Инстаграмдаги жанг: Муниса, Ягона, Сухроб, Тимур ва Лидия Андрэ... Baxs| Tanqid | Janjal
Инстаграмдаги жанг: Муниса, Ягона, Сухроб, Тимур ва Лидия Андрэ...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Сайтимизда Мунисанинг яқиндагина Сухроб хақидаги фикри чоп этилгач (манбаа) Сухроб Кенжаев инстаграмдаги ўз сахифасида Мунисага аталган эътирозини намоён қилган. Унда нафақат юлдузлик касали билан боғлиқ гаплар нафсониятига теккани, балки, молиявий тарафлама хам эътирозлари етарли бўлди. 

Орага Стилист Лидия Андрэ, хонанда Ягона, клипмейкер Тимур Примкулов ва бошқалар аралашиб, хаммаёқ гап-сўзлар чанг тўзонига айланиб кетди. Шунинг учунам хар бирларини гапларини келтиришни лозим топмадим. 

Сухроб ва Мунисанинг илк ижод намунаси тақдим этилмай туриб, унинг атрофидаги икки ижодкорнинг бу жанги биринчи маротаба эмас, худди шундай тарзда иккиси сайтимизда бир-бирига бирмунча аввал хам фикрини баён қилганди.

Бу сафарги инстаграмдаги жангдан , уларнинг ўзаро бир-бирлари билан аниқ хал қилинмаган саволлари қолиб кетганлиги натижасида бу низо давомланаётганини тушуниш қийинмасди. Хар ким ўзича хақ, хар кимнинг ўз важлари ва келтираётган холатлари мавжуд.

Муниса хаммаси билан учрашиб бир ерда хал қилишни бир неча бора таклиф этиб вазиятга нуқта қўйилгандек...

Учрашиб хар тарафлар бир-бирига йиғилган гапларни айтиб, жойида ижобий хал қилишларини тилаб қоламиз.

Санъат оламида аслида аксарият бир-бири билан уришганларни тақдирини айнан мана шу орқаваротдан "диди-диди"си ейди. У қай холатда айтилганди, хазилмиди чинми, нега айтилганди, айтилганмиди ўзи каби аниқлаш четда қолиб, дарров атрофга ишчи хайбаракалла гурухи йиғилиб, ана кетди кейин гурухма-гурух бўлиниб бир-бирига тош отиш, ёмон кўриш ва ўша ёмон тарафни қоқилишу йиқилишларини санаш билан ўтаётган кунлар.

Шахсан ўзимда хам шу холат бир неча бора учраб, атрофдагиларнинг сайъи харакатлари билан, шоу-бизнес оламидаги бир икки яқин дўстларим билан йўқ жойдан аразлашиб, айни дамда умуман гаплашилмас даражага етган. Камига тухматлар... 
Хаёт бундай нарсаларга иммунитетимни безбетизм турини яхшилаб ривожлантириб қўйгану, аммо яқин олганларимники албатта оғриқли... Қизиғи тушунарсиз. Кимларга бу кераклиги тушунарли лекин, ўша яқин олганинг бунинг фахмига етмаслиги аламли. 
Афсус, мана шу нарсалар бўлмаслиги учун учрашиб хаммасини хал қилишга кўп харакат қилганим бесамар кетди. Бир неча бора харакат қилганинг билан фойдаси бўлмаса, қўл силтаб, демак шу керак экан дер экансан. 

Балки шунга шоу-бизнес ўргангандир, балки уларга қулайдир вақти вақти билан атрофни ўзгартириб туриш, билмасам. 
Шунчаки, ўзим билан боғлиғини сезганим учунам, азага борган ўз дардини айтиб куйлар деб, ачиниб ўз фикримни баён қиляпман.

Муниса ва Сухроб мавзусига чуқурлашишни истамамйман, уларни аввал дўст эканлигидан хабарим хам йўқ,  хар иккиси хам кучли ижодкор, шундоқ хам икки рейтингли ва икки кучлилар бир-бирини тан олмай урушадиган даврда, яна бир шундай холатга кўпайишни олдини олишлари керак эди...

Мунисани таклифидан агар шунча гапни кенг оммага айтиб бўлиб, яна учрашишдан бош тортадиганлар бўлса, унда Муниса хақ бўлиб чиқиши табиий.

Нима бўлса хам ижобий натижани кутамиз.
22-Ноя-2013 04:28
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Jasur   (22-Ноя-2013 05:04)
Yaxwi iw bumaptide((((((

2 tashkentt   (22-Ноя-2013 10:46)
munisa o'zini reklama qilishshi boshqacha yo'lini topibti, anchadan beri rasmlarini chiqarmi qo'ydi endi strategiyani o'zgartirgani bilindi

3 Diamond_Boy   (22-Ноя-2013 11:03)
Suhrob Kenjaev to'g'ri ish qilgan deb o'yliman

4 ledy   (22-Ноя-2013 12:47)
хммм, нет.да камрок утириб ижод килса яхширок буларди. Сухроб таникли булмасаям хакикий талант, болалигида исботлаган.

5 religious girl   (22-Ноя-2013 13:11)
sanatkorlarning xalqqa muhlislarga b6lgan ibratlari qani ey ollohim insonlarga nima bo"ldi qayoqqa qrama bir birini go"shtini yeb yotibdi hammasi............... sadwalk

6 Komila   (22-Ноя-2013 14:22)
Xar qanday gap busayam etibor bermasin usha Sayyod.com ga uhshab(Sayyod.com-Sardor Kamilovga qancha har hil gapla etilsayam chideydiyu) shunda hammani ishlari olg'a yuradi

7 azam   (22-Ноя-2013 16:28)
лидия ндре дегани ким узи? Унга бало борми

8 Shahzod   (22-Ноя-2013 16:52)
shu ijtimoiy saytlar "ijodkorlarni" boshiga balo bo'ldieee , bir biri bilan gap talashgan,sochini yulgan ,sharmandasi chiqqan va  hakazo. Bula O'zini o'zi Obrosini to'kib qo'yvotti.

9 Gavhar   (22-Ноя-2013 19:27)
Har ikkisi ham kuchli ijodkor. Ulani yaxshi bilmasdan yomonlash keremas. Oylimanki ikkalasi ham o'zlaridan o'tganini bilib yarashib olishadi. Qars ikki qo'ldan chiqadi. Ijodlariga faqat omad tiliman.

10 abror5589   (23-Ноя-2013 00:04)
Munisani mard qiz deb oylayman ancha muncha erkakdan qolishmaydi erkinligi oziga yarashgan . Bu shaxsiy fikrim hammasiga omad tilemiz ozbekmiza ozligimizdab qolmaylik

11 Zohida   (23-Ноя-2013 16:58)
Sanatkorlar xalqga örnak bölish örniga sharmanda bölmoqda. Uyate.

12 Хасанова Нодира Закировна   (23-Ноя-2013 21:50)
Бу киз хеч тиниб тинчимас эканда.Шу катта гапиришлари роса жонга текккан,доимо узини бошига галва ортирриб юради.

13 МаRмелаDка   (23-Ноя-2013 23:33)
U yerdagi gaplarni uqib Yagona Yakzonga balo bormi devordim ula pahtakorlarga uhshab qolishgan ili Munisani qoralash uchun mavzu kutayotgande bup qogan Suhrobni esa anchadan beri hurmat qimi quyganman uzicha osmon heh Munisa aytgande kurishib hammasini hal qilishsa kuramiz nima bulishini

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 47
Мехмонлар: 47
Рўйхатдагилардан: 0