Энди рақсга тушган Шохруххон ва унга севги изхор қила олмаган Паризод TV | Teatr, Kino.uz
Энди рақсга тушган Шохруххон ва унга севги изхор қила олмаган Паризод

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

"Мўйловлар” фильми ҳақида Шохруххон

 

Феруза: - Паризод билан партнёрлигингиз, ижодий ҳамкорлик қандай бўлди? Унинг актрисалик маҳорати ҳақида фикрингиз?

Шохруххон: - У билан бирга роль ижро этишда қийналмадик. Ўз ролини яхши ижро қилди, менга ёқди. Уни бу ролга онам Зебо Наврўзова танладилар.

 

Феруза: - Фильм учун Паризод билан дуэт тарзида саундтрек ҳам куйлайсизларми? Овозингиз мос тушади деб ўйлайсизми?

Шохруххон: - Билмадим. Менимча, овозни мос туширса бўлади. Бу нарса мусиқачилар ва бастакорларга боғлиқ, деб ўйлайман.

 

Феруза: - Фильм ғояси кимга тегишли ва фильмнинг мазмуни ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.

Шохруххон: - Фильм ғояси онам режиссёр Зебо Наврўзовага тегишли. Фильм одамгарчилик, дўстлик ҳақида, севги ҳам бор албатта. Инсонларни кайфиятини кўтарадиган комедия. Лекин, ўзим ҳозирда, бу фильмда суратга тушганимдан қўрқяпман.

 

Феруза: - Нега?

Шохруххон: - (жилмайиб) Чунки, биринчи марта мўйловда, яъни, катта кишини ролини ижро этганман. Жуда катта эмас, лекин мени ўзимдан ёш жиҳатидан катта демоқчиман. Бизни орамизда шундай инсонлар бор, кўпчилик пайқамайди, аҳамият бермайди. Шундай инсонларнинг ҳаёти бу, ўша инсоннинг ҳаёти. У шундай инсон-ки, биров аҳамият бермайди, тўғри ишига бориб, уйга қайтиб келади. Образ шундай.

 

Феруза: - Бу ролингиз бошқа ролларингиздан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

Шохруххон: - Бутунлай фарқ қилади! Фильм тайёр бўлгач, кўрасизлар.

 

Феруза: - Фильмни суратга олиш жараёнида бирор қизиқарли воқеалар юз бердими?

Шохруххон: - (ўйланиб) Кўп қизиқарли воқеалар бўлди, фильмда кўрсангизлар, биласизлар. (жилмайиб) Аввалги фильмларда уришган бўлсам, бу фильмда рақсга тушдим.

 

Феруза: - "Бўрилар” фильмида ҳам рақс саҳнаси бор эди-ку?

Шохруххон: - У фильмда бошқа эди, бу ерда бошқача.

 

Феруза: - Ўзингиз учун энг қийин бўлган эпизод?

Шохруххон: - (ўйланиб) Ҳеч қайси эпизод қийин бўлмади, лекин эрталаб туриш қийин бўлди.

 

Феруза: - Ўзингиз ҳам фильм суратга олишни режалаштиргандингиз? Лекин, негадир...

Шохруххон: - (ўйланиб) Кўнглим тўлмагунча, фильм бошламайман. Ҳозирда сценарий тўғрилаяпмиз. Лекин, ким оператор, ким рассом бўлиши, гаплашиб қўйилган. Деярли, тахминан ким қандай ишни бажаришини биламан.

 

Феруза: - "Мўйловлар” фильми саундтреки ким тарафидан ижро қилинади?

Шохруххон: - Ҳозир шу ҳақида ўйлаяпмиз.

 

«Мўйловлар» фильми ҳақида Паризод

 

Феруза: - Бу дебют ролингиз эмас, ундан олдин ҳам бир фильмда роль ижро этган эдингиз. Бу янги фильмда суратга тушиш жараёнлари қандай кечди? Шохруххон билан бирга роль ижро этишга қийналмадингизми?

Паризод: - Йўқ, менга Зебо опам (фильм режиссёри Зебо Наврўзова) ёрдам бериб турдилар. Унчалик қийналмадим. Йиғлаш эпизодида, чарчаганимдан йиғлаб юборганман. Аввалига ўхшамаган, кейин Зебо опа ёрдам берганлар.

 

Феруза: - Шохруххон ҳам партнёр сифатида сизга йўл-йўриқ кўрсатдими?

Паризод: - Йўқ, Шохруххон билан суратга олиш жараёнларида умуман гаплашмаганмиз. Биз шу ролларни бажардик, бўлди. Саломлашдик ва хайрлашдик, бир оғиз ҳам гаплашмадик. Зебо опам ёрдам бердилар. Ўзим ҳам қийналмадим, сўзларни билардим, ролимни тушунган эдим.

 

Феруза: - Фильмнинг ўзи нима ҳақида?

Паризод: - Фильм икки ёш эру хотинлар ҳақида бўлиб, улар ҳали ҳаётни тушунишмайди! Улар учун ҳаёт ҳали ҳам ўйин деб, жиддий қабул қилишмайди. Улар шу даражада ҳазилкаш, бир-бирига ҳазиллар қилишади. Улар қанақадир ёш болаларга ўхшашади, катта ҳаётга қадам қўйганга ўхшашмайди.

 

Феруза: - Демак, сиз фильмда янги келин ролини ижро этибсиз-да?

Паризод: - Ҳа! Ролим бўйича, янги келин бўлиб тушганман, ҳеч нарсани билмайман. Турмуш ўртоғим билан бир-биримизни яхши кўрамиз-у, лекин ҳали ҳам ёш боламиз. Тўйимиз бўлган, оила қурган бўлсак-да, ёш боладекмиз. Кулгили, компьютерлар ўйинларини ўйнаймиз, қўшиқлар айтиб... фильм мазмунига кўра шундай.

 

Феруза: - Фильмга Шохруххон билан бирга саундтрек куйлашингиз мумкинми?

Паризод: - Ҳа, худо ҳоҳласа, саундтрек қилмоқчимиз.

 

Феруза: - Суратга олиш жараёнларида сиз энг қийналган саҳна қайси бўлди?

Паризод: - (ўйланиб) Энг қийналган саҳна, Шохруххонга мен севги ҳақида гапириб беришим керак бўлган саҳна. Шундай жойлари бор, «мен сизни севаман, сиз мен учун дунёдаги энг ёқимли инсонимсиз» дейдиган жойлари. Мана шу жойлари қийин бўлди, чунки мен Шохруххонни яхши танимайман, унга қараб шу гапларни айтишга жуда қийналдим. Кулавердим, кулавердим, ўхшамади. У ҳам менга қараб турибди, шунга жуда қийналдим.

 

Феруза: - Энг эсда қоларли саҳна-чи?

Паризод: - Энг эсда қоларлиси йиғлаганим. Ўхшамади, шунда шундоқ кўз-ёшларим оқиб тушиб кетди. Ўшандан кейин ҳаракат қиламан дедим. Яна энг қизиқ жойи, фильмда бир саҳна бор (кулиб) ёстиқ билан урган саҳнам. Фильмда кулгили жойлари кўп, лекин иш жараёнида мен фильмга жиддий қараганман.

 

Феруза: - Бу фильмдаги ролингиз, иккинчи ижро қилган ролингиз бўлди. Қандайдир ўсиш бўлдими? Сиз актёрлик маҳоратидан дарс олдингизми? Бу фильмда роль ижро этиб, ролингиздан ўзингиз учун нималар олдингиз?

Паризод: - Мен Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида ўқиганман. У ерда актёрлик маҳорати бўйича ҳам, дарслар ўқир эдик. Менда озгина уялиш бор, лекин менда шундай нарса ҳам бор, ўрганиб кетсам, актёрлик маҳоратим ҳам кўпаяди. Зебо опадан ҳам дарс олдим. Улар менга қандай ижро қилишни айтдилар, актёрлик маҳоратини кўрсатиб бердилар. Биринчи фильмимда ҳеч қандай дарс олмаганман, таклиф қилишганда, ўзим ҳаракат қилганман.

 

Феруза: - "Мўйловлар” фильмидаги ролингиз ёшларга нима бериши мумкин, деб ўйлайсиз?

Паризод: - Фильмда бир кичик нарсадан катта жанжал келиб чиқиши мумкинлиги кўрсатилади. Масалан, янги келин, сал хафа бўлса, қудалар уришишади, мени қизим, мени ўғлимни хафа қилдингиз дегандек. Шунақалар кўришсин, бир майда нарсадан катта муаммолар келиб чиқиши мумкин, ажрашиб кетиш мумкин. Фильм ана шу ҳақида. Ёшлар арзимаган нарсани деб, бир-бирларидан  хафа бўлишмасин.

 

Феруза: - Сиз бу йил Мустақиллик байрамига чиқишингиз кутиляпти. Шу ҳақида ҳам...

Паризод: - Ҳа, худо ҳоҳласа чиқамиз. Мустақиллик байрамида, 20 ёшларга бағишлаб айтилган қўшиқда, кўплаб эстрада хонандалари билан.

Феруза Фаттохова

 

19-Июл-2011 08:59
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Parizod, Shohruhhon
1 dj-diza   (19-Июл-2011 09:20)
zur suhbat bupti. manga yoqdi

2 Izo   (19-Июл-2011 09:36)
Ex Pari

3 Tolik   (19-Июл-2011 10:12)
anuv Shoxruxxonga normalni mo'ylov qo'yishlari keragidi, 2 hafta tabiiysi o'sardi, yasama qilib yomoshabinni ustidan kulmoqchi bo'lishgan

4 SiroJ   (19-Июл-2011 10:28)
xexe )) kinoni nomi zo'rakandee lekin boru wu kino nomi bn yedirvorsaa keree biggrin biggrin biggrin biggrin

5 milashka   (19-Июл-2011 12:00)
voy raj kapoorga uhshab qoptiyu shohruhhon

6 Dilnoza   (19-Июл-2011 12:23)
Grim qanchalar o'zgartiradi odamni.))) biggrin

7 Anvar   (19-Июл-2011 12:34)
Rasimni o`zidayoq ko`rinib turibdiki Shohruxga mo`lo`v mos tushmagan, Grim yaxshi qilinmagan. mo`lov yoshi katta 40 yoshdagilarniki ko`rinishidayu soch turmak yoshlarniki.

8 DJ.RU   (19-Июл-2011 16:39)
omad yangi filmga

9 Parvina   (19-Июл-2011 17:25)
Banan, kola kinosi ko`z oldimga keldi.

10 Sitoshka   (19-Июл-2011 19:07)
Suhbat zo'r bo'pti Woxruxxonga omad

11 abduhalim   (20-Июл-2011 19:43)
ha qoyil

12 Dina   (21-Июл-2011 04:22)
Shohruhxon fil'mni ma'nosini tasvirlab berganda, ishqilib fil'm hinda "Tangri yaratgan juft"ga o'xshagan bo'masin dib o'ylab qoldim, lekin Parizodni tasviri boshqa bo'ldi. Nadeyus' ma'nosi tomoshabingacha yetib boradi, kutamiz))

13 beyazgulim   (24-Июл-2011 14:13)
omad tilab qolaman

14 natasha   (05-Авг-2011 09:45)
manga yoza joqdi

15 FAKA   (10-Авг-2011 04:05)
Shoxruxon haqiqiy moylov qoyishi kerkak edi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 12
Мехмонлар: 12
Рўйхатдагилардан: 0