қайтди.
 
Дунё ғамидан бехабар болалари кўчада ўйнашаяпти, хотини пул қидириб онасиникига кетган...
 
Машина кажавасига юк ортганда боғлайдиган арқони қолганди. Машина йўқ, арқон бор...
 
Арқонни омбор тўсинига боғлади ва сиртмоқ ясаб, бирпас тикилиб турди...
 
* * *
 
Оёғи остидаги курси ағдарилганда даҳшатли оғриқ туйди. Чимиллайди, жонни суғуриб ола қолмайди. Бақиролмайсан... Бутун танаси чўзилиб, узилиб кетди гўё. Қўллари билан сиртмоқни чангаллади...
 
Узун қўллар чўзилиб арқонни кесди. Гурсиллаб тушиб ғужанак бўлиб қолган Саидмуроднинг юмшоқ жойи тепки билан ҳам сийланди. Бу тепки ношудлиги учун эмас, ўз жонига қасд қилгани учун кичик жазо эди. У кўзларини очмай йиғлаб юборди.
 
* * *
 
Ким чақиргани номаълум бўлган шаҳарлик дўхтир берган дорилар эм бўлди. Абдураҳмон ака ўғлини суяб ташқарига чиққанида кекса тут тагига боғланган сигир беда кавшаётган, кичикроқ буқа дейишга арзигулик новвос эса шохлари билан ер чизиб ўйнаётганди.
 
Саидмурод дарвозаси олдида ўзи ўрганиб қолган машина қайдан пайдо бўлганига ҳайратланиб турганида оппоқ “Каптива” бу маҳалладан узоқлашиб борарди.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 14:11 | Изох # 83
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Zör hikoya ekan yana yoziiin iltimooos Bek aka!!!

Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Сешанба, 09-Апр-2013, 17:00 | Изох # 84
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Андиша! 

Тонг отди. Қодиржон юрак ютиб келган бу хонадондаги илк тонг... Уйғонганидан кейин ҳам бир оз хаёл суриб ётди. Ёнида хотини Маҳлиё пишиллаб ухларди. Унинг устини ёпиб, секин ўрнидан турди. Елкасига чопонини ташлаб, ҳовлининг нариги чети сари йўналди. Кўк эшикка яқинлашганда кимнингдир томоқ қиргани эшитилди. Ҳовлида қайнотаси Бурхон ака кўринди. Қайнота куёвига қарамай ўзининг хонасига кириб кетди. Қодиржоннинг саломга югурган тилига тишлари тўсқинлик қилди. Гарчи эрталабки саломнинг ўрни бўлмаса-да, кўнглини нохуш ҳис эгаллади. Начора, тақдирнинг бу шартига ўзи рози бўлган, чидайди-да, энди…
 
Эр-хотин чойга кирганларида Қодиржон қўлини кўксига қўйиб яна бир марта салом берди. Қайнонаси шошилиб ўрнидан қўзғалди ва саломга алик олиб, куёви билан қизини тўрга бошлади. Қайнотаси бош ирғаб секингина нимадир деди. Нонушта ҳам «ажойиб» бўлди. Қайнонасининг бетиним «олинг-олинг» дейишига қарамай Қодиржоннинг томоғидан бир тўғрам нон билан бир пиёла чой зўрға ўтди. Сирини бермай ўтирган қайнотаси гап бошламади. Қодиржон ўзича сукут тўғонидана битта гап билан тирқиш очишни мўлжаллади:
 
– Бугун ҳаво очилиб кетди, энди кунлар исиса керак…
 
Қайнота қўлидаги пиёлани дастурхон устига қўйди. Ўсиқ қошларидаги тарангликни ечмай куёвига боқди.
 
– Март оёқлаганидан кейин шу-да…
 
Маҳлиё чойнакни кўтариб чиқиб кетди. Ортидан онаси ҳам ниманидир баҳона қилиб эргашди-ю қайнота-куёв ёлғиз қолдилар. Ноқулай вазият баттар чигаллашди. Яхшики телевизор деган беминнат ўртакаш бор. Кўзини олиб қочган ҳам, гапини ямлаб ютган ҳам шундан паноҳ излайди. Экранга тикилган Қодиржоннинг хаёли бир оз чалғиди. Европанинг энг кучли жамоалари ўртасида кечаётган мусобақалар натижалари эълон қилинаётганди. Футболнинг ҳақиқий ишқибози Қодиржон тўй билан бўлиб бу ўйинларни кўролмаганди. Кўзлари чақнаб натижаларни томоша қила бошлади. Телевизор лип  бошқа каналга ўтди. Қайнотаси қўлидаги пульт хонтахта четига қўйилди. Зовурларни балчиқдан тозалашга бағишланган кўрсатув борар, қўнжи белига етган этик кийиб олган мухбир киши қамишлар орасида туриб, шитоб билан лой отаётган экскаваторнинг ишини рақамларда таърифларди. Гапга чоғланган тилга ҳам, пультга узалган қўлга ҳам бир ҳаракат армон бўлиб қолди…
 
Начора, ичкуёвликни ҳам чидаганга чиқарган.
 
* * *
 
Тикан устида кечгандек бир ой ўтиб кетди. Ишдан қайтганида дарвозани қайнотаси очди. Қўл узатиб салом берди. Оғизда алик олган Бурхон ака жиддийлик билан шундай деди:
 
– Аввал қўлни ювиб олинг, ишдан келаяпсиз ахир, қолаверса олдин катталар қўл узатарди шекилли…
 
Изза бўлган Қодиржон индамай уйга кириб кетди.
 
Кун ботганда дарвоза ортидан овоз келди.
 
– Қодиржон, ҳўв Қодирбой…
 
Қодиржон шошиб дарвоза сари чиқди. Ўртоқлари келишган экан. Тўрт йигитнинг ҳар биттаси қўлларига совға-салом кўтариб олишганди. Россияда ишлайдиган бу ўртоқлари тўйга келишолмаганди. Қайтганлари замон йўқлашибди-да…
 
Қўнғизмўйлов Ҳалим биринчи бўлиб уни бағрига босди.
 
– Тузукмисан ошна, тўйга келолмадик-да, лекин самолётдан тушибоқ уйга бирровга кириб, олдингга чопдик. Қуллуқ бўлсин дўстим, қуллуқ бўлсин!
 
Қотмагина йигит – Қурбон гапни илиб кетди.
 
– Э етказганига шукур, тўйни кўрмасак ҳам ўзини кўрдик-ку. Бизникини токчада опқўйган бўлса керак, а, лаббай?
 
Йигитлар «хо-хо»лаб кулишди.
 
Уларни бир-бир қучоқлаб кўришаётган Қодиржоннинг ичини ит тирнарди. Буёғи қандоқ бўларкин?!.
 
Дарвоза ортидан таниш йўтал эшитилиб Қодиржоннинг вужудини муз қоплади. Демак, қайнотаси шу ерда, меҳмонларни баланд тоғлардан ошириб ўтмоқ, ўт-оловлар ичида кутиб-кузатмоқ зарур…
 
Ўй босиб турганида Эркин дароз гап қотди:
 
– Қани, бошламайсанми энди?
 
Иложсиз қолган Қодиржон бор журъатини жамлаб таклиф қилди:
 
– Қани… қани ичкарига, хуш келибсизлар, бошим кўкка етди…
 
Унинг гапларидаги зўрма-зўраки расмийлик, сохталикни дўстлари сезишмади. Ҳовлида қайнотаси кўринмади. Бир қадар енгил тортган Қодиржон меҳмонларни ҳовли тўридаги меҳмонхонага бошлади. Маҳлиё бирпасда дастурхон тузади, йигитларнинг қўлларидаги билан хонтахта усти тўлди-қолди. Ўзи нон ушатди, хотини ошга уннади. Ойнаванд жовон ортида тўйдан ортган ичимликлар бўй чўзиб турарди. Ўзи ичкиликни ёмон кўрадиган Қодиржон меҳмонларнинг иззатига битта шишани очди.
 
Ҳалим гап бошлади.
 
– Ўзи шу нарсага ҳожат йўқ эди, Қодир. Бунга ўриснинг юртида роса тўйиб келгандик.
 
Эркин ошнасига гап бермади:
 
– Бу билан нима демоқчисан, ўрислар учун ичаман, сен учун ичмайман демоқчимисан?! Э гапингдан ўргилдим, узат Қодиржон, сен учун олайлик…
 
Ҳалим дўстининг гапини кўнглига олмади.
 
– Ҳа энди, янги келин-куёвнинг хонадонида шусиз ҳам яхши ўтирардик, дейман-да…
 
Эркин қўлига пиёлани олди ва ҳеч ким сўз бермаса ҳам ўзи гап бошлади.
 
– Шу қадаҳни Қодиржоннинг ҳаммамиз икки-уч болали бўлганимиздан кейин топган бахти учун кўтарамиз.
 
Енгил кулгу билан ичиб юборишди. Тузланган бодрингдан газак қилган Эркин гапини давом эттирди.
 
– Шу десанг, тўртовимиз икки йил Россия тупроғини яладик. Ароқ демагани дарёдай оқиб ётибди, аёллар қадамингда… Анави Қурбон қотмаям биттасини топиб, уйига кириб олди. Кўнглини  овлаб турсанг бас, уй-жой ҳам, емоқ-ичмоқ ҳам тайин.
 
Ҳамма кулаётганида Қодиржоннинг қалби тирналди. Барча гап айланиб унинг ичкуёвлигига тақалаётгандай эди. Бироздан кейин бевосита шу мавзуга кўчилди. Ошналарининг орасида ақллиси ҳисобланган Ҳалим суҳбатнинг ноқулайроқ бу босқичидан иложи борича силлиқ ўтиш ва мавзуни ёпиш мақсадида салмоқ билан гап бошлади:
 
– Ёлғиз фарзандини ота-онасидан айирмай яхши қилгансан, ошна. Қариганларида чол-кампирнинг иссиқ-совуғидан хабар олсанг, уй-жойига эгалик қилиб, невараларини олдида катта қилсанг, хурсанд бўлишади-да.
 
Эркин яна гап ирмоғини ноқулай ўзанга бурди:
 
– Яхшимас, зўр, ошна! Битта зарб билан ҳам хотин, ҳам уй-жойга эга чиқишга не етсин?
 
Қодиржоннинг кўнглидан алам ўрмалади:
 
«Бунинг азобини билмайсан-да, гапираверасан…»
 
Эркин қўлини силкиб гапини  давом эттирарди:
 
–Мана, масалан, Россияни олайлик, бизга ўхшаб келин тушириб келинмайди, битта чўчқа қовурилиб тўй қилинади-да, куёв хотининикига бориб яшайверади. Эҳ Россия…– кўзлари чақнаб жумласини ярим белидан кесди Эркин.
 
Ўзини игна устида ўтиргандек ҳис қилаётган Қодиржон кейинги пиёлани шитоб билан кўтарди. Аланга бўлиб ичига тўкилган суюқлик тафти вужудга сингий бошлади. Даврага ҳазил-мутойиба, кулгу оралаб қолди. Учинчи пиёла қўлларга етиб, хона бўйлаб ароқ ҳиди гупиллай бошлаганида эшик шитоб билан очилди. Қайнотаси Бурхон ака қовоғини солиб кириб келди. Йигитлар «ие-ие» деганларича ўринларидан қўзғалдилар. Биринчи бўлиб узалган Ҳалимнинг қўш қўли манзил тополмай ҳавода муаллақ қолди.
 
Бурхон аканинг ўқдек отилган сўзлари Қодиржонни буткул акашак қилиб ташлади:
 
– Уят борми сенларда, чиллалик уй бўлса, уйни бошингга кўтарганинг етмагандай шайтон сувини симирасан!  Билиб қўйларинг, бу менинг хонадоним, бу ерда менинг айтганим бўлади!
 
Бурхон ака бақрайиб турган Қодиржонга юзланди:
 
– Куёв, алкашлар билан ошналигингни билганимда икки дунёда ҳам сенга қизимни бермасдим, буларни эшикдан киргизмай дедиму, яна сени ўйлаб андиша қилдим.
 
Қодиржон портлаб кетди:
 
– Э бунақа андишангни…
 
Қайнонаси билан Маҳлиёнинг минг таваллосига қарамай дарвозадан беш киши чиқиб кетди.
 
* * *
 
Тўрт кун Ҳалимларникида ётиб юрди. Бешинчи кун деганда хотини билан кўча бошидаги тут тагида севишганлардек ўғринча учрашишди.
 
– Юраверасизми шунақа қилиб, қайтинг уйга, – деди Маҳлиё.
 
– Қайтмайман, сен ҳам мени десанг, чиқ у ердан!
 
Маҳлиёнинг юзи гезарди.
 
– Хўп, кетдим ҳам дейлик, мени қаёққа бошлаб борасиз? Уч овсиним тиқилиб ўтирган ота уйингизгами?! Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига деганларидек ўзингизнинг борадиган жойингиз йўғу, мени ҳам тортқилайсиз.
 
Қодиржон бошини эгди. Минг аччиқ бўлмасин, хотини ҳақ гапни гапирарди. Кеч оила қургани ҳам йўқчиликдан. Маҳлиёни ўзи севиб уйланган, ота-онасининг қаршилигига ҳам қарамай, ичкуёвликни ҳам ўзи бўйнига олган. Қайнотасиникига қайтмайман дейди-ю, борар жойини ўзи ҳам билмайди. Дўстиникида ётиб юргани ҳам шундан…
 
– Гап қайтармаслигингиз керак эди, дадамнинг феълларини биласизку, – давом эттирди Маҳлиё.
 
Ҳозиргина қайтмай иложи йўқлигини ўйлаётган Қодиржоннинг кўз олдига қайнотаси келиб, яна тўнини тескари кийди.
 
–Мени ер билан битта қилган бу хонадонга ўлсам ҳам бормайман!
 
Маҳлиё кулиб қўйди.
 
– Ҳа, маҳалладаги беш-олтита оқсоқолларни ўртага қўяйликми, бориб олиб келишсинми?!
 
Хотинининг юзига қаҳр билан тикилди-да, ортига бурилиб индамай кетди.
 
* * *
 
Кетди… Шаҳарда қилмаган иши қолмади ҳисоб. Таталаб-тиндалаб йиғинди, бир хонали уйни ижарага олиб ҳаминқадар жиҳозлади.  Пул жамғарди, совға-салом қилиб куёв бўлиб тушган уйига борди.
 
Эшикни ўзи тасаввур қилиб келганидек қайнотаси очди. Ичкарига бошламади. Совуқ салом-аликдан кейин секин гап бошлади:
 
– Мен Маҳлиёни олиб кетгани келдим.
 
Ўсиқ қошлар уйилди.
 
– Ваъда бошқача эди-ку, куёвбола, тўққиз йил деганда топган, папалаб ўстирган битта-ю битта фарзандим кўз олдимда бўлишига келишгандик-ку!
 
– Лекин кўрганда турткилашга, ёру дўст олдида шарманда қилишга келишмаганмиз, дада! Маҳлиё менинг никоҳимда, демак, хотинимнинг изми менда, қаёққа бошласам, шу ёққа кетишга мажбур. Маҳлиё, ҳой Маҳлиё! – ҳовли томон юзланиб бақирди Қодиржон.
 
Ичкаридан қайнонаси билан Маҳлиё чиқиб келишди. Қайнонаси қўлини кўксига қўйиб мулозамат қилди:
 
– Ие–ие… Хуш келибсиз, қани, Қодиржон, ичкарига…
 
– Куёвинг бошқача шахт билан келган, хотин, қизингни олиб кетмоқчи у.
 
Бу можароларда эрининг раъйига бирор марта қарши бормаган қайнона шу он чидай олмади.
 
– Олиб кетса, олиб кетарлар. Эри ахир! Қани, Маҳлиё, нарсаларингнинг йиғиштир, эрингнинг олдига туш.
 
– Бас! – қаҳр билан қичқирди Бурхон ака. – Қизим ҳеч қаёққа кетмайди. Куёв келса келиб яшасин, бўлмаса катта кўча.
 
Бу гапларга тайёрланиб келган Қодиржон ерга қараб турган хотинига юзланди.
 
– Маҳлиё, сен менинг никоҳимдасан, юр, кетайлик. Бир жонингга минг уриниб ризқ топиб берарман. Хотин эрнинг измидан чиқса гуноҳга ботади.
 
Қайнота яна гапга аралашди:
 
– Сен бола шариатдан келиб менга фалсафа сўқима. Эр хотиннинг измидан чиқиши гуноҳ экану, сенинг лафзсизлигинг гуноҳ эмас эканми?! Қаёқдан келганинг ноаниқ, сенинг гапинг гап бўлиб, йигирма йил бағримда ўстирган меники номаъқул бўлдими энди?! Қани, чиқ бу ердан, ўша ароқхўр ошналарингнинг олдига бор-да, тошингни тер.
 
Маҳлиё унга эргашмади. Абгор бўлиб қайтиб келди.
 
* * *
 
Орадан икки йил ўтди. Бу орада хотинини олиб келишга беш марта уринди. Ўртага одам қўйди бўлмади, бориб ялиниб-ёлворди, ён беришмади. Бурхон аканинг талаби қатъий эди, оила керак бўлса келиб шу хонадонда, қайнотасининг измидан чиқмай яшаши шарт! Айниқса охирги борганларида қайнотаси кўпчилик олдида унинг кўксидан туртиб чиқарганида масалага узил-кесил нуқта қўйилди.
 
Қодиржон ич-ичдан бир сўз вулқон бўлиб келдию тилига учмади. Янграганида арш титрайдиган бу сўз айтилмаган бўлсада, ҳамма эр-хотиннинг ўртаси узилганини англаб етди. Ҳужжатлар ҳам расмийлаштирилди.
 
* * *
 
Яқинда сотиб олган икки хонали уйида ўзига ярашиб тушган костюмига мос бўйинбоғини тақаётганида ўртоғи Ҳалим кириб келди.
 
– Э, куёвбола, ҳалиям тайёр бўлмабсан-ку, шошилсангчи, ЗАГСга кеч қолмайлик, хойнаҳой келин дугоналари билан интизор бўлиб ўтиргандир.
 
Қодиржон аламли жилмайди.
 
–Ўн саккиз яшар йигитлардай гапирасана Ҳалим, ёш ҳам ўттизга бориб, иккинчи марта уйланаётганингда бунақа нарсалар эриш туюларкан кишига…
 
–Э, қўйсанг-чи бунақа гапларни, тўй тўйдек бўлсин дейман-да.
 
Эшик қўнғироғи жиринглади. Ҳалим бориб очди. Остонага чўккан ғалати сукунатга эътибор бермаган Қодиржон ойна олдидан жилмади. Кўзгуда аввал Бурхон аканинг, ортидан Маҳлиё билан қайнонасининг акси кўринди. Кўзларига ишонмай шарт бурилди.
 
Ҳақиқатдан ҳам қаршисида яқин-яқингача оиласи ҳисоблаб келган одамлар туришарди.
 
Ҳар доимгидек биринчи бўлиб Бурхон ака сўз бошлади:
 
– Қодиржон… ўғлим. Ўтган ишга саловат, қўйинг бу ишларни энди. Бағримизга қайтинг, сизни соғинганмиз. Хоҳланг уйимизда яшанг, хоҳланг Маҳлиё шу ерда сиз билан қолади. Қизим ҳали ҳам никоҳингизда, қоғозни ҳам бирпасда қайтадан кесдирамиз…
 
Маҳлиё ҳам кўзларига ёш олди.
 
– Қодиржон ака, менинг жавобимни бермай қандай уйланмоқчисиз?! Йўқ, мен бунга чидолмайман, сизсиз яшолмайман!
 
Қодиржоннинг кўз олдидан Маҳлиё билан тўйлари-ю шу кунгача ҳаёти бир лаҳзада ўтди. Лаблари титради, шу сўзларни икки йил кутди, оиласини тиклаш учун икки йил ҳаракат қилди. Натижаси бўларкан-ку…
 
Юзига табассум инди, хотини билан қайнотасига жилмайиб қаради.
 
– Хуш келибсизлар!
 
Табассумини йиғмай Ҳалимга юзланди:
 
– Ҳалимжон, дўстим, энг азиз меҳмонлар келишибди-ку, уларни сенга топширдим, тўйга ўзинг олиб бориб, яхшилаб мулозамат қил, рестораннинг энг яхши жойларига ўтқаз, тўй тугаганидан кейин ўзинг кузатиб қўярсан…


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 09-Апр-2013, 17:21 | Изох # 85
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Ajab böpti diyishga onsonu... Ertaga hayotda nima bölishini özimiz bilmimiz... Oxirigacha yurak yutib öqidim. Ishqilib özi ishlab pul topib qaynatasini köziga körsatib qöysin dudim... Xatolardan xulosa chiqaramiz...

Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Сешанба, 30-Апр-2013, 17:34 | Изох # 86
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Бахт булиб куринган бахтсизлик! 

– Бошқа қизларнинг мен каби қуруқ саробга алданиб, бир умр пушаймон бўлиб юрмасликлари учун ҳаётим ҳақида ҳикоя қилиб беришга қарор қилдим, – деди аэропортнинг кутиш залида тасодифан танишиб қолган ҳамроҳим. – Токи бу инсон учун бир марта бериладиган умри давомида хатоларга йўл қўймасдан ҳалол ва яхши яшаб ўтиши учун туртки бўлади, деб ўйлайман.
 
Унинг кўзларида маъюслик мени бефарқ қолдирмади.
 
– Орзуларим бир олам қиз эдим. Университетни тугатгач, шаҳарда қолиб ишга жойлашдим. Чет тилига бўлган қизиқишим устунлик қилгани учун инглиз тилини анча яхши ўзлаштириб олгандим. Ўша пайтлар тил билган мутахассислар кам бўлгани учун мени дарҳол ишга қабул қилишди. Лекин чет элга кетаётганларни кўрсам, жуда ҳавасим келарди. Айниқса, у ердаги ҳаёт ҳақида тўлқинланиб гапирганларни кўриб, мен ҳам албатта кетаман деган мақсадни олдимга қўйдим. Орадан икки йил ўтди. Шундай кунларнинг бирида қишлоққа борсам, онам ёнига ўтқазиб олди.
 
– Уйнинг кенжаси деб, жуда эркалатиб, шу пайтгача кўнглингга қараб келдик. Уч аканг ва икки опанг оилали бўлиб, ўзлари билан ўзлари тинчиб кетишди. Энди келаётган совчилардан бирини танла. Отанг ҳам агар ўзи танламаса, ўзимиз истаган кишига узатамиз, деб турибди, – деди.
 
– Ойи, мен қишлоқда яшашни истамайман. Ҳали ўзимга муносибини учратганим ҳам йўқ.
 
– Қўй-э, шу ҳам баҳонами? Ҳа, шаҳарда яшаб қоладиганлардан ҳам биттаси келувди, ўзинг кўнмадинг-ку. Бўлди, сенга бир ҳафта муҳлат, тўй қиламиз. Отанг ҳам, мен ҳам қаридик. Сенинг ҳам бахтингни кўрайлик, деймиз, – деди онам кўзига ёш олиб.
 
– Ўзи бунингизни ўқишни битирган пайтида узатиб юборишингиз керак эди, – деди катта опам, – яна бир йилдан кейин қари қиз деган номни олади.
 
– Уф, опа-ей, нима балоларни гапирасиз-а.
 
Шундан сўнг уларга чет элга кетиш қароримни айтмасликка қарор қилдим. У ердан телефон қилиб қўяман, дедим ўзимча. Ҳеч кимга айтмай ҳужжатларимни ҳам тўғрилаб юрган эдим. Фақат кетишимдан бир кун олдин шаҳарда яшайдиган акамга:
 
– Ойим билан дадамга ўзингиз тушунтирасиз, ишдан юборишибди, дейсиз. Сизга пул жўнатиб тураман. Менга шаҳар марказидан яхши уй олиб қўясиз, – деб тушунтириб айтдим.
 
Ўжарлигимни билган акам ўзи олиб чиқиб кузатиб қўйди. Эҳ, ўшанда мажбурлаб олиб қолганида эди, бугунгидай хафа бўлмас эдим. Самолётда хорижга қараб учиб кетдим. Ота-онамга хат ёзиб акамга қолдирдим. Ўзга юртга бориб ҳамма ўзи билан ўзи овора эканлигини, биздаги меҳр-оқибат, бир-бирига ҳамдард бўлиши ҳақидаги тушунчалар йўқлигини бошида кўриб ажабландим. Кейин аста-секин ўша муҳитга мослаша бошладим. Олий маълумотли одам у ердаги меҳмонхонада оддий фаррош бўлиб ишлай бошладим. Акамга ишлаб топган пулимни юбориб турдим. Қайтиб кетишни ўзимга эп кўрмадим. Уч йил деганда Ўзбекистонга қайтдим. Акамдан юборган пулларим ҳақида сўраган эдим, мен билан тортишиб кетди. Мен юборган пулларга олиб қўйган шаҳар чеккасидаги икки хонали уйдан яна бештасини олса бўларди.
– Шунча пулни нима қилдингиз, ҳамманинг камчилиги учун ишлатганингизда ҳам мен учун биттагина шаҳар марказидан уй олсангиз бўлар эди-ку, – дедим акамга. Акам эса елка қисиб қўя қолди. Юборган пулларимни улар истаганича ишлатишган. Ҳеч ким менинг келажагим учун қайғурмагани жуда ҳам алам қилди. Яна хорижга қайтиб кетдим. Ортимдан онам йиғлаб қолди. На акамдан, на мендан бўларини билмасди онам шўрлик. Аммо орадан бир ой ўтмай, онамнинг мазаси йўқлиги ҳақидаги акамнинг интернетдаги хабарини ўқиб, мен билан ярашиш учун қилинган алдови деб ўйладим. Икки кундан кейин онамнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар мени буткул гангитиб қўйди. Кетишга иложим йўқ эди.
Анча пайтгача ўзимга ўзим йиғлаб юрдим, ёнимдагилар далда бериб туришди. Орада яна бир бориб келдим. Онамсиз ҳовлимиз ҳувиллаб қолгандай. Ҳеч ким менга кел деб қучоқ очиб ҳам кутиб олмади, меҳр билан овқат ҳам пиширмади... Яқинларим эса пул қарз сўрашдан нарига ўтмади. Чет элда не-не машаққатлар билан пул топиб юрганлигим ҳақида ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ эди. Отам анча кексайиб, мунғайиб қолганди. Яна ортимга қайтдим. Ёшим ўттиз бешга етди. Мен тенгиларнинг фарзандлари анча катта бўлиб қолишган эди. Мен бўлсам узоқдаги саробга ишониб алданиб юраверибман. Ўша ерда бир йигит менга кўнгил қўйиб юрган эди. Унга турмушга чиқдим. Яқинларимга бу ҳақида қўнғироқ қилиб айтиб қўйдим, холос. Олдинига ҳаётим яхши кетаётган эди. Ҳомиладор бўлганимни эшитган эрим бутунлай ўзгарди.
 
– Уни олдириб ташла, – деди.
 
– Ахир бу иккимизнинг фарзандимиз-ку, – дедим унга.
 
– Менга бола керакмас, агар туғаман, десанг ажрашаман. Ўзи шундоқ ҳам юртимдаги иккитасини боқиб ётибман, – деди хотиржам. Шундагина унинг хотини, икки нафар боласи борлигини билдим. Мен у учун бир кўнгилхушлик учун кераклигимни англадим. Хуллас, ажрашдим. Ҳомилам етти ойлик бўлганида отамнинг вафот этганлиги ҳақида эшитдим. Ўғлим туғилди. Мусофир юртда ўзимдан ўтгани ўзимга аён. Икки йилдан кейин яна юртимга қайтиб келдим. Яқинларим эрим ҳақида сўрашди. Уларни алдаб, иши кўп, фирмада ишлайди, дедим.
 
– Амма, сизга маза-да, чет элларни кўриб юрибсиз, ҳаммадан зўр яшаяпсиз, – деди жияним ҳавас билан.
 
– Ўз юртимиздан ўзга жойга ҳавас қилма. Бу ердаги меҳрни ўзга юртда тополмайсан. Аммангга ота-онаси билан охирги марта видолашиб қолиш ҳам армон бўлиб қолган. Бахтингни ўз юртингдан ахтар, – дедим.
 
Бахтсизлигим учун ўзим айбдорлигимни илк бора тан олгандим. Ўшанда уйга келаётган совчиларга йўқ демай, онамнинг шунча қилган насиҳатларига қулоқ тутганимда ўз юртимда бир аёл, она, рафиқа сифатида ҳамма қатори яшаб юрган бўлармидим... Энди эса аросатда қолган одамдайман. Яна юртимни ташлаб кетяпман, қачон қайтаман, билмайман.

Добавлено (29-Апр-2013, 13:32)
---------------------------------------------
Хасса! 

– Ўғлим, ишдамисан?
 
– Ҳа, дада, тинчликми?
 
– Ўзим, ёнингга бормоқчиман…
 
Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди.
 
– Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?
 
– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?
 
– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти.
 
Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, “ҳозир” дедию тугмачани босди. “Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…”
 
Чол гўшакдан эшитилаётган қисқа товушларга бир муддат қулоқ тутиб турдию хўрсинганча босиб қўйди. Айтолмади. Нима ҳам десин? Ўғли катта жойда ишлайди, югур-югури кўп, ёдидан чиққандир-да. Ҳа, майли… Рости озроқ пул сўрамоқчи эди. Керак эди-да бугун. Керак вақтда топилмайди ўзи.
 
Чол қалтироқ қўллари билан дафтарчани титкилаб, кенжасининг рақамларини терди.
 
– Ҳа, дада, тинчмисиз? Шу сизга телефон олиб берган кундан буён тинч ўтирмайдиган бўлдингиз-да...
 
Ҳол-аҳвол сўрашни ҳам насия қилган кенжасидан бироз дили ранжиган бўлса-да, сездирмади. “Бола-да…”
 
– Менга… Ҳалиги, озгина пул…
 
– Дада-ей, уйда ўтирган одамга нимага пул керак? Ҳар ой рўзғорни бутлаб қўйсак. Кеча акам ҳам қарз сўраганди. Бойнинг боласи бўлсам экан… Иннайкейин пенсияни шиқирлатиб олаётган бўлсангиз, нима қиласиз яна пулни?
 
Ўғил дадаси билан тезгина хайрлашдию гўшакни қўйиб қўйди. “Телефонларига пул ташлаб берган мен аҳмоқ, сал нарсага безовта қилаверадилар… Нима, мен буларга пул заводимидим?”
 
Чолнинг чап кўксида нимадир ғижимланаётгандек бўлди. Пенсия… Икки кун олдин хотини келиб, “Набирангизнинг контрактини тўламасак, ўқишдан ҳайдаб юборади”, деб пенсияга қўшиб ўлимлик пулларини ҳам олиб кетганидан хабари йўқмикин? Балки унутгандир. Пул-ку майли, лекин бугунги кунни қандай унутган бўлиши мумкин?
 
Чол дафтарчанинг сарғайиб кетган варақларидаги қизининг рақамларига бироз термилиб турди-да, секингина нари сурди. “Тушган жойида тиниб-тинчиб ўтирса бўлгани…”
 
* * *
Чол дарвозадан ташқарига чиқди-ю, қаерга боришини билмай жовдиради. Умрида бировдан қарз олмаган бўлса. Бунинг устига Фалончиевнинг дадаси қўшнидан қарз сўраб чиқибди деган гап ўғлининг шаънига тўғри келмайди. Катта жойда ишлайди ахир…
 
Чол узоқ муддат кўча тентиради. Бозорнинг ёнидан ўтаётиб чўнтагига қўл солди. Бели букилавериб адо бўлган беш юз сўмлик пулни ушлаб-ушлаб қўйди. Нимага ҳам етарди бу?.. Кўнгли тўлиб кетди.
 
Сал наридаги эски-тускилар сотиладиган растага кўзи тушди. Эгасига хизматини адо этиб бўлгач, кераксизга айланган, энди янги эгаларини мунғайганча кутиб турган буюмларга, ўзи ҳам анча “эскириб” қолган қари сотувчига кўз ташлаб, ҳассасини дўқиллатганча ўша томонга йўл олди.
* * *
Чол ялтироқ қоғозга ўралган нарсани бағрига босганча тошбақа юриш қилиб келар, ўқтин-ўқтин ўрамнинг бир четидан кўриниб турган ерига қараб кулиб қўярди. “Яхши бўлди, кўнглимдагисидан олдим…”
 
* * *
 
– Қаерларда юрибсиз? Одамни хавотирдан ўлдирдингиз-ку? Саҳарлаб қаёққа чиқиб кетгандингиз?
 
Дарвоза олдидаги ўриндиққа ўтириб олиб йўл қараётган момонинг хиралашган кўзлари чолини аранг таниб, ўрнидан қийналиб қўзғалди.
 
– Ишим бор эди-да, кампир! – деворга суяна-суяна бир амаллаб етиб келган чол кампирининг ёнига чўкиб, нафас ростлади.
 
– Вой ўлай, ҳассангиз қани?
 
– Сен борсан-ку, ҳассани нима қиламан? – чол жилмайиб, қўйнидаги қоғозга ўроғлиқ нарсани кампирига узатди.
 
– Нима бу буваси?
 
– Туғилган кунинг билан аяси! Бахтимизга соғ бўлгин илойим…
 
Кампир ёшланиб кетган кўзлари билан бир эллик йиллик жон йўлдошига, бир қўлларида товланиб турган яп-янги рўмолга қараганча ҳаяжонланар, ингичка, серажин лаблари титраганча “Вой, вой, ўзим ўргилай-а”, деб қўярди.
 
Ўғиллари, қизлари, ҳаттоки кампирининг ўзи ҳам унутиши мумкин бўлган бу кунни унутмаганди чол, ҳеч унутмасди…

Добавлено (30-Апр-2013, 13:57)
---------------------------------------------
Мухаббат! 

Муҳаббат кўнгилдан-кўнгилга, юракдан юракка ўтади, беҳаловат вужуди ўзига муносиб жой тополмай сарсон, саргардон бўлади. Йўлида ўзига асир тушмоққа тайёр юзлаб, минглаб қалблар учрайди, бироқ…
 
* * *
Йигит кафтларини нозик бармоқлардан, лабларини оппоқ яноқлардан айирмайди. Ширин сўзлар қуйилиб келаверади, келаверади… Маҳбубаси мумдек эриб кетади ўзиям. Истар истамай хайрлашишади.
 
– Сизни севаман!
 
– Мен ҳам!
 
Қиз қўлини силкита силкита узоқлашади. Нигоҳлар айрилгач чиройли лаблари айёрона жилмайиб қўяди.
 
“Ҳе аҳмоқ, унаштирилганимни билганида-ку… Ҳа майли, тўйгача алдаб юриб-юрволай”
 
Йигит узоқ вақт қизнинг ортидан термулиб қолади. Сўнг боядан бери чўнтагида ғинғиллайвериб чарчаган телефонини қўлига олади.
 
– Ҳа, хотин?
 
Муҳаббат аччиқ кулганча улардан узоқлашади.
 
* * *
Келинчак аста бақувват елкаларга бош қўяди.
 
– Мен эримни кўндирдим.
 
– Нимага?
 
– Ажрашишга-да!
 
Йигит бир сапчиб тушади. Эрка нигоҳларини ўзига қадаб турган нозик вужудни ўзидан итаради.
 
– Нега?!
 
– Ахир турмушга чиқавер, кейин бир баҳона топиб ажрашасан, мен сенга уяланаман дегандингизку?
 
– Сен… Сени эсинг жойидами? Нималар деяпсан? Нега энди мен эр кўрган жувонга уйланар эканман?
 
– Нима? Демак… Ҳаммаси ёлғон экан-да! Номард! Ифлос! - келинчакнинг кўзлари аламдан ёшланиб кетади, мушт бўлиб тугилган нозик қўллари йигитнинг кўксини муштлай бошлайди.
 
– Уйда эрини алдаб бошқа биров билан севишиб юрган сенми ифлос ёки мен?
 
Йигит шахд билан ортига ўгирилганча тез- тез қадам ташлаб узоқлашади. Келинчак устидан бир челак совуқ сув қуйиб юборилгандек, тирноғининг учигача музлаб, қалтираб кетади. Кўз ўнгига “Сени севаман, сенсиз яшолмайман, биз барибир бирга бўламиз, бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ажрата олмайди” дея онтлар ичган йигит, сўнг… “Агар менда кўнглингиз бўлмаса, сизни мажбурлай олмайман” дея эшикни ёпиб чиқиб кетган умр йўлдоши келади.
 
Бир лаҳзада бутунлай ёлғиз, кераксизга айланган титроқ вужуди тўкилиб, ер билан битта бўлиб кетгандек бўлади.
 
“Нима қилиб қўйдим?...”
 
Муҳаббат келинчакка афсус билан боқиб ўтиб кетади…
 
* * *
– Вой! Рафаэлло!
 
– Йигит саломни ҳам унутган, кўзлари катта катта очилганча худди ёш боладек қувониб, шоша-пиша қутини оча бошлаган рафиқасига қараб жилмаяди.
 
– Оҳ, мазза! Шунақаям егим келаётгандики!, - келинчак абзаройи лаззатдан бошини тебратганча ширинликларни бирин кетин оғзига солиб, турмуш ўртоғига миннатдорона боқади.
 
– Пулингиз қолмаган эди-ку… Маош олдингизми?
 
– Йўқ, мукофот пули текканди… Сен ўзингни ва кичкинтойимизни эҳтиёт қилсанг бас, қолганини менга қўйиб беравер…
 
– Ўзимнинг меҳрибоним!
 
Бутун оламга татигулик меҳр-муҳаббатни ўзида жамлаган шу икки сўз йигитнинг кун бўйи ишчи бозорида қорайган, бировнинг уйида кетмон чопавериб қадоқ бўлган қўлларига малҳам, толиққан вужудига ором, ҳаловат улашгандек бўлади.
 
Муҳаббат ўзига муносиб жой топгандек севинди.

Добавлено (30-Апр-2013, 16:34)
---------------------------------------------
Одамдўст Динго

Бир пайтлар Бунёд билан Бекзодни баъзилар туғишган ака-ука деб ўйлар, тинч-тотув яшашларига ҳавас қилардилар. Эсиз, кўз тегди – оталаридан қолган ҳовли сабаб бўлиб ўрталарига совуқчилик тушди.
 
 Ўн йилча олдин бошқа жойдан ер олиб, манзил қуриб, оиласи билан кўчиб кетган ака оталари вафот этгач (бир йил бўляпти), укасига қолган уй-жойга кўз олайтирди. Ука нима дейишини, нима қиларини билмай ҳайрон эди…
 
 Анчадан буён соғлиғи ҳам жойидамасди Бекзоднинг – бир оёғи шифохонанинг кардиология бўлимида. Ҳовли машмашаси – дард устига чипқон. Кундан-кунга сўлиб боряпти, дарди ичида. Эътироз билдириб бўладими акага? Одамлар нима дейди? Аммо… кейин нима бўлади, акасининг айтгани бўлса?
 
 Хотини Соҳиба ҳам андишали аёл. Бироқ эртанги кунни ўйлаб унинг ҳам кўнгли талвасада эди – кимнинг эшигига боришади?
 
 Бунёд жон-жаҳди билан укаси яшаб турган манзилни ўзиники қилиб олиш ҳаракатига тушганди. “Уй-жойимизни ўғилларга қолдириб, эр-хотин шу ерда яшайверамиз”.
 
 Ҳовли бозор билан ёнма-ён жойлашган. Бозор ичида эса Бунёднинг хусусий дўкони бор. “Тижорат ишларимга ҳам қулай, отамникини сиғиндига бериб, мен аҳмоқ қаерларда юрдим шу вақтгача?”
 
 Акасининг таънаси Бекзоднинг қулоғига етиб, дили оғриди. “Мен… бегона эканман-да, хонадонга?”
 
 Йўқ, у ҳам шу хонадон фарзанди. Раҳматли Фарҳод ака онасига уйланган пайтда бир ярим яшар гўдак эди. Онасининг ортидан келганлиги, Фарҳод ака ўгай ота эканлигидан анча кейин – бешинчи-олтинчи синфларда ўқиб юрган пайтлари тўсатдан хабардор бўлди. Юраги “жиз” этгандай бўлди-ю, унчалик аҳамият бериб ўтирмади. “Нима бўлгандаям, меҳрибонлар паноҳидаман. Фарҳод ака отаммасми?”
 
 Чиндан ҳам Фарҳод ака отасининг ўрнини босишга уринар, қалби ўксиклигиданми, унинг айтганини қилар, бор меҳрини аямасди.
 
 Бунёд ҳам ҳақиқий акасидай эди Бекзоднинг.
 
 Ота-оналари оламдан ўтишди. Биродарлар оилали, фарзандли бўлишди. Бир-бирларидан хабар олиб туришарди. Ҳаммаси жойида эди, лекин...
 Бунёд унақамасди. Оқибатли эди. Бойиб кетди-ю... “Менман отамнинг ягона зурриёди! Бекзоднинг онаси ортидан келганини ким билмайди? Қаердан келган бўлса, кетсин ўша жойга!”
 
 Ҳовли гапи маҳаллага чиқди.
 
 * * *
 Нотинчликни ҳовлидаги ит ҳам сезар, ака-укалар ўртасидаги қандайдир тушунмовчилик, муросасизликдан безовталанар, айниқса, паришоннамо бекасига аллақандай ҳамдардлик билан боқса, кўнгилчан Соҳиба жавобан безабоннинг бошини силар, ғамгин нигоҳини унинг хаёлчан кўзларига қадар, диллашгиси келар эди.
 
 Ит илк марта қачон Соҳибани яқиндан кўрган, “суҳбатлашган” эди? Беш йил бурун. Жонивор анча ёш эди у пайтлар. Тантанали кеча ҳамон кўз ўнгида.
 
 Тўйдан уч-тўрт кун ўтгач, оловдай кўринган соҳибжамолни:
 
– Келин шу! – деб танитганди Бунёд. – Оти Соҳиба, бундан кейин сенинг ҳам соҳибанг.
 
 Қайноғаси Соҳибага юзланиб: – Бу Динго, лекин иккинчи лақабиям бор – Одамхўр! – деган эди, у ҳайрон бўлди:
 
– Одамхўр? Нега... Одамхўр?
 
 Динго ва Соҳиба тезда дўстлашдилар. Итни эркаларкан: – Сен одамхўрмас, одам каби меҳрибон, одамдўстсан, – дерди Соҳиба. – Буёғига лақабинг – Одамдўст. Маъқулми?
 
 Ҳовли масаласи бу ерга алоқадор шахсларнинг ўзаро муносабатларини ўзгартириб юборди. Динго билан Соҳибанинг иноқлиги Бунёдга ёқмай қолди. Итга нима бўлган? Ўз эгасидан ҳам кечагина тушган келин яқин бўп қолганми унга?
 
 Бир куни Соҳиба итни силаб-сийпалаб ўтирарди, қайноғаси кириб келиб:
 
– Тинчликми? – деди ишшайиб.
 
– Тинчлик, – Соҳиба ўрнидан турди.
 
– Жа-а... яқин бўп қопсизларми?
 
– Ёмонми?
 
– Йўқ, яхши. Лекин... рашки келмасин Беҳзоднинг? – Бунёд сурбетларча хохолади.
 
Соҳиба бир қалқди:
 
– Бу нима деганингиз, Бунёд ака?!
 
 * * *
 Дарвозада Соҳиба кўринганди, Динго сапчиб ўрнидан турди. Қанийди, занжирбанд бўлмасаю пешвоз чиқса. Чопиб бориб бекасининг оёқларига бош қўйса, эркаланса.
 
 Соҳиба ёлғизмас – қорачадан келган, чаккаларига оқ оралаган кексароқ одамни бошлаб келган эди.
 
 Эркак Дингони кўриши билан жойида таққа тўхтаб қолди. Соҳиба жилмайди:
 
 – Қўрқманг, Обид ака, иши йўқ. Ким қандай ният билан қадам босди, дарров сезади.
 
 Улар ҳовли четида териб қўйилган ғўлалар олдига бориб тўхтадилар.
 
– Шу.
 
– Яхши. Бўлмаса мен бориб машина топиб келай. Шу ерда бўласизми?
 
 Шу топда дарвоза очилди – Обид аканинг гапи оғзида қолди. Келинини бегона одам билан кўрган Бунёднинг авзойи ўзгарди.
 
– Ким у? – тўнғиллади итга қараб. Эгасининг ғалати қараши, нотекис қадам босишидан Динго сезганди – у ичган.
 
 – Бу нимаси? Дуч келган бостириб кираверадими?!
 
– Бунёд ака, мен опкелдим бу кишини, ўтинларни савдо қилаётувдик, – деди довдираб қолган Соҳиба. Ҳамроҳи ҳам тараддудланиб қолган эди.
 
 Бунёд яқинлашди-да, юзида истеҳзо билан: – Ҳормасинлар! – деди Обид акага.
 
– Биз... – дея у Соҳибага юзланди. Бунёд: – Эй, унгамас, менга қара! – деди овозини кўтариб. – Харидорман, дегин?
 
– Ўтин керак бўп қолганди, шу синглим...
 
– Синглим?
 
 Обид ака Соҳиба томон: – Эрингизми? – деб пичирлаган эди, Бунёд: – Эри касалхонада, – деди унга бошдан-оёқ разм соларкан. – Айтмадими келинпошша? Мен – қайноғаси! Лекин шу уйнинг эгасиман. Манави ҳовлининг хўжайиниман, билдингми? Лекин сен, кап-катта одам, киришдан олдин бир оғиз сўрамадингми, уйда эркак борми ёки йўқ, деб?
 
– Сўрадилар, – деди Соҳиба. – Мен ҳаммасини тушунтирдим. Вазиятни тушунтирдим.
 
 Бунёд унга ўқрайиб қаради:
 
– Жим! Сендан сўраяпманми? Вазиятмиш... Шошмай тур, томоша қиламиз вазиятни! Кейин жавоб берасан!
 
 У шундай деб тағин Обид акага сигир қараш қилди: – Қоранги ўчир, бефаросат! Ўтинни бошқа жойдан қидир, бу ерда унақа нарсалар сотилмайди. Иккинчи яқинлаша кўрма, тузукми? Анави итни кўрдингми? Одамхўр!
 
 Ақли шошиб қолган харидор кетишга чоғланганди: – Обид ака... – мажолсиз оғиз очди Соҳиба.
 
Кетаётиб: – Қўйинг, кераги йўқ, – деди харидор. Бунёд кетидан бақирди: – Чоп, ихтиёрингда ярим дақиқа. Даф бўлишга улгурмасанг, Одамхўрга ярим ишорам кифоя: ейди!
 
 Ранг-қути ўчган харидор зипиллаб ҳовлидан чиқиб кетди.
 
 * * *
– Бунёд ака... – бўшашиб қолганди Соҳиба.
 
– Нима, Бунёд ака? Ҳой, келин, ким деб ўйладинг ўзингни?
 
– Укангизнинг хотиниман. Зарур бўп қолганда у-бу нарса сотишга ҳаққим йўқми? Иложсизликдан қиляпман-ку, Бунёд ака!
 
– Бошингда эринг бор. Олди-сотдидан Бекзод хабардорми?
 
– Касалхонада-ку, укангиз? Шу гап биланам бошини оғритайинми? Пул зарур!
 
 
Манави ўтинни сотвориб, дори-дармонга ишлатмоқчийдим. Ҳеч вақо қолмади.
 
– Қанча керак? Шу вақтгача ким сарфлади? – дея ўдағайлашга ўтди Бунёд.
 
– Ёрдам бердингиз, раҳмат, – бошини эгди йиғламсираган кўйи Соҳиба. – Шу вақтгача сиз эдингиз ишонганимиз.
 
– Хўш, энди-чи?
 
– Ўзгариб қолдингиз бойиб кетиб!
 
– Нима?
 
– Яримжон укани оиласи билан ҳайдаб соляпсиз-у, молу дунё деб! Бегонаям қилмайди бу ишни. Бир қориндан талашиб тушган бўлмасаларинг-да, меҳрибон ака-ука эдинглар. Нима бўлди?
 
– Ҳа, туғишганмасмиз. Отамиз бошқа, онамиз бошқа. Лекин мен қочмадим. Кўп қарашдим укам деб!
 
– Бунинг учун раҳмат сизга. Худодан қайтсин.
 
– Сен бўлса шунча яхшиликларим эвазига оёқ қўйиб турибсан-ку, юзимга?! Нима, ниятинг Бекзод билан орамизни бузишми?
 
– Орани мен бузяпманми? – деди Соҳиба.
 
– Бўлмаса, ким? – ўшқирди Бунёд. – Шайтон бўлиб эрингни йўлдан оздирмаганингда томорқа оларди эл қатори. Уй қурволарди. Шифохонагаям тушмасмиди?
 
– Олармиз томорқаям. Ўз уйимизам бўлар. Лекин ўшангача... шу ерда қоламиз.
 
– Нима дединг?
 
– Шу ҳолида қаёққа борсин шўрлик укангиз? Униям боласи бор. Раҳм борми сизда?
 
– Қойил, биттага мингта-я!
 
 Бунёд келинига еб-қўйгудек қаради. “Ҳамма бало шу манжалақида. Нима
қилиш керак?”
 
 
– Айтгандай, қизчанг қани? Ҳалиям... боғчада?
 
– Аямга қўнғироқ қилгандим, опкетинг, деб.
 
– Нега ўзинг опкелмадинг? Ҳа, дарвоқе... иш бор эди-да, а? – заҳархандалик билан деди Бунёд. – Ўтин баҳона дийдор ғанимат.
 
– Сиз... нималар деяпсиз?
 
– Ким эди анави нусха?
 
 Соҳиба ортиқ ади-бади қилиб ўтиришни лозим топмади:
 
– Кайфингиз бор чоғи, кириб дамингизни олсангиз, – деди.
 
– Менми маст? – ғазаби ошди Бунёднинг. – Ҳиди келяптими? Сендан-чи? Сендан ниманинг ҳиди келяпти, суюқоёқ?
 
 Соҳиба титраб кетди.
 
– Мен? Суюқоёқ менми ёки сен? – деди ўзини тутолмай.
 
Бунёднинг кўзлари ғазабдан ёниб, Соҳибанинг юзига тарсаки туширди.
 
Жувон гандираклаб кетди. Зўрға ўзини тутиб олиб: – Ҳали бунинг учун жавоб берасан, – деган эди, қайноғаси:
 
– Кимга? Эринггами? Балки... милицияга? – дея уни тортиб ўзига қаратди.
 
– Борадиган жойимга бораман!
 
 Бунёднинг юзи оқариб кетди.
 
 – Мениям олиб бор ўша жойга. Юра қол! – деди Соҳибанинг билагидан маҳкам тутаркан.
 
– Қўйиб юбор! – Соҳиба уни итариб юборди. – Хотининг эмасман!
 
– Сен...
 
– Мен келинингман, мусулмон!
 
– Келиним эдинг. Энди кўча аёлига айланасан. Бегона эркакни опкелиб, вақтихушлик қилган, ҳовлини наҳсга боттирган енгилтакка жой йўқ бу даргоҳда!
 
– Худодан қўрқсанг-чи! – деди Соҳиба зор қақшаб. – Қанақа вақтихушлик?
 
– Ифлослигинг устидан чиқиб қолмадимми? Ўзим ҳайдаб солмадимми ўша расвони?
 
– У отам тенги бир харидор эди-ку, номард?!
 
– Харидоринг!
 
 Бунёд овозини кўтарган сайин Динго безовта ғингширди.
 
– Қандай исқирт билан яшаб келди бечора укам?
 
Динго баттар безовталанган эди, Бунёд:
 
– Қара, қилмишингдан ит ҳам дарғазаб! – қўшиб қўйди тиржайиб.
 
– Балки... сендан дарғазабдир? – паст келмасди Соҳиба.
 
– Муштдай кучукчани мен боқдим, катта қилдим. Қадрим билар? Ё хўжайиниданам бу хушрўйча афзалми унга? Ишқи тушиб қолмаганми, ишқилиб? – Бунёд сурбетларча кулиб, келинининг билагидан қаттиқ чангаллади.
 
– Қўлингни торт! – қичқирди Соҳиба, юлқиниб унинг дастидан чиқишга уринаркан. – Нима ҳақинг бор? Тегинма дедим, дод соламан...
 
– Дод солиб, дунёни бошингга кўтарсанг-да, ҳеч ким ёрдамингга келмайди – эшик олдида Одамхўр! Яхшиси, мени эшит.
 
– Нима дейишинг – маълум.
 
– Эрингни йўлга сол, Соҳиба!
 
– Фойдаси йўқ. Сеники бўлмайди бу ҳовли.
 
– Бўлмайди?
 
– Ҳеч қачон. Бу ернинг қонуний эгаси – Бекзод уканг.
 
– Шунақами?
 
– Шунақа!
 
– Унда... хотинсиз қолади Бекзод укам.
 
– Нима?
 
– Одамхўрга талатаман сен маразни, – Бунёд келинини ит томон тортди.
– Оғрияпти. Қўйиб юбор!
 
Улар талашиб-тортишиб, қоқиниб-суртиниб жойида тинмай айланаётган итга яқинлашишди. Бунёд бақувват панжалари билан келинининг елкасини ғижимлаган эди, у дод деб юборди.
 
– Ёрдам беринг, ким бор?!
 
 Бунёд ит томон: – Бурда-бурда қилмасанг, пешанангдан шартта отиб ташлайман, – деган эди, у ириллади. Соҳиба тағин қичқирди: – Ёрдам!
Бунёд масхараомуз хохолади: – Кимнинг ёрдамини кутяпсан, ҳеч ким йўқ!
 
– Динго-о! – беихтиёр қичқирди Соҳиба.
 
Динго хўжайини томон бир сакради-да, орқасига ўткир тишларини ботирди. Бунёд жон аччиғида чинқириб юборди:
 
– Вой, единг-ку! Жинни бўлдингми, лаънати! Сенга нима бўлди? Мен соҳибингман-ку?!
 
 Динго уни эшитадиган аҳволда эмасди. Ақлдан озганга ўхшар, тўхтовсиз ҳурганча хўжайинининг тўғри келган жойини тишлаб оларди.
 
– Ўлдиради, вой-до-од! Қутқаринг!
 
Соҳибагина уни қутқариши мумкин эди.
 
– Соҳиба, илтимос, тўхтат манави ёввойини. Жинни бўпти бу ярамас! Соҳиба!..
 
Аъзойи бадани қалтираётган Соҳиба ёқасини чангалларкан: – Динго! – дедию ит ҳужумдан тўхтаб, унга итоатомуз қаради.
 
– Бўлди! Ўзингни бос...
 
 Жонивор дағ-дағ қалтирар, биқинлари кўтарилиб тушарди. Инграётган Бунёд эса кўзлари нурсизланиб, базўр нафас олар, ер билан битта бўлиб ётарди.
 
– Нима қилиб қўйдинг, Динго?
 
 Итнинг бир фурсат олдин ўт чақнаётган кўзларида ёш қалқди: “Тоқат қилолмадим. Шундай хўрлашига қараб туролмадим, соҳибам!”
 
– Лекин энди ҳолинг нима кечади? – Соҳиба йиғлаб жониворни қучоқлади. – Қоч! Динго, қутулишнинг бирдан-бир йўли – қочиш! Илтимос, қоч! Динго, қоч!
 
* * *
 Ўз хўжайинини қопган Динго қутурган деб гумон қилинганди, қутурмаган, дейишди дўхтирлар.
 
Лекин ит нега эгасини аёвсиз тишлаб, юрагини ёрган, ҳамма ҳайрон.
 
Касалхонадан Бунёднинг ўлиги қайтди. Ҳовли укага қолди. Ҳар хил гап-сўзлар ҳам пасайди.
 
Анчадан бери бедарак кетган Динго бир куни битта-битта босиб дарвозадан кирдию Бекзодни кўриб жойида таққа тўхтади. Авзойи ўзгарди Бекзоднинг:
 
– Уҳ, лаънати! – деди у алам билан. – Қай юз билан келдинг, қонхўр? Нонкўр, нега келдинг? Яна бировнинг бошини еганими? Йўқ, энди ўзинг ўласан. Ўз бошингни ейсан! Сени ажалинг етаклади бу ерга, ажалинг!
 
 Динго бош эгиб турар, ўз аҳволини ўзи биларди. “Менам ажалим деб келдим бу ерга. Ўлимимни истаб! Ўз эгасини талаган, ҳаётига зомин бўлган ярамас ит яшашга ҳақлими?!  Лекин... истамасдим. Ундай бўлишини истамасдим!..”
 Бекзод “шошмай тургин!” дея омборхона томон отланди. Марҳум акасининг шифтда осиғлиқ турган ов милтиғини олиб чиқдию ҳайкалдай қотиб қолган Дингони нишонга олди. Афтидан, итда қочиш нияти йўқ эди! Бекзод шошмасдан мўлжалга олди.
 
 Шу асно:
 
– Дадаси! – деган фарёд эшитилди ва шу томонга елиб келаётган Соҳиба кўринди. – Тўхтанг, Бекзод ака! Отманг! Илтимос, отманг!
 
Овоз итни чўчитиб, қочади, деб ўйлаган Бекзод тепкини босганди, милтиқнинг гумбурлаши эшитилди. Елиб келиб ўзини эри билан ит ўртасига ташлаган Соҳиба “оҳ!” дея елкасини чангаллаб йиқилди.
 
 Шу лаҳзада шовқин-суронга деразадан мўралаган қизча фарёд солди:
 
– Ой... Ойимни дадам отиб қўйди! Ойимни дадам отворди! Ойижон!!!
 
Ит ўзини қалқон қилган, қонга беланиб ётган соҳибаси томон чопди. Жигари тўкиларди жониворнинг: “Соҳибам... Соҳибам!”
 
 Соҳиба атрофида гир айланаётган сарсон-саргардон вафодори томон зўрға овоз чиқарди:
 
– Қоч, Динго! Илтимос, бу ердан кет. Қоч!
 
 Юраги тилка-пора безабоннинг боши қотиб қолган эди. Қочсин? Қаерга? Бекасини шу аҳволда қолдириб қаёққа?
 
“Соҳиба-ам!”
 
– Ўтинаман, Динго, бу ерда қолма! – дерди Соҳиба титраб-қақшаб. – Чоп! Чоп!
 
 * * *
 
 Жароҳати оғирмасди Соҳибанинг – ўқ елкасининг учига теккан экан. Даволанди, касалхонадан чиқди. Ўйлайвериб ақлдан озгудай аҳволга келган Бекзод ҳам сал ўзига келгандай бўлди.
 
 Соҳибанинг жароҳатига дўхтир дори сураётганди эри унинг баданида қандайдир панжа изларини кўриб, ҳайрон бўлиб қолди. Дўхтир кетгач:
 
– Анави ерингга нима қилди? – дарҳол сўради.
 
– Одамхўр... – Соҳибанинг овози титраб чиқди.
 
– Нима?
 
 Соҳиба ҳаммасини гапириб берди. Ишонгиси келмасди Бекзоднинг. “Акам... Наҳотки, менинг акам...”
 
– У мени қаттиқ таҳқирлади. Итга талатмоқчи бўлувди, ит ўзини... Менинг аҳволимни кўрган Динго ўзини тўхтатолмади, Бекзод ака! – Соҳиба йиғлаб юборди.
 
 Бекзод бир ҳафтагача уйдан тонг саҳарда чиқиб кетиб, намозшом қоронғисида келиб юрди. Бунинг сабабини тушунмай таажжубда эди Соҳиба. Ниҳоят эри ит билан кириб келдию сир очилди.
 
 Кўзлари чақнаб: – Динго! – дея вафодори томон югурди Соҳиба. Юзини жониворнинг юзига босди, қучоқлади, йиғлади. Итнинг кўзлари ҳам намланган эди...



Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
GiyosСана: Сешанба, 30-Апр-2013, 18:34 | Изох # 87
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Hassa yoqdi.

Sog' salomatlik...
 
БОБОСана: Сешанба, 30-Апр-2013, 18:47 | Изох # 88
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Хасса манга хам жуда ёкди.Бекзод сизга катта рахмат!
 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 10-Май-2013, 03:06 | Изох # 89
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Уйгонган мехр! 

Ёмғир томчилай бошлади. Устига устак ёқимсиз шамол қўзғалган. Аллақаерда тушган қорнинг нафаси шаҳаргача таралиб келган. Совуқ. Одамлар ҳамон қишки кийимларини эгниларидан ташлашгани йўқ. Бир кун офтоб чарақласа, икки кун осмон қовоғини уйиб, булутларни тўшаб ташлайди. Мана, бугун ҳам шу аҳвол. Кўнгил илимайдиган кун. Зарифжон уйидан тўнг кайфиятда чиқди. Бошида тийрамоҳ адоғидан буён тушмайдиган спортчиларнинг ола шапкаси, эгнида ҳам шунга мос кийим: енгилроқ дублёнка. У болалигида орттириб олган касалликдан ҳамон азият чекади. Нам ҳаводан боши оғрийди. Чаккалари симиллаб, ором бермайди. Шунга оёқлардан зах ўтмасин деб таги ярим қаричли туфлисини қишин-ёзин кийиб юради. Буни аяси Сожида опа ҳам яхши билади. Тўрт қиз орасида ёлғиз ўғил бўлгани учунми шу арзандасини авайлайди. Ёши йигирмадан ошиб, икки-уч киши кўргулик йигит мақомига эришган эсада, назар ёмон деб ҳалигача ирим-жиримлар қилади она бояқиш: ўғлининг боши узра исириқ тутатади, сездириб-сездирмай унинг чўнтакларига туморми, кўзмунчоқми солиб қўяди. Бугун Зарифжон шунинг шоҳиди бўлди. Шимини кияётиб, беихтиёр чўнтакларидан бири дўмпайганига кўзи тушди. Қўлини ичкарироқ сурган эди, бармоқларига жинжалокдай бахмал “ёстиқча” илашиб чиқди. Ҳайрон бўлиб аясига кўрсатди:
 
– Бу нима ая?
 
– Кўзга яқинсан болам, шунга...
 
– Шунга тумор ясаттириб, соп қўйдим денг, – бирдан авзойи бузилди Зарифжоннинг. – Мен сизга ёш боламидим? Ўртоқларим сезиб қолса, устимдан кулишмайдими? Иккинчи марта бунақа бемаза ишларни қилманг, ая...
 
 У туморни жон жаҳди билан ирғитиб юборди. Бахмал “ёстиқча” уйнинг қайси бир бурчагига бориб тушди. Онаизор кутмаганди, ҳайратда анграйиб қолди. Икки ҳафтача бурун қўшни маҳалладаги дами ўткир Зуҳриддин мулладан ясаттириб олганди. “Эҳтиёт бўлинг, оёқ остида қолмасин-а, оятлар ёзилган бунда” –такрор-такрор уқтирганди мулла. Шу эсига тушиб, Сожида опа тўрт оёқлаб олиб, гиламлар устини пайпаслаб туморни излай кетди. Зарифнинг яна энсаси қотди. Аясининг беўхшов қилиғига бошқа тоқат қилолмай ташқари чиқди. Нонуштага ҳам ўтирмади.
 
Зариф бекатда чорак соатдан зиёд туриб қолди. Устидан томчилаб тушаётган ёмғир шапкасидан иниб ўтар, авжланган шамол эса аччиқ тили билан унинг юз-кўзлари, қўлларини яларди. Ҳар гал куттирмай кела қоладиган автобуси негадир бугун кечикаяпти. У бошқа дош беролмади. Чўнтакларига тиқиғлиқ қўлларидан бирини “озодликка чиқариб”, такси тўхтатишга қарор қилди. У қўл силкитиб, учинчи бор уринганидан сўнг шувиллаб ўтиб кетаётган машиналардан бири “ғийқ” этиб ёнида тўхтади. Асфальт ранг, ихчамгина “Матиз”да ҳайдовчидан бўлак кимса йўқ экан, ҳадаҳа, олд ўриндиққа жойлашиб олиб, машина дарчасини ёпди.
 
– Йўл бўлсин, укам, – бошида марғилон дўппи қўндириб олган, юз-кўзлари табассумга мойил ўрта ёшлар атрофидаги эркак киракаш машинани жилдириб, сўз қотди. Зарифжон ишхонаси манзилини айтди. У киракашнинг саволига жавоб бериб, нохос пештоққа ўрнатилган нарсага нигоҳи тушиб, ҳайрон қолди. Бошига дока рўмол ташланган нуроний қария суврати портрет қилиб ишланиб, рул чамбарагидан сал берироқда, олд ойнадан пастроқда михлаб қўйилган. Зарифжон ёш бўлса ҳам минган автомобилларнинг сон-саноғи йўқ эди. Машина салонида жониворлар ҳайкалчалари, юрак ё шунга ўхшаш бошқа шакллар, тумор, кўзмунчоқлар, исириқ шохчаси, гармдори ва ҳоказо-ҳоказоларга неча марталаб кўзи тушган, буларга бирда мийиғида кулиб, бирда қўл силтаб қўя қолганди. Аммо бирортасида ҳам суврат кўрмаганди. Йўқ бор эди суврат: ярим-яланғоч жононлар, машҳур актриса ё артисткалар, спортчилар, бироқ ҳеч бир ҳайдовчининг ўз онаси сувратини машинасининг бирор чеккасида ёпиштириб ё қотириб қўйганига умри бино бўлиб кўзи тушмаганди. Мана энди...
 
– Кечирасиз, ака бу киши...
 
– Онажоним, – жавоб берди киракаш Зарифжон сувратга имо қилгач, – мени тун кун дуо қиладилар. Хом сут эмган бандамиз-да, иним, менда ҳам кўп хатоликлар ўтган. Онадек меҳрибон, ғамхўр зот бошқа йўқ экан дунёда. Уларнинг меҳрибончилигини баъзан ҳазм қилолмай қоламиз. Тушунмаймиз-да... Сизга бошимдан ўтган бир воқеани айтиб берай. Қулоқ солинг, – шундай дея киракаш ўзига дахл этгулик бир ҳикояни бошлаб юборди.
 
– Мен оилада ёлғиз фарзандман. На ака-ука, на опа-синглим бор. Биродарлари, жигарлари бор одамларни кўрсам, кўзларим қувнаб кетади, ҳавас қиламан. Ота-онам узоқ йиллар тирноқсиз яшаб, кўп қийинчиликларни бошларидан кечиришган экан. Фарзанд кўриш умидида шифокорма-шифокор, табибма-табиб қатнашибди. Муолажаларнинг кети узилмабди. Аммо бирортасидан наф бўлмабди. Кунларнинг бирида онам хосиятли туш кўрибдилар. Тушларида оппоқ соқоли кўкраги тушган, бошида ҳам шу рангдаги салласи бор бир нуроний чол онам олдида пайдо бўлиб, қўлидаги тасбеҳни узатибдию, тайинлабди: “Дуо қилишдан тўхтама”. Шу воқеадан кейин сал ўтиб, мен туғилибман. Отам исмимни Нурбек деб қўйганлар. Шундан кейин ўсдим-улғайдим. Отам ўз иши, онам бечора уй юмушлари билан банд эдилар. Мен эсимни танигандан буён, бир амал нуқул такрорланавериб, ғашимга тегарди. Онам у ёққа ўтсам ҳам, бу ёқа ўтсам ҳам “бошинг тошдан бўлсин, топганинг олтин бўлсин, мартабанг баланд бўлсин”, деявериб ҳолдан тойдирардилар. Албатта, бу иш ёмон эмас, хайрли. Аммо мен ношукр бир кун онамни жеркиб бердим. Яна бир-икки одамнинг олдида шундай дуо қилсангиз, уйдан кетиб қоламан, қайтиб келмайман, деб чўчитдим. Онам шўрлик мунғайиб, ҳеч нарса деёлмай қолдилар. Ана шу кундан бошлаб эса ишимдан унум йўқолиб, омадсизлик ва бахтсизлик атрофимни қуршаб олаверди: ишимда чалкашлик чиқиб, бошлиқ олдида изза бўлдим, бу ҳол қайта такрорлангач, бўшадим, одамлар ҳам энди эрмак қилишиб, устимдан кула бошлашди, бир кун йўлда келаётиб эса машинам ариққа тиқилиб қолди. Кейин англаб етдим, бошимга қўнган омад қуши, ишларимдаги хайр-барака, файз-тароват онам тинимсиз қилаётган дуо туфайли экан. Мен аҳмоқ эса шўрлик онамни ранжитиб, тинчини йўқотган эканман. Ўша куни уйга чопиб бориб, ўзимни онажоним пойига ташладим. Оёқларини қучоқлаб олиб, йиғладим. “Кечиринг онажон, мен аҳмоқ, нодон болангизни кечиринг”, дедим. Эртаси куни атайлаб, онамни суратга туширтириб, мана шу портретни ишлаттирдим. Бу расмга қарасам, онам ҳовучини очиб, мўл-кўл дуо қилаётгандек туюлади. “Болам, машинани секинроқ ҳайда, газни кучайтирма, кўзинг йўлдан узилмасин”, деяётгандек бўлаверади. Ана шунақа дўстим, то мана бу пешана деворга бориб урилмагунча ақлни йиғиштириб ололмас экан одам дегани.
 
Зариф Нурбек исмли бу ҳайдовчининг ҳикоясидан тиниб, чўкиб қолган, кўзлари йўлда бўлса ҳам, хаёли боягина жоҳиллиги, нодонлиги сабаб эсанкиратиб қўйган онасида эди. Мижжалари намланди. Юраги алланечук бўлиб, томоғига тошдек бир нарса тиқилгандек сезди ўзини. Ҳаво етишмади чоғи, бошидаги шапкасини қўлига олди, дублёнкаси ёқасини бўшатиб, чуқур-чуқур нафас ола бошлади. Нурбек эса нигоҳини йўлдан узмай жавраб кетяпти:
 
– Ёмғирни қара, бир пасда ҳамма ёқ ҳўл бўлиб кетдия? Табиат қизиқ-да: офтоб чиқади, бир пас ўтиб булут ёйилиб, ёмғир ёғади. Одамлар ишга шошяпти. Айтмоқчи, сен ким бўлиб ишлайсан ўзи? – ҳадеганда жавоб бўлмагач, у ёнидаги мижозига бир ўгирилиб қарадию, машинани жон алфозда “ғийқ” этиб тўхтатди. – Тинчликми, мазанг қочдими?
 
– Йўқ, – бўғиқ овоз чиқди Зарифжондан, – шундай... ўзим. Ака, онангиз ҳалиям дуо қилиб юрадиларми сизни? – шундай дедию саволидан ўзи хижолат бўлиб кетди: “Она она-да, бекорга дуогўйим дейишмайдику?”
 
Нурбек кўзларини олиб қочди. Аммо саволни жавобсиз қолдирмади:
 
– Онажоним ҳаётда йўқлар. Икки йил бўляпти қайтиш қилганларига...
 
Зариф тағин фаросатсизлик қилганини фаҳмлади. Айбдор одамдек “кечирасиз”, деди овози титраб.
 
– Ие, келиб қолган эканмизку, – деди шўх оҳангда атрофга назар солиб киракаш, – мана ишхонанг: тўқимачилик фабрикаси.
 
 Нурбек мижоз кира ҳақини тўлаб, машинадан тушар, дея умид қилганди, аммо ундай бўлмади. Зарифжон жуда босиқ, оғир оҳангда сўз қотди:
 
– Орқага ҳайданг ака.
 
– Нима? – хато эшитмадимми деб Зарифга юзланди киракаш.
 
– Орқага, уйга қайтамиз. Онамни... онажонимни кўргим келяпти, – дилидаги истак сўз бўлиб тилига чиқди Зарифжоннинг. Изоҳга ҳожат йўқ эди. Нурбек тушунди. У рул чамбарагини айлантириб, машинани ортга бурди. Айни дам унинг лабларида самимий, аммо маҳзун табассум уйғонган, Зарифжоннинг кўзларида ёш тўлиб бормоқда эди.

Добавлено (10-Май-2013, 02:06)
---------------------------------------------
Кайнона! 

Шоҳида тиқилинч автобусда базўр уйига етиб келди. Дарвозадан кираркан, ичкаридан қайнонасининг шанғиллаган овози эшитилди:
 
–Ҳой, уйда копток ўйнамаларинг, ҳаммаёқни чангитиб юборасанлар. Маҳмуд, китоб-дафтарларингни йиғиштириб ол, ёйилиб ётмасин.
 
Шоҳида ҳафсаласи пир бўлиб, этигини ечаркан кўнглидан ўтказди: “Ишдан чарчаб келганингда уй жим-жит бўлса-да. Қачон қарасанг бақир-чақир, бу уйда ҳечам тинчлик бўлмасаканда”. Шу пайт кичкинтойи уни кўрди-ю, қувониб қичқирди:
 
– Ака, ойим келдилар!
 
Болалар ҳар доимгидай чопиб чиқишди-да бирин-кетин сўроққа тутишди:
 
– Ойи, ойлик олдизми?
 
– Мактабимизга цирк келаркан, пул беринг!
 
– Боғчамга овқат пулини тўларкансиз!
 
Шоҳида бу хилдаги сўроқларга ўрганиб кетганиданми “Хўп-хўп” дедида, қайнонаси билан сўрашиш учун ичкарига кирди.Сочларига батамом оқ тушиб, ажиндан юзлари буришган Сожида хола келинига пешвоз чиқди.
 
– Ойи, болалар қийнаб қўйишмадими? –сўради салом бераркан Шоҳида.
 
– Э, буларни қўяверинг, унақа-бунақа тўполончи бўлишмади-да. Ҳали бир-бири билан гап талашади, ҳали... –қайнонаси икки қўлини белига қўйганча шикоятини бошлаб кетади.
 
Шоҳида бундай шикоятларга ўрганиб қолгани учун индамайгина ошхонага йўналди. Тоғорачага картошгка, пиёз солиб арта бошлади.
 
– Ойи, нима овқат қилай? –овозини баландлатиб сўради.
 
– Нима ҳам қилардиз, болам. Макаронми, мошхўрдами қилаверинг.
 
Шунда қизининг норози овози эшитилди:
 
– Уф, яна макаронми?
 
– Унақа овқат танламаларинг. Овқатнинг уволи тутади-я...
 
Қайнонасининг насиҳат дафтари очилиб, уруш вақтида одамлар лавлаги егани борми, болалар очликдан шишиб, одамлар кўчаларда ўтларни ейишгани борми эринмасдан невараларига худди эртак айтгандай уқтира бошлайди. Гапининг сўнггида:”Ҳозирги тўқ, тўкин-сочин замонга раҳмат деларинг. Устиларинг бут, қорниларинг тўқ, шукур қилларинг”, –деб қўяди.
Болалар ҳам бувиларининг ҳикояси таъсир қилибми жим бўлиб қолишади. Лекин нимагадир Шоҳиданинг кўнгли ғашланаверади. Эри хизмат сафарига кетганига бир ҳафта бўляпти-ю, ҳамон қўнғироқ қилгани йўқ. “Балки эрта-индин келиб қолсалар керак”, дея ўзини тинчлантирди. Хаёл билан пиёз тўғраркан қайнонаси кириб келди.
 
– Болам, пиёз ҳам палон пул бўлиб кетибди. Бугун қўшни хотинлар бозорга тушган экан, қишни чиқариб олиб, янги пиёз узилгунча аяб ишлатиб турмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди.
 
Шоҳиданинг сабр косаси тўлди. Ҳозиргина беғам эрини жиғибийрони ошиб эслаётганди, қайнонасининг тергаши фиғонини ошириб юборди.
 
– Ойи, бугун манти қиламан. Анчадан бери ҳадеб мошхўрда, макарон еявериб болаларнинг ҳам жонига тегди.
 
Шоҳида бу гапи билан қайнонасининг ғашига тегиб, намунча кўп гапираверасиз, ўзимам нима қилишимни яхши биламан демоқчи бўлганди.
Содда қайнонаси бўлса қўлини беозор силтади-да:
 
– Майли, нима қилсангиз қилаверинг. Менга барибир, фақат картошка аралаштиринг, ўғлим қайтгунича гўштни тежаб турайлик, –деб ошхонадан чиқиб кетди. Шоҳида жаҳл билан артаётган картошкани сувга ташлаган эди суви сачраб, доғланган ёғга тушди. Ёғнинг хунук жизиллашидан
Шоҳиданинг ғашлиги ортди.
 
Картошка аралашган бўлса ҳам манти мазали бўлганди. Қайнона-келин, болалар ҳаммалари дастурхон атрофида жамулжам бўлиб иштаҳа билан овқатланишди. Шоҳида идишларни йиғиштириб ошхонада юваркан, яна қайнонасининг овози эшитилди:
 
– Ўчир телевизорни, ток кетади. Ҳадеб видео кўраверсаларинг тарбиянг бузилади.
 
“Уф.... қачон чакаги ўчаркин-а, бу кампирнинг. Бу уйда на бемалол еб-ичасан, на ҳузурланиб дам оласан. Яхшиям ишхонам бор. Бирпас бўлса ҳам дам олиб, асабларим тинчиб қайтаман”. Шу нолиш билан кўзи уйқуга кетди. Болалари таътилга чиқишгани учун эрталаб бемалол турди-да, уйларни йиғиштириб, чой тайёрлади. Қайнонаси эрталабдан қаергадир отланаётганини кўриб ҳайрон бўлди:
 
– Ҳа, ойи, тинчликми, азонлаб қаерга кетяпсиз?
 
– Болам, бугун холангизникида йиғин экан. Вақтлироқ бориб қарашай дегандим. Кичкина боғчага кетса, катталари эшикни қулфлаб ўтиришар?
 
Шоҳида қайнонасини тичлантирди:
 
– Бораверинг ойи, кап-катта бўлиб қолишди. Ўзларини ўзлари бемалол эплашади, –Шоҳида қайнонасига: “Мен ишга кетганимда болаларнинг оғирлиги сизга тушмайди”, демоқчидай чертиб-чертиб гапирди. Гўёки қайнонасининг ҳадеб тергайвериши, болаларидан хасрат қилаверишидан ўч олгандай бўлди. Қайнонаси қайта-қайта болаларга тайинлаб чиқиб кетди.
Энди Шоҳида тез-тез ишларини бажариб ишга жўнаши керак. Кичкинасини боғчасига жўнатди-да:
 
–Эшикни қулфлаб, балкондан энгашмай ўтирларинг. Телевизорни қўймаларинг, –деб уқтирди.
 
Автобус кутиб тураркан, кўнгли хавотирга тушаверди: “Тағин уйда ҳеч ким йўқ деб видео қўйишган бўлса-я? Газни ёқишмаганмикин?”. Шу каби турли хаёллар кўнглига қўрқув солиб уйга қайтиб чиқди. Ўғли эшикни очиши билан ичкарига яна бир-бир назар ташлаб, яна болаларига тайинларкан чопиб зиналардан тушиб, келаётган автобусга югурди. Автобусда кетаётиб ҳам хаёли болаларида бўлди. Ишга борган заҳоти қўнғироқ қилиб, улардан нима қилишаётганини суриштириб, кўнгли жойига тушди.
 
Шоҳида биринчи маротаба ишга кечикиб келди, биринчи маротаба қўли ҳеч нарсага бормай, ҳар ярим соатда болаларига қўнғироқ қилавериб, ишида ҳам унум бўлмади. Сабаби, умрида биринчи маротаба қайнонаси азонлаб уйни тарк этиб, фарзандлари қаровсиз қолганди. Шоҳида шу бугун бақироқ, бўлар-бўлмасга ҳасрат қилиб тергайверадиган, ўзининг кўнглида “шанғи” деб ном олган қайнонасининг нақадар керакли, қадрли инсон эканини, оиласининг, турмушининг пойдевори эканини чуқур англаб етди. “Тавба,– деди ўзига ўзи.– ойим бир кун уйда бўлмасалар қай аҳволга тушишимни ўйлаб кўрмаган эканман. Яхшиямки шулар бор эканлар, бўлмасам юрак ўйноқда ишлолмай уйда ўтириб қоларканман-да”. Шоҳида чуқур ўйга толиб, кечаги, қайнонасига нисбатан қилган муомаласини эслаб ўзини ёмон кўриб кетди.
 
Соатга қаради, бешга яқинлашиб қолибди. “Вой ўлай, кичкинамни боғчадан оладиган вақт бўлибди-ку!”. Яна уйга қўнғироқ қилди. Энди гўшакни қайнонаси олди.
 
– Алло! –Сожида холанинг ўткир овозини эшитиб Шоҳида хурсанд бўлиб кетди.
 
– Ойи! Ассалому-алайкум. Яхши келдингизми?
 
– Валайкум ассалом, келдим!
 
Шаҳноза қайнонасига “йиғинга яхши бориб келдингизми, қийналмадингизми” каби саволлар билан унинг кўнглини кўтармоқчи бўлди. Лекин Сожида хола унга гап бермай сайрай кетди:
 
– Келсам денг, ваннанинг сувини очиб қўйишибди, бекорга оқиб ётган экан, телевизор вангиллаб ётибди. Ҳозир боғчага Маҳмудни жўнатдим... –Қайнонасининг ҳар бир гапи Шаҳнозанинг кўнглига хуш ёқарди.
 
Ишдан чиқиб уйга ошиқаркан қалби ҳар қачонгидан ҳам шод эди. Шунча йиллардан бери маънисиз, ҳаловатсиз деб ўйлаб юрган турмуши аслида жуда ширин кечаётганини, фарзандларига бош-қош бўлиб, ёмон йўлдан қайтариб, ҳамиша тергаб турувчи қайнонаси борлигидан хурсанд бўлиб борарди. Дўкон ёнидан ўтаркан хаёлига бир фикр келди. Қайнонаси учун новвотнинг “дури”дан сотиб олди. Уйига яқинлашаркан унинг овози баралла эшитилиб турарди. “Демак, болаларим ҳаммаси уйда, тинч-хотиржам ўтиришган экан”.
Эрталаб ишга отланаркан қайнонасидан ҳазил аралаш сўради:
 
– Ойижон, ишқилиб бугун ҳеч қаерга бормайсизми?
 
– Э, болам, бораман десам жуда юришиб кўп. Лекин буларни ташлаб кетиб бўладими? Кеча меҳмондорчиликда нинанинг устида ўтиргандек ўтирдим ўзимам.
 
Шаҳноза сумкасидан новвотни олди:
 
– Ойижон бу сизга, чой билан ичинг, қувват бўлади.
 
Сожида хола узоқ вақт қўлидагига тикилиб турдида:
 
– Нима қилардиз овора бўлиб, –деди овози юмшаб, –ҳали болаларизга бўлиб берарман.
 
– Йўқ ойижон, ўзингиз енг, қон бўлади. Болалар сиздек бўлгунча
ейишаверади.
 
Сожида холанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Бу севинч ёшлари қўлига сара новвот тушганидан эмас, балки келини қайнонасига илингани, “Сиздек бўлгунча” деган сўзлари билан нақадар қайнонасининг қадрига етиб, меҳрибонлик кўрсатаётганидан қалби ғурурга тўлганининг нишонаси эди.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 14-Май-2013, 15:31 | Изох # 90
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bek aka!!! QANIIIIIIII HIKOOOOOOOOOOOOOYAAAAAAAAAAAAAAAA angry

ILTIMOOOOOOOOOOSSSSSSSSS YANA YOZIIIIIIIIIIIIINNNNNNNN sad

KUTAMAAAAAAAAAAAAAAAAAAAANNNNNNNNNN....... hands


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Пайшанба, 16-Май-2013, 19:36 | Изох # 91
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Боламдан айирган бедаво дард! 

Бугун ўғлим Дониёржонни ерга қўйганимизга ҳам олти йил бўлди. Она учун бунданда оғир жудолик бўлмаса керак. Кеч тушиши юрагимда ваҳима уйғотади. Туни билан ухлолмай хонама хона тентираб уни қидираман. Қулоғим остида “Ойижон бошқа укол қилишмасин, илтимос ойижон!” деган ноласи янграйверади. “Болам, болажоним онанг ўргилсин болам, шу дард сенга ёпишгунча менга ёпишса бўлмасмиди?!”. Ўзим билан ўзим гаплашиб юравераман...

– Хотининг битта туғмаса, бу туришда бир дардни орттириб олади, – дейди қайнанам эримга секин, – фақат бола уни дардини аритади.

Мени хаёл билан эшитмаябди деб ўйлайди

– Билмадим, ойи, бошим қотган. Негадир бола ҳам бўлмаяпти, шифокор қаттиқ сиқилишдан деди, – дейди эрим.

Лекин она қалби ҳар бир фарзанд учун бўлакларга бўлинар экан. Яхшиям қизим бор, унга овунаман, мактабга бирга бориб бирга қайтаман. “Бўйи сизга етиб қолибдику, ҳали ҳам етаклаб юрибсизми?”, дейди баъзан қўшнилар. Билишмайдики, мен ундан ҳам айрилиб қолишдан қўрқаман, қаттиқ қўрқаман...

* * *
Ёдимда, охирги муолажадан кейин ўғлимнинг танаси сиёҳ рангга кириб қолди. Унинг бу ҳолати ҳеч қачон хотирамдан ўчмаса керак. Ҳолсизланиб ётганича зўрға нафас олар, баъзида қалтироқ ҳам тутарди. Болам бечоранинг жони азобда қолган эди. Ўн ойдан бери у ажал билан олишиб ётибди. Ўн ой мен учун ўн асрдек ўтганди. Қачон кулганим қачон овқат еганимни эслолмайман. Боламнинг бошида парвонаман. Текширишга кирган шифокорларнинг секин бир-бири билан пичирлашиб гаплашишидан нимадир бўлганини сездим.

– Доктор, мендан яширманг, илтимос, нима бўлди, айтинг, – дедим илтижоли нигоҳ билан. Аммо улар гап бошлашга иккиланар, сониялар эса юрагимни чилпарчин қилиб ташларди. Бир кун шундай хабар эшитишимни билиб яшагандимку, лекин умид мени етаклаб келаётганди-да.

– Бу перепарат хориждан келтирилган, буни ўзингизга ҳам айтган эдик, – деди шифокор кўз ойнагини тўғирлаб олиб. – Уни болангизда синаб кўрдик. Лекин у энди касалликка қарши кураша олмайди. Бу аниқ. Сизга сабр тилайман. Қўлимиздан келганини қилдик. Вирус уни енгиб қўйди. Биз...

Мен уни охиригача гапиртиргани қўймадим.

– Нима, ҳали менинг боламни тажриба ўтказадиган қуёнга айлантирдингизми, ўтган сафар ҳам бир дорини чет элдан келтирилган, деб буюрган эдингиз, – дея бор овозда ўшқира бошладим. – Ҳаммангдан нафратланаман, ҳаммангни ўлдираман. Нега менинг болам, нега?

Ундан кейин нима бўлганини эслай олмайман. Кўзимни очсам онам бошимда йиғлаб ўтирибди, сал нарироқда эрим ҳам кўринди. Деразага қараб тургани учун унинг юзини кўра олмадим, асабийлашганидан у ёқдан бу ёққа бориб келарди.

– Қизим, тузукмисан? – сўради онам кўзимни очганини кўриб, – ўзингни қўлга ол. Онам бечора меҳр билан бошимни силарди.

– Дониёржон, болам, у яхшими? – дедим уни кўзларим билан қидириб.

Онам пиқ-пиқ йиғлашга тушди.

– Сабрли бўл болам, Оллоҳнинг иродаси экан, бедаво дард экан-да, Дониёржонни бериб қўйдик.

– Нима?!  Йўқ!!! Бола-а-а-м, – дея яна ҳушимдан кетибман.

* * *
Аза куни ҳам кўпчилик ирим билан келмади. Гўёки боламнинг касали юқиб қоладигандай... Юқса ўн ойдан бери у билан бир дақиқа ажралмаган, менга юқардида дея бутун оламга жар солгим келарди. Болам дунёга келиб фақат дард билан яшаб ўтиб кетди. Унинг дардини ололмай доғда қолдим.

* * *
Ўшанда кечаси билан ўғлимнинг иситмалаб чиққанидан яна хавотирлангандим. Жуда нимжон бўлиб қолдида ўзиям. Томоғига қарадим. Қизармаган. Бурни ҳам оққани йўқ. Иситмалаш сабабини билолмай ҳалак бўлдим. Эримни уйқусидан турғизмадим. Бечора куни билан ишлаб чарчаган. Қизим ҳам ширин уйқуда. Ўғлим Дониёржон беш ёшга кирди. Кўп бетоб бўлаверганидан анча нимжон бўлиб қолган. Баъзида ўйлаб қоламан. Ҳаммасига ўзим айбдорман. Эндигини бир ярим ёшга тўлган болани боқчага бериб ишга чиққандим. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Тез-тез бетоб бўлиб қолаверди. Секин пешанасини ушлаб кўрдим, иссиғи тушибди. Эртага шифохонага олиб бормасам бўлмайди. Неча кундирки, иситмалаябди. Ўзи шифохонадан чиққанимизга бир ой бўлганди.

– Дадаси, бугун Дониёрни дўхтирга олиб бораман, – дедим нонушта тайёрлар эканман.
– Янами, шу болага ҳеч яхши қарамадингда, – деди норози оҳангда эрим. У ҳам боласи учун сиқилишини билардим. Шунда ҳам тутақиб кетдим:

– Яна мени айблаяпсизми, бундан ортиқ қандай қарай?! Атай касал қилмайман-ку боламни?

– Бўлди, бўлди, дарров дийдиё қилма. Кейин ўзинг қўнғироқ қиларсан, дўхтирдан чиққач.

Эрим ишга жўнади, қизимни боқчага ташлаб ўтиш учун етаклаб кетди. Дониёрни кийинтирдим. Болам ҳолсизланиб юришни ҳам истамасди. Буни унинг одатдаги эркалиги деб тушундим.

– Ойи, кўтаринг! – дея яна инжиқлик қилса уришиб ташлаб, – юрсанг булмайдими катта бола бўлган бўлсанг, – дедим қовоғимни уйиб. Болам бечора ўшанда қўрққанидан зўрға қадам ташлаганди. Агар ўшанда уни нима дардга чалинганини билганимда эди, унга бир оғиз ҳам қаттиқ гапирмаган бўлардим. Шифокорлар текширувдан ўтказиб, қон таҳлилига ҳам намуна олишди.

– Болангизда бош оғриғидан шикоят қилиши, тез чарчаб қолиши, озиб кетиши, тез-тез иситмалаб сурункали йўтал бўлиши ҳолатлари рўй беряптими? – деди шифокор.

– Ҳа, ҳаммадан ҳам унинг озиб кетаётганидан ташвишдаман. Доим ҳолсизланиб қолади, – дедим, – бирор бир дори ёзиб берасизми?

– Эртага таҳлил жавобига қараймиз, – деди ўйчан шифокор.

Ўғлимни уйга олиб келишим билан ҳолсизланиб ухлаб қолди. Иштаҳаси ҳам йўқлиги туфайли зўрға овқатлантирдим. Негадир кўнгилсиз нарса рўй бериши керакдай юрагим ғаш. Қизим эса бир дақиқа тинмайди, Дониёр бўлса телевизорга қараганича қимир этмайди. Кўзлари ҳам маъюс. Бир бошим оғрияпти деса, бир қўлини ёки оёғини уқаланг, деб хархаша қилиб қолади.

– Эй, яратгам эгам нима дардинг бўлса менга бер. Боламни жонини азаобга қўйма, – деб юм- юм йиғлайман. У бўлса жажжи қўлчалари билан кўз ёшларимни артиб қўяди.

Эртаси куни таҳлил натижаларига бориб шифокорнинг гапидан ҳушимни йўқотай дедим.

– Ўйлаб гапиряпсизми, адашмадингизми, дедим минг хил ўй хаёллар билан.

– Бу нарсада адашиш мумкин эмас. Эрингиз чет элга бориб келмаганмиди мабода.

– Йўқ, – дедимда яна эсимга тушиб қолганидан шошиб. – Шошманг, олдинги йил бориб келган эди.

– Сизларни ҳам текширишимиз керак. Зудлик билан эрингизни чақиринг. Ҳозирнинг ўзида.

Эримга йиғлаб қўнғироқ қилдим. Келгунича у ҳақида нима хаёлларга бормадим. Кўз олдимга унинг хиёнати келди. Боламни кўз олдимда сўлиб бораётгани...

– Нималар қилиб юрибсиз? Дониёр СПИД бўлибди, СПИД! Шунчалик ҳам аблаҳ бўласизми?! – дедим эрим келиши билан.

– Нималар деяпсан, эсинг жойидами?! – дея эрим ҳам довдираб қолди.

– Тўхтанг, хулоса қилишга шошилманг, олдин эрингиз қон топширсинчи, – дея бизнинг тортишаётганимизни кўриб шифокор орага тушди.

Эрим иккимиз қон топширдик. Ўша куни бир асрдек, ҳеч тонг отмасди. Эрим нуқул ўзини оқлашга уринарди.

– Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, – дерди қайта-қайта. – Улар адашган бўлиши керак. Эртага Дониёрнинг қонини ҳам қайтадан топширтирамиз.

Мен бўлсам нуқул йиғлардим. Ҳозир болам ўлиб қоладигандек, тез-тез унинг баданини ушлаб кўрардим. Ўша ҳолатимни тасвирлаб ҳам беролмайман.

Эртаси куни иккаламиз ҳам шифокорнинг гапидан ҳайратланиб қолдик.

– Иккалангиз ҳам соғломсизлар, ҳайронман болага қаёқдан юққан бўлиши мумкин. Бу касаллик қандай юқиши ҳақида биласизлар-а. Лекин боланингизни зудлик билан шифохонга ётқизиш керак. Жуда чарчаб қолган. Иммунетитети ҳам паст. Бу яхшиликка эмас.

– Биз бу таҳлилга ишонмадик. Шунинг учун ўғлимиздан бошқатдан қон олсангиз, – деб эрим сўзида туриб олди. Афсуски иккинчи бора топширилган қонда ҳам худди шундай натижа чиқди. Бутун борлиқ зулматга айланди.

Уйга келсак қайнанам хабар олгани келибди. Ўғлим ухлагач, у кишига ҳаммасини айтдим.
– Вой ўлмасам, бу қандай касаллик бўлди? У қаердан юққан бўлса?

– Мен ҳам шунга ҳайронманда. Неча марта шифохонада ётганмиз, аммо ҳар гал бир марталик шприцдан фойдаланишган бўлса, – дедим қандай юқтиргани ҳақида бош қотириб.

– Эртага болани олиб шифохонга ётасан, – деди эрим. У бир кунда анча чўкиб қолган эди.

– Қизингизга ўзим қарайман. Шу ерда сизларга қарашаман, – деди қайнанам мени хотиржам қилиб.

* * *
Шифохонага ётдик. Шифохонада бўлимларга қараб, беморнинг қайси дард билан оғираётгани-ю, муложаларигача билишингиз мумкин. Беморлар бир-бири билан дорилар ҳақида ҳам бемалол баҳслаша олади. Аммо  бу ердагилар нигоҳида ўзгача маъно – нафрат ва ғазаб ётарди. Гўёки тирик мурдалар орасига кириб қолгандай эдим. Бошқача муҳит. Болалар камчиликни ташкил этарди. Асосан ёшлар, олдиндан фоҳишалик қилган аёллар, уларнинг домига тушган эркаклар, улар орқали жабрдийда бўлган аёллар, гиёҳвандлар...

– Мен бари бир бунинг тагига етаман, боламиз нега бундай касал бўлиши мумкин, – дедим  эримга, – ахир туғилганида ҳам соғлом бола эдику.

– Тинчлан, ҳозир энг аввало Дониёржонга кераксан, – деди эрим, – бу ёғини ўзимга қўйиб бер.

– У ўладими? – дедим илк бора эримнинг кўзига қараб.

– Худо билади, ундай дема, – деди зўрға. Унинг ҳам менинг ҳам кўзимга ёш тўлганди, лекин иккимиз ҳам бир биримизни аяб кўз ёшларимизни кўрсатмадик.

Шу пайт бир бемор қўлидаги шприц билан шифокорни узун йўлак бўйлаб қувлаб кетди.
– Вой дод ёрдам беринглар, – дея бақириб югурарди шифокор.

Ҳамма ўша ёққа қараб югурди. Эрим бориб бояги эркакни ушлаб қолди.

– Қўйвор, – дея ҳалиги одам типирчилаб, шифокорни буралиб сўкарди. – Ҳозир шу қон билан сени ҳам заҳарлайман. Қўлидаги қон тўлдирилган шприцни тортиб олишди. Шовқин сурондан хабар топган бош шифокор етиб келди.

– Нима гап, нима шовқин, қани ҳамма ўз палатасига борсин, – деди жаҳл билан.

– Бемор тўсатдан менга ташланиб қолди. Бунақада қандай ишлаш мумкин, – деди қурқув ва ҳаяжондан титраб ҳалиги қочган шифокор.

– Нима, – деди бояги жазавага тушган бемор, – сендақа шифокорларни қириб ташлаш керак. Сен СПИДсан, деб менга ижирғаниб қарайсан. Бу биринчи марта эмас. Ҳар доим қўпол муомала қилади. Лекин мен СПИД бўлай демаганманку. Шунинг учун ўз қонимдан олиб уни пойлаб турган эдим. Унинг ҳам мен каби бир азобланиб кўришини истагандим. Ўлимни қарши олиш нималигини билишини истадим.

Унинг гапидан ҳамма жим бўлиб қолди. Бош шифокор бояги даволовчи шифокорни хонасига киришини айтиб, ортига қайтди. Ҳамма тарқалди. Демак, инсон ўлим билан юзма-юз келган пайтида ўзини ҳар куйга солиши мумкин экан. Кимдир сабр ила сукунатда ўтирса, яна кимдир атрофдагилардан аламини олишга, касалликни юқтиришга уринади. Шу билан у бор аламидан чиқмоқчи бўлади. Аммо тақдирдан ҳеч ким қочиб қутололмасди.

Ўша ердагилар билан суҳбатлашиб, жуда кўп нарсани ўргана бошладим. Айнан касалликка боғлиқ маълумотларни тинимсиз ўқирдим. Боламнинг яшаши учун озгина учқун бўлсада топишга уринардим.

Света билан Максим деган эр-хотин бор экан. Света сиқилиб юрганимни кўриб:
– Нега бунча ўзингни ейсан, ҳаммаси яхши бўлади. Бу касаллик билан, мана кўриб турибсан, уч йилдан бери яшаяпмиз. Вақтида қаров керак. Иммунетит сусайиб кетмаслиги учун кучли овқатлантир болангни. Биламан, иштаҳаси бўлмайди. Лекин ейиши керак. Яшаш учун курашиш керак. Шунинг учун ҳам яшаяпмиз. Ҳаммасига эрим айбдор. Наилож, уни севаман.

Бу аёлдаги яшашга бўлган иштиёқ ва курашни кўриб ўзимга таскин бердим.

Охирги марта шифохонада ётганимизда боламга қон қуйишгани ёдимга тушганди. Бу ҳақда эримга айтдим. Ўша қон берган донорни эрим суриштириб уй манзилини топибди. Бориб кўриб келибди ҳам.

– Бир аҳволда ёлғиз яшаркан. Ўн беш йилдан бери донорлик қиларкан. Аслида ўша одам касал бўлган, – деди эрим, сўнг, – ҳе, онасини дея хуморидан чиққунича сўкинди.

– Дада, ёмон гап айтаяпсизми ўзингиз, – деди Дониёр кўзини очиб.

– Эй, узр болам, энди айтмайман. Айтганча сенга нима олиб келай, – деди эрим ўзини қувноқ тутишга уриниб.

– Ҳеч нарса.

– Нега энди, айтчи нима хоҳлайсан.

– Барибир хўп демайсиз, – дея болаларча аразлаб олди ўғлим.

Эрим айтчи деб қўявермагач.

– Илтимос, дадажон мени бу ердан олиб кетинг, уйга кетгим келяпти.

– Тузалиб олганинг йўқ-ку.

– Мен ҳеч қачон тузалмас эканман, кеча эштиб қолдим, – деди ўғлим.

– Бекорларни айтишибди, яна озгина қолди, тузалиш учун кўпроқ овқат ейиш керак.

Ота-бола яна нимлардир ҳақида анча пайт суҳбатлашишди. Хаёлимда эса, ўғлимиз нега бу аҳволга тушгани, қон орқали ўтгани, уни сақлаб қолиш керак дейишганида қуядиган қон ҳақида ҳам ўйлаб кўрмаганим чарх урарди. Демак эътиборсизлик боламни бедаво дардга йўлиқтирган эканман.

* * *
Эрталаб ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Ҳушимдан ҳам кетибман. Эрим шифохонга олиб борибди.
– Энди мен ҳам ўламанми, – дедим тепамда турган шифокорга қараб.
– Нималар деяпсиз, сиз она бўласиз, ҳомилангиз эгизак экан.

Бу янгиликдан эрим ҳам мен ҳам бир биримизга қараб хурсандчилигимиздан йиғладик.

– Ойи айтгандимку сизга бувим айтганларидек Дониёржон укам  фариштага айланган, у бизга қувонч улашиш учун ўз укаларини юборган бўлса керак, – деди қизим билағонлик қилиб.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Пайшанба, 16-Май-2013, 19:37
 
Dinora_Golden_GirlСана: Пайшанба, 16-Май-2013, 20:06 | Изох # 92
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bekzod aka ! Rahmat mazza qilib yig'lab o'qidim! Yaqinda amakimni qizchasi olamdan o'tib qoldi! Amakim hozir komada! Tilagim hech bir ota-ona "bolam" Deb bo'zlamasin. Allohim hammamizni o'z panohida asrasin!

Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Якшанба, 19-Май-2013, 22:06 | Изох # 93
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Бир сўзнинг заҳри! 

– Ҳилош, уйга тез етиб кел! – опасининг овозидаги қувончдан Ҳилоланинг ҳам ичига бир парча қуёш киргандек бўлди.
 
– Тинчликми, опа, қўлимдаги кўйлагим…
 
– Кўйлак-пўйлагингни йиғиштир. Меҳрибон опангга: “Уйимизда йиғин бўладиган бўлиб қолибди. Устоз, бугунча бизга рухсат!”, дегинда уйга уч!
 
…Байрам арафаси. Буюртма кўплигидан бир ҳафтадан буён устозининг уйида ётиб ишлашаётган эди. Ателье устозининг биринчи қаватдаги бир хонали уйида жойлашгани учун ётиб ишлаш ноқулайлик туғдирмайди. Тўртта чевар тўртта дугона навбати билан устозлари Меҳрибон опанинг уйларига чиқиб мизғиб олишади.
 
– Байрам гулчиларга ўхшаб биз учун ҳам омадли мавсум, – дейди Меҳрибон опа, – қанча ишлашга қурбимиз етса, шунча ишлаб қоламиз.
 
Опаси Камола буни жуда яхши билади. Чунки ўзи ҳам бир пайтлар синглиси билан Меҳрибон опага шогирдликка келган. Уч-тўрт кун устозлари индамай юрди-ю, кейин Ҳилоланинг ойисини чақирди:
 
– Опажон, хафа бўлманг. Чевар бўлишни ҳар бир қиз орзу қилиши мумкин. Лекин чеварлик ҳам фақат касб эмас, санъат. Уни эгаллаш учун бошқача қўл ва бошқача кўз керак. Мен Ҳилолани олиб қолиб Камолага рухсат бераман. Сиз хафа бўлманг. Унинг нони бошқа жойда, – деди.
 
…Опаси қўнғироқ қилганидан сўнгги уч-тўрт дақиқа оралиғида Ҳилола шу бўлиб ўтганларни, яна нималарнидир хаёлидан ўтказди. Унинг:
 
– Уйга боришим керак экан, жуда зарур экан, – деган гапини эшитиб аввал устози чимирилди, сўнг:
 
– Опамга тегишли қандайдир янгилик бўлган шекилли, дегандан сўнг хийла очилди:
 
– Майли, бора қол. Зора, йўллари очилиб кетаётган бўлса. Лекин қариндош-уруғинг, амма, холаларинг бор, уй иши битта сенга қараб қолмагандир. Шунчаки опанг яхши кунида сенинг ёнингда бўлишингни истагандир, имкон туғилди, дегунча орқангга қайт! Яъниким бошинг бориб, оёғинг қайтсин! – деди..
 
…Ҳилола автобус бекатига чиқиб, атрофга аланглади. Кечагина совуқдан титраниб турган дарахтлар яшиллана бошлаган… Саҳарлаб сепалаб ўтган ёмғир яшилликни яна ҳам бўрттириб кўрсатарди. Ҳаво жуда иссиқ бўлмасада, изғирин заҳри йўқ, қуёш нурлари одамга ёқарди. Ҳилоланинг наздида, шу яқин атрофларда Камрон уни кузатиб тургандек эди. “Қани эди, ростдан ҳам кузатиб турган бўлса”… Лекин бу менинг тасаввурим бўлса керак. Ахир, у ҳам бу пайтда ишдан узилолмайди-ку…” Ҳилола Камронга қўнғироқ қилгиси келди: “Мен… охирги гал йўлимга чиққанингизда тўғри гап айтмаган эдим… Мана, энди, Худо хоҳласа, опамнинг ҳаётида ўзгариш бўляпти. Энди… сизга ростини айтаверсам ҳам бўлади…” Ҳилола ўзининг шу гапларидан сўнг бирданига суюниб кетган Камронни кўз олдига келтирмоқчи бўлди. Лекин негадир унинг қувончли, ёришган чеҳраси эмас, охирги кўришганларидаги жаҳлланган юзи хаёлида жонланди. Йўқ, буни жаҳлланган ҳам деб бўлмасди. Унинг кўзларида Ҳилола аввал ҳеч қачон курмаган бир олов ёнди. Лаблари ғалати қимтилди:
 
– Сизнинг ростдан ҳам менда заррача кўнглингиз йўқми?
 
– Шундай
 
– “Шундай-шундай”, деб минғирламанг. Дона-дона қилиб:
 
– Менинг сизда сираям кўнглим йўқ, – денг.
 
Ҳилоланинг ўз кўйлаги ўзига оғирлик қилиб турганди ўшанда. Ахир, кўнгли бор одамга рад жавобини бериш қизбола учун қанчалар оғир! Шундай пайтда ўша одамнинг:
 
– Минғирламанг! – дейиши жон-жонидан ўтиб кетди.
 
– Менинг сизда мутлақо кўнглим йўқ, бўлмаган ҳам! – деб юборди.
 
Ҳилоланинг наздида, Камроннинг тишлари ғижирлаб кетгандек бўлди.
 
– Унда нега аввалроқ шу гапни айтмадингиз?
 
– Озгина эрмак қилгим келди! – Ҳилола аслида бундай дейдиган, бунақа табиатли қиз эмасди. Лекин нега бунақа деди… Биттагина “Минғирламанг” деган сўз уни шунча ўзгартирдими?
 
– Шунақа денг?
 
– Эшитганингиз…
 
Камрон тишларининг орасидан “чирт” этиб туфлади-да, нимадир демоққа чоғланди, лекин гапирмади, шарт бурилиб кетиб юборди. Шундан буён йўлини пойламайди, қўнғироқ қилмайди…
 
…Ҳилола маршруткага ўтиргач ҳам, Камронга қўнғироқ қилгиси, ҳеч бўлмаса, гудок ташлаб қўйгиси келди. “Агар чиндан кўнгли бўлса, кечиради. Нима мен унга вафосизлик қилдимми? Юзига оёқ қўйдимми? Шунчаки… дилини оғритдим, холос. Ўзимнинг ҳам дилим оғриди. Нега бундай деганимнинг сабабларини бирма-бир айтсам, тушунар…” Лекин Ҳилола қўнғироқ қилолмади. Бир неча бор тараддудландию қилолмади. “Аввал уйга борай, нима гап-сўзлигини аниқ билай, кейин Камрон билан боғланарман”, деб ўйлади. Балки, шошилаётгандир, балки, уйида у кутган воқеа рўй бермагандир… балки, ўзи опасининг ҳаётида қувончли ўзгариш бўлишини жуда-жуда истаётгани учун шундай туюлаётгандир…
 
Аслида Камола ҳам Ҳилоланинг ота-онасининг фарзанди-ку. Унинг ҳам кўнглида заррача ғубор йўқ. Фақат тақдир уни эркароқ қилиб қўйган. Чунки Камола беш ойлигидаёқ онаси Ҳилолага ҳомиладор бўлиб қолган. Камола она сутига тўймаган. Боз устига, онаси жуда ёмон бошқоронғи бўлган. Сув ҳам ўтмаган томоғидан. Гавдасини кўтариб юришга ҳоли бўлмагани учун бувиси Камолани уйига олиб кетган. Шу-шу Камола то буви вафот этгунча “бувисининг қизи” бўлиб яшаган. Бироз нимжонлиги устига бувисининг ҳаддан зиёд эркалаши қўшилиб хийла ўз сўзли бўлиб улғайган. Тоғасининг хотини иш буюрмоқчи бўлса, бувиси:
 
– Ўзи синчалакдай, шунга иш буюргани уялмадингизми? – деб келинига танбеҳ беравергач, келинойи ҳам қизгина билан иши бўлмай қўйган. Хоҳлаганда ухлаб, хоҳлаганда уйғонадиган, кайфиятига қараб иш қиладиган Камола ота-она бағрига келгач, ҳам ош-овқатга қовушиб кетмади.
 
– Пиёзинг хомроқ қолибди, болам. Гўштни шошилиброқ ташлабсан, қара, шўрванинг бетида сузиб юрибди…
 
Ойиси бир гал юмшоққина қилиб шундай деганда ҳам, хонасига кириб олиб:
 
– Бувижоним, нега мени ташлаб кетдингиз бувижоним? – дея роса дод солган. Коллежни тугатишгач, Ҳилола дарров ишини топиб кетди. Атир-упа дўконида сотувчилик қилди. Онаси:
 
– Сен пишиққинасан, опанг ёнингда бўлсин. Феълини биласан, қараб юр, – дея уни ҳам дўконга жойлади.
 
Лекин бир ҳафта ишлар-ишламас, дўкон эгаси:
 
– Кичигингизнинг муомаласи ҳам, зеҳни ҳам яхши. Бу хусусий дўкон. Биласиз, ҳозир роса рақобат кучли. Ишчиларни чертиб-чертиб оламиз. Каттангизнинг тили яхши эмас, – деди. Бу: “Камолага жавоб”, дегани эди. Ҳилола ҳам опаси кетгач, унинг ғалати бир мунғайиб қолганини кўриб, қўли ишга бормади. Онасига:
 
– Икковимиз бирга ишлайдиган иш топамиз, сиз сиқилманг. Опамнинг кўнглида кири йўқ, уни тушунишса, йўлини топиб кетади, – деди. Кейин бу чеварлик масаласи чиқди. Онаси бу гал Камола деб Ҳилолани уйда олиб қолмади.
 
– Сен ҳунарли бўл, қизим. Кеча-кундуз дуо қилиб ётибман. Опангга ҳам Худонинг айтган бир яхшилик бордир. Аслида ҳаммасига мен айбдорман. Хато битта жойда туриб қолмайди. Битта хато занжир бўлиб авлоддан авлодга ўтади, деганлари тўғри экан. Мен асранишим керак эди. Гўдагим беш ойлигида ҳомиладор бўлмаслигим керак эди. Кейин: “Қийналаман”, деб бувингга бермаслигим керак эди. Жоним тинч бўлса, бўлди, дебман-у болани фақат ота-онаси тарбиялаши керак эканини ўйламабман. Икки уйли тарбия болани бузар экан…
 
Онасининг зорланиши сабабми ё Ҳилоланинг ўзига ҳам қилаётган иши қизиқ туюлдими, Меҳрибон чеварникида қолиб кетди. Барии бир негадир ўзини опаси олдида айбдор сезаверади. Айниқса, совчилар келганида…
 
Ҳилола серсовчи бўлди, Камолага эса бармоқ билан санарли совчи келди. Келгани ҳам учрашувдан сўнг:
 
– Ўзимиз қўнғироқ қиламиз, – дейди-ю, жим бўлиб кетишади. Ҳилола эса:
 
– Аввал опам узатилсин, – деб учрашувга чиқмайди.
 
– Вой, қайси бирининг бахти очилса, бериб юбораверинг, – деб амма-холалари ўртага тушса, онаси ўзининг хонасига қамалиб, кўзи йиғидан шишиб ётган қизини кўриб, дили хуфтон бўлади.
 
– Ҳар нарсанинг мавриди билан бўлгани яхши, – деб қўяди…
 
…Ҳилола: “Опамни йиғлатмайман. Майли, у рўзғор ишларига у қадар уқувли бўлмаса-да, хийла дангаса бўлса-да, барибир бир аёл сифатида бахтга ҳаққи бор. Балки, турмушга чиқса, ўзгарар. Ахир, аёл-ку барибир. Айтишади-ку, бошига тушганда, қилади, деб… – дея ўйлайди. Учрашувга чиқмайди. Камрон билан эса тасодифий танишди. Қизлар устозларининг туғилган кунига пул ташлашиб, узук олишмоқчи бўлишди. Дўкон айланишса, қиммат. Нима қилишларини билмай бошлари қотиб туришган эди, битта қизнинг онаси:
 
– Заргарга боринглар, уйларингдан кўз-пўз чиқса, чиройли қилиб ясаб беради, – деди. Ростдан ҳам, заргар худди фабрикадан чиққандай зўр қилиб узук ясаб берди. Камрон ўша устахонада ёрдамчи экан, шу-шу Ҳилолага эргашди. Ҳилола ҳали севиб-севилиб кўрмаган эди.
 
Камроннинг ўзини, қўнғироқларини кутадиган бўлди. Баъзан дағалроқ, худбинроқ кўринса-да:
 
– Эркак киши сал шунақароқ бўлиши керак, бўлмаса аёллар бошига чиқиб олади, – деб ўйларди. У аллақачон ўз келажагини Камрон билан бирга тасаввур қилиб қолган эди. Фақат Камрон:
 
– Шу кунларда уйланишим керак, – деб оёқ тираб туриб олгани учун “Бор-рей”, деб юборди. Ахир, опасининг кўзига қандай қарайди? У эндигина компьютер курсига қатнаб ўқияпти, ҳаётга сал-пал бўлса-да иштиёқ уйғонган. Агар ҳозир синглиси тўй бўлиб кетса, бошқатдан синади-ку… Камола бу ҳақда синглиси билан ҳеч гаплашмас эди. Фақат бир гал навбатдаги муваффақиятсиз учрашувдан сўнг:
 
– Ҳилош, сенинг бахтингни боғлаб ўтирибман. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетяпман. Ҳаммасига чидасам керак-ку, фақат тўйинг куни мени бир ёққа олиб бориб қўйишса, бир ҳафтадан сўнг қайтариб олиб келиб қўйишса… деди. Ҳилола опасини маҳкам қучоқлаб:
 
– Ҳеч қачон ундай бўлмайди. Биз яхши қизлармиз. Ота-онамизни, қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни ҳурмат қиламиз. Покиза юрамиз, худо хоҳласа икковимизнинг ҳам бахтимиз очилади, – деди. Опаси тўйиб-тўйиб йиғлади, ўшанда…
 
* * *
… Ҳилола эшикдан кирибоқ уйдаги кайфиятни пайқади. Хола, аммалар шу ерда. Демак, яхшилик.
 
– Келдингми, болам, дарров амма-холаларинг билан кўриниб, кийимларингни алмаштир-да, ошхонага кир! Бир-икки соатдан сўнг қудалар келишади! – Ойиси “қудалар” сўзини оғзини тўлдириб айтди. “Бечора ойим… Қиз ўстиргунча не машаққат, уни узатиб, тинчитгунча… яна қанча изтироб…”
 
– Бунча тез? Ўтган ҳафта келганимда ҳеч гап йўқ эди-ку…
 
– Қудалар тезлаб юборишди, бўла қол, болам!
 
Ҳилола ҳаммадан аввал онаси билан кўришишга ошиқди. Опажони, ўзининг опаси, бирам очилиб кетибди.
 
– Мени ташлаб кетар экансиз-да, опажон! – Ҳилола Камолани қучиб, узоқ ўпди.
 
– Ахир, бир кун ташлаб кетишим керак эди-ку! Ота-онамнинг бошига ёстиқ бўлолмайман-ку! Ёшим ўтган сайин кўп йиллик пахтали болиш уларнинг бошини оғритаман-ку!
 
Камоланинг овозлари жаранглаб чиқарди.
 
– Хўш, поччамдан гапиринг, поччамдан, – дея ёнингизга ўтириб олардим-ку, ошхонада иш қайнабди. Ким бўлсяам эркатой қайнсингил бўлишимга шубҳа йўқ. Ҳали кечқурун сирлашамиз. Ўшангача қўнғироқлашсангиз, энг қимматбаҳо француз атирлардан сепишимни айтиб қўйинг!
 
– Атир сендан айлансин, Ҳилош!
 
…Хилола ошхонада елиб-югуриб юраркан, қариндошлардан куёв бўлмишлар атиги икки кун аввал совчи бўлиб келишгани, ҳозирги одатга кўра куёв ҳам совчилар ичида бўлгани, Камола билан йигит пастда-машинада уч-тўрт дақиқа суҳбатлашиб, ҳамма нарса ҳал бўлиб кетганини эшитди.
 
– Тақдир бўламан, деса шу экан-да. Одамлар ой-ойлаб суриштириб юришади. “Суриштиринглар, кўнгилларингда армон қолмасин”, десак:
 
– Қанақа оила эканларинг кўриниб турибди. Боламга ёққани – бизга ёққани, – дейишибди.
 
– Сизлар-чи, сизлар суриштирмадиларингми? – Ҳилоланинг ичига илк бор хавотир тушди.
 
– Онанг бечора уларга Камола маъқул келганидан хурсанд, ҳарна бўлса, биттасидан қутулай, деб шошиб қолди. Биз нимаям дердик…
 
– Ҳозир шошилиб узатиб куйиб юрганлар қанча. Ҳалиям бўлса, суриштириш керак. Унашиш фотиҳа эмас-ку!
 
– Вой, она хотин бўлдинг-да, сен. Ўзинг суриштира қол!
 
– Суриштираман ҳам, жигарим-ку, ахир…
 
* * *
– Ҳилош, ҳаммаси чиройли бўлдими?
 
– Ҳа-да, опа ўзлари ҳам яхши келишибди. Кўнгли баланд одамлар экан. Бундан ташқари, жуда очиқ-ёруғ экан ҳаммаси. Шунақалар яхши-да, писмиқлардан Худо асрасин!
 
– Роса чарчадинг-а, Ҳилош… Мен сенинг тўйингда бунча хизмат қила оламанми? Уқувимни биласан…
 
Опа-сингил диванда бир-бирига суяниб ўтиришарди.
 
– Унгача чаққон бўлиб кетасиз. Бурнингизни ерга ишқалаб иш қилдираман…
 
– Ҳилош, сарполаримни ўзларингиз тикасизлар-да!
 
– Албатта, гап бўлиши мумкин эмас. Меҳрибон опамга қўнғироқ қилиб брон қилиб қўяман… Камола Ҳилоланинг елкасидан қучди. Ҳилола энди куёв ҳақида сўрамоқчи бўлган эди, опасининг телефонига хабар келди.
 
Камоланинг юзи яшнаб кетди.
 
– Поччамдан шекилли…
 
– Ҳа, ке, бирга ўқиймиз… Камола хабарни очди.
 
“Азизам, уйимиздагилар хурсанд келишди. Ҳаммага раҳмат айтинг, айниқса, қўли ширин синглингизга…”
 
– Ўҳ-ҳў, ҳозирдан хушомад бошланди… Бошланиши ёмон эмас… амма-холаларим:
 
– Бунисини Ҳилола қилди, бунисини Камола… деб роса кўпиртиришган бўлса керак… Ҳилола шундай деди-ю… хабар жўнатилган телефон рақамини кўриб… сал довдиради…
 
– Опа, поччамизнинг исмлари нима? Касблари…
 
– Худо хоҳласа, бой яшаймиз. Сингилжоним. Поччанг – заргар… Ҳозирча шогирд. Лекин устаси:
 
– Тўйинг куни дуо бераман, мустақил иш бошлайсан, – дебдилар…
 
Ҳилоланинг оёқ-қўли бўшашиб кетди. “Бўлиши мумкин эмас, бу – бошқа шогирд. Бунақа тасодиф бўлмайди… Камрон уйимни кўрган. Опам борлигини биларди.
 
– Аввал опам узатилиши керак, – деб бир неча бор айтганман… У бундай қила олмайди…”
 
– Исми? – Ҳилоланинг овози томоғига қадалиб қолгандек эди.
 
– Исми – Камрон. Таги андижонлик экан. Бобуршоҳнинг ўғиллари шарафига шундай атабди… Ҳилола, сенга нима бўлди? Нега рангинг оқариб кетди?
 
– Чарчадим, шекилли, опа…
 
– Ҳозир иссиқ чой қилиб бераман, сени гапга тутмай мен ўлай…
 
* * *
“Нега бундай қилдингиз? Энди қандай яшаймиз?”
“Энди эрмак қилиш менинг навбатим… Яшаймиз бинойидек…” Ҳилола Камроннинг жавоб SМSига узоқ тикилиб қолди. Камронга:
 
– Тўхтат бу майнавозчиликни! Мен оёғингга йиқилиб узр сўрашга розиман! – десами, ё опасига ростини айтсами? Ё бундан кейин виждон азобига рўпара бўлмаслик учун бир ёқларга бош олиб кетсами? Э, Худо бир оғиз ўйламай айтилган, эркакнинг ҳамиятига тегадиган сўз учун бир умрлик жазоми? Шунча қудратлими бу сўз дегани?
 
…Ҳилола шу саволлар ичида чархпалакдек айланар, жавобини топа олмасди.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Душанба, 27-Май-2013, 22:29 | Изох # 94
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Zooooooo'rrrrrr ajjjoyiiiib mazza qilib o'qidim...

Bek aka! Yana ilojisi bo'sa iltimoooosssss!!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Сешанба, 28-Май-2013, 18:52 | Изох # 95
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Калбдаги Ватан! 

Беш йил олдин ишлаш учун хорижга кетган Ботир дўсти Сарварникига меҳмонга келди. Зиёфат қуюқ бўлди. Барча синфдош дўстлар жам бўлишди. Ботир ҳаммани ўзига қаратиб, тинмай чет элдаги фаровон ҳаёт ҳақида тўлиб-тошиб гапирар, унинг гапларидан ёнидагилар ҳавасланиб ютиниб қўйишарди. Ҳамма уй-уйига тарқалгач, Ботир билан Сарвар ёлғиз қолишди.
 
— Шу ҳам яшаш бўлдими, қачонгача шундай яшаб юрасан, — деди Ботир Сарварга ачингандай қараб.
 
Ботирнинг ўн тўрт ёшли тўнғич ўғли дастурхоннни йиғиштира бошлади.
 
— Ўғлинг ҳам катта бўлиб қолибди, — беписанд сўзида давом этди Ботир. — Ўзинг ҳам  шошилиб, ҳаммадан олдин уйланган эдинг-да, Энди ўтирибсан олахуржунни осволиб. Ўғлингни ёнимга юбор. Хорижга бориш ёшларнинг орзуси.
 
— Мен бормайман, — деди бола эътироз оҳангида.
 
— Вой-бўй, ҳамма чет элга ошиқса-ю, бунинг ноз қиляптими, — деди Ботир қўлидаги қимматбаҳо телефонини ўйнатиб.
 
— Мен учун Ватаним қадрли, — деди бола бўш келмай, — Ватан ҳақида устозим жуда кўп нарсаларни айтиб берган.
 
Шу пайт Ботир тутоқиб кетиб:
 
— Ўзи ватан, деган сўзнинг маънисига борасанми, менга ақл ўргатяпсанми?
 
— Ватан шундай масканки, инсон ундан ҳеч қачон воз кеча олмайди. Мана, сиз шунча бойлигингиз бўлса ҳам қайтиб келдингиз-ку. Нима учун?
 
Ботир боладан бундай гапларни кутмаганди, беихтиёр кўнгли тўлиб, кўзига ёш олди.
 
— Уйимни соғиндим, ота-онамни соғиндим, эй ҳаммасини... — дея росманасига йиғлаб юборди.
 
— Дўстим, — деди Сарвар хўрсиниб, — сен учун шу оддий уйинг, шу қишлоғинг  Ватанинг. Эр киши Ватанни ташлаб кетмайди.
 
Шундай деб у ўғлига фахрланиб қараб қўйди.

Добавлено (28-Май-2013, 17:52)
---------------------------------------------
Кудукдаги эшак! 

Бир одамнинг эшаги қудуққа тушиб кетди. Жонивор соатлаб қудуқда
ингради. Эгаси қудуқ бошида туриб узоқ ўйлади ва эшакни чиқариб олиш
чорасини излади. У ўйлай-ўйлай, қари жониворни бу ердан чиқаришнинг ҳеч
иложи йўқ деган қарорга келди: «Ягона чора - қудуқни ва ичидаги ҳайвонни
тупроқ билаи кўмиб ташлаш!..».
 
Қўни-қўшниларни ёрдамга чақирди. Ҳамма қўлига белкурак олиб,
қудуқдаги эшак устига тупроқ ташлай бошлади. Бошига қандай фалокат
келишини билган ҳайвон дод-фарёд кўтарди.
 
Бир қанча вақт ўтмай, эшакнинг овози тинди. Одамлар қизиқиб қудуққа
қарадилар ва ҳайратомуз воқеага гувоҳ бўлдилар. Ҳар дафъа ташланган тупроқ
уюми йиғилиб, маълум бир қаватларни ҳосил қилган ва эшак силкина-силкина
қудуқ тепасига келиб қолганди. Натижада жонивор бир сакраб ташқарига
чиқиб олди.
 
Баъзида ҳаёт бизнинг ҳам устимизга «тупроқ» тўкади. Аммо ғалабанинг
ягона чораси - тушкунликка тушмай, ақл-фаросатни ишга солиб,
чанг-тўзонлардан халос бўлишдир. Пировардида ойдинлик сари қадам
ташланади.


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 28-Май-2013, 19:46 | Изох # 96
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
O'z uying - o'lan to'shaging... sad

Tinch, farovon, go'zal hayotimizga, jonajon vatanimizga ko'zlar tegmasin... hands


Fikrim satrimda oshkor!)
 
DadaxonСана: Жума-муборак кун!, 05-Июл-2013, 22:08 | Изох # 97
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
"Ada, oyim nimaga
uyg'onmayaptilar?" Jajji
bolakayning savoli
shundog'am siqilib turgan
dadasining yuragini ezdi.
Ög'lini tizzasiga ötqazdida,
peshonasidan öpdi. "Oying
ög'lim, rosa charchagan.
Endi bir-necha kun uxlab,
yaxshilab dam olishi
kerak" Bolakay indamadi.
5 yoshli bolakay onasining
og'ir kasalligini ancha
oldin fahmlagandi.
Shifoxonaga dadasi
körishga olib borganida,
oyisi uni quchib rosa
yig'lagandi. Dadasi oying
tuzalib ketadi, keyin
shifoxonadan javob
berishadi degandi. Oyisi
uyga qaytganida bola
oyim tuzalibdilar deya
rosa sevingandi. Öy-
hayollari özidek sof
murg'ak bola oyisiga
boshqa sababdan javob
berib yuborishganlarini
bilmasdi. Har kungidek
örniga yotarkan bolakay
osmonga qarab qölini
chözdi: "Oyimni tuzalishiga
yordam ber, Xudojon" Bir
necha kun ötgach tunda
uyg'onib ketdi. Pildirab
koridorga chiqdi. Dadasi
balkonda sigaret chekib,
kim b-ndir telda
gaplashardi. Bolakay
dadasining hamma
gaplariga ham
tushunmadi-yu shu gaplar
orasidan operatsiya, katta
pul degan jumlalarni ilg'ay
oldi. Bir kinoda körgandi.
Operatsiyada doktorlar
kasalni ukol qiladi, keyin u
tuzalib ketadi. "Oyimni
ham ukol qilishsa sog'ayib
ketadilar" öyladi bolakay.
Örniga qaytib yotarkan
osmonga qarab yana
qölini chözdi: "Oyimni
tuzalishiga katta pul ber,
Xudojon" Bolakayning
onasining ahvoli kundan-
kun yomonlashib borardi.
U esa buni bilmasdi. U
faqat dadasining ösha
kungi gaplarini öylardi:
operatsiya...katta pul...
Oxirgi kunlar bolani
oyisining yoniga kiritmay
qöyishdi. U uyiga kelib-
ketayotgan köplab
qarindoshlarni jimgina
kuzatib ötirardi. Dadasi esa
bolakayga pul tutardi:
Ushla ög'lim, borib
muzqaymoq olib ye...
Bolakay onasining
yaqinlari b-n
vidolashyotganini
tushunmasdi. Nihoyat uni
chaqirishdi. Oyisining
yoniga olib kirishdi. Közlari
shishib ketgan, oppoq
choyshab yopingan köyi
chözilib yotgan oyisining
yoniga keldi. -Kel shirinim,-
oyisining hasta ovozi
eshitildi,- aqlli bola
bölyapsanmi bog'chada? -
Ha, oyijon.-Yaxshi özimni
toychog'im...-Oyi, endi
tuzalib ketasizmi? -Hm...,-
oyisi yig'lab yubordi.-
Menga yana ertak aytib
berasizmi?-Hm... -Sizni
yaxshi köraman... Eh,
bolakay... Oyisi b-n
shunday sönggi marta
gaplashib turganligini
qayerdan ham bilardi u.
Bog'chadan kelganida
uyidagi odamlarning
köpligidan hayron qoldi.
Hamma bolakayni körib
köziga yosh olardi. "Ada
oyim uyg'ondilarmi?",
dadasining yoniga kelib
söradi u. Dadasi chökkalab
ötirib ög'lining közlariga
boqdi: "Oying endi
uyg'onmaydi bolam,-
keyin ög'lini quchdi,- oying
bizni tashlab ketdi. Ög'il
yaxshi tushunmadi,
kissasini shoshib kovladi-
yu bir siqim buklanib
ketgan pullarni chiqardi:
"Ada, doktorlarga ayting,
oyimni ukol qilishsin, oyim
tuzalib ketsa böldi, men
bitta ham muzqaymoq
yemayman, faqat ayting
ada, oyimni tuzatib
berishsin...." Ög'ilning
peshonasidan öparkan
dadasining köz yoshlari
uningyuziga tomchiladi...
Onasini kömishdi. Tun
chökkach örniga yotarkan
bolakay osmonga qölini
chözdi: Iltimos, oyimni
menga qaytarib
ber,Xudojon...

Добавлено (05-Июл-2013, 21:08)
---------------------------------------------
"Orzular" gruxidan köchirildi. Juda tasrlanib ketdim öqib shul sababdan shu yerga qöydim.

 
Dinora_Golden_GirlСана: Шанба, 06-Июл-2013, 00:32 | Изох # 98
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bekzod akajonim erinchoq bo'lib qoldizmi...? Ajoyib, qiziqarli Hikoyalar qani...?

Dadaxon akajonim judddayam ta'sirli ekan... O'qib ko'zlarimdagi yoshlarni to'xtatolmayapman... Rahmaaat yana kutamiz...!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
DadaxonСана: Якшанба, 07-Июл-2013, 01:35 | Изох # 99
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
— Ойижон, мени ҳам
саҳарликка уйғотинг, мен ҳам
сизлар билан рўза тутаман, —
деди Фазлиддин онасига.
— Ҳали кичкинасан, қийналиб
қоласан, — деди онаси. — Энди
биринчи синфга бораяпсан -
ку?
— Қийналмайман, ойижон, —
деди Фазлиддин, — ана, Мулла
тоғамнинг ўғли Акмалхон ҳам
мен билан бирга ўқийди - ку? У
“Эртага рўза бошланади,
тутасанми, мен тутаман, ўтган
йили ҳам тутувдим”, деди.
— Майли, уйғотамиз, — деди
она - боланинг суҳбатига
аралашган Собир ака. — Ойиси,
Фазлиддин ўзи хоҳлаяптими,
индаманг. Кеча, жума намозида
мулла Абдураҳмон айтдики,
ҳали балоғатга етмаган болалар
рўза тутсалар савоби ота -
онасига ёзилар экан.
— Майли, уйғотамиз, — деб
ўғлини тинчлантириб ўрнига
ётқизди Маърифат опа. — Биз
билан бирга саҳарлик қилсин.
Бир ухлаб туриб яна овқат еб
кетаверади.
Аммо Фазлиддин саҳарликдан
сўнг ухламади. У рўзанинг
нималигини билмаса ҳам, унинг
шартлари, амаллари
нималигини билмаса ҳам рўза
тутганидан, ота - онаси билан
бирга камтарона бўлсада
серфайз дастурхон атрофида
ўтириб саҳарлик қилганидан
шод ва масрур, кўнгли
ифтихорга тўлган эди.
Фазлиддин шу кўтаринки
кайфиятда эртароқ мактабига
йўл олди.
— Ухлаб қолмадингми, — савол
билан кутиб олди Акмалхон. —
Тутдингми?
— Ойим уйғотдилар, тутдим.
— Саҳарликка нима единглар?
— Ширчой ичдик. Асал, майиз,
туршаклар ҳам бор эди, — деди
Фазлиддин. — ¤зларинг - чи?
— Ойим ҳар йили Рамазонда
саҳарликка атала
пиширадилар. Қуйруқ солинган
аталадан ярим коса ичсанг,
кечгача очиқмайсан.
— Мен ҳам ойимга айтаман,
атала пишириб берадилар.
Ҳар танаффусда икки дўст бир -
биридан ўз сирлари бўлиб
қолган рўзалари ҳақида “бузиб
қўймадингми”, деб сўрашарди.
Фазлиддин бир кун ҳам рўзани
бузмади. Қайтанга Акмал бир
куни бузиб қўйишига сал қолди.
Синфдошлари Жасурбек
ҳовучига солган пистадан бир
донасини Акмал энди оғзига
солган эдики, Фазлиддин унинг
қулоғига шивирлади:
— Биз рўзадормиз - ку!
— Ҳа - я, менинг тишим оғриб
турувди, — деб Акмалжон
писталарни Жўрабекка
қайтариб берди.
Икки дўст бузмасдан
рўзаларини тўлиқ тутишди.
Кейинги йил ҳам.
Кейинги йиллар ҳам.
— Ойи, дада, мен ҳам бугун
кечқурун таробеҳ намозига,
Абдураҳмон домланинг
масжидига чиқаман, — деди
мактабдан қайтган Фазлиддин.
— Ҳали ёшсан - ку, — деди
отаси. — Ҳеч бўлмаса намоз
ўқишни биласанми?
— Ёшим ўн иккига тўлди. Ўғил
бола ўн бир ёшидан ўқиши
керак экан. Бир йил
кечикибман, — деди
Фазлиддин. — Намозни
Абдураҳмон домла ўргатар
экан. Акмалхон ҳам бораяпти.
Ифторликдан сўнг Фазлиддин
шоша— пиша дафтар— қалам
кўтариб масжидга кетди.
— Ёмон кўздан асрасин, — кўзи
ёшланди Собир аканинг. — Шу
ўғлингдан умидим катта.
Фазлиддин намоз ўқишни тез
ўрганди, укаси Аслиддинга,
синглиси Ойшабонуга ҳам
ўргатди. Собир аканинг
хонадонида рўза тутмайдиган,
намоз ўқимайдиган одам
қолмади.
Шаҳарга тушиб жума намозини
ўқиган Собир ака солиҳ ва
солиҳа фарзандлар, уларнинг
ота - онага охиратда
асқотадиган савобли амаллари
хусусида маъруза қилган қори
домланинг сўзларидан қалби
ҳалим бўлиб, ўзининг ҳам
шундай фарзандлари
борлигидан фахрланиб, шаҳар
бозорига ўтди. Автобус
чиптасига яраша пул олиб
қолиб, қолган бор пулига
хурмо, ҳолва, турли
ширинликлар ва болаларига
кийим - кечаклар харид қилди.
Кечқурун тўкин дастурхон
атрофида, бутун оила аъзолари
билан бирга рўзасини очар
экан, кўзда ёш билан дуо қилди:
— Парвардигорим, “Рўзасини
очаётган бандамнинг дуосини
тўхтовсиз қабул қиламан”,
дегансан. Ваъдасига энг
вафодор ҳам ўзингсан. Менинг
ҳам фарзандларим ҳаққига
қилаётган дуоларимни қабул эт.
Фарзандларимнинг умрини
узун, ризқини бутун қилгин!
Иймон - эътиқодларини
мустаҳкам қилу ўзинг уларни
тўғри йўлдан адаштирма!
Ҳаммамизга икки дунё
саодатини бер! Раббона отина
фи дуя ҳасанатан ва фил
охирати ҳасанатан ва қина
азабан нар. Бираҳматика ё
арҳамар роҳамин!
Ўша йили таробеҳ намозининг
бошидан охиригача Фазлиддин
билан Акмалжон жўровоз
бўлишиб, таробеҳ тасбиҳини
айтишди. Рамазон сўнггида
мулла Абдураҳмон бутун
жамоадан шу икки ўсмир
ҳаққига дуо олиб берди.
— Элнинг, юртнинг корига
ярайдиган, динимизга хизмат
қиладиган йигитлар бўлиб
камол топишсин!
— Маллим, Фазлиддин рўза
тутибди, — деди Сарвигул
синфга кириб келган синф
раҳбарига.
— Рўза тутибди? Саккизинчи
синф ўқувчиси - я? — деди
раҳбар Қўчқоров. — Қосимов,
доскага чиқ!
Фазлиддин индамай доска
ёнига келиб турди.
— Шу гап ростми, — сўради
раҳбар. — Ростдан рўза
тутдингми?
— Ҳа, мен рўзадорман,
муаллим, — деди Фазлиддин.
— Нима учун? Ким ўргатди?
Балки феодал отанг
мажбурлагандир?
— Мени ҳеч ким мажбур
қилгани йўқ, — деди
Фазлиддин раҳбарнинг кўзига
тик қараб.
— Балки уйларингда егани
овқат йўқлигидан рўза
тутаётгандирсан?
— Уйда ҳамма нарса бор, —
энди четга юз бурди
Фазлиддин.
— Унда нега рўза тутдинг, —
тутоқиб кетди раҳбар ва
Фазлиддиннинг юзига тарсаки
тортди.
— Мени нега урасиз, муаллим,
— деди юзини ушлаб
Фазлиддин. — Мен сизга нима
қилдим?
— Ярамас! Ахир бутун
мактабимизга доғ туширибсан -
ку? Директор эшитса нима
қиламан? РайОНО мудири,
райондагилар эшитса нима
бўлади? Уларга нима дейман?
— Худонинг олдига борганда
нима дейсиз, — кутилмаганда
хотиржам сўзлади Фазлиддин.
— Ахир Оллоҳ Таоло ўғил
болаларга ўн бир ёшдан, қиз
болаларга тўққиз ёшдан рўза
тутишликни фарз қилганку?
Фазлиддин шу сўзларни айтиб
Сарвигулга қараб қуйди.
Сарвигул Фазлиддиннинг
сирини очиб, катта иш қилган
одамдай мағрур ўтирарди.
— Кимнинг сумкасида нон бор,
— сўради раҳбар. Энди катта
бўлиб қолган ўқувчилар
сумкасига нон солиб келишни
бас қилишганми, ё
синфдошлари ҳурматигами
бирор киши “Менда нон бор”,
демади.
— Сарвигул, бориб сув олиб
кел, ўқитувчилар хонасида
графин бор, шуни тўлдириб кел,
— деди раҳбар, — стакан ҳам
олиб кел!
Сарвигул “қаҳрамонлиги”ни
охиригача шараф билан адо
қилди. Дарҳол бир графин сув
ва стакан олиб келди.
— Ич, муллавачча, — ўшқирди
раҳбар бир стакан сувни
узатиб.
— Ичмайман, муаллим, — деди
Фазлиддин.
— Ичасан! — раҳбар
Фазлиддиннинг юзига яна
тарсаки туширди. — Ичасан!
Ичираман!
Раҳбар Фазлиддиннинг оғзини
очиб, сувни унинг оғзига
қуймоқчи бўлди. Фазлиддин
ҳаргиз оғзини очмади. Раҳбар
сувни унинг юзига сепиб
юборди. Фазлиддин юзидаги
сувни қўли билан сидириб четга
ўгирилиб тупурди. Бу раҳбарни
қутуртириб юборди.
Яна стаканни сувга тўлдирди.
Чап қўли билан Фазлиддиннинг
бўйнидан қисиб, ўнг қўли билан
унинг бурнини қисиб оғзини
очди ва синфга қараб ўшқирди:
— Чиқ, биттанг оғзига сувни
қуй!
Ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади.
Раҳбар бир неча боланинг
исмини айтиб чақирди. Улар ўз
исмини эшитиши билан
ўринларидан “дик” этиб
туришди, аммо келиб стаканни
олиб ундаги сувни
Фазлиддиннинг оғзига қуйишга
қўллари бормади. Раҳбарнинг
кунига яна Сарвигул яради.
Сарвигул келиб сувни
Фазлиддиннинг оғзига қуйди.
— Яна қуй! Яна бир стакан қуй!
Фазлиддин юлқиниб
раҳбарнинг қўлидан чиқди.
Унинг икки кўзи ёшга тўлган
эди.
— Қўрқмас экансан - а, — деди
унинг кўзидаги ёшни кўрган
раҳбар, — қўрқасан. Ичираман
дедимми - ичираман. Ҳали
қараб тур, сени мактабдан ҳам
ҳайдаттираман. Коммунизм
қураётган шонли Совет
давлатининг коммунистик
мактабида сенга ўхшаган
диний сарқитларга ўрин йўқ!
— Ҳайдамасангиз ҳам кетаман,
— деди йиғлаб Фазлиддин. —
Аммо сизга Худодан қайтмаса у
дунёю бу дунё рози эмасман!
Фазлиддин синфдан чиқиб
кетди. Шу билан мактабга
қайтиб бормади. Бошқа
мактабда ўқиб, ўрта маълумот
олди.
— Яқин орада Самарқандга
бордингми, — сўради
Акмалжон Фазлиддиндан.
— Йўқ, фирмамиз ишлари
билан бўлиб, бу йил
Самарқандга ўтолмадим, —
деди Фазлиддин. — Аввал
Аслиддин бошқараётган
корхонани янги бинога
кўчирдик, кейин Ойшабону
билан куёвимиз
германияликлар билан бирга
очган кичик фабрикани ишга
тушириш билан банд бўлдик.
Аммо бу йил бир ниятим бор,
фирма ишларига ўзинг бош -
қош бўлиб турасан, бир ой
қишлоққа кетмоқчиман.
— Баракалла, сўраганимнинг
сабаби қишлоқдагилар,
“Фазлиддин ҳожи қурдирган
масжидда маза қилиб, эмин—
эркин намозларни ўқияпмиз,
отасига раҳмат, аммо ҳожининг
ўзи келмай қўйди, уни соғиндик,
дейишди. “Ҳожи ота билан
Ҳожи онани ҳам соғиндик”,
дейишди.
— Унда ота - онамни олиб
бориб бир ой Рамазонда
қишлоқда туриб келаман, —
деди қатъий қилиб Фазлиддин.
Рамазон ойи арафасида
Фазлиддин ота - онаси ва аҳли
аёлини олиб қишлоққа жўнади.
Бир ой қадрдон ота уйларида
туриб, муборак ойнинг
рўзасини тутдилар. Таробеҳ
намозларини Фазлиддиннинг
ўзи қурдирган жоме
масжидида ўқидилар. Рамазон
ойи жуда серфайз ўтди. Бир
ойнинг бирор куни бўлмадики,
меҳмонларсиз, қадрдонларсиз
ўтган бўлса. Аввалига ёр—
дўстлар буларни йўқлаб
келишган бўлса кейин булар
қавму - қариндошлариникида
ифтор қилишиб
дийдорлашишди. Рамазоннинг
сўнгги куни Фазлиддин
каттакон бир ҳўкизни
сўйдириб, камдаромад
оилаларга тарқатди.
Қишлоқдаги ёрдамга муҳтож
оилаларга “Фитри рўзамни
олсангиз”, «Закотимни сизга
бермоқчийдим», деб хайру
эҳсонлар қилди. Рамазон
ҳайити куни саҳарлаб
Фазлиддин қишлоқ
ошпазларига тайинлаб бир
бўрдоқи қўчқорни сўйдириб,
дошқозонда ош дамлатди.
Ҳайит намозидан сўнг каттаю—
кичикка ош сузилиб,
ширинликлар улашилди. Ошдан
сўнг Фазлиддиндан
қишлоқдошлари дуосини олиб,
пойтахта қайтадиган бўлди.
Масжиддан чиқар экан, йўл
четида тиланиб турган икки
кўзи кўр одамга кўзи тушди.
Овоз чиққан томонга қўл чўзиб
турган одамнинг ҳовучига минг
- икки минг сўм пулни
ташлаб,машинасига ўтираётиб
отасидан сўради:
— Ким бу шўрлик, дадажон,
юзи танишдай, аммо
танимадим?
— Наҳотки танимаган бўлсанг?
Бу бечора Эшмат муаллим
бўлади. Бир замонлар сенинг
синф раҳбаринг эди.
— Йўғ - е! — Фазлиддин
машинадан қайта тушиб
тиланчига қаради. — Умуман
ўхшамайди - ку?
— Машинангни юргиз, йўлда
айтиб бераман, — деди Собир
ака.
Машина катта йўлга чиққандан
сўнг эшитганларини сўзлаб
берди.
— Мен ҳам кеча эшитдим, жуда
аҳволи ёмон бўлибди. Аёли
ўлиб, ичкиликка берилиб
қолган экан, мактабдан
ҳайдашибди. Устига икки ўғли
ҳам ноқобил чиқибди. «Пул
топиб бер», деб отасини
уришаркан, ярамаслар. Ҳалиги,
наша деган балога ўрганишган
экан. Муаллимнинг уйларини
ҳам бузиб сотиб, чекиб
бўлишибди. Катта ўғли чекиб
ўлиб қолибди. Кичкинаси
ўғирлик қилиб, қамалиб
кетибди. Ана энди бу шўрликда
на уй, на хотин, на бола - чақа,
на даромад. Йиғлайвериб
кейинги бир йил ичида кўр
бўлиб қолибди. Вақтида бирор
қариндошга меҳр - оқибат
кўрсатмаган, устига оғзиям
шалақроқ бўлган экан,
қариндошлариям безор эмиш.
Ҳалиям маҳалла куйнинг борига
шукр, кўплашиб бузилиб, ёғоч -
тахталари сотилиб кетган
уйнинг бир хонасини ёпиб,
таъмирлаб беришибди. Шу
хонада ётиб турармиш.
Ўзларининг қишлоғида тиланиб
юраркан, бугун катта масжидга
кўпчилик ҳайит намозига
йиғилишини эшитган шекилли,
бизнинг қишлоққа кепти.
Отасининг гапларини тинглаб
бораркан Фазлиддиннинг ёдига
болалиги, қишлоқдаги
мактаблари бошланғич
бўлганлиги учун Дўнгтепанинг
мактабига бориб ўқиганлари,
рўза тутгани учун Эшмат
муаллим уни ургани, оғзини куч
билан очиб сув ичиргани, мулла
Абдураҳмон раҳматлик “Хафа
бўлманг, мулла ўғлим, рўзангиз
бузилгани йўқ, рўзангиз қасд
қилиб ўзингиз сув ичсангиз
бузилади, сизга худосиз Эшмат
ичирибди, рўзани бузмай
давом эттираверинг, Эшматни
қўяверинг, ҳаммага “Худо йўқ,
бўлса кўрсатинглар, мен бир
кўрай, менга бир ўзини
кўрсатсин”, деб юрган нодон -
да у, бир куни Худо унга
кўрсатади ўзини”, деганлари,
шу муаллим сабаб олти
чақирим узоқдаги қўшни
тумандаги ўрта мактабга уч йил
қатнаганлари келди. Уни азиз
муаллимга чақиб берган
синфдоши ёдига тушди. Ортига
ўгирилиб онасидан сўради.
— Ойи, Сарвигул деган
синфдошимиз бўларди, яхши
яшаяптимикин?
— Бу муаллимни кўргач ўша
синфдошингни ҳам сўрасанг
керак, деб турувдим, — деди
онаси. — Уям феълидан
топибди, болам. Бир - иккимас,
уч марта турмуш қурибди, аммо
тинчмабди. Ҳозир бозор
эшигида писта, сигарет, нос
сотиб ўтирар эмиш. Қўй, уларни
ўйлаб сиқилма, ўғлим. Оллоҳ
ҳар кимнинг феълига, ниятига
яраша беради.
Машина Тошкент йўлига
чиққач, Фазлиддин йўл
бўйидаги шинамгина бир
чойхонада тўхтади. Ўғли ҳам
иккинчи машинани шу ёққа
бурди.
— Шу ерда Бир - икки соат дам
оламиз, — деди Фазлиддин
отасига. — Дилимга бир нима
келди.
Фазлиддин чойхоначига чой -
пой олиб келишини, бирор
соатдан сўнг тайёр бўладиган
қилиб димлама тайёрлаб
беришини илтимос қилди. ¤зи
“дарров келаман”, деб
Самарқандга йўл олди.
Фазлиддин кетар чоғи ўғлини
чақириб масжидга қайтиб
боришини, Эшмат муаллимни
топиб, ҳеч кимга билдирмай
машинага миндириб келишини
тайинлади. ¤зи шаҳарга тушиб
Эшмат муаллим учун костюм,
кўйлак, туфли, дўппи, жойнамоз
ва тасбеҳ сотиб олди.
Фазлиддин энди қайтиб келган
эди ҳамки, ўғли ҳам Эшмат
муаллимни машинасига
миндириб етиб келди.
— Ҳеч ким кўрмадими, —
сўради Фазлиддин.
— Бизнинг қишлоқдан чиқиб
Дўнгсой томонга кетаяптилар
экан. Ҳеч ким кўрмади. Аммо
келгунча минг марта
кимлигимни қаерга олиб
кетаётганимни сўрадилар.
“Уйингизга олиб бораман”, деб
олиб келавердим.
— Тўғри қилибсан, — деди
Фазлиддин. — Уйига олиб
борамиз. Олдин бир муаллимни
муаллимдай кийинтириб
қўяйлик.
Фазлиддин чойхоначидан
сўраб - суриштириб, чойхона
ортида чойхоначининг уйи бор
эканини, уйда ҳаммоми
борлигини билди ва Эшмат
муаллимни олиб бориб
чўмилтириб, янги кийимларни
кийдириб келди. Энди ҳеч ким
уни гадой ё тиланчи демасди.
— Кимсизлар, менга бунча
ғамхўрликни ким қилаяпти, —
деб такрор - такрор сўрарди
Эшмат муаллим. — Жаббор
ўғлим, сен қайтиб келдингми?
— Ҳа, мен ҳам ўғлингиз қатори
ўғлингизман, домла, — деди
Фазлиддин. — Фазлиддинман.
Аммо мени эслолмасангиз
керак, саккизинчигача
ўқитувдингиз.
— Қайси Фазлиддинсиз, ўғлим?
Кимни ўғлисиз?
— Аввал тушлик қилиб
олайлик, кейин ўзимни
таништираман.
Фазлиддиннинг ишораси билан
таом сузилди. Фазлиддиннинг
ўзи Эшмат муаллимни
овқатлантириб қўйди. Бир
пиёла чой ҳам ичиргач, сўзлади:
— Отамни сўрадингиз, отам
ёнингизда ўтирибдилар.
— Эшмат муаллим, мен
Собирман. Қўштепалик уста
Собир, эсладингизми, — деди
Собир ака.
Эшмат муаллим бир қалқиб
тушди.
— Ҳожи ака, сизмисиз?
Эсладим, сизни ҳам эсладим
Фазлиддин. Сизни бир кўрсаму
кечирим сўрасам, деб юрар
эдим. Мана, учрашдик. Афсус,
мен сизни кўролмайман. Аммо
эшитдим, улуғ мартабаларга
эришибсиз. Завод, фабрикалар
очибсиз. Ҳажга ота - онангизни
олиб борибсиз. Оллоҳ зиёда
қилсин! Оллоҳ, Оллоҳ!
Эсингиздами, сизни ноҳақ
ранжитувдим. Ёшгина бўла
туриб “Сизга Худодан қайтмаса
у дунёю бу дунё рози эмасман”,
деб йиғлаб чиқиб кетувдингиз.
Мана, шу дунёнинг ўзида
қайтди. “Худо йўқ”, деб
ўқитишган, биз шунга ишониб
алданганмиз - да, ука. Худо
борлигини кўрсатди,
қудратиниям кўрсатди, ука. —
Эшмат муаллим пиққиллаб
йиғлашга тушди. — Мени
кечиринг, Фазлиддинжон.
— Домла, йиғламанг, — деди
Фазлиддин. — Бўлар иш бўлди.
Мен сизни кечирдим. Энди хўп
десангиз бир иш қиламиз, бир
“Қариялар уйи” бор. Фирмамиз
оталиққа олган. Эшитдим, ҳеч
кимингиз қолмабди. Тиланиб
юришингиз яхшимас. Ахир сиз
бизнинг устозимисиз. Рози
бўлсангиз сизни шу “Қариялар
уйи”га жойлаштираман. Ҳамма
шароитлари яхши. Ўзим ҳам тез
- тез хабар олиб тураман. Нима
дедингиз?
— Нима дердим, укажон, Худо
зиёда қилсин! Мартабаларингиз
бундан ҳам улуғ бўлсин! Аммо
мени хижолат қилдингиз. Ўз
боламдан кўрмаган мурувватни
ўзим хорлаган ўқувчимдан
кўрсам, э воҳ!
— Хижолат бўлманг, домла,
ҳали насиб қилса операция
қилиб, кўзингизни ҳам очамиз,
— деди Фазлиддин ва отасига
юзланди: — Дадажон, энди дуо
қилинг, домламизни ҳам олиб
йўлга чиқайлик!
— Илоҳи омин, — дуога қўл
очди Собир ака. — Ҳеч кимни
тўғри йўлдан адаштирмасин!
Фарзандларимизнинг умри
узун, ризқу насибаси бутун
бўлсин! Юртимиздан меҳру -
оқибат кўтарилмасин! Мурувват
қалбларимизни тарк этмасин!
Оллоҳу Акбар!
Каримберди ТЎРАМУРОДОВ
 
Dinora_Golden_GirlСана: Якшанба, 07-Июл-2013, 02:24 | Изох # 100
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Judayam, judayam ibratli va ta'sirli hikoya ekan!!! Rahmaaaaat Mehribonim!!!

Fikrim satrimda oshkor!)
 
  • Страница 4 из 6
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • »
Поиск: