Бош сахифа » 2017 » Июнь » 7 » Байрамдаги қахрамонлар!
21:12
Байрамдаги қахрамонлар!

 

"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг 5 йиллик юбилейи куни қон топширган, моддий хайрия ва байрамга совғалар билан келганлар шу куннинг асосий иштирокчилари  десам муболаға бўлмас а?)

 

 

Анъанага кўра мазкур лойихани 5 йил  аввал айнан 1-июнь куни бошлаганимизда биринчилар қаторида ўзим хам қон топширгандим, ахир лойихани бошлаб қон топширишга чорлаб туриб ўзим қон топширмасам бу қандай гап?))

Шу шу хар йилги 1-июнь кунидаги байрам тадбирида қон топширишим шахсий урфга айланган. Бу йил Рамазонга тўғри келганига рўза очилармикан дея  мурожаат этганимда диний уламолар қон берса мабодо у организмга зарари бўлмаса ва шифокорлар мумкин деса рўза очилмаслигини айтишгани учун таваккал қилдим. 

Мана нихоят 6чи маротаба фахрли донор бўлиш бахтига яна эришдим. 

Рўзадор бўлсак хам қийналмадик, шукр. 

 

 

Шу кунги фахрли чехралар! Юбилейда қон топширганлар акциямизнинг  мухим тарихига   мухрланди. 

 

 

 

 

Қон топширган Фахрли донорлар рўйхати:
1.  Sayyod Сардор Камилов
2. Ханназаров Улуғбек
3. Хакимов Шахзод
4. Юлдашев Азиз
5. Туляев Асан
6. Мухаммедов Жавохир
7. Хошимов Нодир
8. Ирденов Нурлан
9. Қудратов Самад
10. Хатамов Ғайрат
11. Музаффаров О.
12. Холходжаев Р.
13. Қодирова Д.
14. Умаров Ш.
15. Нематуллаева С.
16. Юсипалиева М.
17. Мухторжонов М.
18. Валиев А.
19. Ахмедова Д.
20. Фидаева М.
21. Казанов У.
22. Юлдошев С.
23. Каримов О.
24. Мамадаминов С.
25. Патхуллаев Х.
26. Заятов Д.
27. Мирсаматов Л.
                                       

 

   Умумий 27 та донор қон топширди.

 

 

"Сетора" гурухи қизларидан Камилла ўғли Исом билан ташриф буюргани хақида бундан аввалги "Юбилей юлдузлари" репортажимизда айтиб суратни тақдим этгандик.

Шу куни у гурухдан ўзи бўлгани сабабли қўшиқ куйламади ва унга қон топширган хамда моддий хайрия қилганларга барслетларни топшириш зимммасига юклатилди. 

 

 

 

 

 

 

Яна бир мехмон актриса Юлдуз Ражабова бўлиб у келгунга қадар яна қон топширган ва моддий хайрия қилганларга браслетларни топшириш масъулияти топширилди. 

 

 

 

Турли вақтларда браслет топшириш бахтига кўпчилик муяссар бўлди, чунки кимлардир тадбирдан аввал ё кейин хам моддия хайрия қилди ва хоказо. 

 

 

Моддий хайрия:
Ойбек Мўминбеков, Турабоев Ғайрат, Шахзод, Динора, Абдулла Бердиев, Шерзод Шукуров, Нодир Газиев, Анвар Халикулов, Мусажонова Малика, Камилла, Иззат, Дилором Шодиева, Шахноза (MyShop), Шерзод, Абдуллаева Зилола, Юлдуз Раджабова, Адиз Раджабов, Миржалол, Дилшод Зиёдов, Туроб, Махмуд, Сардорбек Мамадаминов (Сурхондарёдан), Мухиддин Али, Одилбек, Rizanova.uz 

+ "Фахрли инсон" учун     kapitalbank 8600 4904 3948 5889 ва trastbank 8600 3036 7140 8958  пластик карталарига туширилган пуллар 

                                                                               Умумий сумма: 20.992.500 сўм

 

Эслатиб ўтамиз, лойиханинг 5 йиллик фаолиятида  умумий хисобда  (тадбир ўтган кунлардан ташқари қилинган хайрия ва зудлик билан зарур қон топширишлардан ташқари) 460 миллиондан зиёд пулларга дорилар олиб берилиб мингдан зиёд қон топширилган.

 

 

Байрамга болалар учун мева, печенье,  ичимликлар ва қон топшираётганлар учун хам ширинликлар келтирганлар хам бўлди.

 

 

Булар ЎзМУ талабалари, Шохида, Улуғбек, Салим, "Соғинч Садоси" интернет радиосидан Маъмур, Олий Суд Иқтисод ва хуқуқ журнали жамоаси, Сохиба, Мафтуна, Гулрух.  

 

 

Сардор Рахимхон хам бир багаж ширинлик ва ичимликлар билан ташриф буюрди. Актер Мухаммадали Наврузов эса келтирган китоб ва "раскраска"ларни беморларга ўзи топшириб чиқди.   

 

 

Фотофакт: хаммаси етказилди!)

 

 

Суратлар муаллифлари Абдурахмон Садиков, Тимур Кабулов, Нодира Тўраева,  Даврон Исоқов ва Самандар Зокиржоновлар.
 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 14976 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!